140
ДХХ ЧЕГАРА ҚЎШИНЛАРИНИНГ МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ
КЎРИБ ЧИҚИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Холбўтаев Абдуғани Абдурахимович
Жамоат хавфсизлиги университети мустақил изланувчиси
ю.ф.ф.д (PhD)
https://doi.org/10.5281/zenodo.14810398
Аннотация.
ДХХ Чегара қўшинларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги
ишларни юритиш фаолиятида юзага келаётган муаммолар баён этилган бўлиб, ДХХ
Чегара қўшинларининг бу борадаги фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида,
мазкур муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифлар илгари сурилган.
Калит сўзлар:
давлат чегараси,
давлат чегараси режими, чегара режими, ўтказиш
пунктлари режими, Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаси.
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2022 йил 15 февралдаги ЎРҚ–753-сон
қонуни
1
билан ДХХ Чегара қўшинлари бўлинмалари бошлиқлари ва уларнинг
ўринбосарларига дастлаб МЖтКнинг 224-моддаси ва 224
1
-моддаси биринчи қисмида,
кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексига Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя
қилишни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»
2023 йил 25 апрелдаги ЎРҚ–832-сон қонуни
2
билан МЖтКнинг
3
225-моддаси биринчи-
учинчи қисмларида кўзда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни
кўриб
чиқиш
ва улар юзасидан маъмурий жарима жазосини қўллаш ваколати тақдим этилди.
Мазкур қонунларнинг ижросини таъминлаш ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий
хизматчилари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни
юритишни тартибга солиш мақсадида ДХХ Раисининг тегишли буйруқлари ишлаб
чиқилган.
Унга кўра, ДХХ Чегара қўшинлари бўлинмалари томонидан маъмурий ишларни
юритиш ва кўриб чиқиш, ишга оид маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш,
умумлаштириш, сақлаш, таҳлил қилиш ва уларни ҳимоя қилиш Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги
ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар ҳақида»
4
2021 йил 8 июлдаги 431-сон қарори талабларига мувофиқ, электрон
шаклда «E-ma’muriy ish» маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ягона электрон иш
юритув тизими бўлган идоралараро ахборот алмашиш орқали амалга оширилиши
белгиланган.
1
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш ҳақида» 2022 йил 15 февралдаги ЎРҚ–753-сон қонуни // «Халқ сўзи», 2022 йил 16 февраль.
2
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Ўзбекистон Республикасининг
Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш
ҳақида» 2023 йил 25 апрелдаги ЎРҚ–832-сон қонуни // «Халқ сўзи», 2023 йил 26 апрель.
3
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси // Ўзбекистон Республикаси Олий
Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, 3-сон, 6-модда.
4
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни
юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 2021 йил 8 июлдаги 431-
сон қарори // электрон манба: https://nrm.uz/contentf?doc=665609 (мурожаат вақти: 25.02.2024).
141
Қайд этиш лозимки, мазкур қонунлар қабул қилиниши орқали, ДХХ Чегара
қўшинлари бўлинмалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини амалга
оширилишини таъминлаш мақсадида, Чегара қўшинлари бўлинмаларига «E-ma’muriy
ish» тизимига уланган комьпютер жамланмалари етказиб берилган.
Бироқ, Чегара қўшинлари тизимида 200 дан ортиқ бўлинмалар мавжуд бўлиб,
уларнинг давлат чегарасини қўриқлаш вазифасини амалга оширувчи ҳудудларнинг ҳар
бирида келтирилган турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилиши ҳолатлари
кузатилади. Бундан кўринадики, Чегара қўшинларининг қолган бўлинмаларини ҳам «E-
ma’muriy ish» тизимига уланиш имкониятига эга комьпютер жамланмалари билан
таъминлаш зарур бўлади.
Мамлакатимизга хусусий, саёҳлик ва бошқа мақсадларда вақтинча яшаш учун
келган хорижий фуқаролар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий истиқомат
қилмайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар Республикадан чиқиб кетиш пайтида
ўтказиш пунктларида Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузганлик
ҳолатлари аниқланса, ДХХ Чегара қўшинларининг ваколатли субъектлари томонидан
МЖтКнинг 225-моддасига (биринчи – учинчи қисмлари) асосан маъмурий жазо
қўлланилади ҳамда судга (еттинчи ва саккизинчи қисмлари бўйича) юборилади
5
.
Статистик маълумотлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ДХХ Чегара қўшинлари
чегара назорати бўлинмалари томонидан МЖтКнинг 225-моддаси биринчи-учинчи
қисмларида
кўзда
тутилган
маъмурий
ҳуқуқбузарлик
бўйича
мазкур
ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати тақдим этилган 2023 йилнинг 25
апрелидан 31 декабрь кунига қадар 7 553 та (1-қ. – 5 223 та, 2-қ. – 1 409 та, 3-қ. – 921 та)
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилган [қаранг: 28-илова].
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 апрелдаги ЎРҚ–832-сон қонуни қабул
қилингунга қадар МЖтКнинг 225-моддаси биринчи-учинчи қисмларида назарда
тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ДХХ Чегара қўшинлари чегара назорати
бўлинмалари томонидан ўтказиш пунктларида аниқланиб, тегишли ҳужжатлар
расмийлаштирилган ҳолда чора кўрилишини таъминлаш учун мазкур кодекснинг 248-
моддасига асосан, жойлардаги ички ишлар органларига
(айрим ҳудудларда мазкур
органлар ўтказиш пунктларидан ўртача 40-50 км узоқликда жойлашган)
юборилиб
келинган. Бу эса, авваламбор хорижий фуқаролар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
доимий истиқомат қилмайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ортиқча пул
маблағларини сарфлашларига ва оворагарчиликларига, бу орқали уларнинг
норозиликларига сабаб бўлиб келганлиги сабабли, ушбу ҳуқуқбузарликларни кўриб
чиқиш ваколати ДХХ Чегара қўшинларига тақдим этилган.
МЖтКнинг 248
2
-моддасига асосан, мазкур кодекснинг 225-моддаси биринчи –
учинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш
ваколати ДХХ Чегара қўшинлари бўлинмалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари
ваколатига
тақдим
этилганлиги
сабабли,
айрим
ҳолатларда
мазкур
ҳуқуқбузарликларни содир этган чет эл фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси
5
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси – Ўзбекистон Республикаси Олий
Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, 3-сон, 6-модда.
142
ҳудудида доимий истиқомат қилмайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг том
маънода оворагарчиликларига ва ортиқча вақт сарфлашларига олиб келмоқда.
Чунончи, давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларига жанговар-хизмат
фаолиятини олиб бориш учун ҳар доим ҳам чегара назорати бўлинмаси бошлиғи ёки
унинг ўринбосари тайинланмаслиги сабабли, чет эл фуқаролари ва Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида доимий истиқомат қилмайдиган фуқаролиги бўлмаган
шахсларнинг МЖтКнинг 225-моддаси биринчи-учинчи қисмларида назарда тутилган
маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги аниқланган ҳолатларда, уларга
нисбатан тегишли жазо чорасини кўриш мақсадида, ўтказиш пунктларига чегара
назорати бўлинмаси бошлиғи ёки унинг ўринбосарининг етиб келиши орқали
процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиши йўлга қўйилган. Бу эса, юқорида
таъкидланганидек, тадқиқ этилаётган тоифадаги шахсларнинг ҳамда чегара назорати
бўлинмалари ҳарбий хизматчиларининг оворагарчиликларига сабаб бўлмоқда.
Афсуски, ушбу жараённи туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг келгусидаги
истиқболида (2020-2025 й.й.) туристларнинг ўртача – 68,4%га оширилиши прогноз
қилинаётган
6
бир пайтда ижобий, деб бўлмайди. Сабаби, келтирилган ушбу тоифадаги
шахслар билан боғлиқ мазкур процессуал ҳаракатларнинг узоқ вақт талаб этилиши
уларнинг сарсон бўлишига, кўплаб мурожаатларнинг келиб тушишига ва ДХХ Чегара
қўшинларига нисбатан эътирозлар ҳамда салбий фикрларнинг юзага келишига сабаб
бўлмоқда.
Шу нуқтаи назардан Б. Эгамбердиевнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш
қоидаларини бузган шахсларни муддатига қараб ўша куннинг ўзида чегара назорати
пунктларида жазо қўллаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги фикрлари
7
таҳсинга
сазовар.
Ушбу ҳолатда ҳуқуқшунос А.В. Степанов
8
таъкидлаганидек, «ажнабий фуқаролар
ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг маъмурий-ҳуқуқий мақомини асосли белгилаш
муаммоси комплекс аҳамият касб этади».
Қайд этилганларни инобатга олиб, ажнабий фуқаролар ва Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида доимий истиқомат қилмайдиган фуқаролиги бўлмаган
шахсларнинг оворагарчиликлари ва уларнинг ортиқча вақт сарфлашларининг олдини
олиш, шунингдек ДХХ Чегара қўшинлари чегара назорати бўлинмалари
чегара
нарядлари смена катталарига
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни
кўриб чиқиш ваколатини тақдим этиш орқали мазкур бўлинмаларнинг маъмурий
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш фаолиятини такомиллаштириш
мақсадида, МЖтКнинг 248
2
-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён
этилиши таклиф этилади:
«Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари
6
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал
ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ–5611-сон Фармони // ҚҲММБ, 06.01.2019 й.,
06/18/5611/2430-сон.
7
Эгамбердиев Б.И.,
Ички ишлар органларининг миграция жараёнларига доир фаолиятини такомиллаштириш,
дисс., ю.ф.ф.д. (PhD)., ИИВ Академияси, 2021, Б. 55.
8
Степанов А.В.
Организационно-правовые аспекты деятельности органов внутренних дел по обеспечению
административно-правового статуса иностранных граждан (правил пребывания в РФ): автореф. дисс. … канд.
юрид. наук. — Омск., 2003. — С. 4.
143
бўлинмаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек Давлат хавфсизлик
хизмати Чегара қўшинлари чегара назорати бўлинмалари чегара нарядлари смена
катталари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари
номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима
тарзида маъмурий жазо чораси қўллашга ҳақли»
.
Умуман олганда, мамлакатимизда давлат чегарасини қўриқлашни маъмурий-
ҳуқуқий таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш бу
борада давлат чегараси дахлсизлиги ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашдаги
мавжуд муаммоларни бартараф қилишда муҳим аҳамият эга.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, юқорида келтирилган таклиф ва тавсиялар
давлат чегарасини қўриқлаш соҳасидаги маъмурий-ҳуқуқий муносабатларни фақат ва
фақат такомиллаштиришга, ундаги мавжуд ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этишга
ҳамда мазкур муносабатларни тартибга солишда шахс ҳуқуқлари ва манфаатларини
янада мустаҳкам ҳимоя қилишга хизмат қилади.
References:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси //
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, 3-сон, 6-модда.
2.
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2022 йил 15 февралдаги ЎРҚ–753-сон
қонуни // «Халқ сўзи», 2022 йил 16 февраль.
3.
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни янада
кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида» 2023 йил 25
апрелдаги ЎРҚ–832-сон қонуни // «Халқ сўзи», 2023 йил 26 апрель.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги «Ўзбекистон
Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида» ПФ–5611-сон Фармони // ҚҲММБ, 06.01.2019 й., 06/18/5611/2430-сон.
5.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар
тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар
ҳақида»
2021
йил
8
июлдаги
431-сон қарори // электрон манба: https://nrm.uz/contentf?doc=665609 (мурожаат
вақти: 25.02.2024).
6.
Эгамбердиев Б.И.,
Ички ишлар органларининг миграция жараёнларига доир
фаолиятини такомиллаштириш, дисс., ю.ф.ф.д. (PhD)., ИИВ Академияси, 2021, Б. 55.
7.
Степанов А.В.,
Организационно-правовые аспекты деятельности органов
внутренних дел по обеспечению административно-правового статуса иностранных
граждан (правил пребывания в РФ): автореф. дисс. … канд. юрид. наук. — Омск., 2003. —
С. 4.
