Авторы

  • Суннатулла Авлияқулов
    ИИВ Академияси олий таълимдан кейинги таълим факультети таянч докторантура докторанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdift.51865

Аннотация

Мамлакатимиз ҳудудида фаолият юритган хонликлардан бири Хива хонлигини (1804–1920) Қўнғиротлар сулоласи бошқарган. Минтақадаги этник таркибнинг хилма-хиллиги, жумладан, ўзбек, қипчоқ, манғит, туркман, қорақалпоқ ва қозоқ қабилалари бўлганлиги сабабли хонлик марказлашган маъмурий бошқарувни ўрнатишда қийинчиликларга дуч келган


background image

`

42

ЎРТА ОСИЁ ХОНЛИКЛАРИ ДАВРИДА ХАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРГА

ҚЎЛЛАНИЛГАН ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОЛАРНИНГ ХУСУСИЯТИ

Авлияқулов Суннатулла Холмурод ўғли

ИИВ Академияси олий таълимдан кейинги таълим факультети таянч

докторантура докторанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.13382588

Мамлакатимиз ҳудудида фаолият юритган хонликлардан бири Хива хонлигини

(1804–1920) Қўнғиротлар сулоласи бошқарган. Минтақадаги этник таркибнинг хилма-
хиллиги, жумладан, ўзбек, қипчоқ, манғит, туркман, қорақалпоқ ва қозоқ қабилалари
бўлганлиги сабабли хонлик марказлашган маъмурий бошқарувни ўрнатишда
қийинчиликларга дуч келган

1

.

Бухоронинг манғитлар сулоласи (1756–1920) Бухоро хонлигини бошқарган.

Хонлик марказлашган бошқарув нуқтаи назаридан Хивага нисбатан худди шундай
қийинчиликларга дуч келди ва минтақадаги турли қабилаларнинг таъсирига қарши
курашишга мажбур бўлган.

Қўқоннинг Минглар сулоласи (1710–1876) Қўқон хонлигини бошқарган. Хонлик

Фарғона водийсида қудратли тузилма сифатида вужудга келган. Қўқон ҳукмдорлари
Чингизийлар меросидан ажралиб чиқанлар, лекин улар ўз фуқароларини
бирлаштириш учун кураш олиб бордилар ва сурункали беқарорликка дуч келганлар.

Бу хонликлар Ўрта Осиё тарихида ҳал қилувчи рол ўйнаган, уларнинг ташкил

топиши ва қўшни давлатлар билан ўзаро муносабатлари минтақанинг сиёсий
манзарасини шакллантирган.

Марказий Осиё ҳудудида XVI-XIX асрларда мавжуд бўлган хонликларда тинч

даврда ҳарбий қўшинларнинг уйига тарқатилмаган қисми ҳукмдорларнинг
хавфсизлиги, шаҳар ва қишлоқлардаги ички тартиб-осойишталик, ўғирликлар ва
бошқа жиноятларга қарши курашишга қаратилган вазифаларни бажариш учун
вақтинча миршаббошиларга бўйсундирилган.

Халқимизда қадимдан

ўзгалар молига кўз олайтириш

, (яъни “бир

бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг, билиб туриб, одамларнинг
молларидан бир қисмини ейишингиз учун хокимларга гуноҳкорона (пора)
ташламанг”

2

),

ўғрилик қилиш

жинояти ҳам ниҳоятда қаттиқ қораланган. Камдан-кам

учраб турадиган тарозидан уриш, ўғирлик, зино ва бошқа шу каби жиноятларда айбдор
аниқланса, у халқ ўртасида намойишкорона жазоланган. Шу билан бирга, бу жазолар
орасидаги бир неча ўзига хос санкциялар ҳам кўрсатилган бўлиб, оғзаки огоҳлантириш
ҳам шулар жумласидандир. Бу жазо ёлғон гувоҳлик берганлик учун қўлланилган.
Шунчаки бирон бир сўз демасдан, сўзсиз ҳукм қилиш –

“байкот”

ёхуд айбдордан

маълум муддатгача бирор бир жойга кетишни талаб қилиш, жиноят содир қилган
аскарларнинг сочини (соқолини эмас) кириб олиш орқали ҳақоратлаш, юзига қора
суртиш ёки айбдорларни шаҳар кўчалари бўйлаб ярим ялонғоч кўринишда
айлантириш, яъни сазойи қилиш ҳаётдан маҳрум этмай, лекин овқатланишни

1

https://academics.hamilton.edu/central-asian-history/keller-russia-expands-east

2

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Қурони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси.

Т.: Hilol-Nashr, 2018. “Бақара сураси”, 188-оят.


background image

`

43

таъқиқлаб, уч кунгача устунга боғлаб қўйиш каби жазолар қўлланилган

3

. Бу каби

таъсир чоралари ўзига хос аҳамият касб этиб, жиноятчиликни жиловлаш ҳамда агарда
ҳарбийлар орасида содир этиладиган бўлса, тартиб интизомни қатъий белгилаб
қўйишликнинг маълум бир усулларидан бири бўлган.

Хива хонлиги маъмурий-ҳудудий бирликларга бўлинган бўлиб, XIX асрда унинг

доираси 20 беклик ва икки ноибликдан иборат эди. Бекликлар бошида хон томонидан
тайинланадиган

беклар,

ноибликлар бошида эса

ноиблар

турган. Улар асосан,

молиявий ва миршаблик (полициячилик) вазифаларини бажарган.

Н.Муравьевнинг аҳолининг ҳарбий хизмати билан боғлиқ имтиёзлар ҳақида

тўхталиб: “Ўзбеклар (ҳарбий хизматчиларни назарда тутмоқда) деб ёзади, улар ҳеч
қандай солиқ ва йиғимларни тўламайдилар, чунки барчаси хизмат қилувчи ва ҳарбий
табақа кишиларидир. Улар ҳар сафар хоннинг хоҳиши билан ўз ҳисобидан қуролланиб,
буюрилган жойда ҳозир бўлиши лозим”. Элчининг фикрича, бундай имтиёзлар ҳарбий
хизматдаги туркманларга ҳам тааллуқли эканлигини кўрсатган.

Навкарлик

деб

аталувчи бу хизмат Марказий Осиёда илгаридан мавжуд бўлиб, XIX асрда ҳам кенг
ривожланган. Бир таноб ер-сувга эга бўлган киши бир отлиқ аскар етказиб бериши, ҳар
бир навкар озиқ-овқат, қурол-яроғ ва кўчларини ортиши учун икки туяга эга бўлиши
лозим бўлган

4

.

1800 йилларда Тошкентга келган И.М. Поспеловнинг эсдаликларида шаҳар

бошқарувчиси ҳақида қизиқ маълумотлар учрайди. “Шаҳарда тартибни ўрнатиш учун
махсус амалдор-чиновник ажратилган бўлиб,

“бошчи хўжа”

деб юритилган. У шаҳарда

тинчлик, ободончиликка жавоб берувчи мансабдор шахс ҳисобланган. Кам аҳамиятли
қонунбузарликларни кўриб ҳал этган. Лозим бўлган ҳолларда жазолаш ишларини ҳам
олиб борган. Ким унинг ҳукмидан норози бўлса, ҳокимга арз қилиши кўрсатиб ўтилган.
Ҳокимнинг топшириғига кўра, аҳолига соликлар солади ва уни йиғиб олади”. Қўқон
хонлигининг бошқа шаҳарлари ҳам шундай мансабдор шахс томонидан бошқарилган.
Аммо бу мансабнинг “бошчи хўжа” деб аталиши фақат Тошкентнинг мустақил
бошқарилиш йилларига тўғри келиши мумкин.

Қўқон хонлигида жиноят содир этган кишига нисбатан турар жойидан кувиб

юбориш, жиноят содир этган кишини ёки унинг оила аъзоларини хон армиясига
аскарликка бериш, мулкини йўқотиш, мусодара қилиш каби жазолар ҳам бўлган.
Ўғрилик жиноятига тан жазолари қўлланилган. Ф. Назаровнинг маълумотига кўра,
“Мен 30 қўй ўғирлагани учун бир кишининг ўнг қўли бармоқларининг қилич билан
чопиб ташлаганларини ўз кўзим билан кўрдим, қонни тўхтатиш учун қайнаб турган
ёғга ботириб, кейин қўйиб юбордилар. Одам ўлдирганлик учун қотилни ўлган
одамнинг қариндошларига берадилар. Улар уни сотиб юборишлари ёки қон учун хун
олишлари мумкин бўлган”

5

. Бундай жиноят учун сотиб юбориш ҳолатини бошқа

ўринларда учратилмади, шунинг учун ушбу жазо турини Қўқон хонлигига хос деб
ҳисоблаш мумкин.

3

Л.Р. Сюкияйнен, В.А. Лихачёв. Мусулъманское деликатное право и уголовное законодателъствое стран

Зарубежного Востока. “Мусулъманское право”, М., ИГП АН СССР, 1984, 97-бет

4

Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. З.Муқимов. Тошкент. 2003. – Б. 219.

5

Ф. Назаров.

Записки о некоторых народах и землях Средней Азии. 173- бет.


background image

`

44

Бухоро амирлиги ислом давлати бўлганлиги учун жиноят ва жазо масаласи

мусулмон хуқуқи асосида амалга оширилган. Аммо Бухоро амирлигига турли йилларда
элчи, жосус ёки сайёҳ бўлиб келган кишиларнинг хабар беришларича, бу соҳада ўзига
хос хусусиятлар, жазони ижро этиш усуллари ҳам қўлланилган. Булар тарихий-ҳукуқий
жиҳатдан маълум қизиқиш уйғотади. Бизга маълумки, Қуръони каримда содир
қилинган ўғрилик жинояти учун дастлаб тан жазоси бериш назарда тутилган. Сайёҳ

Филипп Ефремов

нинг хабар беришича, XVIII асрнинг 20-йилларида Бухоро амирлигида

ўғрилик учун эркак киши осиб ўлдирилган, аёл киши эса кўкрагигача кўмилиб,
тошбўрон қилиб қатл этилган. Агар одам ўлдириш ёки танга жароҳат етказиш жинояти
содир этилган бўлса, оталиқ айбдорни тутиб, ўлдирган ёки уни ярадор қилинган
одамнинг қариндошларига ушлаб берган. Улар эса айбдорни мусулмон ҳуқуқидаги
“жонга-жон”, “кўзга-кўз”, “қонга-қон” қоидасига кўра жазолаганлар, ярадор қилган
бўлса, ярадор қилишган, ўлдирган бўлса, қатл этишган

6

.

Бу далиллардан ўша даврларда ўлдирилган одам учун қон баҳоси -

хун ундириш

кам учраган ёки сайёҳ бу жазоларни кўрмаган, деган хулосага келишимиз мумкин.
Шундан кўриниб турибдики, бундай оғир жиноятларга судсиз, терговсиз жазо
берилган. Қуръони Каримда келтирилган жазо турларидан бири

хадд жазолари

, яъни

оллох томонидан белгилаб берилган жазо XIX асрда ҳам қўлланилиб
келинаётганлигига гувоҳ бўлимиз мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, ушбу давр харбий хизматчилари ҳам қонунга итоатда,

буйруққа сўзсиз амал қилиши белгилаб қўйилган. Чунки шу бошқарув шакли туфайли
давлатни жипслигини сақлаш ва харбий хизматчилар ўртасида нуфузга эга бўлишган.

6

История Узбекистана в источниках. Сост. Б. В. Лунин. Т., “Фан”. 1983. –Б. 24-25.