Авторы

  • Акбар Норқулов
    Тошкент давлат юридик университети мустақил изланувчиси, ҳуқуқ магистри

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdif.45759

Ключевые слова:

kibermakon avatar raqamli huquq ijtimoiy tarmoq internet.

Аннотация

Ушбу мақолада бугунги кунда долзарблиги кундан кунга ошиб бораётган Виртуал макон, унинг пайдо бўлиши, тараққиёт этиш асослари ва ижтимоий тармоқлар билан ўзаро боғлиқ жиҳатлари атрофлича ўрганиб чиқилган. Виртуал макондаги ҳуқуқий тартибга солиш тартиб асослари, унинг ҳуқуқий белгилари ҳамда ҳуқуқий табиати, Виртуал макон ҳақида олимларнинг фикр-мулоҳазалари асосида илмий таҳлил қилинган.


background image

7

ЭМОДЗИЛАР ВИРТУАЛ МАКОННИНГ ЯНГИ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА

ТУТГАН ЎРНИ

Норқулов Акбар Уроқович

Тошкент давлат юридик университети

мустақил изланувчиси,

ҳуқуқ магистри

akbarnorqulov92@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.13735727

Annotatsiya.

Ушбу мақолада бугунги кунда долзарблиги кундан кунга ошиб

бораётган Виртуал макон, унинг пайдо бўлиши, тараққиёт этиш асослари ва ижтимоий
тармоқлар билан ўзаро боғлиқ жиҳатлари атрофлича ўрганиб чиқилган. Виртуал
макондаги ҳуқуқий тартибга солиш тартиб асослари, унинг ҳуқуқий белгилари ҳамда
ҳуқуқий табиати, Виртуал макон ҳақида олимларнинг фикр-мулоҳазалари асосида
илмий таҳлил қилинган.

Виртуал макондаги турли муносабатлар, виртуал оламидаги янги объектлар, улар

билан боғлиқ муносабатлар, уларнинг тушунчаси, мазмун моҳияти ҳамда аҳамияти,
Виртуал макондаги ижтимоий муносабатларнинг янги обектлари ҳисобланмиш
эмодзиларга алоҳида урғу берилган. Эмодзиларнингнинг виртуал дунё, умуман Виртуал
макон билан боғлиқ чихатлари, бу борада олимларнинг келтирган фикр ва илмий
қарашлари, тавсиялари мақолада ўз аксини топган. Шунингдек, эмодзиларнинг Виртуал
макон билан боғлиқ жихатлари ва улардан қонуний фойдаланиш чегаралари ва
усуллари илмий таҳлил қилинган. Бу борада олимлар томонидан ўтказилан статистик
материллар ҳам келтириб оʻтилган.

Виртуал маконда номоддий неъматларнинг ҳимоя қилиниши, тартиби ва турлари,

усуллари ёритиб берилган. Шу билан бир қаторда, аватарларнинг интеллектуал
фаолият натижаси эканлиги, интеллектуал мулк обекти ҳисобланиши, уларнинг асоси
сифатида етук олимлар томонидан берилган илмий таʼрифлари таҳлил қилиб оʻтилган
Бундан ташқари, аватарларнинг интеллектуал мулк обекти ҳисобланиши халқаро ва
миллий нормалар асосида оʻрганиб чиқилган. Виртуал маконда аватарларнинг
интеллектуал мулк обекти сифатида бевосита тартибга солишга қаратилган
механизмни яртиш ҳамда бу борада рақамли ҳуқуқнинг янада ривожлантириш
кераклилиги ҳақида фикрлар илгари сурилган.

Kalit soʻzlar:

kibermakon, avatar, raqamli huquq, ijtimoiy tarmoq, internet.

Кириш.

21 асрда ахборот технологияларнинг ривожланиши виртуал маконда янги

кўринишдаги объектларнинг юзага келишини тақоза этмоқда. Эмодзилар ҳам Виртуал
маконнинг ҳозирги вақтда фойдаланувчилар томонидан фойдаланадиган объектлар
сирасига айланиб бўлди.

Бу эса ўз навбатида илм-фан тараққиётининг ривожланиб бориши билан инсоният

олдида эмодзиларни объект сифатида ўрганиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий тартибга
солиш табиатини очиб бериш асосий вазифларидан бири ҳисобланади.

Эмодзиларлан фойдаланиш нуқтасини белгилашни аниқлашнинг имконияти


background image

8

мавжуд бўлмаганлигини иноабатга олиб улардан тегишли тартибда турли сохаларда
фойдаланиш мумкин.

Ўрганилган татқиқотлардан аниқлаш мумкинки, ҳозирги вақтда Виртуал

макондаги эмодзилардан бизнес, шартнома масалалари, меҳнат муносабатлари,
маркетинг ва бошқа соҳаларда кенг фойдаланиб келинмқода.

Инсоният яшаётган реал ҳаёт сингари виртуал макон, метамакон, Виртуал макон

дея таърифланадиган рақамли дунёни тадқиқ этиш ва ундаги муносабатларни ҳуқуқий
жиҳатдан тартибга солиш бугунги кун ҳуқуқшунослари учун асосий вазифаларидан
бири ҳисобланади.

Виртуал макон тасаввурини очиб бериш учун Дж.Уррининг келтирган фикрини

келтириб ўтиш мумкин. Муаллифнинг фикрича бутун инсоният 3 хил мезон асосида
ўзвий намаён бўлади. Булар а) табиий объектлар б) сунъий объектлар г) виртуал
объектлар[1].

Б. Аносонов эса бунган бошқачаро ёндашади. Унинг таклифига кўра Виртуал макон

бу ахборот технологиялари ёрдамида яратилган махсус макон ҳисобланади[2].

Г.Акопов эса Виртуал маконга ўз таъриниф қуйидагича баён қилади. Муаллифнинг

талқинига асосан Виртуал макон инсонлар томонидан махсус технологиялар ёрдамида
амалга ошириладиган барча ҳаракатларни амалган ошириладиган жой ҳисобланади[3].

Келтирилган фирклардан англаш муминки, Виртуал макон ҳам инсониятнинг

тафаккури асосида яратиладиган, маълум бир муносабатларни амалга оширишга
ихтисослашган махсус жой сифатида тушуниш мумкин.

Материал ва методлар.

Виртуал макон соҳасида татқиқотни амалга ошириш давомида татқиқ этилган соҳа

сифатида Виртуал макон, Виртуал маконда муносабатлар, объектлар ва улар билан
ҳуқуқий томонлари ўрганилди.

Ўрганилган маълумотлар доирасида Виртуал макон, виртуал оламдаги барча

ижтимоий муносабатлар ва уларни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган масала ва
ечимлар изчил таҳлил асосида ўрганилган.

Илмий татқиқот ишда таҳлил қилиш, тарихий ҳолатларни халқаро муносабатлар

асосида таққослаш, илмий асослантириш ва исботлаш, тизимли-мантиқийлик, қиёсий
ҳуқуқий, илмий манбаларни комплекс татқиқ этиш, индукция ва дедукция усуллари
таҳлил қилинган.

Хусусан, мазву предмети бўйича ва татқиқот объекти сифатида халқаро ҳуқуқий

нормалар ва миллий ҳуқуқий нормалар ассосида тизимли таҳлил қилинган.

Мавжуд ҳолатлар Виртуал макон, Виртуал макондаги ижтимоий муносабатлар,

эмозилар, уларнинг келиб чиқиши тарихи, ривожланиш ва интеллектуал мулк объекти
сифатида баҳоланишнинг асосий мезонлари таҳлил қилиб ўтилган.

Илгари сурилган фикрлар, ёндашувлар миллий ва хорижий манбалар асосида

ўрганилиб, таҳлил қилиб ўтилган.

Татқиқот натижалари.

Замонавий дунёда ахборот технологияларнинг ривожланиб бориши интернет

оламида янги объектларни пайдо бўлшига сабаб бўлмоқда. Виртуал маконнинг янги


background image

9

объектлари сифатида эмодзиларни келтириб ўтишимиз мумкин.

Кибершунос Ж.Прискон ўз илмий ишларида эмодзилар, эмотиконлар белигилар

сифатида ўтган асрнинг охирларида пайдо бўлганлиги ҳамда унинг ҳозиршги
кўриниши эса 1999 йилда япониялик Шигитака Курита исмли мухандис томонидан
мобил дастурни ривожлантириш учун яратиланлигини билдириб ўтган[4].

Бугунги кунда эса эмодзилар юқорида таъкидлаб ўтилганидек кўпгина соҳаларни

қамраб олган ҳамда эмодзилар фойдаланиладиган соҳалар сони йилдан йилга кенгайиб
бормқода. Бу эса эмодзиларнинг Виртуал маконнинг янги юзага келган объекти
сифатида ўрганишни талаб этади.

Бу борада турли олимларнинг келтирган фикрларини келтириб ўтиб таҳлил

қилиш мумкин.

А.Кольцованинг фикрича эмодзилар инсонлар ўртасила мулоқотни йўлган қўйиш

учун ишлатиладиган “расмли характер” деган маънони англатиши ифодалаб берган[5].

М. Паттерсон эса эмодзига бошқача таъриф берган. Муаллифнинг фикрича эмодзи

турли компьютер қурилмалари ёрдамида маълум бир сўзларнинг ўрнига
ишлатиладиган интернет воситаси ҳисобланади деб фикр билдирган[6].

Юан Суннинг эмодзи ва интернет борасида лингвистик сифатида фикр билдириб

ўтган. Муаллифнинг таклиф беришича эмодзилар Виртуал маконда фойдалунувчилар
томонидан ижтимоий мулоқотда янгича мулоқат сифатида “киберсўзлашув” деб ном
беради[7].

Муаллифнинг фикридан келиб чиқиб, эмодзидлар интернетдаги турли ижтимоий

тармоқлар орқали ўзаро сўзлашув, мулоқот қилишни англатиши кўрсатиб ўтилган.
Бунда муаллиф фойдаланувчининг беш, олтита ишлатиши керак бўлган сўзлар ўрнига
битта эмодзи ишлатилиши кифоя қилинишини кўрсатиб ўтган.

Йинг Танг эса сал бошқачароқ фикр билдириб эмодзилар бутун виртуал дунёнда

мулоқат қилишнинг умумий усули эканлигини таъкидлаб ўтади [8].

Бундан ташқари эмодзиларнинг Виртуал маконда тоборо глобаллашиб

бораётганлиги ҳам айни ҳақиқат бўлиб улгурди.

Бу ҳолатни К.Менчернинг қуйидагича изоҳлайди. Мулаллифнинг фикрича Виртуал

макондаги ижтимоий тармоқларнинг асосий объектларидан бирига айланиб бораётган
эмодзилардан бугунги кунда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг 92% қисми
фойдланади[9].

Келтирилган статистик рақамда билиш мумкинки, эмодзилар Виртуал маконда

нақадар муҳим рол ўйнашини билиб олиш мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, эмодзилар бу кибердунёда

фойдаланиладиган, унда маълум бир функицияларни бажарадиган Виртуал маконнинг
объекти ҳисобланади.

Эмодзиларнинг Виртуал макондаги объект сифатидаги роли ҳам йилдан йилга

ошиб бормоқда.

Хусусан, Д.Мессириан эмодзилар бўйича қуйидаги фикрни келтириб ўтган. Унинг

фикрича эмодзилар нафақат глобал коммуникация жараёнида, балки турли соҳа
айниқса бизнес соҳасида унинг роли ошиб бораётган янги объект сифатида баҳо


background image

10

беради[10].

Биламизки, эмодзилар ҳозирги вақтда маркетинг, бизнес соҳалари, шартномавий

муносабатлар, жиноят, меҳнат каби сохаларда кенг қўлланиб келинмқода. Аҳамиятли
томони мазкур соҳалар доираси кенгайиб бормқода ва буларнинг барчани Виртуал
макон деб аталшмиш рақамли дунёда содир бўлмоқда. Бундан ташқари унинг
эмодзиларнинг бугунги кун суд амалиётида ишлатилаётганлиги унинг аҳамияти
нақадар муҳим эканлигидан дарак беради.

Бу борда таҳлилчи Э. Колдман амалиётда содир бўлган қуйидаги суд амалиётини

мисол тариқасида келтиради.

2017 йил Исроил давлатида эр ва хотин ўзлари яшашлари учун ижарага уй

қидиршни бошлаб, ижарага берувчи билан ижтимоий тармоқлар орқали ёзишмалар
амалга оширади. Мулоқот давомида эр ва хотин уй уларга маъқул бўлганлиги, ўзларига
маъқул нархни ижарага берувчига ёзганида ижарага берувчи жавоб тариқасида “бош
бармоқ”ни кўтариш белгисини юборади. Эртаси куни эр ва хотин уйга жойлашиш учун
келганида ижарага берувчи хали рози бўлмагани, қолаверса “бош бармоқ”ни кўтариш
белгисини жўнатиши уйни беришга розилигини билдирмаслигини айтиб рад жавобини
беради. Шунда эр ва хотин судга мурожаат қилади ҳамда суд уларнинг давосини
қаноатлантириб ижарачидан уларнинг фойдасига 2200$ миқдорида маънавий зарар
ундириб беради. Судя бу борада оферта ва акцепт қоидасини эслатиб ўтади[11].

Худдий шундай вазият Россия Федерациясида ҳам содир бўлган.
Хусусан, юридик фирма рахбари ва солиқ хизмати бошлиғи ўринбосари ўзаро тил

бириктириб тадбиркордан катта пул ундириш учун режа тузушади. Солиқ хизмати
тадбиркорни текширгандай бўлади ва жуда кўп қонунбузилишларини аниқлайди.

Шу вазиятда юридик фирма рахбари тадбиркорга ёрдам бериш учун ўртада

воситачилик қилади. Солиқ хизмати ва юридик фирманинг тил бириктирилганидан
хабардор бўлиб қолган тадбиркор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилади.
Суд ишни текшириш жараёнида юридик фирма рахбари ва тадбиркор ўртасидаги
ёзишмаларни текширади.

Шунда юридик хизмат рахбари тадбиркордан солиқ хизматини кўндириш учун пул

сўраганлигини маълум қилади ва бу сўзни эса пул кўринишидаги қопнинг рамзи
тушурилган эмодзи билан ифодалайди. Якунда эса суд солиқ хизмати мансабдор шахси
ва юридик хизмат рахбари ўринбосарига тегишли тартибда жиноий жазо белгилайди.

Эмодзи билан боғлиқ масалалар бошқа давлатлар қонунчилигида ҳам ўз аксини

топиб бормқода. Бу эса келгусида эмодзи билан боғлиқ масалаларни ҳуқуқий тартибга
солиш муҳим аҳамият касб этишини яна бир бор исботлаб беради.

Ҳозирги вақтда амалиётда кўпгина давлатлар қонунчилигида эмодзиларни далил

сифатида баҳоланмайди, лекин бугунги кун ахборот дунёсини инобатга оладиган бўлсак
эмодзилар билна боғлиқ муносбатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бугунги кун
ҳуқуқшуносларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шу ўринда эмодзилардан фойдаланиш тартибини қандай чегаралаш мумкин деган

савол пайдо бўлиши мумкин.

Виртуал маконнинг трансчегаравийлигини инобатга олган ҳолда эмодзилардан


background image

11

интеллектуал мулк объекти эканлигидан келиб чиқиб чегаралаш мумкин бўлади.

Эмодзилар ҳам интеллектуал мулк объектининг объекти сифатида квалификация

қилинади ҳамда тегишли тартида муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинади.

А.Шапаловнинг билдирича бугунги кунда эмодзиларнинг икки хил кўриниши

мавжуд. Унинг фикрига кўра:

Маълум бир қолип(стандартлаштирилган)га солинган эмодзилар

Шахсий эмодзилар[12].
Муаллифнинг фикрига асосан маълум бир қолипга солинган эмодзилар “UNICODE”

тўпламидаги эмодзилар жамланмаси ҳисобланади. Бугунги кунда мазкур тўпламда 3000
дан ортиқ эмодзилар турлари мавжуд.

Виртуал макон фойдаланувчиси мазкур тўпламнинг исталган эмодзисидан

фойдланиши мумкин, бундай фойдаланиш эса интеллектуал мулк ҳуқуқининг
бузулиши ҳисобланмайди.

Шахсийлаштирилган эмодзилар эса маълум бир шахс томонидан ёки маълум бир

компания томонидан фақат ўзлари учун яратилган эмодзилар ҳисобланади.

Бугунги кунда дунёга машҳур компаниялар ҳамда инсонлар шахсий бренди

сифатида ўз эмодзиларини яратиб келмоқдалар.

Apple

LG

Microsoft

Facebook

Кўриниб турибдики, дунёга машҳур компаниялар ўз эмодзиларини яратиб

истеъмолчилар этиборига ҳавола қилиниб келинмоқда.

Аҳамиятли томони ушбу компания бир бирларининг эмодзиларидан

фойдаланишда турли чекловлар келтирилган. Келтирилган эмодзилардан бирон бир
ташкилот муайян лицензиясиз ёки рухсатномасиз фойдаланадиган бўлса муайян
ҳуқуқнинг бузилишига олиб келади.

Масалан, айрим компаниялар томонидан ўзлари томонидан яратилган дастурлар

орқали эмодзилардан фойдаланиш чегарасини белгилаб бермоқда. Хусусан, “Apple”
томонидан яратилган эмодзилар махсус лицецзия шартномаси асосида тарқатилади.
Бунда асосий шарт қилиб IOS дастури ўрнатилган бўлиши талаб этилади[13].

Дунёга машҳур Голливуд актрисаси Ким Кардашиян ҳам ўз бренди сифатида

шахсий “Киможи” сини яратган.

Юқорида келтирилган шахсийлаштирилган эмодзиларнинг аҳамиятли томони

улар муаллифлик ҳуқуқининг предмети сифатида ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда
интеллектуал фаолият натижаси ҳисобланади. Сабаби, булар инсон тафаккури,
салоҳияти, ижоди билан боғлиқ жараёнлар ҳисобланади.

Бир сўз билан айтган Виртуал макондаги бугунги кунда фойдаланиб келинадиган

эмодзи интеллектуал мулк ҳуқуқининг объекти ҳисобланиб муаллифлик ҳуқуқи билан
ҳимоя қилинади.


background image

12

Ушбу ҳолатни очиб бериш учун Х.Рахмоннқуловнинг фикрини келтириб ўтиш

мақсадга мувофиқдир. Муаллифнинг фикрича интеллектуал мулк моҳияти жиҳатидан
ижодий фаолият натижалари ва индивидуаллаштириш воситаларига бўлган махсус
ҳуқуқлар йиғиндисини жамловчи тушунчадан иборат бўлиб, адабий, бадиий ва илмий
асарларга, санъаткор ва астистларнинг ижрочилик фаолиятига, овоз ёзишга, радио ва
телевизорлар эшиттиришларга, ихтироларга, саноат мулки ва намуналарига, товар
белгиларига, фирма номларига ва бошқа номоддий неъматларга тааллуқли бўлган
ҳуқуқларни қамраб олади. Ушбу ижодий фаолият маҳсулотлари интеллектуал мулкнинг
объекти ҳисобланади[14].

Келтирилган фикрга қўшилган ҳолда таъкидлаш мумкинки, компьютер графиги

асосида яратилган ҳар қандай Виртуал макон объектлари расмлар, эмодзилар,
аватарлар интеллекуал мулк ҳуқуқининг объекти сифатида баҳолашимиз учун асос
бўлиб хизмат қилади. Бир сўз билан айтганда инсон салоҳияти билан яратилган
объектларни интеллектуал мулк сифатида баҳолашимиз мумкин.

Эмодзининг интеллекуал мулк ҳуқуқи эканлиги ҳамда Виртуал маконда

эмодзилардан рухсатсиз фойдаланиш муаллифлик ҳуқуқининг қўпол бузилиши
эканлиги ҳақида Т.Коскинен ҳам ўз таклифларини келтириб ўтган.

Муаллифнинг фикрича Виртуал маконда, умаман виртуал оламда инсон тафаккури

маҳсули сифатида яратилган эмодзилардан муаллифнинг рухсатисиз фойдаланиш
муаллифлик ҳуқуқининг қўпол бузулиши ҳисобланади[15].

Айни шу масала бўйича бошқа И.Киреченко ҳам шу фикрга яқин қилиб ўз

позициясини билдириб кетган. И. Киреченконинг таҳилича Интернет оламида ҳар
қандай материаллар, эмодзи, аватарлар бошқа турдаги материал ва маълумотларни
қонуний йўл билан қўлган киритган бўлсада муаллифнинг розилигини олиш ҳуқуқий
маданиятнинг бир кўриниши ҳисобланади[16].

Келтирилган фикрлардан билиш мумкинки, Виртуал маконда ҳар куни

қўлланилиб келинадиган эмодзилар инсон интеллектуал фаолият натижаси
бўлганлиги боис интеллектуал мулк объекти ҳисобланиши ҳам унган бўлган ҳуқуқ
муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинишини англатади.

Эмодзиларни интеллектуал мулк объекти сифатида баҳолаш учун уларни ҳуқуқий

томондан тартибга солиниш ҳолатларини таҳлил қилиш керак деб ҳисоблаймиз.
Амалдаги “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисда”ги қонуннинг 5 ва 6-
моддаларида билвосита эмодзилар билан боғлиқ нормани очиб беради. Хусусан, ушбу
қонуннинг 5-моддасида муаллифлик ҳуқуқининг объекти сифатида тасвирлар
келтириб ўтилган, 6-моддада эса муаллифлик ҳуқуқи объектлари бўлган асарлар
сифатида рангтасвир, фотаграфия ёки фотаграфияга ўхшаш усулларда яратилган
асарлар сирасига эмодзиларни ҳам келтириб ўтиш мумкин.

Таъкидлаб ўтиш керакки, эмодзиларнинг келиб чиқишига диққат қаратадиган

бўлсак “характерни ифодаловчи сурат” ни билдиради.

Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Виртуал маконнинг асосий

объектларида бирига айланиб бораётан эмодзилар интеллектуал мулк объекти
сифатида квалификация қилиш мумкин. Шундай экан эмодзилардан фойдаланишда
муаллифнинг олдиндан розилигини олиши талабал этилади.


background image

13

Бундан ташқари умум эътироф этилган халқаро нормаларда ҳам эмодзиларни

тартибга солиш механизмлари келтириб ўтилган.

Хусусан, 1886 йилги “Адабий ва бадиий асарларни ҳимоя қилиш бўйича” Берн

конвенцияси, 1974 йилги “Йўлдош орқали узатиладиган дастурларни ташувчи
сигналларни тарқатиш тўғрисида”ги битим, 1994 йилги “Интеллектуал мулк
ҳуқуқларини савдога оид жиҳатлари тўғрисида”ги Битимларда инсон тафаккури орқали
асарларга нисабатан тўлиқ тартибда муаллифлик ҳуқуқи амалга оширилади. Эмодзилар
интеллектуал мулк объети ҳисобланади. у боисдан ҳам эмодзиларга нисбатан
муаллифлик ҳуқуқини талқин қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бундан ташқари
амалдаги фуқаролик коексимизнинг 1031-моддасида Виртуал макондаги интеллектуал
мулк объектлари сифатида қуйидагилар келтириб ўтилган. Улар қуйидагилар:

Интернет тармоғида жойлаштирилган ва сақланадиган интеллектуал фаолият

натижалари: фан, адабиёт ва санъат асарлари-матнли ёзувлар; ижролар;
фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи
ташкилотларнинг кўрсатувлари ва эшиттиришлари – аудио ва видео ёзувлар; электрон
ҳисоблаш машиналари учун дастурлар, ва маъулмотлар базаси- веб сайтлар, порталлар,
программалар; ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари; селекция ютуқлари;
ошкор этилмаган ахборот, шу жумладан ишлаб чиқариш сирлари (ноу-хау)лар – ахборот
кўринида жойлаштирилган контент;

Интернет тармоғида фуқаролик муомиласи иштирокчиларининг, товарлар, ишлар

ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар: фирма номлари;
товар белгилар (хизмат кўрсатиш белгилари); товарлар чиқарилган жой номи-домен
номлари ва веб-сайтлар акс этади;

Интернет тармоғида қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда

интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижалари ҳамда фуқаролик муомиласи
иштирокчиларининг, товарлар ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи
воситалар-домен номалари;

Интернет тармоғида қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда

интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижалари ҳамда фуқаролик муомиласининг
иштирокчиларининг, товарлар ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи
домен номлари.

Ушбу ҳолатдан англашиладики, Виртуал макондаги мавжуд эмодзилар ҳам

интеллектуал мулк ҳуқуқининг объекти ҳисобланиб, улардан фойдаланишда
муаллифнинг розилигини олиш талаб этилади.

Хулоса.

Юқорида келтирилган ҳолатлардан шуни хулоса қилиш мумкинки, Виртуал

маконнинг йилдан йилга ривожланиб бориши ўз ўзидан янги объектларни юзага
келишига замин яратиб келмоқда.

Виртуал маконнинг янги объекти сифатида эмодзиларни келтириб ўтишимиз ва

эмодзилар билан боғлиқ муносабатларнинг ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш бугунги
куннинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланди.

Билдирилган фикрлардан аниқлаш қийинмаски, Виртуал маконда эмодзилар


background image

14

ҳамда улардан фойдаланиш тартиби ҳали етарли даражада ҳуқуқий таъминлаб
берилмаган. Бу эса ўз навбатида бугунги кун ҳуқуқшуносларининг асосий
вазифаларидан бири сифатида қаралмоқда.

Аҳамиятли томони эмодзилар маркетинг, шартномавий муносабатлар,

тадбиркорлик фаолияти ҳаттоки айрим давлатларда суд амалиётида ҳам фойдаланиб
келинмоқда. Бу эса ўз ўзидан эмодзилардан фойдаланиш чегараларини белгилаш ҳамда
улардан фойдаланиш тартиби, фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш ҳамда
фойдаланишни бузганлик учун ҳуқуқий жавобгарликни белгилаш кундан кунга
аҳамиятли бўлиб бормоқда.

References:

1.

Jon Urriy. “Mobilnisti.M manitoring obshestvenniye mneniya” (John Urry, Mobility. M.,

Monitoring of public opinion. N5(11) 2012/
2.

Anosova V. Pravovaya oxrana internet-saytov// Avtorskiy prava i smejniy prava (Legal

protection of Internet sites// Copyright and related rights/2013)
3.

Akopov G. Internet i politika. Madirnizatsiya paliticheskiy sistemi na asnove

innavatsionnix paliticheskix internet-kommunikatsi. (Internet and politics. Modernization of
the political system based on innovative political Internet communications)
Monograph.Moscow: KNORUS.2017
4.

J. Prisko. “Shigetaka Kurita; chelovek katoriy izobrel imodzi” (“Shigetaka Kurita: The Man

Who Invented the Emoji”), CNN (May 22, 2018).
5.

Ye. Kaltsiva, F.Kartoshkova “Multimodalniy xarakter funktsirovaniye imodzi v

mejlichnostom obsheniye”. (Multimodal nature of digital communication: emoji functioning in
interpersonal communication)” RUDN Journal of Language Studies, Semiotics and Semantics.
6.

M. Patterson “Rukavodstva yurista po imodzi: Chto vam nujna znat” ( Lawyer’s guide to

emoji: What you need to know) 2016/page 27.
7.

Yuan Sun “Perexod s yazika Interneta imodzi. 6-ya Mejdunarodnaya konfrentsiya po

obrozavaniya. Iskustvo I mejkulturnaya kommunikatsiya.” (Yuan Sun “Changes from the
Internet Language to Emoji” 6th International Conference on Education, Language, Art and
Inter-cultural Communication) ICELAIC 2019. P 8
8.

Ying Tang “Ispolzovaniye smaylikov, imodzi i nakleyk komyuterniy komminikatsiy”

(Emoticon, Emoji, and Sticker Use in Computer-Mediated Communication) A Review of
Theories and Research Findings. International Journal of Communication 13(2019), 2457–
2483. P.5
9.

K.Menscher “Spasibo, Ya ispolzuyu imodzi dlya vashevo predlojeniye: Imodzi,

perevodyashiy prinity v kontraktov” ( Thank you, I emoji your offer: Emojis translating
acceptance in contracts)/

https://scholarship.shu.edu/student_scholarship

.

10.

D. Missirian “Ispolzovaniye imodzi v mejdunarodnom obsheniye: Kulturniy most dlya

biznesa ili potentsialnaya lovushka” (The Use of Emoji in International Communication: A
Cultural Bridge for Businesses or a Potential Pitfall). Page 5
11.

E.Goldman

“Imodzi

I

prava”

(Emoji

and

law)

https://digitalcommons.law.scu.edu/facpubs


background image

15

12.

А.Shapalova “Issledovaniye roli imodzi v onlayn-soobshestvo//Nauchno-texnicheskiy

vestnik informatsionnix texnologiy, mexaniki optiki.” (Exploring the role of emojis in the online
community) Scientific and Technical Bulletin of Information Technologies, Mechanics and
Optics. 2018. Т.18 №5.
13.

D.Voynov “Imodzi kak texnologuta politicheskiy kommunikatsiya v Interneta”.( Emoji as

a technology of political communication on the Internet) Electronic scientific journal “ The Age
of Quality “. 2016. P.52
14.

X.Raxmonkulov “Объекты гражданского права” (Objects of civil law) ”.-Т.,2009.

15.

Т.Koskinen “Zashita avtorskix prav v Interneta/ Avtorskoy prava I smejniy prava”.

(Copyright protection on the Internet. Copyright and related rights) /№ 9, 2002. -P 67.
16.

A.Kirichenko. “Intellektualnaya sobsvennosti v seti Internet: Problemi pravovo

regulirovaniye.” (Intellectual property on the Internet: problems of legal regulation) Youth
Scientific and Technical Bulletin. 2012 май. P.11

Библиографические ссылки

Jon Urriy. “Mobilnisti.M manitoring obshestvenniye mneniya” (John Urry, Mobility. M., Monitoring of public opinion. N5(11) 2012/

Anosova V. Pravovaya oxrana internet-saytov// Avtorskiy prava i smejniy prava (Legal protection of Internet sites// Copyright and related rights/2013)

Akopov G. Internet i politika. Madirnizatsiya paliticheskiy sistemi na asnove innavatsionnix paliticheskix internet-kommunikatsi. (Internet and politics. Modernization of the political system based on innovative political Internet communications) Monograph.Moscow: KNORUS.2017

J. Prisko. “Shigetaka Kurita; chelovek katoriy izobrel imodzi” (“Shigetaka Kurita: The Man Who Invented the Emoji”), CNN (May 22, 2018).

Ye. Kaltsiva, F.Kartoshkova “Multimodalniy xarakter funktsirovaniye imodzi v mejlichnostom obsheniye”. (Multimodal nature of digital communication: emoji functioning in interpersonal communication)” RUDN Journal of Language Studies, Semiotics and Semantics.

M. Patterson “Rukavodstva yurista po imodzi: Chto vam nujna znat” ( Lawyer’s guide to emoji: What you need to know) 2016/page 27.

Yuan Sun “Perexod s yazika Interneta imodzi. 6-ya Mejdunarodnaya konfrentsiya po obrozavaniya. Iskustvo I mejkulturnaya kommunikatsiya.” (Yuan Sun “Changes from the Internet Language to Emoji” 6th International Conference on Education, Language, Art and Inter-cultural Communication) ICELAIC 2019. P 8

Ying Tang “Ispolzovaniye smaylikov, imodzi i nakleyk komyuterniy komminikatsiy” (Emoticon, Emoji, and Sticker Use in Computer-Mediated Communication) A Review of Theories and Research Findings. International Journal of Communication 13(2019), 2457–2483. P.5

K.Menscher “Spasibo, Ya ispolzuyu imodzi dlya vashevo predlojeniye: Imodzi, perevodyashiy prinity v kontraktov” ( Thank you, I emoji your offer: Emojis translating acceptance in contracts)/ https://scholarship.shu.edu/student_scholarship.

D. Missirian “Ispolzovaniye imodzi v mejdunarodnom obsheniye: Kulturniy most dlya biznesa ili potentsialnaya lovushka” (The Use of Emoji in International Communication: A Cultural Bridge for Businesses or a Potential Pitfall). Page 5

E.Goldman “Imodzi I prava” (Emoji and law) https://digitalcommons.law.scu.edu/facpubs

А.Shapalova “Issledovaniye roli imodzi v onlayn-soobshestvo//Nauchno-texnicheskiy vestnik informatsionnix texnologiy, mexaniki optiki.” (Exploring the role of emojis in the online community) Scientific and Technical Bulletin of Information Technologies, Mechanics and Optics. 2018. Т.18 №5.

D.Voynov “Imodzi kak texnologuta politicheskiy kommunikatsiya v Interneta”.( Emoji as a technology of political communication on the Internet) Electronic scientific journal “ The Age of Quality “. 2016. P.52

X.Raxmonkulov “Объекты гражданского права” (Objects of civil law) ”.-Т.,2009.

Т.Koskinen “Zashita avtorskix prav v Interneta/ Avtorskoy prava I smejniy prava”. (Copyright protection on the Internet. Copyright and related rights) /№ 9, 2002. -P 67.

A.Kirichenko. “Intellektualnaya sobsvennosti v seti Internet: Problemi pravovo regulirovaniye.” (Intellectual property on the Internet: problems of legal regulation) Youth Scientific and Technical Bulletin. 2012 май. P.11