34
ТАРБИЯВИЙ ЖАРАЁН ВА ТАРБИЯ МАЗМУНИНИ МОДЕЛЛАШТИРИШ
З.Мамазова
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Катта ўқитувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15307769
Аннотация
Ушбу мақолада тарбиявий жараён ва тарбия мазмунини моделлаштириш
масалалари ҳар томонлама таҳлил этилган. Аввало, талабалар ҳаёти ва фаолиятини
педагогик жиҳатдан тўғри ташкил қилиш учун ташқи таъсир этувчи омиллар ва
шахсий муносабатларнинг аҳамияти ёритилган. Муаллиф тарбия жараёнида наfaqat
билим, балки ҳис-туйғу ва ирода тарбияси орқали шахсда ахлоқий сифатларни
шакллантириш зарурлигини таъкидлайди. Шу билан бирга, ахборот-коммуникация
технологияларининг ёшларга таъсири, улардан оқилона фойдаланишни ўргатиш,
тарбия фаолиятида ота-оналар ва ўқитувчиларнинг ҳамкорлиги муҳим экани қайд
этилган. Мақолада талабаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, мустақиллик ва
ижодий ташаббусини ривожлантириш учун тарбиявий жараённи олдиндан
моделлаштириш зарурлиги асосланган. Тарбия мақсадлари қаторида ватанпарварлик,
инсонпарварлик, экологик онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш каби
умуминсоний қадриятларга эътибор қаратилган. Мақолада назарий ва амалий
ёндашувлар асосида тарбия жараёнини самарали ташкил этиш бўйича тавсиялар
берилган.
Калит сўзлар:
Тарбиявий жараён, моделлаштириш, талабалар фаолияти, ахборот
хавфсизлиги, ижтимоий фаоллик, ахлоқий тарбия, ижодий ташаббус ота-она ва
ўқитувчи ҳамкорлиги, миллий ва умуминсоний қадриятлар, экологик ва ҳуқуқий онг
MODELING THE EDUCATIONAL PROCESS AND EDUCATIONAL CONTENT
Z. Mamazova
International Islamic Academy of Uzbekistan
Senior Lecturer
Abstract
This article comprehensively analyzes the issues of modeling the educational process
and educational content. First, the importance of external influencing factors and personal
relationships for the pedagogically correct organization of students' lives and activities is
highlighted. The author emphasizes the need to form moral qualities in a person not only
through knowledge, but also through the education of emotions and will. At the same time, the
impact of information and communication technologies on young people, teaching them to
use them rationally, and the importance of cooperation between parents and teachers in
educational activities are noted. The article substantiates the need for preliminary modeling
of the educational process in order to increase the social activity of students, develop their
independence and creative initiative. Among the goals of education, attention is paid to such
universal human values as patriotism, humanism, environmental awareness and the
formation of legal culture. The article provides recommendations on effective organization of
the educational process based on theoretical and practical approaches.
Key words:
Educational process, modeling, student activity, information security, social
activity, moral education, creative initiative parent-teacher cooperation, national and
35
universal values, environmental and legal awareness.
Тарбиявий жараѐнни моделлаштиришда талабаларнинг ҳаѐти ва фаолиятини
таълим муассасаларида педагогик жиҳатдан тўғри уюштириш учун, уларнинг ташқи
таъсир этувчи омилларга нисбатан таъсирчан муносабатда бўлишини унутмаслик
керак. Педагог ва психолог олимларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, шахсга
ташқи омилларнинг ўзаро (хоҳ салбий, хоҳ ижобий бўлсин) таъсири аввало
талабаларнинг ўзаро муносабатларига боғлиқ. Талабаларнинг тарбиявий фаолиятини
уюштираѐтганда ўқитувчи ѐки тарбиячи ташқи таъсир этувчи омилларга нисбатан
тарбияланувчининг муносабатини, кечинмаларини, қандай англашини, баҳолашини
улардан ўзи учун нималарни олаѐтганлигини билиши зарур.
Тарбия жараѐнини моделлаштиришда талабанинг нафақат онги, балки ҳис-
туйғуларини ҳам ўстириб боришга эришиш лозим, унда жамиятнинг шахсга қўядиган
ахлоқий талабларига мувофиқ келувчи хулқий малака ва одатлар ҳосил қилинади.
Бунга эришиш учун талабанинг онги, ҳиссиѐти ва иродасига таъсир этиб борилади.
Тарбия жараѐнига ўқитувчи раҳбарлик қилади. У талабаларнинг таълим
муассасасидаги тарбиявий фаолиятини белгилайди, уларнинг ижтимоий жараѐнга
фаол кириб боришларини ўз хоҳиш истаклари билан тарбиявий фаолиятга фаол
иштирок этишлари учун шарт-шароитлар яратади. Ижтимоий жараѐнда фаол иштирок
этиш орқали талабаларнинг мустақиллиги, ижодий ташаббускорлиги ортиб боради.
Ушбу фаолиятни моделлаштиришда ўқитувчи талабалар жамоасининг манфаати ва
талаб истакларини эътиборга олиши зарур.Талаба ўз хулқи, ҳатти-ҳаракати учун
жамоа олдида жавобгарликни сезишга эришгач, ижрочи эмас, балки умумий ишнинг
фаол қатнашчиси бўлиб қолади. Ушбу ҳолатлар тарбия жараѐнидаги ички ва ташқи
қарама-қаршиликларни бартараф этишга ѐрдам беради. Жамиятда ахборот
коммуникацион технологияларининг жадал суръатларда ривожланиб бориши
натижасида талабалар кўп вақтларини таълим ва тарбияга мутлақо алоқаси бўлмаган
коммуникатсион технологик маълумотларга сарфламоқдалар (модул телефонлар,
интернет, компютер, ДВД филмлар ва бошқалар). Ушбу воситалардан оқилона
фойдаланишни талабага ўргатиш, таъқиқланган техник воситалардан фойдаланишни
ман этиш, уларни назорат қилиш ўқитувчилар ва ота-оналарнинг ҳамкорликдаги
вазифаларига киради. Талабаларнинг кўп вақтларини олаѐтган кераксиз техник
маълумотларни бартараф этиш учун фақат моделлаштириш асосида иш олиб бориш
мумкин. Ўқитувчининг тарбиявий ишлар режасида ушбу муаммолар юзасидан турли
мавзудаги суҳбатлар уюштириш ўрин олиши лозим. Бу жиҳат унутилса, муайян
қарама-қаршиликлар вужудга келади. Акс ҳолда хулқ меъѐрлари, ахлоқ талабларини
яхши тушунмай қолиши натижасида талаба ижтимоий муносабатларда беқарор,
тасодифий маълумотларга ва ташқи таъсирларга тез берилувчан бўлиб қолиши
мумкин. Тарбия жараѐнида унинг мақсади, шакл ва методлари, шахснинг ўз-ўзини
тарбиялаш ва қайта тарбиялаш жиҳатлари муҳим ўрин тутади. Ижтимоий тузум
буюртмаси асосида белгиланган тарбиявий фаолиятни амалга оширишда маълум
шарт-шароитларнинг мавжудлиги талаб этилади. Тарбияни самарали моделлаштириш
учун унинг ҳаракатлантирувчи кучини, ҳар бир талабанинг тарбия жараѐнидаги
фаолиятини яхши билиш керак. Бунинг учун ўқитувчи қуйидаги ҳолатларни
36
унутмаслиги лозим:
тарбияланувчи руҳиятини пухта билиш;
ота-оналар билан
мунтазам алоқада бўлиб, улар иштирокида талаба билан тарбиявий мазмунда
суҳбатлар ўтказиш;
талабанинг ички дунѐсини, характерини билмасдан у билан
қўпол муомалада бўлмаслик, содир этилган хатоликларни кечира олиш;
талабанинг
қизиқишларини, уни ўраб турган ташқи муҳитни доимий назорат қилиш;
талабани
қатъий кундалик режимга ўргатиш ва уни кузатиб бориш;
истеъдодини,
қобилиятини ва ўзи танлаган касбга мойиллигини эътиборга олиб уни
такомиллаштириш;
унинг бола эканлигини, адашишга, баъзан хатоликларга йўл
қўйишини унутмаслик, ушбу салбий ҳолатларни кечиктирмасдан тузатиб бориш.
Шахсни шакллантириш, бошқариш, назорат характерига эга бўлиб, бу борада
белгиланган вазифалар тасодифий ҳаракатлар орқали эмас, балки олдиндан
моделлаштирилган ва пухта ўйланган режалар асосида белгиланиб ҳал этиб борилади.
Тарбиявий жараѐнни моделлаштиришда ўқитувчи билимли, рақобатбардош етук
кадрларни тарбиялаш учун жавобгар шахс эканлигини унутмаслиги керак. Ушбу
вазифалар тарбия технологиялари мақсадларидан келиб чиқиб белгиланади. Мустақил
Ўзбекистон Республикасида айни вақтда ѐш авлодни тарбиялаб вояга етказиш учун
тарбиянинг қуйидаги умумий вазифаларини ҳал этиш ўқитувчи-тарбиячи зиммасига
юклатилган: а) талабаларни ижтимоий ҳаѐтга тайѐрлаш, уларда кенг дунѐқарашни
таркиб топтириш, ўз шахсий турмушига мақсадли ѐндашув, режа ва мақсад бирлиги
ҳиссини уйғотиш; 1) талабалар онгини мустақил давлатчилигимиз сиѐсатининг туб
моҳияти мужассамлашган миллий мафкурамиз ва умуминсоний қадриятлар, чуқур
билим ва тафаккур, кенг дунѐқараш билан бойитиб бориш; 2) умуминсоний ахлоқ
меъѐрлари (одамийлик, камтарлик, ўзаро ѐрдам, меҳр-муҳаббат, мурувват, адолатли
бўлиш, инсонпарварлик, ахлоқсизликка нисбатан нафрат ва ҳоказолар)нинг
моҳиятини англашига, муомала одоби, юксак маданиятни қарор топтиришга эришиш;
3) талабаларда ҳуқуқий ва ахлоқий меъѐрларга ҳурмат руҳида ѐндашиш ҳисси ва
фуқаролик туйғуси, ижтимоий бурчга масъулликни қарор топтириш; 4) табиатни
муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни юзага келтириш борасида масъулият ҳиссини
ривожлантириш; 5) ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, ўзга миллат ва
халқларни ҳурмат қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва бурчларини камситмаслик туйғусини
қарор топтириш; 6) Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиѐсатига тўғри ва
холисона баҳо беришга ўргатиш; 7) инсонни олий қадрият сифатида қадрлаш, раҳм
шафқатли бўлиш, унинг шаъни, ор-номуси, қадрқиммати, ҳуқуқ ва бурчларини ҳурмат
қилишга ўргатиш. Тарбия мазмунининг мукаммал белгиланган қонуниятлари мавжуд
бўлиб, у асрлар давомида ҳар бир даврнинг талабларига мос равишда
такомиллаштирилиб келинган. Тарбия мазмунида тарбияланувчининг ѐши ва
ижтимоий келиб чиқишига қараб белгиланган тарбиявий мақсад ва вазифаларга
мувофиқ улар томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар,
шахс хулқ-атвори ҳамда ахлоқий сифатлари мужассамлашган.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
37
1.
Ҳамидов А., Раҳмонов Р. –
Педагогика назарияси ва тарихи
. – Тошкент: «Ўқитувчи»,
2020.
2.
Саидов А., Комилов Н. –
Таълим ва тарбия назарияси
. – Тошкент: Фан, 2019.
3.
Низомиддинов Н. –
Тарбия назарияси ва методикаси
. – Тошкент, 2021.
4.
Абдуллаева Г.Ш. –
Педагогик маҳорат ва тарбия жараёнидаги ёндашувлар
. –
Самарқанд: СамДУ нашриёти, 2022.
5.
Қурбонова М. –
Маънавий-маърифий тарбия асослари
. – Тошкент, 2021.
6.
Қодиров Ш. – Тарбиявий жараённи моделлаштиришнинг назарий асослари.
Педагогика журнали
. №4, 2021.
7.
Юнусова Н. – Тарбия мазмунида инновацион ёндашувлар.
Ўзбекистон таълими
.
№2, 2020.
8.
Жўраев Ш. –
Инсонпарвар тарбия тизимини моделлаштириш
. СамДУ илмий
ишлар тўплами, 2022.
9.
Зуфарова Г. – Таълим ва тарбия жараёнида интерактив моделлар.
Педагогика ва
психология
. №3, 2023.
10.
Исломова М. –
Замонавий тарбия назарияси: таҳлил ва ёндашувлар
. – Тошкент,
2023.
11.
– Ўзбекистон таълим портали, электрон дарсликлар ва мақолалар.
12.
– Вазирлик расмий сайти: норматив ҳужжатлар ва дастурлар.
13.
Google Scholar (scholar.google.com) – Илмий мақолалар қидирув хизмати (ўзбек ва
рус тилида).