Авторы

  • Дилфуза Хабибуллаева
    Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази мустақил тадқиқотчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdif.74327

Ключевые слова:

давлат хизматлари интерактив инсон ҳуқуқлари механизм электрон хизмат тамойил.

Аннотация

мақолада давлат хизматларини кўрсатишда инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг асосий мехнизмлари ҳамда институтлари муҳокама қилинади. Муаллиф давлат хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштириш бўйича сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтади. Шў ўринда, мақолада давлат хизматларини кўрсатиш соҳаси билан бирга инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўналишида қилинаётган ишлар ёритилган.


background image

105

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛИРИН КЎРСАТИШДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ

ТАЪМИНЛАШ МЕХАНИЗМЛАРИ

Хабибуллаева Дилфуза Куанишбай қизи

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази мустақил

тадқиқотчиси

xabibullayeva.dilfuza@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.15099316

Аннотация:

мақолада давлат хизматларини кўрсатишда инсон ҳуқуқларини

таъминлашнинг асосий мехнизмлари ҳамда институтлари муҳокама қилинади.
Муаллиф давлат хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштириш бўйича сўнгги
йилларда мамлакатимизда амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтади. Шў ўринда,
мақолада давлат хизматларини кўрсатиш соҳаси билан бирга инсон ҳуқуқларини
таъминлаш йўналишида қилинаётган ишлар ёритилган.

Калит сўзлар:

давлат хизматлари, интерактив, инсон ҳуқуқлари, механизм,

электрон хизмат, тамойил.


Бугунги глобал рақамлашиш жараёнида жамиятнинг кўплаб соҳаларида

рақамлашиш жараёнлари жадал суръактлар билан амалга оширилмоқда. Бу ҳолат
давлат идоралари томонидан жисмоний ва юидик шахсларга давлат хизматларини
кўрсатиш соҳасига ҳам ўзининг таъсирини ўтказмай қолмади. Хусусан, давлат
хизматларини кўрсатиш соҳасида мамлакатимизда сўнгги йилларда кўплаб ижобий
ишлар амалга оширилди ҳамда уни такомиллаштиришга доир қатор ислоҳотлар олиб
борилмоқда. Бу эса ўз навбатида, давлат хизматларини кўрсатиш сохасида инсон
ҳуқуқларининг ҳамда қонуний манфаатларини таъминлашнинг аҳамиятини юзага
келтирмоқда.

Энг аввало шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, давлат хизматларини кўрсатиш

соҳасини такомиллаштиришда электрон ҳукуматнинг аҳамияти беъқиёсдир.
Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонунига кўра
электрон ҳукумат — давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-
коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга
доир фаолиятини, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни
таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар
тизими деб белгиланган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат

хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармонга мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини

тубдан ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишлари сифатида:

биринчидан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида уларнинг сифати, тезкорлиги,

шаффофлиги ва фойдаланиш имкониятини тубдан ошириш орқали «Халқ давлат
идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган улуғвор
ғояни сўзсиз амалга ошириш;

иккинчидан, Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича

давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларини ҳам юридик, ҳам жисмоний


background image

106

шахсларга «ягона дарча» тамойили бўйича хизматларни тақдим қилувчи Давлат
хизматлари марказларига ўзгартириш;

учинчидан, давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича «Фуқаролар эмас,

ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойилига кўра давлат хизматлари кўрсатиш
механизмини, энг аввало, ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш, ваколатли
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар зарур ҳужжатлар ва ахборотларни бошқа
тузилмалардан мустақил равишда олиши ҳисобига соддалаштиришни назарда тутувчи
маъмурий регламентларни тасдиқлаш;

тўртинчидан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига инновацион ечимлар ва

ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этиш, давлат органлари ва
бошқа ташкилотларнинг маълумотлар базаларини идоралараро электрон ҳамкорлик
ягона тизимига интеграция қилиш, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат
хизматлари портали орқали давлат хизматлари кўрсатиш амалиётини кенгайтириш;

бешинчидан, давлат хизматларини, шу жумладан олис жойларга чиқиш орқали

(«мобиль давлат хизматлари») кўрсатишнинг мақбул, қулай ва шаффоф услубларидан,
мазкур соҳада бюрократия ва коррупция юзага келишини бартараф этишга қаратилган
навбатни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими ва ишларнинг узайтирилган
графигидан фойдаланиш;

олтинчидан, давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва тезкорлигини мониторинг

қилиш ва баҳолашнинг илғор механизмларини жорий этиш, аҳоли билан қайта
алоқанинг самарали тизимини, шу жумладан тезкор алоқаларни, расмий сайтлар,
ижтимоий тармоқлар ва мобиль иловаларда он-лайн сўровларни ташкил қилиш;

еттинчидан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида малакали кадрларни тизимли

тайёрлаш ва қайта тайёрлашни, уларнинг малакасини, шу жумладан хорижий
мамлакатларнинг етакчи ихтисослашган муассасаларида стажировка ўташ орқали
тизимли равишда оширишни ташкил этиш деб белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари

кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат
хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-
тадбирлари тўғрисида»ги 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармони қабул
қилинган. Мазкур Фармонга билан «Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини
модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришнинг 2022 — 2026 йилларга
мўлжалланган Миллий стратегияси» тасдиқланди. Ушбу Стратегиянинг асосий
йўналишлари сифатида:

давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи ҳуқуқий асосларни

такомиллаштириш ва маъмурий тартиб-таомилларнинг самарадорлигини ошириш;

соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш,

давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорликни кенгайтириш
ва мавжуд маълумотлар базасини рақамлаштириш, конфиденциал ахборотларнинг
хавфсизлигини таъминлаш;

давлат хизматларининг янги турлари ва шаклларини жорий қилиш,

хизматлардан фойдаланиш қулайлигини ошириш ва кўрсатилаётган хизматларни
илмий-амалий жиҳатдан таҳлил қилиш;

давлат хизматларини кўрсатишда ваколатли идораларнинг масъулиятини янада


background image

107

ошириш, аҳолига ўз вақтида хизматлар кўрсатилишини таъминлашнинг таъсирчан
механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш;

халқаро рейтингларда Ўзбекистон ўрнини яхшилаш ва халқаро ҳамкорликни

ривожлантириш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия

вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида»ги 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон Қарорига мувофиқ вазирликнинг
асосий вазифалардан бири сифатида жисмоний ва юридик шахсларга давлат
хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш белгиланган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий тартиб-таомиллар

тўғрисида»ги Қонунининг маъмурий органларнинг манфаатдор шахсларга нисбатан
маъмурий-ҳуқуқий фаолиятига, шу жумладан лицензия, рухсат бериш, рўйхатдан
ўтказиш тартиб-таомилларига, давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бошқа
тартиб-таомилларга, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа маъмурий-ҳуқуқий
фаолиятга нисбатан татбиқ этилади деб белгиланган.

Шу билан бирга, ушбу Қонунга мувофиқ маъмурий тартиб-таомилларнинг асосий

принциплари сифатида қонунийлик, мутаносиблик, ишончлилик, тингланиш
имкониятининг

мавжудлиги,

маъмурий

тартиб-таомилларнинг

очиқлиги,

шаффофлиги ва тушунарлилиги, манфаатдор шахслар ҳуқуқларининг устунлиги,
бюрократик расмиятчиликка йўл қўйилмаслиги, мазмунан қамраб олиш, маъмурий иш
юритишнинг «бир дарча» орқали амалга оширилиши, тенг ҳуқуқлилик, ишончнинг
ҳимоя

қилиниши,

маъмурий

ихтиёрийликнинг

(дискрецион

ваколатнинг)

қонунийлиги, текшириш белгиланган.

Бундан ташқари, давлат хизматларини кўрсатишда ваколатли органлар

томонидан инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг асосий тамойиллари давлат ва
фуқароларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида энг муҳим йўналиш ҳисобланади. Ушбу
тамойиллар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, адолат ва тенглик
стандартларига риоя қилиш, хизматларнинг самарали ва сифатли кўрсатилиши учун
шарт-шароит яратишга қаратилган. Ушбу тамойилларнинг қўлланилиши давлат
хизматларининг муносиб сифатини таъминлашга ёрдам беради ва фуқароларнинг
давлат органларига ишончини оширади.

Хулоса қилиб айтганда, давлат хизматларини кўрсатиш давомида инсон

ҳуқуқлари ва эркинларини ҳимоя қилиш, адолатни ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда
давлат томонидан берилган кафолатлар катта аҳамият касб этади. Бу кафолатлар
нафақат инсон ҳуқуқлари бузилишининг олдини олишга, балки содир этилган
ҳуқуқбузарликлар оқибатларини бартараф этишга ҳам ёрдам беради. Улар
фуқароларнинг жамиятда адолатли ва хавфсиз яшаши учун ҳуқуқий асос яратади,
шунингдек, давлатнинг халқаро ҳамжамият олдидаги мажбуриятларининг
бажарилишини таъминлайди.

Шу билан бир қаторда, давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида амалга

оширилаётган ислоҳотлар электрон ҳукуматни такомиллаштириш жараёнлари билан
чамбарчас боғлиқ ҳолда амалга оширилаётганлигини ҳисобга олган ҳолда давлат
хизматларидан фойдаланишда инсон ҳуқуқларининг таъминланиши ва юзага
келаётган тўсиқларни мунтазам таҳлил қилиш ҳамда уларни бартараф этиш


background image

108

чораларини кўриш мақсадга мувофиқ.

Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References:

1.

https://lex.uz/docs/3492199

2.

https://lex.uz/uz/docs/-5971599

3.

https://lex.uz/uz/docs/-3681790

4.

https://lex.uz/uz/docs/-3454462

Библиографические ссылки