`
45
РАҲБАРНИНГ МУВАФФАҚИЯТГА ЭРИШИШ ПСИХОЛОГИЯСИ
Худайбергенова Лаура Турганбаевна
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги қўнғирот
тумани ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори
https://doi.org/10.5281/zenodo.13384328
Ҳар бир лидер ёки бошлиқ ўзича индивидуал ва қайтарилмасдир. Бунинг боиси ҳар
бир бошлиқ ўз иш фаолиятини, бошқарув фаолиятини ўзига хос тарзда ташкил
этишидадир.
Ижтимоий психологияда бошқарув соҳасида батафсил ўрганилган муаммолардан
бири — турли бошқарув услубларидир. Бу соҳада немис олимлари Г.Гибш ва М. Форверг,
рус олимлари В.Д. Паригин, Л.Н. Уманский, М.Ю. Жуков ва бошқаларнинг ишлари
айниқса диққатга сазовордир.
Қандай раҳбар муваффақиятга тез эришади?
Рухиятшунос олимлар унинг бир неча омилларга борликлигни таъкидлаганлар.
Булар куйидагилардир:
1. Раҳбар ташкилотчилик қобилиятининг унинг шахсида намоён булиши:
- жамоада соф ахлоқий муҳит пайдо қила олиши, ҳамманинг ҳамкорликда ҳаракат
қилишини таъминлай олиши;
- одамларни ишонтира олиши ва жамоада ўзаро яхши муносабатларни қарор
топтириши учун шарт-шароит яратиши.
2. Раҳбарнинг одамлар билан тил топиб ишлаш маҳорати:
- раҳбар ўз қўл остидагиларнинг нимага қодирлигини ҳисобга олиб ишларни
тақсимлаши;
- одамларни уюштиришнинг энг муҳим омилларидан фойдаланиши;
- ҳар бир ходимнинг руҳий- психологик кайфиятларига мос равишда мулоқот
қилиши.
3. Раҳбарнинг меҳнатга муносабатидаги ишбилармонлиги
:
- Иш жараёнида ҳар хил муаммоларни ҳал этишда энг қулай йулларни излаб топиш;
- виждонлилик ва адолатлилик;
- бошлаган ишларни охирига етказиш.
4. Раҳбарнинг фаолиятида ижро этиш кобилиятининг намоён бўлиши:
- касбий малака ва кўникмага эга бўлиши;
- техник вазифаларни ҳал этишга уқувлилиги;
- янгиликлар ва ғояларни ишлаб чиқаришга жорий этиб бориши.
5. Раҳбарнинг қарорларни қабул қилишдаги уқуви:
- мустақил равишда қарорлар қабул қила олиши;
- қабул килган карорининг оқибати ва натижаларини кўра билиши;
- иш жараёнида содир бўлувчи турли ҳолатларни ҳисобга олиб бориши, тангликдан
қутулиш йулларини излаши;
- нотўғри қарор қабул қилганда ўз хатоларини бўйнига олиши;
- ходимларни бошқарув масалаларини ҳал этишга кўпрок жалб этиши.
6. Раҳбарнинг одамларга муносабати:
- ўз ваъдаси, сўзининг устидан чиқиши;
`
46
- одамларни бир-биридан ажратмаслиги - ҳаммага боб-баравар муносабатда
булиши;
- ўз қўл остидагиларга ва бошқаларга тавозеда бўлиши ва ўзини тута олиши,
одоблилиги ва мулойимлиги;
- одамларга эҳтиётлик билан муносабатда бўлиш, имкон қадар ҳар бир кишининг
руҳий-психологик хусусиятларини ҳисобга олиб, муомалада бўлиши.
7. Раҳбарнинг ўз-ўзига талабчанлиги:
- ўз хатти-ҳаракатларини танқидий баҳолай олиши;
- ўз имкониятларини ҳисобга олиб ишлаши;
- бошқаларнинг унга берган яхши ва ёмон баҳоларни таҳлил этиб бориши ва ўз
фаолиятида намоён қилиши.
Раҳбар ўзида қуйидаги руҳий-психологик, физиологик, аҳлоқий, маънавий ва
ишбилармонлик хусусиятларини мужассамлаштирган бўлиши керак.
Раҳбарнинг руҳий-психологик хусусиятлари:
1. Нутқ ва тафаккур сифатлари - кучли хотира, доимий диққат, соғлом ақл, фикр
кенглиги, чуқурлиги, тезлиги, муаммо моҳиятини тез англаб олиш, ижодийлик,
маънавий қизиқишларнинг ҳар томонламалилиги, фикрни оғзаки ва ёзма шаклда қисқа,
тушунарли аниқ тарзда ифодалаш.
2. Характер сифатлари - мақсадга интилувчанлик, далиллик, мардлик, ишонч,
ўзини тута билиш, ўзи ва бошкаларни буйсунтира олиш ва таваккал қилиш қобилияти ,
қийин вазиятларда ҳам мулоҳазакор бўлиш қобилияти, ҳазил-мутойиба туйғуси
бўлиши.
3. Ҳис - туйғу сифатлари - ҳис-туйғуларни турғунлиги, аниқлиги, ифодалилиги,
кучли ҳаяжонли ҳолатларда туғри ҳаракатлар қилиш қобилияти, мулоқотга
киришганда бошқалар кайфиятини ҳис-туйғуларини ҳисобга олиш, ўз ҳис-ҳаяжонлари
ва кайфиятларни бошкара олиш.
4. Хулк-атвор сифатлари - ҳаракатга интилиш ва уни ҳимоя этиш, самимийлик,
ҳалоллик.
Раҳбар шахсининг руҳий - физиологик сифатлари :
1. Арзимас нарсалардан жаҳли чиқмаслик, аччиқланмаслик, баъзан кўриб
кўрмаганга олиш.
2. Руҳий жараёнларда босиклик.
3. Руҳий, ҳаяжонли хавф - хатар холларида ўртача бўлиш.
4. Ўзини англашда фаоллик кайфиятда ўта сезгирлик.
5. Жисмоний соғлом ва бошкалар.
Раҳбарнинг аҳлоқий, маънавий сифатлари:
1. Меҳнатсеварлик, одамларга нисбатан дўстлик, инсонпарварлик, самимийлик,
ҳалоллик, виждонлик, сабр-матонат, холислик.
2. Тартиблилик ва интизомлилик, ўзига ва бошқаларга талабчанлик, ўзгалар
фикрини тушуниш ва ҳисобга олиш.
Раҳбарнинг ишбилармонлик сифатлари:
Соҳа ва касб сирларини яхши билиш, юқори ўкув ва малака, янги технология
талабларига мос билими ва тажриба, ишлаб чикариш техника ва технологиясини чукур
`
47
билиш, бошкариш усулларини яхши ўзлаштирган бўлиши, ўз билими, малака-
кўникмаларини ошириб бориш, ахборот айрибошлашни билиш ва ҳоказо.
Раҳбарнинг ташқи кўриниши - тоза озодалик, тартиблилик, зиёлилик, кийим-
кечакда, хулк-атворда нафосатлилик, саранжон-саришталик ва бошқалар.
Юқорида айтиб ўтилган раҳбарлик сифатлари ичида энг муҳими, табиийки,
психологик маҳоратни талаб этгани — одамлар билан ишлаш маҳоратидир. Жамоа
аъзолари билан самарали ишлаш учун эса бошлиқ уларнинг психологиясини, ҳар бир
аъзо психологиясини ва гуруҳ психологиясини яхши билиши зарур, чунки ''ўзгалар
психологиясини билиш улар устидан ҳукмронликнинг ягона йўлидир", — деб ёзишган
эди инглиз олимлари. Ижтимоий психологиянинг бу борада ҳам яхши воситаси —
ижтимоий психологик тренинг услуби борки, унинг ёрдамида одамлар билан
ишловчилар жамоани бошқаришнинг турли усулларига муваффақиятли тарзда
тайёрланмоқдалар. Мана шу хусусиятларни ўз фаолиятида намоён қилган раҳбар
бугунги талабларга тўлиқ жавоб беради.
References:
1.
Ғозиев Э.Г. Тошимов Р. Менежмент психологияси. Т-2001
2.
Ғозиев Э.Г. Муомала психологияси. Т-2001.