Авторы

  • Шаҳзода Яллаева
    Термиз шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdift.117267

Ключевые слова:

закалат шартнома тараф фуқаролик ҳуқуқи ҳуқуқий мажбурият.

Аннотация

Ушбу тезисда закалат шартномасининг қонунчиликдаги ўрни, унинг расмийлаштирилиш тартиби ва унга қўйилган талаблар ёритилган. Шу билан бирга закалатнинг бекор бўлиш ҳолатлари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилган.


background image

`

71

ЗАКАЛАТ ШАРТНОМАСИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?

Шаҳзода Яллаева

Термиз шаҳрида хусусий амалиёт

билан шуғулланувчи нотариус

E-mail: syallayeva@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.15798428

Аннотация:

Ушбу тезисда закалат шартномасининг қонунчиликдаги ўрни, унинг

расмийлаштирилиш тартиби ва унга қўйилган талаблар ёритилган. Шу билан бирга
закалатнинг бекор бўлиш ҳолатлари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида
фикр-мулоҳазалар юритилган.

Калит сўзлар:

закалат, шартнома, тараф, фуқаролик ҳуқуқи, ҳуқуқий мажбурият.

Мулк эгаси бўлиш инсон учун имконият ва қулайлик тўғдиради. Шу сабабли

ҳаётимиз давомида эҳтиёжларимиз учун кўчар ва кўчмас мулкларни сотиб оламиз.
Лекин ҳар доим ҳам кўнглимизга маъқул бўлган мулкни кўрганимизда, уни ҳарид
қилиш учун етарлича маблағ топа олмай қолишимиз мумкин.

Шунда энг тўғри йўл сифатида, сотувчи ёки мулк эгаси билан оғзаки келишиб

хамир учидан патир қилиб"закалат" бериб қўямиз. Кўнглимиз тўқ бўладики маблағни
қолган қисмини тўлаш муддати келгунча, харид қилмоқчи бўлган мулкимиз бошқа
ҳаридорга сотилмайди. Лекин бу борада ҳам қонунчиликка мурожаат қилган маъқул,
албатта. Бундай муносабатларни ҳам қонуний тартиблари мавжуд ва улар сизу
бизнинг қонуний манфаатларимизни ҳимояси учун ҳуқуқий асос бўлиб ҳизмат қилади.

Мана шу тартиб-таомиллар ҳақида тушунтириш бериб ўтмоқчимиз.
Юқорида айтиб ўтилган ҳолатларда закалат шартномасини тузишимиз, мулк

сотиб олиш учун жамғарган пулларимизни “ҳавога учмаслиги” ва келажакда ушбу мулк
айнан сизга сотилишини кафолатловчи қонуний тартиб ҳисобланади[1].

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида закалат мажбуриятлар

бажарилишини таъминлашнинг усулларидан бири сифатида назарда тутилиб, унга
қуйидагича ҳуқуқий таъриф бериб ўтилган.

Шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва

унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат ҳисобланади[2].
Таъминлашнинг

бошқа

турларидан

фарқли

равишда,

закалат

шартнома

тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан бериладиган пул
суммасидир. Шундай қилиб, закалат бир вақтнинг ўзида учта функцияни бажаради:
шартнома тузилганлигини тасдиқлайди, шартнома бўйича амалга ошириладиган
тўловларнинг бир қисми ҳисобланади ва шартнома бўйича мажбуриятлар
бажарилишини таъминлайди.

Закалат тўғрисидаги келишув закалатнинг суммасидан қатъий назар, ёзма

равишда тузилиши керак.

Бу қоидага риоя қилинмаслиги оқибатида шартномадаги тараф амалга ошиpиши

керак бўлган тўловлаp ҳисобидан тўланган сумма закалат эканлигига шубҳа туғилган
тақдирда, бу сумма, агар бошқа ҳолат исботланган бўлмаса, бўнак сифатида тўланган
деб ҳисобланади.


background image

`

72

Закалат шартномаси икки тарафлама тузиладиган шартномалар жумласига

кириб, у ҳар иккила тарафга ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятлар юклайди.

Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар

бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади. Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун
закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб
қайтариши шарт. Айнан мана шу қоидада заклат шартномасининг асл мақсади акс
эттирилган.

Бундан ташқари, шартноманинг бажарилмаслиги учун жавобгар бўлган тараф,

агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, закалат суммасини
ҳисобга олган ҳолда иккинчи тарафга зарарларни тўлаши шарт.

Мисол учун:

фуқаро Х.А. фуқаро Г.А. дан уй сотиб олишга келишди. Ва закалат

учун 1 млн сўм берди. Энди Х.А. уйни сотиб олиш имконияти йўқлигини айтган
тақдирда закалат уйни сотувчида қолади. Агарда фуқаро Г. А. уйни сотишга келишиб,
закалат олиб қўйсаю, бошқа харидор кўпроқ пул таклиф қилиб қолди ва уйни унга
сотмоқчи. Бу ҳолатда у иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтаради.

Қабулимизга шу масалада келган ҳар бир фуқарога закалат шартномасининг

мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга ҳаракат қиламан. Фуқаро ўз
масъулияти ва ҳуқуқини билса, адашмайди.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, ҳар бир қиладиган ҳаридларимизни

қонунчиликда кўрсатилган тартиб таъомилига ва шаклига риоя қилган ҳолда амалга
оширишимиз келажакда ҳуқуқ ва қонуний манфаатларимизни ҳимоялай
олишимизнинг гарови саналади.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

https://scholar.google.com/citations?view_op=view_citation&hl=ru&user=bvK4GS0AA

AAJ&citation_for_view=bvK4GS0AAAAJ:YsMSGLbcyi4C
2.

https://lex.uz/docs/-111189 (Фуқаролик кодекси 311-модда)

Библиографические ссылки