Авторы

  • Мадинабону Абдукаримова
    Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг мустақил изланувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdif.45737

Ключевые слова:

касаба уюшмалари устав яраштирув институти иш берувчи ходим меҳнат низолари.

Аннотация

Мазкур тезисда Туркистон касаба уюшмалари тизимида илк маротаба пайдо бўлган яраштирув институти ҳақида фикр юритилади. Туркистон ўлкасида 1905-1907 йилларда юзага келган касаба уюшмалари уставларининг моддалари таҳлил қилиниб, уларнинг асосида меҳнат низоларини ҳал қилиш бўйича яраштирув комиссияси тўғрисидаги нормалар аниқланади.  


background image

88

ТУРКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТИЗИМИДА ЯРАШТИРУВ

ИНСТИТУТИ (1905-1907 ЙИЛДАГИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ

УСТАВЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ АСОСИДА)

Мадинабону Абдукаримова Ирисмуҳаммад қизи

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг

мустақил изланувчиси

Email: mb.abdukarimova@gmail.com

https://orcid.org/0009-0008-2501-2362

https://doi.org/10.5281/zenodo.13888763

Аннотация:

Мазкур тезисда Туркистон касаба уюшмалари тизимида илк

маротаба пайдо бўлган яраштирув институти ҳақида фикр юритилади. Туркистон
ўлкасида 1905-1907 йилларда юзага келган касаба уюшмалари уставларининг
моддалари таҳлил қилиниб, уларнинг асосида меҳнат низоларини ҳал қилиш бўйича
яраштирув комиссияси тўғрисидаги нормалар аниқланади.

Калит сўзлар:

касаба уюшмалари, устав, яраштирув институти, иш берувчи,

ходим, меҳнат низолари.

ПРИМИРИТЕЛЬНАЯ КАМЕРА В СИСТЕМЕ ПРОФЕССИОНАЛЬНЫХ

СОЮЗОВ ТУРКЕСТАНА (НА ОСНОВЕ АНАЛИЗА УСТАВОВ

ПРОФЕССИОНАЛЬНЫХ СОЮЗОВ 1905-1907 ГОДОВ)

Мадинабону Абдукаримова Ирисмухаммад кизи

самостоятельный исследователь

Национального университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека

Email: mb.abdukarimova@gmail.com

https://orcid.org/0009-0008-2501-2362

АННОТАЦИЯ

В тезисе рассматривается первые примирительные камеры, появившиеся в

системе профсоюзов Туркестана. Анализируются положения уставов профсоюзов,
созданных в 1905-1907 годах в Туркестанском крае, и на их основе определяются
нормы о примирительной комиссии по разрешению трудовых споров.

Ключевые слова:

профессиональные союзы, устав, примирительная камера,

работодатель, работник, трудовые споры.

CONCILIATION INSTITUTE IN THE SYSTEM OF TRADE UNIONS OF

TURKESTAN (BASED ON THE ANALYSIS OF THE CHARTERS OF TRADE

UNIONS OF 1905-1907)

Madinabonu Abdukarimova Irismuhammad qizi

independent researcher

of the National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek

Email: mb.abdukarimova@gmail.com

https://orcid.org/0009-0008-2501-2362

ABSTRACT

The thesis examines the first conciliation institutes that appeared in the system of trade

unions of Turkestan. The provisions of the charters of trade unions created in 1905-1907 in
Turkestan are analyzed, and on the basis of these provisions the norms on the conciliation
commission for resolving labour disputes are determined.


background image

89

Key words:

trade unions, charter, conciliation institute, employer, employee, labour

disputes.

Маълумки, қадимдан иш берувчи ва ходимлар ўртасида турли меҳнат низолари

юзага келган. Хусусан, ишчи ва ходимлар ноқулай меҳнат шароитлари, иш ҳаққини
вақтида тўламанмаслигидан, ҳақ тўланмайдиган иш вақтидан ташқари қўшимча иш ва
байрам кунларидаги ишлардан, умуман олганда уларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва
манфаатларининг поймол этилишидан норози бўлганлар. Туркистонда ҳам 1905-1907
йилларда шундай вазият юзага келган. Бу норозиликлар охир-оқибат иш ташларга ҳам
сабаб бўлган. Бу каби низоларни ҳал этиш учун эса муайян турдаги яраштирув
институтларини яратишга эҳтиёж пайдо бўлган. Меҳнаткашлар ўз ҳуқуқ ва
манфаатлари ҳимоя қилиш мақсадида турли касаба уюшмаларини тузиб, ўз
низомларини ишлаб чиқа бошлайдилар.

1905 йилдан бошлаб бирин-кетин турли касаба уюшмалари пайдо бўла бошлайди.

Аввал, темирйўл ходимлари касаба уюшмалари, алоқа ходимлари касаба уюшмалари,
сўнгра идора хизматчилари ва бухгалтерлар касаба уюшмаси, Туркистон ўлкаси
фармацевтика ходимлари касаба уюшмаси, тикувчи, этикдўз, шапкадўз ва шляпадўз
касаба уюшмаси, официант, ошпаз ва уй хизматчилари касаба уюшмаси, матбаа
ходимлари касаба уюшмаси, механик ишлаб чиқариш ходимлари касаба уюшмаси ва
бошқалар. Мазкур касаба уюшмалари ўзларининг иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини
ҳимоя қилувчи уставларини ишлаб чиқишади. [1]

Таҳлилларимизга асосан, 1906-1907 йилларда қабул қилинган бир қатор

уставларда иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги меҳнат низоларини ҳал этиш учун
махсус яраштирув институти мавжуд бўлганлиги маълум бўлди. Жумладан, Сирдарё
вилояти идора хизматчилари ва бухгалтерлари касаба уюшмасининг устави Сирдарё
вилояти ҳарбий губернатори, генерал-майор Федотов томонидан 1906 йил 21 мартда
тасдиқланган бўлиб, у ўз ичига 61 моддани олади. Уставнинг 30 моддасида, уюшмага
уюшма аъзолари ва уларнинг иш берувчилари ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал
қилиш учун яраштирув комиссиясини тузиши ҳуқуқи берилиши қайд этилган. [2]

Матбаа ходимлари касаба уюшмаси устави Сирдарё вилояти ҳарбий губернатори,

генерал-лейтенант Романов томонидан 1906 йилнинг 22 сентябрида тасдиқланган
бўлиб, у жами 41 моддадан иборат. Уставнинг 2 моддасининг г) бандига кўра, уюшма
тадбиркорлар ёки уларнинг вакиллари билан ходимлар ўртасида келиб чиққан
тушунмовчиликларни ҳал этиш мақсадида яраштирув коммисиясини тузади ҳамда
уюшма аъзолари ўртасида касбий манфаатлар асосида юзага келган барча
тушунмовчиликлар ва низоларни тартибга солади ва ҳал қилади деб белгилаб
қўйилган. [3]

Айни шунга ўхшаш нормани биз 1907 йилнинг 25 июлида Сирдарё вилояти

ҳарбий губернатори, генерал-лейтенант Романов томонидан тасдиқланган 39
моддадан иборат Туркистон ўлкаси фармацевтика ходимлари касаба уюшмасининг
уставида кўришимиз мумкин. Уставнинг 2 моддасининг г) бандида уюшма
тадбиркорлар ёки уларнинг вакиллари билан фармацевтика ходимлари ўртасида,
уюшма аъзолари ўртасида юзага келган барча тушунмовчиликларни бартараф этиш
мақсадида яраштирув коммисиясини тузади ҳамда уюшма аъзолари ўртасида касбий


background image

90

манфаатлар асосида келиб чиққан барча тушунмовчиликлар ва низоларни тартибга
солади ва ҳал қилади деб қайд этилган. [4]

Бундан кўриниб турибдики, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат

кодексининг 545 моддасида ва Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари
тўғрисида”ги Қонуннинг 35 моддасида белгилаб қўйилган меҳнат низолари бўйича
комиссиялар Туркистон ўлкасида ҳам мавжуд бўлган.

Аммо мазкур уставларда аниқланган камчиликлар қаторига уларда меҳнат

низолари қай йўсинда тартибга солиниши ва яраштирув комиссияси неча кишидан
иборат бўлиши каби нормаларнинг йўқлигини киритиш мумкин.

Хулоса ўрнида шуни қайд этиш лозим, Туркистон ўлкасида 1905-1907 йилларда

юзага келган ва фаолият юритган бир қатор касаба уюшмаларининг уставларида
ходимларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида меҳнат
низоларини ҳал қилувчи комиссиялар бўйича нормалар назарда тутилган.
Таҳлилларимиз асосида, айнан шу нормалар ҳозирги кунда меҳнат қонунчилигимизда
мавжуд меҳнат низолари бўйича комиссиялар тўғрисидаги нормаларни пайдо
бўлишига асос бўлган деб ҳисоблаймиз.

Изланишларимизнинг натижалари касаба уюшмалари тизимида илк ярашув

институти Туркистон ўлкасида фаолият юритган касаба уюшмалари давридан юзага
келганлигини кўрсатади.

References:

1.

ЎзР МА, ф. Р-735, р. 1, йиғ. жилд. 647, 27-29 вв.

2.

ЎзР МА, ф.И-36, р.1 , йиғ. жилд. 4346, 16 в.

3.

ЎзР МА, ф.И-17 , р.1 , йиғ. жилд. 16201, 22 в.

4.

ЎзР МА, ф.И-36, р.1 , йиғ. жилд. 4346, 65 в.

Библиографические ссылки

ЎзР МА, ф. Р-735, р. 1, йиғ. жилд. 647, 27-29 вв.

ЎзР МА, ф.И-36, р.1 , йиғ. жилд. 4346, 16 в.

ЎзР МА, ф.И-17 , р.1 , йиғ. жилд. 16201, 22 в.

ЎзР МА, ф.И-36, р.1 , йиғ. жилд. 4346, 65 в.