Авторы

  • Рустам Жалалов
    Наманган вилоят прокуратураси Ташкилий-назорат ва таҳлилот бўлими бошлиғи, 1-даражали юрист

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdif.45762

Ключевые слова:

инсон ҳуқуқлари генезис тарихий ривожланиш ҳуқуқий асослар ижтимоий-иқтисодий тенгсизлик миллий қонунчилик халқаро низолар халқаро ҳамкорлик.

Аннотация

Мақолада инсон ҳуқуқларининг тарихий ривожланиши, муҳим ҳужжатлар ва уларнинг ҳуқуқий асослари таҳлил қилинади. Ҳозирги муаммолар — ижтимоий-иқтисодий тенгсизлик, қонунчиликдаги камчиликлар ва халқаро низолар — кўриб чиқилиб, таълим, ижтимоий тенгликни таъминлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва қонунлар ислоҳини амалга ошириш бўйича таклифлар берилган.


background image

92

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ГЕНЕЗИСИ ВА РИВОЖЛАНИШИНИНГ ТАРИХИЙ-

ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Жалалов Рустам Шарифович

Наманган вилоят прокуратураси

Ташкилий-назорат ва таҳлилот бўлими бошлиғи,

1-даражали юрист

https://doi.org/10.5281/zenodo.14020995

Аннотация:

Мақолада инсон ҳуқуқларининг тарихий ривожланиши, муҳим

ҳужжатлар ва уларнинг ҳуқуқий асослари таҳлил қилинади. Ҳозирги муаммолар —
ижтимоий-иқтисодий тенгсизлик, қонунчиликдаги камчиликлар ва халқаро низолар
— кўриб чиқилиб, таълим, ижтимоий тенгликни таъминлаш, халқаро ҳамкорликни
ривожлантириш ва қонунлар ислоҳини амалга ошириш бўйича таклифлар берилган.

Калит сўзлар:

инсон ҳуқуқлари, генезис, тарихий ривожланиш, ҳуқуқий асослар,

ижтимоий-иқтисодий тенгсизлик, миллий қонунчилик, халқаро низолар, халқаро
ҳамкорлик

.

ГЕНЕЗИС И РАЗВИТИЕ ПРАВ ЧЕЛОВЕКА: ИСТОРИКО-ПРАВОВЫЕ

ОСНОВЫ

Аннотация:

В статье анализируется историческое развитие прав человека,

важные документы и их правовые основы. Рассматриваются современные проблемы,
такие как социально-экономическое неравенство, недостатки в законодательстве и
международные конфликты, а также предлагаются рекомендации по укреплению
образования, обеспечению социальной справедливости, развитию международного
сотрудничества и реформе законодательства.

Ключевые слова: п

рава человека, генезис, историческое развитие, правовые

основы, социально-экономическое неравенство, национальное законодательство,
международные конфликты, международное сотрудничество

GENESIS AND DEVELOPMENT OF HUMAN RIGHTS: HISTORICAL AND LEGAL

FOUNDATIONS

Abstract:

The article analyzes the historical development of human rights, important

documents, and their legal foundations. Current issues such as social and economic inequality,
shortcomings in legislation, and international conflicts are examined, along with proposals for
enhancing education, ensuring social equality, promoting international cooperation, and
reforming laws.

Keywords:

human rights, genesis, historical development, legal foundations, social and

economic inequality, national legislation, international conflicts, international cooperation.


Инсон ҳуқуқлари инсоният тараққиётининг энг асосий ютуқларидан бири

ҳисобланади. Инсон ҳуқуқларининг шаклланиши узоқ тарихий жараён бўлиб, турли
маданиятлар, диний қадриятлар ва ижтимоий-сиёсий жараёнлар орқали ривожланган.
Ҳар бир даврда инсоннинг қадр-қимматини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий кафолатларни
таъминлашга қаратилган ҳаракатлар глобал миқёсдаги ўзгаришларга асос солган.
Шунингдек, инсон ҳуқуқларининг пайдо бўлиши ва тараққий этиши инсонлар


background image

93

ўртасидаги тенгликни таъминлаш, адолатли қонунчиликни шакллантириш ва халқаро
ҳамкорликни ривожлантиришга туртки берди.

Тадқиқот инсон ҳуқуқлари ривожланишининг тарихий-ҳуқуқий асосларини

таҳлил қилишга қаратилган. Инсон қадрини ҳурмат қилишга асосланган тамойиллар
эрамиздан аввалги даврлардаёқ Бобил, Миср ва Ҳинд цивилизацияларида
шакллангани кўринади. Турли ҳокимиятлар томонидан ишлаб чиқилган қонунлар
инсон ҳуқуқларига мувофиқ адолатни таъминлашга қаратилган бўлган. Ушбу
жараёнда фалсафий ва диний қарашлар муҳим рол ўйнагани ҳам таъкидланади.

Инсон ҳуқуқларининг мустаҳкамланишида турли ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан,

1215 йилдаги "Буюк озодлик хартияси", XVIII асрдаги "Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари
декларацияси" ва 1948 йилдаги "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси" муҳим
аҳамият касб этди. Ушбу ҳужжатлар инсон ҳуқуқларини халқаро миқёсда тан олиш ва
уларни қонун йўли билан кафолатлашда илк қадамлардан бўлди.

Замонавий дунёда инсон ҳуқуқлари ҳимояси нафақат қонунчилик соҳасида, балки

ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги кундаги
муаммолар – ижтимоий-иқтисодий тенгсизлик, камбағаллик, қуролли можаролар ва
қочқинлар масалалари инсон ҳуқуқлари соҳасида янги ёндашувларни талаб қилмоқда.
Шу билан бирга, айрим давлатлар ўз миллий қадриятлари ва қонунчилик
анъаналарига таянган ҳолда, инсон ҳуқуқларига нисбатан универсал ёндашувларга
шубҳа билан қарашмоқда.

Мазкур тадқиқотда инсон ҳуқуқларининг ривожланишига турли маданиятлар ва

давлатларнинг таъсири ўрганилади. Шунингдек, қонунчилик ислоҳотларининг
муҳимлиги ва халқаро ташкилотларнинг роли кўриб чиқилади. Миллий ва халқаро
ҳуқуқий стандартларни уйғунлаштириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги муаммоларни бартараф этишга
қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилади.

Бу тадқиқот нафақат инсон ҳуқуқлари генезисини чуқурроқ тушунишга хизмат

қилади, балки келгусида миллий қонунчиликни такомиллаштиришга ва халқаро
ҳуқуқий механизмларни янада мустаҳкамлашга ҳам ёрдам беради. Инсон ҳуқуқларини
таъминлаш учун иқтисодий барқарорлик ва ижтимоий тенгликни яратиш долзарб
масалалардан бири ҳисобланади. Ҳамкорлик ва мулоқот орқали инсоният учун умумий
қадриятларни ҳимоя қилиш ҳар бир давлатнинг мажбурияти бўлиб қолмоқда. Шундай
қилиб, мақолада инсон ҳуқуқларининг тарихий ривожланиши, уларнинг ҳуқуқий
асослари ва замонавий муаммолари чуқур таҳлил этилади. Мазкур тадқиқотнинг
мақсади – инсон ҳуқуқларининг аҳамиятини янада очиб бериш ва унинг халқаро
майдондаги ролини кучайтиришга ҳисса қўшишдан иборат.

Инсон ҳуқуқлари – бу ҳар бир шахснинг инсон сифатида туғилиши билан

берилган ва асосий эркинликлардан фойдаланиш ҳуқуқидир. Инсон ҳуқуқлари
концепцияси тарих давомида шаклланиб, турли даврларда ва жойларда инсонларнинг
қадр-қиммати ва эркинликлари учун турли курашлар натижасида ривожланиб келган.
Ушбу ҳуқуқларнинг шаклланиши ва такомиллашувида турли маданиятлар, фалсафий
қарашлар ва давлатларнинг ижтимоий-сиёсий тараққиёти муҳим роль ўйнаган.

Инсон ҳуқуқлари генезиси ҳақида сўз юритишдан аввал генезис сўзининг луғавий

маъноси тушуниб олиш лозим, деб ҳисоблаймиз. “Генезис” сўзи лотин ва юнон тилидан


background image

94

олинган бўлиб, “келиб чиқиш”, “пайдо бўлиш” ёки “ривожланиш жараёни” деган
маъноларни англатади. Бошқача айтганда, генезис — бу муайян ҳодиса, мафкура ёки
тушунчанинг қандай пайдо бўлгани ва ривожланганини ифодалайдиган тушунча

1

.

Масалан, “Инсон ҳуқуқларининг генезиси” деганда инсон ҳуқуқларининг пайдо
бўлиши, шаклланиши ва тарихи назарда тутилади.

Инсон ҳуқуқлари генезисининг илдизлари қадимги цивилизациялар даврига

бориб тақалади. Масалан, қадимги Миср, Бобил ва Ҳиндистонда инсон ҳуқуқлари
тушунчасига оид илк қарашлар пайдо бўлган. Хусусан, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари
тиушунчаси ҳозирги сиз-у бизнинг тасаввуримиздагичалик бўлмаса ҳам, Бобил
подшоҳи Ҳаммурапининг қонунлари

2

ўз даври учун инсон ҳуқуқлари ва адолат

тамойилларига мувофиқ бўлган ҳуқуқий тизимни яратишга уринишлардан бири
сифатида баҳолашимиз мумкин. Бундан ташқари, инсон ҳуқуқлари таълимотига диний
ва фалсафий манбалар ҳам катта таъсир кўрсатган. Масалан, қадимги Ҳиндистонда
буддизм ва индуизм дини орқали инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш тамойили кенг
тарқалган. Шунингдек, қадимги Греция ва Римда фалсафий мактаблар инсон
ҳуқуқлари ҳақида фалсафий мунозаралар олиб борилган, илмий фикрлар билдирган.
Бунга мисол сифатида, Сократ, Платон ва Аристотель каби файласуфларнинг адолат ва
инсон қадр-қиммати тушунчаларини шакллантиришга қўшган ҳиссаларини олишимиз
мумкин. Ушбу фалсафий қарашлар кейинчалик инсон ҳуқуқлари концепциясининг
ривожланишига асос бўлган.

Муқаддас динларда ҳам, хусусан, Ислом динида инсон ҳуқуқлари ва унинг

мажбуриятларига оид кўплаб ахлоқий нормалар киритилган. Шунингдек, ўрта
асрларда инсон ҳуқуқлари тушунчаси Европадаги турли диний ва ҳуқуқий қарашлар
орқали ривожланди. Бу даврда христианликнинг инсон қадри ва тенглиги ҳақидаги
таълимотлари инсон ҳуқуқларига бўлган қарашларни шакллантирди. Масалан,
Англияда қабул қилинган 1215 йилдаги “Буюк озодлик хартияси” инсон эркинликлари
ва қонун олдида барча тенглигини кафолатлашга қаратилган илк ҳужжатлардан бири
сифатида тан олинган. XVIII асрда Европа ва Америкада инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги
тушунчаларни ҳуқуқий жиҳатдан асослашга қаратилган ҳаракатлар кучайди. Жон
Локк, Жан-Жак Руссо ва Шарль Монтескье каби файласуфлар инсоннинг табиий
ҳуқуқлари (ҳаёт, эркинлик ва мулк) ҳақидаги ғояларни илгари суриб, уларни ҳимоя
қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратдилар. Ушбу ғоялар АҚШнинг “Мустақиллик
декларацияси”

3

(1776) ва Франциянинг “Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари декларацияси”

4

(1789) каби ҳужжатлар қабул қилинишига катта ҳисса қўшди.

Ушбу декларацияларда эркинлик, тенглик ва инсон қадр-қиммати каби асосий

тамойиллар мустаҳкамланган бўлиб, улар кейинчалик халқаро инсон ҳуқуқларининг
ривожланишига замин яратган. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, инсон ҳуқуқларини
халқаро даражада муҳофаза қилиш зарурати янада кучайди. 1948 йилда БМТ

1

Философская Энциклопедия. В 5-х т. — М.: Советская энциклопедия.Под редакцией Ф.В.Константинова.

1960-1970.

2

“Краткий анализ возникновения и развития гарантий прав и свобод человека в уголовном процессе в

древний период.” М.М.Османов. Ст.-70. Образование и право № 6. 2022.

3

The Declaration of Independence, 1776.

https://history.state.gov/

4

Declaration of the Rights of Man and of the Citizen.

https://www.britannica.com/


background image

95

томонидан қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”

5

инсон

ҳуқуқларининг халқаро асосларини белгилаб берди. Декларацияда барча инсонлар
учун тенглик, эркинлик, хавфсизлик каби ҳуқуқлар кафолатланди. Шунингдек,
кейинги йилларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид бир қатор халқаро
шартномалар ва конвенциялар қабул қилинди. Булар орасида “Инсон ҳуқуқлари
бўйича Европа конвенцияси”

6

, “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция”

7

каби

ҳужжатларни санаб ўтиш мумкин.

Инсон ҳуқуқлари тарихий жараёнларда шаклланган бўлиб, бу жараён давомида

инсон қадр-қимматини ҳимоя қилиш ғоясининг ўзига хос муаммолари ва
мураккабликлари ҳам пайдо бўлган. Хусусан, инсон ҳуқуқлари умуминсоний қадрият
сифатида қаралса-да, турли маданиятлар ва мамлакатларда унинг универсаллиги
тўғрисидаги қарашлар турлича талқин этилади. Масалан, баъзи давлатлар инсон
ҳуқуқларини миллий урф-одатлар, диний эътиқод ва маҳаллий қонунчилик асосида
талқин қилишга мойилдир. Бу эса универсал инсон ҳуқуқлари стандартларига амал
қилишда муаммоларга олиб келади. Бундан ташқари, турли давлатларда инсон
ҳуқуқлари стандартлари бир-бирига мос келмаслиги ҳам муаммолардан бири
ҳисобланади. Масалан, демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдга катта
эътибор берадиган давлатлар билан авторитар бошқарувга эга давлатлар ўртасидаги
инсон ҳуқуқларига бўлган муносабатларда фарқлар мавжуд. Бу эса халқаро майдонда
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ягона ёндашувни таъминлашни
қийинлаштиради. Шунингдек, Инсон ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш иқтисодий ва
ижтимоий шароитларга ҳам боғлиқ. Иқтисодиёти паст ва қашшоқлик даражаси юқори
бўлган мамлакатларда аҳолининг ижтимоий-соғлом ҳаёт кечириши учун зарур бўлган
малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ва таълим олиш ҳуқуқлари иқтисодий
ресурсларнинг етишмаслиги туфайли бузилади. Шунингдек, кўпинча инсон ҳуқуқлари
халқаро сиёсатда восита сифатида суистеъмол қилинади. Бир давлат бошқасини инсон
ҳуқуқларини бузишда айблаш орқали ўз сиёсий манфаатларини илгари суриши
мумкин. Бу эса инсон ҳуқуқлари тушунчасининг ҳақиқий моҳиятини бузади ва унинг
обрўсини пасайтиради.

Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммоларнинг ечими инсон қадр-қимматини

ҳурмат қилиш ва умумий ҳуқуқий нормаларни такомиллаштиришга асосланган
бўлиши зарур. Мазкур муаммоларни самарали ечиш учун миллий ва халқаро даражада
бир қатор таклифлар ишлаб чиқилиши лозим. Ушбу таклифлар инсон ҳуқуқларининг
универсаллигини тан олиш, давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва инсон
ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилган қонунларни янада кучайтиришга қаратилган бўлиши
лозим.

Инсон ҳуқуқларининг универсаллигига тўлиқ риоя қилиш учун турли

маданиятлар ва мамлакатлар ўртасидаги ҳуқуқий ва маънавий қарашларни
мувофиқлаштириш керак. Бунинг учун қуйидаги чоралар-тадбирларни амалга ошириш
керак, деб ҳисоблаймиз:
- турли маданиятлар ўртасида инсон ҳуқуқларини қабул қилиш ва тушуниш бўйича

5

Universal declaration of human rights

https://www.un.org/

6

European Convention on Human Rights

https://www.echr.coe.int/

7

Convention on the rights of the child

https://www.unicef.org/


background image

96

очиқ мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда миллий маданий ва диний
қадриятларга ҳурмат билан ёндашиш, шу билан бирга умумий инсон ҳуқуқларини
таъминлаш;
- инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш борасида халқаро ташкилотлар билан самарали
ҳамкорлик ўрнатиш, инсон ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилган халқаро келишувларни
имзолаш ва уларни жорий этиш муҳим.

Шунингдек, иқтисодий ресурсларни етарли даражада таъминлаш инсон

ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда муҳим роль ўйнайди. Қашшоқлик, ижтимоий
адолатсизлик ва саводхонликнинг паст даражаси каби омиллар инсон ҳуқуқларини
бузилишини кучайтиради. Бу муаммоларни ҳал қилиш учун:
- халқаро ҳамкорлик орқали иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш ва
камбағалликка қарши самарали дастурларни амалга ошириш зарур. Бу, ўз навбатида,
таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳалардаги инсон ҳуқуқларини
таъминлашга ёрдам беради;
- тенглик ва инсон ҳуқуқлари тушунчаларини таълим дастурларига киритиш, ёш
авлодни инсон ҳуқуқлари бўйича хабардор қилиш ва уларнинг аҳамиятини
тушунтириш керак.

Бундан ташқари, инсон ҳуқуқлари халқаро муносабатларда сиёсий восита

сифатида суистеъмол қилинмаслиги учун халқаро ташкилотлар томонидан самарали
назорат тизимини жорий этиш керак. Бунинг учун:
- инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар фаолиятини сиёсий босимлардан
мустақил қилиш, ушбу ташкилотларнинг холислигини таъминлаш;
- давлатлар ўртасидаги можароларда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини сиёсий босим остида
қолдирмаслик учун халқаро институтларнинг тузилмаларини такомиллаштириш
зарур.

Ҳамда қуролли можаролар давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни

таъминлаш учун қуйидаги чоралар амалга оширилиши лозим:
- жанговар вазиятларда халқаро гуманитар ҳуқуққа амал қилишни мустаҳкамлаш, тинч
аҳоли ва ҳимояга муҳтож гуруҳларни ҳимоя қилишни кафолатлайдиган қонунларни
янада кучайтириш;
- қуролли можаролар бўлган ҳудудларда инсон ҳуқуқларини бузилишини аниқлаш ва
тўхтатиш учун халқаро кузатувчи ташкилотларни фаолият юритишини таъминлаш.

Халқаро ва миллий инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг фаолиятини яхшилаш

учун бюрократик тўсиқларни камайтириш ва уларнинг ишини самарали қилиш зарур:
- инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотлар ва нодавлат ташкилотларга кўпроқ молиявий
ресурслар ажратиш, уларнинг жамиятдаги аҳамиятини ошириш;
- халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг фаолиятини шаффоф ва холис қилиб
ташкил этиш орқали уларнинг самарадорлигини ошириш мақсадга мувофиқдир.

Хулоса қилиб айтганда, инсон ҳуқуқлари генезиси ва ривожланишининг тарихий-

ҳуқуқий асослари кўп асрлик жараён бўлиб, турли маданиятлар, диний таълимотлар,
фалсафий ва ҳуқуқий тизимларнинг таъсири натижасида шаклланган. Замонавий
инсон ҳуқуқлари концепцияси эса инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш ва барча учун
тенгликни таъминлаш ғоясига асосланган. Ушбу концепция инсониятнинг умумий
мероси бўлиб, унинг ҳуқуқий асослари халқаро ҳуқуқ тизимида мустаҳкамланган.


background image

97

Инсон ҳуқуқлари таъминлашда кўплаб муаммолар мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти
ҳозирги даврга келиб ўзининг ҳал қилиниши лозим бўлган муҳим вазифалардан бири
бўлиб қолмоқда. Инсон ҳуқуқларининг универсаллигини таъминлаш, миллий ва
халқаро миқёсда ҳуқуқий стандартларни мувофиқлаштириш, иқтисодий ва ижтимоий
барқарорликни яратиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда халқаро ҳамкорликни
яхшилаш – бу муаммоларни бартараф этиш йўлидаги асосий қадамлар ҳисобланади.
Инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва улар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун
ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда кенг қамровли ислоҳотлар талаб этилади.
Халқаро даражада ҳамкорликни кучайтириш, маданий ва миллий урф-одатларни
ҳисобга олиб, универсал стандартларга риоя қилиш, давлатлар ўртасидаги алоқаларни
яхшилаш ва инсон ҳуқуқларини сиёсий восита сифатида суистеъмол қилишга қарши
курашиш муаммоларни ечиш йўлида муҳим қадамлар ҳисобланади. Шунингдек, инсон
ҳуқуқлари ривожланишини янада мустаҳкамлаш учун халқаро ҳамжамиятнинг
барқарорлиги ва бирдамлиги талаб этилади.

Инсон ҳуқуқларининг генезиси ва ривожланиши кўп асрлик тарихий жараён

бўлиб, у инсон қадр-қимматини ҳимоя қилишга қаратилган турли маданиятлар,
ҳуқуқий тизимлар ва фалсафий қарашлар таъсирида шаклланган. Ушбу мақолада
инсон ҳуқуқлари концепциясининг ривожланиш босқичлари, турли даврлар ва
ҳудудлардаги асосий ҳужжатлар ҳамда ҳуқуқий тамойиллар чуқур таҳлил қилинди.
Тадқиқот шуни кўрсатадики, инсон ҳуқуқлари универсал қадрият бўлса-да, унинг
талқини турли давлатлар ва маданиятларда ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши
мумкин.

Ҳозирги замонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги муаммолар — ижтимоий-

иқтисодий тенгсизлик, қашшоқлик, қуролли можаролар ва халқаро низолар — бутун
инсониятни бирлаштирувчи саъй-ҳаракатларни талаб этмоқда. Миллий ва халқаро
даражада инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар ва халқаро
келишувлар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг амалга оширилишида давлатлар
ўртасидаги ҳамкорлик ва ўзаро ҳурмат алоҳида ўрин тутади. Демак, инсон ҳуқуқлари
муаммоларини самарали ҳал қилиш учун қуйидаги йўналишларда ислоҳотлар амалга
оширилиши зарур:

Биринчидан

, миллий ва халқаро ҳуқуқий стандартларни уйғунлаштириш, яъни

инсон ҳуқуқларини таъминлаш учун давлатлар қонунчиликни халқаро стандартларга
мувофиқ равишда такомиллаштириши керак.

Иккинчидан

, иқтисодий барқарорлик ва ижтимоий тенгликни таъминлаш, яъни

таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя соҳаларидаги инвестициялар инсон
ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтиришга ёрдам беради.

Учинчидан

, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, яъни давлатлар ва халқаро

ташкилотлар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликни кучайтириш, инсон ҳуқуқлари
бўйича умумий ёндашувларни шакллантириш муҳим.

Тўртинчидан

, қуролли можаролар давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш:

Уруш ва жанговар вазиятларда аҳолининг заиф қатламларини ҳимоя қилиш ва халқаро
гуманитар ҳуқуққа риоя қилиш талаб этилади.

Шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда халқаро ташкилотларнинг

ролини кучайтириш ва уларнинг сиёсий босимлардан мустақил фаолият юритишини


background image

98

таъминлаш зарур. Инсон ҳуқуқлари муаммоларини ҳал қилишда адолат, ҳамкорлик ва
барқарорлик тамойиллари асосида иш олиб бориш келажакда барқарор ва адолатли
жамият қуришнинг кафолати бўлиб хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда, инсон ҳуқуқларининг ривожланиши нафақат тарихий

аҳамиятга эга, балки келгусида инсонларнинг фаровонлиги ва жамиятлар
тараққиётида ҳам ҳал қилувчи омил бўлиб қолади. Инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва
улар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш ҳар бир давлат ва жамиятнинг муҳим
вазифаси ҳисобланади. Ҳамкорлик ва қонунийликни таъминлаш орқали инсон
ҳуқуқларининг глобал даражада ҳимоя қилинишига эришиш мумкин.

References:

1.

Философская Энциклопедия. В 5-х т. — М.: Советская энциклопедия.Под

редакцией Ф. В. Константинова.1960—1970.
2.

“Краткий анализ возникновения и развития гарантий прав и свобод человека в

уголовном процессе в древний период.” М.М.Османов. Ст.-70. Образование и право № 6.
2022.
3.

The Declaration of Independence, 1776.

https://history.state.gov/

4.

Declaration of the Rights of Man and of the Citizen.

https://www.britannica.com/

5.

Universal declaration of human rights

https://www.un.org/

6.

European Convention on Human Rights

https://www.echr.coe.int/

7.

Convention on the rights of the child

https://www.unicef.org/

Библиографические ссылки

Философская Энциклопедия. В 5-х т. — М.: Советская энциклопедия.Под редакцией Ф. В. Константинова.1960—1970.

“Краткий анализ возникновения и развития гарантий прав и свобод человека в уголовном процессе в древний период.” М.М.Османов. Ст.-70. Образование и право № 6. 2022.

The Declaration of Independence, 1776. https://history.state.gov/

Declaration of the Rights of Man and of the Citizen. https://www.britannica.com/

Universal declaration of human rights https://www.un.org/

European Convention on Human Rights https://www.echr.coe.int/

Convention on the rights of the child https://www.unicef.org/