Авторы

  • Зулфия Ибрагимова
    Тошкент шаҳар юридик техникуми ўқитувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdif.68180

Ключевые слова:

Конституция независимость самостоятельность человек здоровье медицина мать ребенок население.

Аннотация

в данной статье рассматриваются правовые основы охраны здоровья населения, особенно матерей и детей, в истории независимого Узбекистана, принятие Конституции и нормативных правовых актов в настоящее время направлено на развитие правового мышления.


background image

98

КОНСТИТУЦИЯ ОНА ВА БОЛА САЛОМАТЛИГИ МУҲОФАЗАСИНИНГ

ҲУҚУҚИЙ АСОСИ СИФАТИДА

Ибрагимова Зулфия Мударифовна

Тошкент шаҳар юридик техникуми ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.14880862

Аннотация:

Ушбу мақолада мустақил Ўзбекистон тарихида аҳоли саломатлиги,

айниқса оналар ва болалар муҳофазасининг ҳуқуқий асослари, қабул қилинган
Конституция ва меъёрий ҳужжатларнинг мазкур мақсад йўлидаги фаолияти ҳақида
фикрлар баён этилган.

Калит сўз:

Конституция, истиқлол, мустақиллик, инсон, саломатлик, тиббиёт, она,

бола, аҳоли.

Annotation:

in the history of independent Uzbekistan, opinions are expressed on the

legal basis of population health, especially the protection of mothers and children, the adopted
Constitution and the activities of regulatory documents on the path of this goal.

Key word:

Constitution, independence, independence, man, Health, Medicine, mother,

child, population.

Аннотация:

в данной статье рассматриваются правовые основы охраны здоровья

населения, особенно матерей и детей, в истории независимого Узбекистана, принятие
Конституции и нормативных правовых актов в настоящее время направлено на
развитие правового мышления.

Ключевое слово:

Конституция, независимость, самостоятельность, человек,

здоровье, медицина, мать, ребенок, население.


Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритган илк даврдан токи

ҳозиргача аҳоли фаровонлигини ошириш, инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ
саломатлигини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бири
бўлиб келмоқда. Истиқлолга эришган мамлакатнинг соғлиқни сақлаш тизими учун
биринчи ордени “Соғлом авлод” дея аталгани, шу номдаги халқаро хайрия
жамғармасига асос солинганлиги, қатор йилларнинг инсон саломатлигига алоқадор
номланишида ҳам рамзий, ҳам азалий чуқур маъно - мазмун мужассам.

Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, соҳани

замонавий, илғор технологиялар билан такомиллаштириш, тиббий кадрлар
салоҳиятини ошириш, ўқитишнинг замонавий усулларини қўллаш натижасида катта
ютуқлар қўлга киритилди. Айниқса, “болалар ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳар
томонлама таъминланиши ҳамда уларнинг ижтимоий муҳофазаси давлат сиёсатининг
устивор йўналишларидан бири этиб белгиланди”.

Ислоҳотларнинг биринчи босқичида (1991 - 2000 йиллар) дастлаб Ўзбекистон

Конституцияси қабул қилиниб, унинг муқаддимасида, 45 ва 64 - моддаларида вояга
етмаган болаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида, ота - оналар ўз фарзандларини вояга
етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар, деб кўрсатилган.
Конституциянинг 65 - моддаси иккинчи қисмида “Оналик ва болалик давлат томонидан
муҳофаза қилинади”, - деб белгиланди. Ислоҳотларнинг иккинчи босқичида (2001 - 2010
йиллар) ортирилган тажрибадан келиб чиқиб, бола ҳуқуқлари тўғрисидаги бир қатор
халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш ва уларга қўшилиш ҳақидаги қонунлар


background image

99

қабул қилинди.

Масалан, “Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги конвенция (Женева,

1973 йил 26 июнь) ни ратификация қилиш ҳақидги” (2008 йил 4 апрель), “Болалар
меҳнатининг оғир шаклларини таъқиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар
тўғрисидаги конвенция (Женева 1999 йил 17 июнь)ни ратификация қилиш ҳақида”ги
(2008 йил 8 апрель) каби қонунларни киритиш мумкин. Ўзбекистон Президентининг
2002 йил 24 октябрдаги “Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш
тўғрисида” ги Фармони, 2009 йил 13 апрелдаги “Она ва бола саломатлигини муҳофаза
қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чор - тадбирлар тўғрисида” ги
Қарорининг қабул қилиниши мамлакатда она ва бола саломатлиги учун олиб
борилаётган ишларнинг ҳуқуқий асоси бўлди.

Мувафаққият ўз - ўзидан қўлга киритилмаганидек, тиббиётнинг бугунги

даражасига эришиш ҳам енгил кечмади. 2000 - 2001 - йиллардан бошлаб мамлакат
соғлиқни сақлаш тизими бошқарувини такомиллаштириш, шифохоналарни замонавий
чет эл асбоб - ускуналари билан жиҳозлаш, диагностика марказларининг очилиши каби
муҳим аҳамиятга эга бўлган вазифалар бажарилди.

Ҳар бир мамлакатда сифатли тиббиёт тизими мавжудлиги жуда муҳим. Фуқаролар

зарур пайтларда сифатли тиббий хизмат учун давлатга суяна олиши алоҳида аҳамиятга
эга. Шу сабабли қабул қилинган Конституцияда фуқаролар давлат ҳисобидан тиббий
ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини олишга ҳақли эканлиги белгиланди. Бу жуда муҳим
ижтимоий кафолатдир. Чунки аҳолининг айрим қатламлари пулли асосда ёки хусусий
шифохоналар хизматидан фойдаланишга имконияти етмаслиги мумкин. Ана шундай
вазиятда давлат ўз фуқаросини кафолатланган тиббий хизмат билан таъминлаш
мажбуриятини ўз зиммасига олиши керак. Конституциядан ўрин олган ушбу модда
айнан мазкур жиҳатларни кўзда тутади.

Масалан, давлат ҳисобидан кафолатланган тиббий хизматни ривожлантириш

мақсадида 2021 йилдан бошлаб, бирламчи бўғинда аҳолига 165 миллиард сўм миқдорда
маблағ ажратилиши белгиланди (2. 06.10.21.https://ssv.uz). Шунга асосан, бугунга қадар
мавжуд 852 та оилавий шифокор пункти, 990 та оилавий поликлиника ҳамда 207 та кўп
тармоқли марказий поликлиникага жами 40 миллиард сўмдан зиёд 40 турдан иборат
дори ва 10 турдаги антисептик воситалар ҳамда 16 турдаги стоматология амалиётда
қўлланиладиган сарфлов материаллари, жами 66 турдан иборат дори воситалари ва
тиббий буюмлар етказиб берилди (2. 06.10.21.https://ssv.uz). Ихтисослашган
марказларда бепул даволанадиган касалликлар рўйхати шакллантирилиб, тиббий
ёрдам учун йўлланма электрон навбат асосида берилмоқда. Энг муҳими, бу тизимга
асосан, маблағлар шифохонага эмас, балки аниқ беморга ажратилмоқда.

Биргина, 2022 йилнинг ўзида тиббиёт соҳасига бюджетдан 29 триллион сўм

йўналтирилди, бу маблағ 2016 йилга нисбатан 5 баробар кўпдир. Ўтган беш йилда
шифохоналар ва тез тиббий ёрдам пунктларини дори - дармон, тиббиёт буюмлари
билан таъминлаш учун маблағлар 12 баробар кўпайтирилди. Хусусан, қишлоқлардаги
801 та оилавий поликлиника замонавий ташхис аппаратлари билан таъминланди. Бу
орқали қишлоқ ва маҳаллаларда 8 турдаги янги тиббий хизматлар йўлга қўйилди.
Ҳудудларда 23 та ихтисослашган тиббиёт марказларининг юздан ортиқ филиаллари
фаолият бошлади. Тиббий соҳани, шу жумладан унинг нодавлат шаклларини


background image

100

ривожлантириш давлат мажбуриятларига ўтказилиши фуқароларга сифатсиз тиббий
ёрдам кўрсатиш ёки умуман тиббий ёрдам кўрсатмаслик ҳолатларининг олдини олишга
кўмаклашади.

Шу билан бирга, барча ҳудудларда ҳам спорт билан шуғулланиш учун етарли

шароитлар бор деб айта олмаймиз. Шу сабабли спорт билан шуғулланиш ва соғлом
турмуш тарзини шакллантириш учун шароитларни яратиш Конституция даражасигача
оширилиб, давлат мажбуриятига айлантирилди. Қабул қилинган Янги Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 48 - моддасида “Ҳар ким соғлиғини сақлаш ва
малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга”, деб белгилаб қўйилган.

Ушбу моддага асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг

кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга
ҳақли эканлиги, давлат соғлиқни сақлаш тизимини, унинг давлат ва нодавлат
шаклларини, тиббий суғуртанинг ҳар хил турларини ривожлантириш, аҳолининг
санитария - эпидемиологик осойишталигини таъминлаш чораларини кўради.

Давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом

турмуш тарзини шакллантириш учун шарт - шароитлар яратади. Мазкур масаланинг
Конституция

даражасига

кўтарилиши

-

аҳоли

саломатлиги

миллий

манфаатларимизнинг муҳим таркибий қисми эканлигини билдиради. Давлат тиббиёт
соҳасига оид энг муҳим вазифаларни ўз зиммасига олаётгани оналар ва болалар ўлими,
юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда алоҳида аҳамиятга эга бўлади.

Конституцияга киритилаётган норманинг яна бир аҳамияти шундаки, давлат ўз

фуқароларининг моддий аҳволидан қатъи назар, кафолатланган бепул тиббий ёрдам
билан қамраб олинишини мустаҳкамламоқда. Бу фуқаролар, айниқса, моддий шароити
яхши бўлмаган фуқароларнинг соғлиғини сақлашга давлат ғамхўрлик қилишдан
тўхтамаслигини англатади. Кафолатланган тиббий ёрдамга оид норманинг
белгиланиши аҳоли, оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини
бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Янги норма орқали тиббиётнинг нодавлат
шаклларини ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун
шароит яратиш ишлари янада яхшиланди. Жойлардаги айрим масъулиятсиз ва доим
ҳам ташаббус кўрсатмайдиган ижрочиларга бу вазифаларни мажбурият сифатида
белгилаб берди. (4. 29.03.23.

https://xabar.uz

)

References:

1.

Абдуллаев Б. Соғлом бола тарбияси давлатимиз сиёсатининг устувор

йўналишларидан биридир. “Huquq va burch” журнали. 2014. №5. (101)
2.

ССВ: Аҳолига 66 турдаги дори вситалари бепул берилмоқда. 06 октябрь, 2021 йил.

https://ssv.uz

3.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. - Тошкент. - 2023 йил.

4.

Янгиланаётган Конституция билан малакали тиббий ёрдам кафолатланмоқда

(xabar.uz) 28.03.2023.

Библиографические ссылки

Абдуллаев Б. Соғлом бола тарбияси давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. “Huquq va burch” журнали. 2014. №5. (101)

ССВ: Аҳолига 66 турдаги дори вситалари бепул берилмоқда. 06 октябрь, 2021 йил. https://ssv.uz

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. - Тошкент. - 2023 йил.

Янгиланаётган Конституция билан малакали тиббий ёрдам кафолатланмоқда (xabar.uz) 28.03.2023.