АЁЛ ХОМИЛАДОРЛИГИ ДАВРИ УРФ-ОДАТЛАРИ (ҚАРШИ ВОҲАСИ МИСОЛИДА)

Аннотация

Ўзбек халқининг миллий қадриятлари таркибига оилани муқаддас деб англаш, фарзандларни севиш, болаларни ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялашга эътибор бериш киради. Шунингдек ўзбек оилаларида аёлнинг ҳомиладорлиги пайтида унга бўлган муносабатда, амалга ошириладиган урф-одат ва маросимлари ҳам бу қадриятлар силсиласига киради.

Тип источника: Конференции
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Осиё технологиялар университети Ижтимоий фанлар ва рақамли технология кафедраси тарих фани ўқитувчиси
20-25
13

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Очилова, Х. (2025). АЁЛ ХОМИЛАДОРЛИГИ ДАВРИ УРФ-ОДАТЛАРИ (ҚАРШИ ВОҲАСИ МИСОЛИДА). Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования, 4(9), 20–25. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/zdif/article/view/83211
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбек халқининг миллий қадриятлари таркибига оилани муқаддас деб англаш, фарзандларни севиш, болаларни ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялашга эътибор бериш киради. Шунингдек ўзбек оилаларида аёлнинг ҳомиладорлиги пайтида унга бўлган муносабатда, амалга ошириладиган урф-одат ва маросимлари ҳам бу қадриятлар силсиласига киради.


background image

20

АЁЛ ХОМИЛАДОРЛИГИ ДАВРИ УРФ-ОДАТЛАРИ (ҚАРШИ ВОҲАСИ

МИСОЛИДА)

Очилова Холида

Осиё технологиялар университети

Ижтимоий фанлар ва рақамли технология

кафедраси тарих фани ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.15304441

Калит сўзлар:

Қарши воҳаси, ўзбеклар, она, гўдак, ҳомиладорлик, расм-русумлар,

маросимлар, урф-одатлар, анъаналар, чилла, табу, таъқиқ.

Ключевые слова:

Каршинский оазис,

узбеки, мать, ребенок, беременность,

рўтуаль, обряды, обычаи, традиции, чилля, табу, запрет.

Keywords:

Karshi oasis, uzbeks, mather, baby, pregnancy, pictures, rituals, tradition,

traditions, chilla, tabu, prohibition.

Ўзбек халқининг миллий қадриятлари таркибига оилани муқаддас деб англаш,

фарзандларни севиш, болаларни ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялашга эътибор
бериш киради. Шунингдек ўзбек оилаларида аёлнинг ҳомиладорлиги пайтида унга
бўлган муносабатда, амалга ошириладиган урф-одат ва маросимлари ҳам бу қадриятлар
силсиласига киради.

Барча ўзбеклар сингари Қарши воҳасида ҳам чақалоқни соғлом туғилиши учун

қилинадиган хатти-ҳаракатлар аёл ҳомиладорлиги давриданоқ бошланган.
Ҳомиладорликнинг дастлабки даври (3 ойигача) Қарши воҳаси шевасида “бўйида бор”,
“бўйида бўлиш”, “гумонаси бор” иборалари билан тушунилса, кейинги давр (3-9 ойлар)
“юкли”, “иккиқат”, “бўғоз” сўзлари билан ифодаланган. Бачадонга нисбатам эса “ўрда”,
“она жойи” термини ишлатилади.

Аёлнинг кўнгли айниб, овқат танлайдиган, баъзи нарсаларга кўнгли кетадиган

ҳолатларни “бошқоронғилик”, тожикларда “сарторик”, қўнғирот ва жузларда эса “жерик
бўлиш” каби сўзлар билан аталган.

Бошқоронғи аёлга кўнгли тусаган нарсани бериш шарт ва катта савоб деб

ҳисоблаган. “Агар ҳомиладор аёл гўшт егиси келганда, ҳатто этини кесиб бериш лозим”,
деган ибора мавжуд. Ҳомиладор аёл кўнгли тусаган егулик ўз уйидан топилмаса ёки
олишнинг иложи бўлмаса, қўни-қўшни, яқин қариндошлар хонадонидан излаб топиб
беришга ҳаракат қилишган. Бўлажак она кўнгли тусаган нарсани емаса, боланинг кўзи
кўк, бурни пучуқ бўлади ёки бирон нуқсон билан туғилади

1

, деган қарашлар воҳа аҳолси

орасида мавжуд.

Ҳомиладорликнинг дастлабки аломатлари сезила бошлаганидан оилада унга

эътибор кучая бошлаган. Айниқса, бу биринчи ҳомиладорлик бўлса, аёлнинг хатти-
ҳаракатлари ва юриш-туриши тажрибали аёллар ёки доя момолар томонидан қаттиқ
назорат қилиб турилган.

Она ва унинг қорнидаги ҳомилани ҳимоя қилиш учун турли ирим-сиримлар,

одатлар мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти табу, яъни таъқиқ шаклидадир. Аслида ҳар
бир табу ёки таъқиқ замирида халқимизнинг она ва ҳомиланинг турли ҳавф-
хатарлардан, зиён-заҳматлардан сақлашга қаратилган эзгу ниятлар ётади. Ю.Б.
Сурхаско ёзганидек, ҳомиладар аёл риоя қиладиган ирим-сирим ва табуларнинг барчаси


background image

21

қадимги магик қарашлар асосида келиб чиққан

2

.

Ҳомиладор аёллар фарзандсиз, боласи тушадиган ёки нобуд бўлган аёллардан

узороқ юрган ва улар билан сўрашмаган. Агар билмасдан сўрашиб қўйса уйга келгач,
“чироқ”

3

ёқиб, қанд-қурс, мева-чеваларни ўша аёлнинг хонадонига, уйини билмаса катта

йўлга ташлаб келган

4

.

Ҳомиладор аёл бўш қопнинг устига ўтирса ойи чўзилади, сочини қирқса, боласини

умри қисқа бўлади, ёқимсиз нарсаларга, бадбашара кишиларга қараса гўдаги ҳам ўшанга
ўхшаш туғилади каби қарашлар воҳа бўйлаб кенг тарқалган.

Ҳомиладор аёлларни жамоат жойларига (айнқса таъзияга), қоронғи, чекка

жойларда юргани, ёлғиз ётгани қўймаганлар. Кеч кирганда сувларнинг бўйида юриши
ҳам ман қилинган. Бундан ташқари, аёлга мол-қўйларнинг олдида бўлиши, аҳлат, қул,
мағзава тўкиладиган, мол сўйилган жойлардан ўтиш ҳам қатъийян тақиқланган. Сабаби,
бундай жойлар турли инсу жинсларга макон ҳисобланиб, аёлга зиён етармиш

5

.

Бўлажак оналар хамирли, ҳазми оғир овқатлар танавулидан, кўп ухламасдан,

қалтис ҳаракатлар қилиш ва оғир юк кўтаришдан ўзларини тийишган, қўрқишдан,
қаттиқ ҳаяжонланишдан сақланишган.

Шунингдек, ҳомиладор аёлга туя, қуён қўшти, каллапочча, балиқ сингари

овқатларни истеъмол қилиш ман қлиниб, парҳез бузилса бўлажак бола баъзан
жисмоний нуқсонлар билан туғилиши мумкин, деган тушунча бўлган

6

.

Шунга ўхшаш табу шаклидаги одатлар бошқа халқларда ҳам мавжудлиги ҳақидаги

маълумотлар мавжуд

7

.

Ҳар хил салбий ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида воҳанинг кўпгина

қишлоқларида ҳомиладорликнинг тоқ, яъни уч, беш, етти, тўққизинчи ойларида
“чироқ” ёқиб турилган

8

. Ҳамма жойда ҳам бу маросим чилтонларга, Сулаймонга ва

“момо” ларга бағишлаб ўтказилган. Баъзи қишлоқларда маросим қурбонлик (кўпинча
хўроз, товуқ, қўй ёки эчки сўйиш) билан нишонланса, айрим жойларда фақат тухум
билан кифояланган. Бу ўринда қадимий қурбонлик қилиш одатлари Ўрта Осиё
шомонлиги билан боғлиқ тарзда ижро қилинган. Маросимда тухумдан фойдаланиш эса
ҳосилдорлик ҳомийларига эътиқоднинг бир кўринишидир. Шунингдек, “чироқ ёқиш”
маросимининг мазмун моҳияти оташпарастлик билан боғлиқ эътиқодларга ҳам бориб
тақалади.

Ҳомиладор аёлни турли зиён-заҳмат, ёвуз кучлардан сақлаш билан боғлиқ урф-

одат дунёнинг барча халқларида мавжуд бўлган

9

. Ҳомиладор аёлга от, туя гўштини ман

қилиш-ларига сабаб шуки гўё аёл бу ҳайвонларнинг гўштини истеъмол қилса, улардаги
бола кўтариш хусусияти аёлга ўтади ва у ҳам 12 ой бола кўтаради каби тушунчалар
мавжуд бўлган. Бу иримнинг моҳиятини икки хил талқин қилиш мумкин. Биринчидан,
бу таомлар “иссиқ” ҳазми оғир зарар етказиш мумкин бўлган.

Иккинчидан эса маълумки, ўтмишда айрим жониворлар тотем аждод сифатида

сиғиниш билан бир қаторда, уларнинг баъзиларини рамзий, ҳомий сифатида
муқаддаслаштирилган

10

.

Аждодларимиз қўй, буғу, кийик, буқа, бўри билан бир қаторда от ва туяни ҳам

муқаддаслаштирганлар. Кейинчалик бу тимсоллаштириш магик характердаги









background image

22

қарашлар билан уйғунлашиб кетган. Шу сабабли агар туғиш муддатидан ўтиб кетса-ю,
кўзи ёримаса бу ҳайвонларнинг гўшти ёки жуни даво сифатида қўлланилган

11

.

Ҳомиладор аёлларга кўпроқ мева ва сабзавотлар, сутли маҳсулотлар, тухум, сариёғ,

новвот истеъмол қилиш тавсия қилинган. Юқорида таъкидланганидек, аёллар дафн
маросимида ҳам иложи борича қатнашмаганлар. Қатнашганда ҳам мурда кафанидан
кичик йиртиш олиб, жимжилоғига боғлаб, жаноза ўқилаётганда тик турганлар ва
мурдани қабристонга олиб кетишаётганда бармоққа боғланган латтани яна ечиб,
тобутга солиб қўйганлар. Марҳумнинг “зиёни” тегиши мумкинлиги ҳақидаги қарашлар
бу иримнинг моҳиятини ташкил қилган. Воҳанинг баъзи қишлоқларида
ҳомиладорликнинг 7-9 ойларида “мушкулкушод” ўтказиш одати ҳам сақланган

12

. Бу

маросимни ўтказишдан мақсад, ҳомиладор аёл ва ҳомилани турли зарарли кучлардан
асраш ва мушкулини осон қилиш, яъни туғиш ва туғилишига йўл очишдан иборат
бўлган.

Ҳар бир инсон ўз фарзандини гўзал ва бенуқсон бўлиб туғилишини хоҳлайди.

Бўлажак фарзанднинг хушсурат бўлишини хоҳлаб, ҳомиладорлик-нинг дастлабки
давридаёқ баъзи иримлар ва магик ҳаракатларни амалга оширишда воҳада ҳам кенг
тарқалган.

Туғилажак боланинг қиёфаси қандай бўлиши она истеъмол қилган маҳсулотлар

билан боғлиқ тарзда тушунилган. Яъни агар ҳомиладор аёл фарзандининг юзи оқ
бўлишини хоҳласа оқ рангдаги егулик масалан, беҳи, олма, қатиқ, сут, тухум истеъмол
қилиши лозим аксинча, агар писта, кунгабоқар уриғи ёки майиз еса боласи, қора юзли
бўлиб туғилади, деб ишонишган. Шунга ўхшаш қарашлар туркларда ҳам мавжуд
бўлган

13

.

Ҳомиладор аёлнинг кўрган нарсалари ҳам қориндаги боланинг қиёфасига таъсир

кўрсатади, деган қарашлар мавжуд бўлган. Шунинг учун иложи борича ҳомиладор
аёллар бадбашара кишилар ва ҳайвонларга қарамаслиги, аксинча, чиройли нарсалар
масалан, Ҳасан-Ҳусан, Зуҳро юлдузларирига, ойга қараб қорнини уч марта силаб
қўйишини чиройли қиз ва келинчакларни яхши кўриши лозим бўлган. Чунки ҳомиладор
аёл кўпроқ кимни яхши кўрса боласи ўша одамга ўхшар эмиш

14

.

Шунга ўхшаш қарашлар бошқа халқларда ҳам мавжуд бўлган. Жумладан,

батакларда ҳомиладор аёл сочи йўқ кишиларга қарамаган

15

, ҳидларда эса ҳомиладор

боласи бадбашара бўлмаслиги учун маймун ва илонга кўз ташлаши мумкин бўлмаган

16

.

Бўлажак фарзанднинг қайси жинсга мансублиги аёлнинг овқатланиши, хатти-

ҳаракатлари, характери ва физиологик ўзгаришга, турмушдаги қатор бошқа ҳолатларга
қараб тусмол қилинган. Агар аёл ўнг томонида оғриқ сезса ўғил, чап томонида қиз, тез
қорни очиб, кўпроқ овқатга эҳтиёж сезса ўғил, аксинча бўлса қиз туғилади дейилган.
Қориннинг пастга қараб юмалоқ бўлиши ва аёлнинг очилиб, чиройли бўлишини ўгил
туғилишининг, аксинча қориннинг белга тортилиши, аёл юзини хиралашиб, доғ
тушиши қиз туғилишининг аломатлари ҳисобланади

17

.

Косон туманинг бази қишлоқларида қиз ёки ўғил туғилишини аниқлаш учун

ғалати ҳаракатни амалга оширишган. Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида аёлнинг
ўзига сездирмай бир чимдим тузни бошига қўйиб кетишган ва секин кузатишган.








background image

23

Шундан сўнг агар аёл қўлини кўкрак томондан тепага йўналтирса ўғил, аксинча пастга
силаса қиз туғилишининг белгиси ҳисобланган

18

. Яна ҳали ақлини танимаган 2-4 нафар

ёш болаларга сўраб билиш одати хам кенг тарқалган. Гўё ёш боладан “фалончи нима
туғади? ” деб сўраганда бола “ўғил” деса, ўғил туғилармиш ва аксинча.

Ҳомиладорликнинг сўнгги ойларига келиб, аёл ўзига оғирлик қилувчи

вазифалардан озод қилинган. Ҳомиладорликнинг еттинчи ойида бошлаб, хамир қилиш,
кир ювиш, ҳовли супуриш, сув кўтариш ва бошқа шу каби кўп куч талаб қилинадиган
юмушларни оиладаги бошқа аёллар ўз зиммаларига олганлар. Кўпчилик орасида агар
еттинчи ойдан кейинги ҳомиладор аёлга ҳамир қилдирилса, ичидаги боласи: ”Менинг
аммам ўлганми?” - деб қарғанади, деган ибора ҳам мавжуд

19

.

Кўриниб турибдики, ҳомиладорлик вақтида она ва ҳомилани ёвуз кучлар

таъсиридан, салбий ходисалардан сақлашга қаратилган иримлар ва урф-одатлар
аҳолининг қадимги анимистик, тотемистик, оташпарастлик ва магия (сеҳргарлик)
билан боғлиқ қарашлар асосида келиб чиққан. Чақалоқликнинг соғлом ва тетик бўлиб
туғилиши ва ўсиши уни она қорнидаги даврида бало-қазолардан қанчалик мустаҳкам
ҳимоя қилишга боғлиқдир, деган ишонч ана шундай ирим сирим ва удумларнинг келиб
чиқишига сабаб бўлган.

Хуллас, олиб борилган этнографик, тўпланган маълумотлар шуни кўрсатиладики,

аждодларимиз боланинг феъл-атвори туғилмасдан илгарироқ шакллана бошлашига,
унинг келажакда қандай инсон бўлиши ҳомиладор аёлнинг хатти-ҳаракатлари, хулқ-
атвори ва онани ўраб олган ижтимоий муҳитга боғлиқлигини яхши билишган. Шу
туфайли хам аёлнинг ҳомиладорлик даврида бажариладиган урф-одатлар ҳомиладор
аёлни эъзозлаш билан боғлиқ анъаналарни чуқур ўрганиш, фойдалиларини яна қайта
тиклаш муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки она ва боланинг соғломлиги ва баркамоллиги
ва жамият маънавиятининг юксалиши билан узвий муштаракдир.

Ўзбекистонда 1999 йилни “Аёллар йили”, 2000 йилни “Соғлом авлод” йили деб

белгиланиши, бежиз эмас албатта. Зеро, жамиятнинг жисмоний, руҳий, маънавий ва
интеллектуал салоҳиятли ёш авлодларнинг қай даражада тарбияланишига боғлиқдир.
“Соғлом авлод йили”нинг узвий давоми сифатида 2001 йилини мамлакатимизда
“Оналар ва болалар” йили деб эълон қилиниши халқимиз зўр мамнуният билан кутиб
олган эди. Ҳозирги даврда янги Ўзбекистонда оналар ва болаларга эътибор давлат
сиёсати даражасига кўтарилган, десак асло муболаға бўлмас.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Дала маълумотлари. Касби тумани, 2021-2022 йиллар

2.

Сурхаско Ю.Ю. Семейные обряды и верования карел. –Л.: Наука, 1985. С.20

3.

Чироқ – чўпга пахтани ўраб тайёрланиб ёқилган.

4.

Дала маълумотлари. Ғузор тумани, Совлиғор қишлоғи, 2021 йил

5.

Дала маълумотлари. Қарши, Муборак туманлари, 2020-2021 йиллар

6.

Бундай одатлар Ўрта Осиёнинг барча халқларида мавжуд. Қаранг: Кисляков Н. А.

Семъя и брак таджиков// По материалам конца Х1Х – нач. ХХ в// ТИЭ. –т. 44. М.; Л. Изд



background image

24

во. АН, 1959. С.51-54; Бекмуратова А.Т. Быт и семъя каракалпаков в прошлом и
настоящем. –Нукус, 1970. С.71; Васильева Г. П. Туркмени нохурли/Среднеазиатский
этнографический сборник. –М., 1954. С.129.
7.

Қаранг: Куроголо С.С. Семейная обрядностъ гагаузов. –Кишинев, 1980; Серебрякова

М. Н. Семъя и семъянин // Обрядностъ в турецкой деревне. –М.: Наука, 1979.
8.

Дала маълумотлари. Қарши, Муборак, Кўкдала туманлари, 2020-2021 йиллар

9.

Оглобин А. Некоторые аспекты традицин социализацин детей у яванцев //

Этнография детства. Традиционные формы воспитания детей и подростков у народов
Южной и Юго-Восточной Азии. М., 1983. С.13-14
10.

Соколов С.П. Культ животных в религиях. –М., 1982. С. 9, 43.

11.

Дала маълумотлари. Қарши воҳаси туманлари, 2020-2021 йиллар.

12.

Дала маълумотлари. Миришкор тумани, 2021 йил

13.

Серебрякова М. Н. Традицонные институты социализации детей у селъских турок

// Этнография детства. Традиционные формы воспитания детей и подростков у народов
Южной и Юго-Восточной Азии. М., 1983. С.13-14
14.

Дала маълумотлари. Миришкор тумани Миришкор қишлоғи, 2022 йил

15.

Ревуненкова Е.В. Ребенок в представлении батаков северной Суматры. //

Этнография детства. Традиционные формы воспитания детей и подростков у народов
Южной и Юго-Восточной Азии. С.43
16.

Маретина С.А. Воспитание и обучение детей и подростков у двух горных народов

Северо-Восточной Индии. // Этнография детства. Традиционные формы воспитания
детей и подростков у народов Южной и Юго-Восточной Азии. С.43
17.

Шунга яқин қарашлар туркларда ҳам мавжуд бўлган: Серебрякова М. Н. Семъя и

семейная обрядностъ в турецкой деревне. М.: Наука, 1979. С.128
18.

Дала маълумотлари. Косон тумани Оброн қишлоғи, 2021 йил

19.

Дала маълумотлари. Қарши, Нишон туманлари, 2020-2021 йиллар

20.

Asilbek, Khojayorov. "History of Sufism in Nasaf Oasis." Intersections of Faith and Culture:

American Journal of Religious and Cultural Studies (2993-2599) 1.6 (2023): 15-19.
21.

Ходжаёров, Асилбек Отабек угли. "СОМОНИЙЛАР ДАВРИДА НАСАФ ШАҲРИНИНГ

ИЖТИМОИЙ, ИҚТИСОДИЙ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТИ." ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ 6.1 (2023).
22.

Хўжаёров, Асилбек Отабек ўғли. "ҚАШҚАДАРЁ ВОҲАСИ АЛЛОМАЛАРИ ИЛМИЙ

МЕРОСИНИНГ АҲАМИЯТИ." INTERNATIONAL CONFERENCES. Vol. 1. No. 21. 2022.
23.

Хўжаёров, Асилбек. "ЎРТА АСРЛАРДА НАСАФ ВОҲАСИ ИЛМИЙ–АДАБИЙ ҲАЁТИ."

Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования
2.7 (2023): 41-43.
24.

Бўриев, Очил, Шерзод Искандаров, and Асилбек Хўжаёров. "Абу Райҳон

Берунийнинг “Ҳиндистон” асари ноёб этнографик манба сифатида." Academic research in
educational sciences 3 (2022): 399-411.
25.

Khojayorov, A. (2023). The scientific–literary environment of the Nasaf oasis in the

middle ages. Educational Research in Universal Sciences, 2(3), 885-888.
26.

Khojayorov, A. (2024). JURISPRUDENCE OF MUHAMMAD BAZDAWI (IX–XII CENTURIES).

Collection of scientific papers «SCIENTIA», (February 23 2024; Amsterdam, Netherlands), 188-
191.
27.

Хўжаёров, А. О. (2024). МИРЗО УЛУҒБЕКНИНГ АСТРОНОМИЯ ИЛМИ РИВОЖИГА


background image

25

ҚЎШГАН ҲИССАСИ. Science and innovation, 3(Special Issue 3), 332-336.
28.

Бўриев, О., & Хўжаёров, А. О. (2024). ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ РЕНЕССАНСИ–УЙҒОНИШ

ДАВРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ. Science and innovation, 3(Special Issue 3), 115-123.

Библиографические ссылки

Дала маълумотлари. Касби тумани, 2021-2022 йиллар

Сурхаско Ю.Ю. Семейные обряды и верования карел. –Л.: Наука, 1985. С.20

Чироқ – чўпга пахтани ўраб тайёрланиб ёқилган.

Дала маълумотлари. Ғузор тумани, Совлиғор қишлоғи, 2021 йил

Дала маълумотлари. Қарши, Муборак туманлари, 2020-2021 йиллар

Бундай одатлар Ўрта Осиёнинг барча халқларида мавжуд. Қаранг: Кисляков Н. А. Семъя и брак таджиков// По материалам конца Х1Х – нач. ХХ в// ТИЭ. –т. 44. М.; Л. Изд во. АН, 1959. С.51-54; Бекмуратова А.Т. Быт и семъя каракалпаков в прошлом и настоящем. –Нукус, 1970. С.71; Васильева Г. П. Туркмени нохурли/Среднеазиатский этнографический сборник. –М., 1954. С.129.

Қаранг: Куроголо С.С. Семейная обрядностъ гагаузов. –Кишинев, 1980; Серебрякова М. Н. Семъя и семъянин // Обрядностъ в турецкой деревне. –М.: Наука, 1979.

Дала маълумотлари. Қарши, Муборак, Кўкдала туманлари, 2020-2021 йиллар

Оглобин А. Некоторые аспекты традицин социализацин детей у яванцев // Этнография детства. Традиционные формы воспитания детей и подростков у народов Южной и Юго-Восточной Азии. М., 1983. С.13-14

Соколов С.П. Культ животных в религиях. –М., 1982. С. 9, 43.

Дала маълумотлари. Қарши воҳаси туманлари, 2020-2021 йиллар.

Дала маълумотлари. Миришкор тумани, 2021 йил

Серебрякова М. Н. Традицонные институты социализации детей у селъских турок // Этнография детства. Традиционные формы воспитания детей и подростков у народов Южной и Юго-Восточной Азии. М., 1983. С.13-14

Дала маълумотлари. Миришкор тумани Миришкор қишлоғи, 2022 йил

Ревуненкова Е.В. Ребенок в представлении батаков северной Суматры. // Этнография детства. Традиционные формы воспитания детей и подростков у народов Южной и Юго-Восточной Азии. С.43

Маретина С.А. Воспитание и обучение детей и подростков у двух горных народов Северо-Восточной Индии. // Этнография детства. Традиционные формы воспитания детей и подростков у народов Южной и Юго-Восточной Азии. С.43

Шунга яқин қарашлар туркларда ҳам мавжуд бўлган: Серебрякова М. Н. Семъя и семейная обрядностъ в турецкой деревне. М.: Наука, 1979. С.128

Дала маълумотлари. Косон тумани Оброн қишлоғи, 2021 йил

Дала маълумотлари. Қарши, Нишон туманлари, 2020-2021 йиллар

Asilbek, Khojayorov. "History of Sufism in Nasaf Oasis." Intersections of Faith and Culture: American Journal of Religious and Cultural Studies (2993-2599) 1.6 (2023): 15-19.

Ходжаёров, Асилбек Отабек угли. "СОМОНИЙЛАР ДАВРИДА НАСАФ ШАҲРИНИНГ ИЖТИМОИЙ, ИҚТИСОДИЙ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТИ." ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ 6.1 (2023).

Хўжаёров, Асилбек Отабек ўғли. "ҚАШҚАДАРЁ ВОҲАСИ АЛЛОМАЛАРИ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ АҲАМИЯТИ." INTERNATIONAL CONFERENCES. Vol. 1. No. 21. 2022.

Хўжаёров, Асилбек. "ЎРТА АСРЛАРДА НАСАФ ВОҲАСИ ИЛМИЙ–АДАБИЙ ҲАЁТИ." Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования 2.7 (2023): 41-43.

Бўриев, Очил, Шерзод Искандаров, and Асилбек Хўжаёров. "Абу Райҳон Берунийнинг “Ҳиндистон” асари ноёб этнографик манба сифатида." Academic research in educational sciences 3 (2022): 399-411.

Khojayorov, A. (2023). The scientific–literary environment of the Nasaf oasis in the middle ages. Educational Research in Universal Sciences, 2(3), 885-888.

Khojayorov, A. (2024). JURISPRUDENCE OF MUHAMMAD BAZDAWI (IX–XII CENTURIES). Collection of scientific papers «SCIENTIA», (February 23 2024; Amsterdam, Netherlands), 188-191.

Хўжаёров, А. О. (2024). МИРЗО УЛУҒБЕКНИНГ АСТРОНОМИЯ ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ. Science and innovation, 3(Special Issue 3), 332-336.

Бўриев, О., & Хўжаёров, А. О. (2024). ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ РЕНЕССАНСИ–УЙҒОНИШ ДАВРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ. Science and innovation, 3(Special Issue 3), 115-123.