Авторы

  • Бобур Ибадуллаев
    Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligining кomplaynes bolimi boshligi

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdift.134240

Ключевые слова:

реабилитация жиноят-процессуал қонунчилик суд амалиёти қонуний кафолатлар шахс эркинлиги моддий компенсация ногиронлик реабилитацияси.

Аннотация

ушбу мақолада шахснинг реабилитация қилиниш масаласи, унинг ҳуқуқий асослари, миллий қонунчиликда акс этган жиҳатлари мавжуд нормалар асосида таҳлил қилинади. Шунингдек, реабилитация тушунчасининг мазмуни, қонунчиликда белгиланган тартиб-таомиллари ва суд-ҳуқуқ амалиёти кўриб чиқилади. Шунингдек, мавжуд муаммолар, ҳуқуқий бўшлиқлар ва бу борада таклифлар илгари сурилади.


background image

`

120

РЕАБИЛИТАЦИЯ МАСАЛАСИНИНГ МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИК АСОСИДА

ТАҲЛИЛИ

Ибадуллаев Бобур Камилжонович

Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligining

кomplaynes bolimi boshligi

еmail: bobur_law@mail.ru

https://doi.org/10.5281/zenodo.16829372

Аннотация:

ушбу мақолада шахснинг реабилитация қилиниш масаласи, унинг

ҳуқуқий асослари, миллий қонунчиликда акс этган жиҳатлари мавжуд нормалар асосида
таҳлил қилинади. Шунингдек, реабилитация тушунчасининг мазмуни, қонунчиликда
белгиланган тартиб-таомиллари ва суд-ҳуқуқ амалиёти кўриб чиқилади. Шунингдек,
мавжуд муаммолар, ҳуқуқий бўшлиқлар ва бу борада таклифлар илгари сурилади.

Калит сўзлар:

реабилитация, жиноят-процессуал қонунчилик, суд амалиёти,

қонуний кафолатлар, шахс эркинлиги, моддий компенсация, ногиронлик
реабилитацияси.

Аннотация:

в данной статье рассматриваются вопросы реабилитации личности, её

правовые основы и положения, отражённые в национальном законодательстве.
Анализируются содержание понятия реабилитации, установленные законодательством
процедуры, а также практика правоприменения в судопроизводстве. Кроме того,
рассматриваются существующие проблемы, правовые пробелы и выдвигаются
предложения по их устранению.

Ключевые слова:

реабилитация, уголовно-процессуальное законодательство,

судебная практика, правовые гарантии, свобода личности, материальная компенсация,
реабилитация инвалидов.

Abstract:

this article analyzes the issue of rehabilitation of individuals, its legal

foundations, and aspects reflected in the national legislation based on existing legal norms. The
content of the concept of rehabilitation, the procedures established by legislation, and judicial-
practice aspects are also examined. Furthermore, current problems, legal gaps, and proposals
for their resolution are presented.

Keywords:

rehabilitation, criminal procedural legislation, judicial practice, legal

guarantees, personal freedom, material compensation, disability rehabilitation.

Реабилитация суд-ҳуқуқ тизимида жуда муҳим ўринга эга бўлиб, шахсга

қўлланилган асоссиз қўлланилган жазо ва эҳтиёт чоралари натижасида етказилган
моддий, маънавий ва ижтимоий зарарларни қоплаш мақсадини кўзлайди.
Республикамизда ушбу фаолият тури конституциявий ва тан олинган халқаро
стандартларга мувофиқ жиноят-процессуал кодекси нормалари, қонунлар ва турли
ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинади.

Жиноят процессуал кодекснинг 23-моддасига кўра гумон қилинувчи, айбланувчи

ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган
тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар
айбсиз ҳисобланади.

Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари

тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг
фойдасига ҳал қилиниши керак.


background image

`

121

Шахсни реабилитация қилишга асос жиноят процессининг турли босқичларида

ҳам келиб чиқиши мумкин.

Жиноят процессуал кодекснинг 83-моддасига кўра шахсни реабилитация қилиш

асослари келтирилган бўлиб, бунга кўра гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи
қуйидаги ҳолларда айбсиз деб топилади ва реабилитация этилиши лозим:

биринчидан, иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси

ўтказилган иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаган бўлса;

иккинчидан, унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса;
учинчидан, унинг содир этилган жиноятга дахли бўлмаса.
Жиноят процессуал кодекснинг 38-бобида реабилитация этилган шахсга

етказилган зиённи қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш тартиби хусусида
нормалар мустаҳкамланган.

Бунга кўра қуйидагилар шахсга қоплаб берилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган:
- реабилитация этилган шахс ўзига нисбатан содир этилган қонунга хилоф

ҳаракатлар натижасида маҳрум бўлган иш ҳақи ва меҳнатдан топиладиган бошқа
даромадлар;

- пенсия ва нафақалар, башарти уларни тўлаш тўхтатиб қўйилган бўлса;
- пуллар, пул жамғармалари ва уларга тўланадиган фоизлар, давлат заёми

облигациялари ва уларга чиққан ютуқлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар,
шунингдек суднинг ҳукми, ажримига (қарорига) асосан мусодара қилинган ёхуд давлат
фойдасига ўтказилган ашёлар ёхуд бошқа мол-мулкнинг қиймати;

- суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан олинган ва

йўқотилган мол-мулк қиймати;

- суд ҳукмини ижро қилиш чоғида ундирилган жарималар ва суд чиқимлари;
- юридик ёрдам кўрсатилиши учун шахс томонидан адвокатлар бюросига,

ҳайъатига ёки фирмасига тўланган пул, шунингдек унга нисбатан содир этилган
қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида қилинган бошқа харажатлар.

2021 йил 16 январда қабул қилинган “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари

тўғрисида”ги қонуннинг 36-моддасига кўра, реабилитация қилишнинг техник
воситалари, сурдотехника, тифлотехника воситалари ёки бошқа воситалар, шу
жумладан ўриндиқли аравачалар, протез-ортопедия мосламалари, махсус ҳарфли
матбаа нашрлари, овоз кучайтирувчи аппаратлар ва сигнализаторлар, субтитрли ёки
сурдотаржимали видеоматериаллар, шунингдек автомобиллар билан таъминлаш каби
ижтимоий кафолатлар белгилаб қўйилган.

Шунингдек, иш берувчининг айби билан меҳнатда майиб бўлган ёки касб

касаллигига чалинган ногиронлиги бўлган шахслар тиббий кўрсатмаларга биноан иш
берувчининг (ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар) маблағлари
ҳисобидан реабилитация қилишнинг техник ва махсус транспорт воситалари билан
таъминланиши белгилаб қўйилган.

2023 йил 23 июнда Олий суд пленумининг “Реабилитация этилган шахсга

етказилган зиённи қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш бўйича суд
амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорга мувофиқ реабилитацияга доир


background image

`

122

масалаларни суд амалиётида кўриб чиқиш юзасидан бир қатор амалий ҳаракатлар
амалга оширилди.

Жумладан, реабилитация асосларига кўра етказилган зиённи қопланишини ва

бошқа ҳуқуқларини тикланишини талаб қилиш ҳуқуқи қўйидаги ҳолларда амал қилиши
белгиланди:

1) шахсга нисбатан жиноий таъқиб ноқонуний ёки асоссиз деб топилиб, жиноят

иши ЖПК 83-моддасининг 1,2,3-бандлари (иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ёки
суд муҳокамаси ўтказилган иш бўйича жиноят ҳодисаси юз бермаган бўлса, шахснинг
қилмишида жиноят таркиби бўлмаса, шахснинг содир этилган жиноятга алоқаси
бўлмаса);

2) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 36-моддаси (жиноят сифатида

назарда тутилган қилмишнинг аломатлари мавжуд бўлсада, ўзининг кам
аҳамиятлилиги туфайли ижтимоий хавфли бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик
жиноят деб топилмаслиги) асосларида тугатилган шахслар эга бўлади.

3) Иш бўйича тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари суднинг қарорига кўра

қонунга хилоф равишда асоссиз қўллангани сабабли бекор қилинганда, тиббий
муассасага жойлаштирилган шахслар ҳам реабилитация асосларига кўра ҳуқуқларини
тиклашни талаб қилиши мумкин.

Шу билан бир қаторда шахс қўйидагиларга асосан реабитация ҳуқуқига эга

бўлмайди:

1) эълон қилинган амнистия акти жиноятга ёки шахсга дахлдор бўлса;
2) айбланувчи, судланувчи вафот этган бўлса;
3) иш фақат жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган ҳолларда унинг

шикояти бўлмаган тақдирда;

4) шахс ижтимоий хавфли қилмиш содир этган пайтда жиноий жавобгарликка

тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган бўлса;

5) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли

моддасида шахснинг ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги туфайли ёхуд
белгиланган муддат ичида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги ва (ёки)
жиноят оқибатлари бартараф этилганлиги асосларида тугатилган бўлса;

6) шахс жиноят қонунчилиги бўйича қилмишни жиноийлигини бекор қиладиган

(декриминализация) ёки енгиллаштирадиган (либерализация) қонун қабул қилиниши
натижасида реабилитация этилган ҳолларда жиноят иши қўзғатиш ва бошқа
қарорларни асоссиз ёки қонунга хилоф деб топиш учун асос бўлмаслиги сабабли шахс
реабилитация асосларига кўра ҳуқуқларини тиклашни талаб қилишга ҳақли бўлмайди.

Реабилитация масаласининг миллий қонунчилик асосида таҳлили юзасидан

хулоса ўрнида қўйидаги фикр мулоҳазаларни келтириб ўтиш мумкин:

Биринчидан, бу масаласида қонунчилик базасини янада кенгайтириш ва

такомиллаштириш зарур.

Иккинчидан, шахсларга давлат томонидан кафолатланган реабилитация ҳуқуқи

янада мустаҳкамлаб қўйиш зарур.

Учинчидан, ривожланган давлатлар тажрибаси ва халқаро стандартларга мувофиқ

реабилитация тўғрисидаги қонунчиликни доимий равишда такомтллаштириш зарур.


background image

`

123

Тўртинчидан, реабилитация масаласини ўзида қамраб олган ижтимоий ҳимоя

тизими механизмларини йўлга қўйиш зарур.

Бешинчидан, турли йўналишларни ўз ичига олган реабилитация марказлари

фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан янада такомиллаштириш зарур.

Олтинчидан, суд-тергов амалиётида реабилитация масаласида мавжуд ҳуқуқий

бўшлиқларни тўлдириш ва бу борадиги қонунчилик нормаларни амалиётда қўллаш
механизмларини ишлаб чиқиш.

Еттинчидан, ребилитация масаласида ягона мониторинг марказлари фаолиятини

йўлга қўйиш ва ҳуқуқий жиҳатдан янада такомиллаштириш зарур.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси. – Тошкент, 2021. (Жиноят-

процессуал қонунчиликда реабилитацияга оид моддалар, айниқса 23 ва 83-моддалар).
2.

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон

Республикаси қонуни. – Тошкент, 2019. (Ногирон шахсларни ижтимоий, техник ва
тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга доир нормалар).
3.

Тошев, М. “Жиноят ҳуқуқи ва реабилитация институти: назария ва амалий

масалалар.” – Тошкент, 2022. (Жиноят ҳуқуқида шахсни реабилитация қилишнинг
ҳуқуқий асослари ва амалий муаммолари).
4.

Қодиров, А. “Суд амалиёти ва реабилитация: муаммолар ва ечимлар.” – «Ўзбекистон

ҳуқуқшунослиги» журнали, 2023, №4. (Суд ва тергов органларида реабилитация
соҳасидаги ёндашувлар ва қийинчиликлар).
5.

Абдуллаев, Ш. “Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ногиронлар ҳуқуқлари.” –

Тошкент, 2021. (Ногирон шахсларга қаратилган ижтимоий ва техник реабилитация
воситалари).
6.

Олий суд пленумининг “Реабилитация этилган шахсга етказилган зиённи қоплаш

ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш” тўғрисидаги қарори. – Тошкент, 2023.
7.

Эркин, Н. “Реабилитация ва ҳуқуқий кафолатлар: халқаро стандартлар ва миллий

қонунчилик.” – «Халқаро ҳуқуқшунослик» журнали, 2022, №2.
8.

Мирзаев, Д. “Жиноят-процессуал қонунчиликда реабилитация институтининг

ривожланиши.” – Тошкент, 2020.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси. – Тошкент, 2021. (Жиноят-процессуал қонунчиликда реабилитацияга оид моддалар, айниқса 23 ва 83-моддалар).

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни. – Тошкент, 2019. (Ногирон шахсларни ижтимоий, техник ва тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга доир нормалар).

Тошев, М. “Жиноят ҳуқуқи ва реабилитация институти: назария ва амалий масалалар.” – Тошкент, 2022. (Жиноят ҳуқуқида шахсни реабилитация қилишнинг ҳуқуқий асослари ва амалий муаммолари).

Қодиров, А. “Суд амалиёти ва реабилитация: муаммолар ва ечимлар.” – «Ўзбекистон ҳуқуқшунослиги» журнали, 2023, №4. (Суд ва тергов органларида реабилитация соҳасидаги ёндашувлар ва қийинчиликлар).

Абдуллаев, Ш. “Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ногиронлар ҳуқуқлари.” – Тошкент, 2021. (Ногирон шахсларга қаратилган ижтимоий ва техник реабилитация воситалари).

Олий суд пленумининг “Реабилитация этилган шахсга етказилган зиённи қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш” тўғрисидаги қарори. – Тошкент, 2023.

Эркин, Н. “Реабилитация ва ҳуқуқий кафолатлар: халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик.” – «Халқаро ҳуқуқшунослик» журнали, 2022, №2.

Мирзаев, Д. “Жиноят-процессуал қонунчиликда реабилитация институтининг ривожланиши.” – Тошкент, 2020.