Авторы

  • З.С. Назаров
    “Назаров Зафар Сафарбоевич” адвокатлик бюроси адвокати

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdif.45764

Ключевые слова:

юқори инстанция тафтиш тартибида иш юритиш илтимосномани қаноатлантириш суд тергови.

Аннотация

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 29-моддасининг 5-қисмида жиноят учун ҳукм қилинган ҳар ким қонунда белгиланган тартибда ҳукмнинг юқори турувчи суд томонидан қайта кўриб чиқилиши ҳуқуқига, шунингдек афв этиш ёки жазони енгиллаштириш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эга эканлигини белгиланган. Мамлакатимизда Конституциянинг ушбу нормасини ҳаётга татбиқ этиш, фуқароларнинг одил судловга эришиш имкониятини янада ошириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.  


background image

86

ЖИНОЯТ ИШЛАРИНИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИДА КЎРИШНИНГ ЎЗИГА

ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

З.С.Назаров

“Назаров Зафар Сафарбоевич” адвокатлик бюроси адвокати

https://doi.org/10.5281/zenodo.14016011

Аннотация:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 29-моддасининг 5-қисмида

жиноят учун ҳукм қилинган ҳар ким қонунда белгиланган тартибда ҳукмнинг юқори
турувчи суд томонидан қайта кўриб чиқилиши ҳуқуқига, шунингдек афв этиш ёки
жазони енгиллаштириш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эга эканлигини
белгиланган. Мамлакатимизда Конституциянинг ушбу нормасини ҳаётга татбиқ этиш,
фуқароларнинг одил судловга эришиш имкониятини янада ошириш борасида изчил
ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.

Калит сўзлар:

юқори инстанция, тафтиш тартибида иш юритиш, илтимосномани

қаноатлантириш, суд тергови.


Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги “Суд қарорларининг

қонунийлиги,

асослилиги

ва

адолатлилигини

текшириш

институти

такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-
процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги

Қонуни

қабул қилинди.

Бу

билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига

қонуний кучга кирмаган суд қарорларини шикоят (протест) асосида апелляция
тартибида, қонуний кучга кирган суд қарорларини кассация тартибида, апелляция ёки
кассация тартибида кўрилган суд қарорларини тафтиш тартибида қайта кўришга,
шунингдек қонуний кучга кирган суд қарорларини кассация тартибида кўриш бўйича
ваколатларни вилоят судларига ва уларга тенглаштирилган судларга ўтказишга ҳамда
юқори судлар томонидан суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун
қуйи инстанция судларига юбориш амалиётини тугатишга доир процессуал
нормаларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонуншунос мазкур қонуннинг қабул қилиниш заруриятини судларда ишнинг

ҳажми кескин ортган ва уларни ўз муддатида кўриб чиқиш жисмоний имконсиз
эканлиги энг асосийси фуқароларнинг эътирозлари кўпайгани сабаб бўлганлигини
эътироф этди. Бу қанчалик оғир бўлмасин аччиқ ҳақиқат экани барчамизга маълум. Ва
бунинг ечими сифатида суд қарорларидан норози бўлган томонларга ўрта бўғинда
(вилоят ва унга тенглаштирилган судлар) ишларни қайта кўриб чиқиш инстанциясини
биттага ошириш имконини берди. Бу билан вилоят ва унга тенглаштирилган
судларнинг ваколати янада кенгайтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 июндаги “Судлар

томонидан жиноят ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқишнинг айрим масалалари
тўғрисида” Қарорининг 14-бандида тафтиш инстанцияси агар қуйи инстанция суди
томонидан суд терговининг тўлиқ эмаслигига ёки бир ёқламалигига ёхуд процессуал
бузилишларга йўл қўйилган бўлса, тафтиш инстанцияси суди тўлиқ ёки қисман суд
терговини ўтказиш йўли билан бўшлиқларнинг ўрнини тўлдиришга ҳақли эканлиги
борасида ваколатга эга эканлиги ҳақида тушунтириш берган.

Тафтиш инстанциясига тўлиқ ёки қисман суд терговини ўтказиш ваколатларнинг


background image

87

берилиши ўз ўрнида ижобий ҳолат сифатида одил судловга эришишнинг самарали
йўли сифатида баҳолаш мумкин.

Амалиётда юзга келаётган муаммо

бу айрим судлар томонидан келтирилган

важларни ишда тўпланган ҳужжатлар асосида текшириб, текширилиши шарт ва лозим
бўлган важларни ўрганмасдан қарор қабул қилиниши натижасида Олий суд тафтиш
инстанциясида 2024 йил 9 ойилиги давоми жами

697

та иш

814

та шахсга нисбатан

кўриб чиқилиши ҳам қуйи судлар томонидан ишларни ҳар томонлама текшириш,
келтирилган важларни етарли даражада ўрганмаслик оқибати сифатида баҳолаш
мумкин.

Шу ўринда таклиф сифатида қайд этилган Пленум қарорининг 15-бандида

тафтиш шикоятида (протестида) процесс иштирокчиларининг суд мажлиси
баённомасида қайд этилган кўрсатувлари уларнинг қуйи инстанция судларида аслида
берган кўрсатувларига мос эмаслиги тўғрисида келтирилган важлари баённоманинг
тўлиқ бўлишини таъминлаш мақсадида фойдаланилган аудио - ёки видеоёзув ва
стенограммадаги ёзувларни эшитиб кўриш, ўқиб эшиттириш, ушбу тергов ҳаракатлари
етарли бўлмаганда, бу шахсларни тафтиш инстанцияси суди мажлисида қайта сўроқ
қилиш йўли билан текширилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.

Яъни, қайд этилган ҳолатларнинг мавжудлиги тафтиш инстанцияси суд

терговини ўтказиши зарурлигини билдирган бир вақтда, шу каби аҳамиятга эга бўлган
бошқа важларни текшириш учун суд тергови ўтказиш сўралганда тергов
ҳаракатларини ўтказиш лозимлигини акс ҳолда эса суд ўз қарорида нима сабабдан суд
терговни ўтказмаганлигини асослантириш мажбуриятни юклаш ва келтирилган
важларни текширилмаганлиги ёки унга ҳуқуқий баҳо берилмагани фактининг ўзи
ишни тўлиқ ўрганилмаганлик ҳолати сифатида баҳолаш зарур. Бу ўз ўрнида тафтиш
инстанцияси, айниқса вилоят ва унга тенглаштирилган судларда масъулиятни янада
ошишига пировард натижада фуқароларнинг ҳақли эътирозларни олди олишга хизмат
қилган бўлди.

References:

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.

2.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг

2024 йил 25 июндаги “Судлар

томонидан жиноят ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқишнинг айрим масалалари
тўғрисида” Қарори.
3.

Хидоятов Б.Б., Рахманова С.М., Тухташева У.А. Проблемы теории доказательств в

уголовном судопроизводстве. – Т.: ТГЮИ, 2007. -128 б.
4.

Иномжонов Ш.Х. Жиноят процессида далиллар тақдим қилиш ва фойдаланиш

муаммолари. – Т.: Адолат. 2003. - 178 б.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 июндаги “Судлар томонидан жиноят ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида” Қарори.

Хидоятов Б.Б., Рахманова С.М., Тухташева У.А. Проблемы теории доказательств в уголовном судопроизводстве. – Т.: ТГЮИ, 2007. -128 б.

Иномжонов Ш.Х. Жиноят процессида далиллар тақдим қилиш ва фойдаланиш муаммолари. – Т.: Адолат. 2003. - 178 б.