88
АЁЛНИ ЎЗ ҲОМИЛАСИНИ СУНЪИЙ РАВИШДА ТУШИРИШГА
МАЖБУРЛАШ ЖИНОЯТИНИ КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ЎХШАШ
ЖИНОЯТЛАРДАН ФАРҚЛАШ МАСАЛАЛАРИ
Хайдаров Шухратжон Джумаевич
Тошкент давлат юридик университи
Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга
қарши курашиш кафедраси профессори,
Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),
https://orcid.org/0000-0002-8188-7410
E-mail: Xaydarovshuxrat@mail.ru
https://doi.org/10.5281/zenodo.14016034
Annotation
. Мазкур мақолада аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга
мажбурлаш жиноятини квалификация қилиш ва ўхшаш жиноятлардан фарқлаш
масалалари баён қилинган. Жумладан, мақолада ЖК 115-моддасида шахс ҳомилани
қонуний асосларда сунъий равишда туширишга мажбурлаши лозим бўлади, аксинча
бўлса, яъни айбланувчи ҳомиладор аёлни жиноий равишда (тиббий нуқтаи назардан
мумкин бўлмаган ҳолатда, даволаш муассасасидан ташқарида ёки сунъий равишда
ҳомила туширишга ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан) ҳомила туширишга мажбурласа,
шахснинг ҳаракатлари иштирокчи сифатида қўшимча равишда ЖК 114-моддаси билан
ҳам малакаланиши таҳлил қилиб берилган. Бундан ташқари, айбланувчи ҳомиладор
аёлни сунъий равишда ҳомила туширишга мажбурлаш учун ўлдириш ёки зўрлик
ишлатиш билан қўрқитса, унинг қилмиши Жиноят кодекси 112 ва 115-моддалари
мажмуи билан, соғлиғига тан жароҳати етказса эса, тегишлича Жиноят кодекси 104,
105, 109 ёки 126
1
-моддалари билан малакаланиши, ёки ҳомиладор аёл танасининг ва
(ёки) жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига
олган ахборотни тарқатиш билан қўрқитса, қилмиш қўшимча равишда Жиноят
кодекси 141
3
-моддаси билан ҳам квалификация қилиниши илмий асослаб берилган.
Шунингдек мақолада, аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш
жиноятини квалификация қилиш ва ўхшаш жиноятлардан фарқлаш масалалари
бўйича асосли хулосалар баён қилинган.
Keywords
: жавобгарлик, жиноят, квалификация, қилмиш, ҳомила, аборт, шикаст,
мажбурлаш, жавобгарлик, ҳомиладор, зўрлик, қўрқитиш.
Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш жиноятини
квалификация қилишда ўхшаш жиноятлардан фарқлаш муҳим аҳамиятга эга.
“Ҳар қандай қилмишни квалификация қилишда унинг ўхшаш жиноятлардан
фарқловчи белгиларини аниқлаш, жиноят таркибини ҳар томонлама таҳлил қилиш,
унинг таркибий элементларига хос бўлган жиҳатларини аниқлаш талаб қилинади”[1].
Жумладан, аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш
жиноятини ҳам квалификация қилишда ўхшаш жиноятлардан фарқловчи белгиларини
аниқлаш зарур ҳисобланади.
Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш учун жавобгарлик
белгиланган Жиноят кодексининг 115-моддаси ҳам айрим бошқа жиноятлар билан
боғлиқ жиҳатларга эга.
Авваламбор, Жиноят кодекси 115-моддасида шахс ҳомилани қонуний асосларда
89
сунъий равишда туширишга мажбурлаши лозим бўлади, аксинча бўлса, яъни
айбланувчи ҳомиладор аёлни жиноий равишда (тиббий нуқтаи назардан мумкин
бўлмаган ҳолатда, даволаш муассасасидан ташқарида ёки сунъий равишда ҳомила
туширишга ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан) ҳомила туширишга мажбурласа,
шахснинг ҳаракатлари иштирокчи сифатида қўшимча равишда ЖК 114-моддаси билан
ҳам малакаланади.
Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлашда мажбурлов
усуллари ҳам жиноятни бошқа моддалар билан қўшимча квалификация қилиш
заруратини вужудга келтириши мумкин.
Башарти, айбланувчи ҳомиладор аёлни сунъий равишда ҳомила туширишга
мажбурлаш учун ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитса, унинг қилмиши
Жиноят кодекси 112 ва 115-моддалари мажмуи билан, соғлиғига тан жароҳати етказса
эса, тегишлича Жиноят кодекси 104, 105, 109 ёки 126
1
-моддалари билан
малакаланиши лозим бўлади.
Ёхуд ҳомиладор аёл танасининг ва (ёки) жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги
фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни тарқатиш билан қўрқитса,
қилмиш қўшимча равишда Жиноят кодекси 141
3
-моддаси билан ҳам квалификация
қилиниши лозим бўлади [2].
Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш жиноятини тамом
бўлган жиноят сифатида квалификация қилиш учун ҳомила сунъий туширилган
бўлиши талаб этилади.
Яъни, ушбу Жиноят Кодексининг 115-моддаси моддий таркибли жиноят
ҳисобланади ва ҳомила тушиши тарзидаги оқибат келиб чиққан вақтдан бошлаб,
тугалланган ҳисобланади.
Шу билан бирга суд-тергов амалиётида шахс оилавий ёки бошқа сабабларга кўра,
ҳомиладор аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга кўндиришга ҳаракат
қилиш ҳолатлари учрайди.
Хорижий тажриба таҳлилидан келиб чиқиб, аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда
туширишга мажбурлаш
“алдашни”
усулида ҳам содир этилишини назарда тутган.
Шундан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 115-моддасида
жиноятни содир этиш усули сифатида
“алдашни”
ҳам киритиш мақсадга мувофиқ
ҳисобланади.
Ҳуқуқни қўллаш амалиётида “кўндириш” ва “мажбурлаш” тушунчаларини
фарқлаш лозим. Чунки, кўндиришда шахс ҳомиладор аёлга турли рағбат, масалан, пул,
тилла тақинчоқ ёки қимматбаҳо буюмлар, автомашина ёки уй каби бойликларни ваъда
қилиб, эвазига ҳомиласини туширишни сўраши мумкин.
Бундай ҳолларда шахснинг ҳаракатларини “мажбурлаш” сифатида баҳолаб
бўлмайди. Жиноят кодекси 115-моддаси талқинида мажбурлаш ҳомиладор аёлнинг
иродасига мажбурловчи таъсир кўрсатишни назарда тутувчи қўрқитиш, уйдан ҳайдаб
юбориш, моддий ёрдамдан маҳрум қилиш, озиқ-овқатни чеклаш ёхуд илгари кундалик
(одатий) бўлган имкониятларни бошқача тарзда чеклашни тушуниш мумкин.
Бундай мажбурлов шакллари “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя
қилиш тўғрисида”ги Қонунида [3] назарда тутилган иқтисодий (хотин-қизларнинг
нормал яшаш ва камол топиш учун озиқ-овқат, уй-жой ҳамда бошқа зарур шарт-
90
шароитлар билан таъминланишга бўлган ҳуқуқини, мулк ҳуқуқини, таълим олиш
ҳамда меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишни чеклаш) ва руҳий (ҳақоратлаш, уларга
туҳмат қилиш, таҳдид қилиш, уларнинг шаънини, қадр-қимматини камситиш,
шунингдек уларнинг хоҳиш-иродасини чеклаш) зўравонлик шакллари кўринишида
ҳам бўлиши мумкин.
Жиноят ишлари бўйича суд ишларини таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, аёлни ўз
ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш жинояти:
- ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш (103-модда);
- номусга тегиш (118-модда);
- жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш (119-модда);
- қасддан одам ўлдириш (97-модда);
- қийнаш (110-модда);
- ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш (128-модда);
- товламачилик (165-модда) каби жиноятлар билан биргаликда содир этилганлигини
кўрсатмоқда.
Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш жиноятини
квалификация қилиш ва ўхшаш жиноятлардан фарқлаш масалалари бўйича қуйидаги
хулосаларни илгари суриш мумкин:
1. ;
2. Айбланувчи ҳомиладор аёлни сунъий равишда ҳомила туширишга мажбурлаш
учун ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитса, унинг қилмиши Жиноят кодекси
112 ва 115-моддалари мажмуи билан, соғлиғига тан жароҳати етказса эса, тегишлича
Жиноят кодекси 104, 105, 109 ёки 126
1
-моддалари билан малакаланиши лозим бўлади;
3. Ҳомиладор аёл танасининг ва (ёки) жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги
фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни тарқатиш билан қўрқитса,
қилмиш қўшимча равишда Жиноят кодекси 141
3
-моддаси билан квалификация
қилиниши лозим;
4. Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш жиноятини
тамом бўлган жиноят сифатида квалификация қилиш учун ҳомила сунъий туширилган
бўлиши талаб этилади. Яъни, ЖК 115-моддаси моддий таркибли жиноят ҳисобланиб,
ҳомила тушиши тарзидаги оқибат келиб чиққан вақтдан бошлаб, тугалланган
ҳисобланади;
5. Суд-тергов амалиётида шахс оилавий ёки бошқа сабабларга кўра, ҳомиладор
аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга кўндиришга ҳаракат қилиш
ҳолатлари учрайди. Хорижий тажриба таҳлилидан келиб чиқиб, аёлни ўз ҳомиласини
сунъий равишда туширишга мажбурлаш “алдашни” усулида ҳам содир этилишини
назарда тутган. Шундан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси ЖК 115-моддасида
жиноятни содир этиш усули сифатида “алдашни” ҳам киритиш мақсадга мувофиқ
ҳисобланади;
6. Амалиётида “кўндириш” ва “мажбурлаш” тушунчаларини фарқлаш лозим.
Чунки, кўндиришда шахс ҳомиладор аёлга турли рағбат, масалан, пул, тилла тақинчоқ
ёки қимматбаҳо буюмлар, автомашина ёки уй каби бойликларни ваъда қилиб, эвазига
ҳомиласини туширишни сўраши мумкин бўлади. Бундай ҳолларда шахснинг
ҳаракатларини “мажбурлаш” сифатида баҳолаб бўлмайди. Жиноят кодекси 115-
91
моддаси талқинида мажбурлаш ҳомиладор аёлнинг иродасига мажбурловчи таъсир
кўрсатишни назарда тутувчи қўрқитиш, уйдан ҳайдаб юбориш, моддий ёрдамдан
маҳрум қилиш, озиқ-овқатни чеклаш ёхуд илгари кундалик (одатий) бўлган
имкониятларни бошқача тарзда чеклашни тушуниш мумкин;
7. Мажбурлов шакллари иқтисодий (хотин-қизларнинг нормал яшаш ва камол
топиш учун озиқ-овқат, уй-жой ҳамда бошқа зарур шарт-шароитлар билан
таъминланишга бўлган ҳуқуқини, мулк ҳуқуқини, таълим олиш ҳамда меҳнатга оид
ҳуқуқини амалга оширишни чеклаш) ва руҳий (ҳақоратлаш, уларга туҳмат қилиш,
таҳдид қилиш, уларнинг шаънини, қадр-қимматини камситиш, шунингдек уларнинг
хоҳиш-иродасини чеклаш) зўравонлик шакллари кўринишида бўлиши мумкин;
Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш жинояти
нормаларини такомиллаштириш бўйича берилган ушбу хулоса ва қўшимчаларнинг
киритилиши юқоридаги каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
References:
1.
Кабулов Р., Якубов А.С., Илхамов А.Н. Жиноятларни квалификация қилиш. Услубий
материал. – Тошкент: ЎзР ИИВ Академияси, 2001. – 24 б.; Кабулов Р. Понятие и
значение состава преступления по уголовному праву Республики Узбекистан // Ҳуқуқ-
Право-Law. – Тошкент, 2002. – № 5. – С. 25-26.; Иркаходжаев А.К., Холикулов У.Ш.
Жиноятларни квалификация қилишнинг илмий асослари. Ўқув қўлланма. – Тошкент:
ТДЮИ, 2007. – 59 б.
2.
Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти Жондор туман судида 2018 йил 14
декабрда кўриб чиқилган 1-2007-1801/96-сонли жиноят иши
3.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги ЎРҚ–561-сон “Хотин-
қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни // Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2019 й., 03/19/561/3680-сон.