Авторы

  • Адина Закирова
    ИИВ Академияси кафедра профессор юридик фанлар доктори, профессор

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdif.79029

Ключевые слова:

жамият тартиб ҳуқуқ сиёсат ҳуқуқбузарлик қоида жиноятчилик фаолият маҳалла ижтимоий маънавий.

Аннотация

Мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг мазмун моҳияти, ҳуқуқий асосларида белгиланган вазифаларнинг аҳамиятли томонлари ҳамда республикамизда олиб борилаётган ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг  муҳим жиҳатлари борасида фикр юритилган.


background image

153

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ ЎЗИГА ХОС

ХУСУСИЯТЛАРИ

Закирова Адина Гулямовна

ИИВ Академияси кафедра профессор

юридик фанлар доктори, профессор

https://doi.org/10.5281/zenodo.15228221

Аннотация:

Мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг мазмун моҳияти,

ҳуқуқий асосларида белгиланган вазифаларнинг аҳамиятли томонлари ҳамда
республикамизда олиб борилаётган ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг муҳим
жиҳатлари борасида фикр юритилган.

Калит сўзлар:

жамият, тартиб, ҳуқуқ, сиёсат, ҳуқуқбузарлик, қоида,

жиноятчилик,фаолият, маҳалла, ижтимоий, маънавий.


Ҳуқуқбузарликлар, унинг ижтимоий хавфли тури бўлган жиноятлар содир

этилиши – барча мамлакатлар ва даврларга хос ижтимоий воқелик. Ўзбекистонда
ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг бугунги миллий тизими мустақиллик
йилларида ҳаётнинг барча, хусусан, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар
натижасида шаклланди.

Мамлакат суд-ҳуқуқ тизимида, хусусан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилишини Ўзбекистонда мустақиллик арафасида
ва унинг дастлабки йилларидаги ички ва ташқи омиллар таъсири остида вужудга
келган мураккаб криминоген вазият тақозо этган эди.

Жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш, инсон ҳуқуқ

ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мамлакатни ижтимоий-
иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш,
ҳуқуқий демократик давлат қуриш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли
ислоҳотлардан кўзланган мақсадларга эришишнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш,
жамоат тартибини сақлаш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш,
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича республикада яхлит
ҳуқуқий тизим яратилган бўлиб, унда ички ишлар органлари муҳим ўрин эгаллайди.

Ўтган давр мобайнида ички ишлар органлари тизимини такомиллаштириш

борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Айниқса, ички ишлар органларининг
маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш,
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш учун ташкил
этилган қуйи бўғинини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича салмоқли ишлар
қилинди.

Бугунги кунда эса, ҳуқуқбузарликларнинг янги кўринишларининг пайдо

бўлаётганлиги, уларнинг жамият ҳаётидаги ўзгаришларга мослашган ҳолда содир
этилиши усуллари мураккаблашиб бораётганлиги, булар эса ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси субъектлари фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг фаолиятида
замонавий усул ва шаклларни қўлланилишини тақазо этиши кенг кўламли
ислоҳотларни амалга оширилишини талаб этди.

Шуни алоҳида такидлаб ўтиш жоизки, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг


background image

154

асосий субъекти ҳисобланган ички ишлар органлари профилактика хизматлари
фаолиятини такомиллаштириш, моддий-техник таъминотини бугунги кун талабига мос
равишда яхшилаш, улар томонидан профилактиканинг янги усул ва шаклларини
қўлланилишини амалда татбиқ этиш талаблари ислоҳотларнинг бугунги босқичини
тақазо этди.

Шу билан бирга охирги йилларда, жиноятчиликка қарши кураш ва

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ички ишлар органлари тизимларида,
бувосита профилактика хизматларидаги бир қанча муаммо ва камчиликларни
аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан зарурий чоралар кўрилиши лозимлигини
кўрсатди.

Юқоридаги омиллар ҳамда бугунги кунда юзага келаётган хавф-хатар ва

таҳдидлар, аввало, халқаро терроризм, диний экстремизм, ноқонуний миграция, одам
савдоси, ёшлар ўртасида халқимизга ёт ғоялар тарқалишининг тобора кучайиб
бораётганлиги ўз навбатида ички ишлар органлари профилактика хизматлари олдига
янада маъсулиятли вазифалар қўйди.

Ўзбекистон Республикаси Президентди Шавкат Мирзиеёв ушбу масалаларга

алоҳида тўхталиб, «Биз “Адолат – қонун устуворлигида” деган тамойил асосида
жамиятимизда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини
кучайтиришга қаратилган ишларимизни жадал давом эттирамиз. Бу борада
ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади. Бунинг
учун аввало, маҳалла имкониятларидан кенг фойдаланиш, профилактика
инспекторларининг иш самараси ва маъсулиятини ошириш, улар учун муносиб хизмат
ва турмуш шароитини яратиб бериш чораларини кўришимиз даркор»

1

, - деб такидлаб,

айнан ислоҳотлар жараёнида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини
оширишда ушбу масалалар муҳим аҳамият касб этишинги кўрсатиб ўтди.

Ҳозирги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар шароитида фуқароларга, давлатга ва

умуман жамиятимизга хавф солаётган, халқимизни фаровонлигини таъминлаш
сиёсатини амалга оширишга салбий таъсир ўтказишга уринаётган трансмиллий
уюшган жиноятчиликк қарши кураш эса ички ишлар оргнанлари олдида турган
кечиктириб бўлмас вазифалардан биридир.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида асосий эътибор қуйидаги

йўналишларга қаратилади:
1)

ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларнинг содир этилиш сабаблари

ва имкон берувчи шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда бартараф этиш
самарадорлигини ошириш;
2)

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда ҳуқуқни муҳофаза

қилувчи органлар билан бирга бошқа давлат органлари, жамоат тузилмалари ва
фуқароларнинг ҳамкорлигини узвий таъминлаш;
3)

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини манзилли йўналтириш;

1

Шавкат Мирзиёев. “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт

тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови”. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси./ Халқ
сўзи., 2016., № 243 (6678) Б.1-3.


background image

155

4)

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи давлат органларининг иш

шакли ва услубларини бутунлай янгича ёндошувга ўтказиш, хусусан, уларнинг
фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг кўламда
қўлланилишини таъминлаш;
5)

ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ижтимоий реабилитатсия қилиш ва

ижтимоий мослаштириш ҳамда ишонтириш усулларининг устуворлигини таъминлаш;
6)

ички ишлар органларини аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган, ҳар

бир ходим томонидан

«Халқ манфаатларига хизмат қилиш»

ни ўз хизмат бурчи деб

биладиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантириш;
7)

вояга етмаганлар ва ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний

қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган авлодни терроризм,
диний экстремизм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилишга
қаратилган тизимни ривожлантириш;
8)

ички ишлар органлари фаолиятининг моддий-техника таъминотини янада

яхшилаш, ходимларнинг самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш,
уларни хизмат турар жойлари билан таъминлаш.

Шу боисдан, бугунги кунда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий соҳалар билан

бир қаторда суд-ҳуқуқ тизими, шу жумладан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди ва норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Жамоат

хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар
органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-6196-сон фармонига мувофиқ, ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида
жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш орқали
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга оид
муаммоларни бевосита жойларнинг ўзида ҳал этиш, шунингдек ҳудудларда
жиноятчилик аҳволидан келиб чиқиб, ҳар бир туман, шаҳар ва маҳаллаларни
тоифаларга ажратиш ҳамда ҳокимликлар, секторлар ва жамоатчилик билан
ҳамкорликда «жиноят ўчоқлари»ни бартараф этиш учун барча зарур куч ва воситаларни
жалб қилиш – ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этишнинг мутлақо янги
механизмлари сифатида белгиланиб, ички ишлар органларининг таянч пунктлари
негизида

маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари босқичма-босқич ташкил этилиши

чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, «Хавфсиз таълим муассасаси» тамойили асосида вояга

етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида, ички
ишлар органларида 2000 та штат бирликларидан иборат

вояга етмаганлар

масалалари бўйича инспектор-психолог лавозимлари жорий этилиб

, уларнинг

бевосита умумий ўрта таълим муассасаларида хизмат олиб бориши йўлга қўйилди.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2022

йил

28

январдаги

“2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳуқуқбузарликлар профилактикасида
ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш


background image

156

тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш”, - устувор вазифа этиб белгилаб
берилганлиги бежиз эмас

2

.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон

Республикаси жамоат хавфсизлиги консепсиясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармонининг қабул қилиниши натижасида
маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш мақсадида

профилактика

инспектори зиммасидаги вазифалар мақбуллаштирилиб, 22 та асосий вазифалари
ягона рўйхати тасдиқланди

, профилактика инспекторларини уларнинг вазифа ва

фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга жалб қилиш ҳамда
фаолиятига асоссиз аралашиш тақиқланиши аниқ белгиланди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг институционал асослари қонунларда

кўрсатилган ваколатлар доирасида жамиятда мунтазам равишда комплекс маънавий-
маърифий, ижтимоий, тарбиявий профилактик, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий чора-
тадбирларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликда фаолият олиб борувчи давлат
органлари ва фуқаролик жамияти институтлари тизимидир.

Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон

Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармони// URL:

http://www.lex.uz

.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ички ишлар

органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2896-сон қарори // URL:

http://www.lex.uz

.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “ИИОларининг

жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги
фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-5050-сонли Қарори//URL:

http://www.lex.uz

.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар

органларини ҳалқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин
ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-
10-сонли Қарори//URL:

http://www.lex.uz

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги

Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони// URL: http://www.lex.uz.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармони// URL: http://www.lex.uz.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2896-сон қарори // URL: http://www.lex.uz.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “ИИОларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сонли Қарори//URL: http://www.lex.uz.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини ҳалқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сонли Қарори//URL: http://www.lex.uz