`
74
САҚЛАШГА ВА ҚАЙТА ИШЛАШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН САБЗИ
НАВЛАРИНИ ТАНЛАШ ВА ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Худайберганов Худайберган Шарипович
Урганч давлат университети мустақил тадқиқотчиси, Урганч, Ўзбекистон
https://doi.org/10.5281/zenodo.13833757
Аннотация:
мақолада сақлашга ва қайта ишлашга мўлжалланган сабзи навларини
танлаш ва етиштириш технологияси бўйича хорижий олимлар томонидан олиб
борилган тадқиқот натижалари чуқур илмий таҳлил қилинган ҳолда келтирилган.
Калит сўзлар:
сабзи навларини танлаш, етиштириш технологияси, нав, дурагай.
Маълумки, бир иқлим шароитида етиштирилган ва юқори ҳосил берган нав бошқа
иқлим шароитларда ўзининг хусусиятларини ҳамда ҳосилдорлигини ўзгартириши
мумкин. Шунинг учун етиштириладиган навлар жойнинг тупроқ – иқлим шароитидан
келиб чиққан ҳолда танланиши лозим.
Голландиянинг “Нунемс” уруғчилик компанияси кўплаб, ҳосилдор, касаллик ва
зараркунандаларга чидамли ҳамда турли экиш муддатлар учун кўплаб сабзи навларини
таклиф этмоқда. Булар орасида Бюро, Лагуна, Редкор, Каллино ва бошқа сабзи навлари
бор. Булардан: “Бюро” жуда эртапишар нав. Ҳосилга кириш даври 65 – 70 кун, 80%
маҳсулотни 80 – 90 кунда йиғиб олса бўлади, ажойиб таъмли ва сифатли сабзи нави.
Меваси бир хил, узунлиги 16 – 18 см, текис. Ўзаги ингичка, қизғиш зарғалдоқ рангли.
Қайта ишлаш ва янги ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилади. Тез гул поя чиқармайди.
Куз ва қиш ойларида ҳам экиш учун тавсия этилади.
Агроматико уруғчилик фирмаси сабзини турли ассортиментдаги навлари
уруғларини етиштириш ва сотиш билан шуғулланади. Бу уруғчилик фирмасини
навлари очиқ ҳамда ҳимояланган ерларда экиш учун мўлжалланган бўлиб,
Республикамизнинг фермер хўжаликларда кўплаб дурагайлари етиштирилмоқда.
Нидерландиянинг шимолий қисмида жойлашган Фризле шаҳарчасида Beojo
уруғчилик фирмаси жойлашган бўлиб, бу фирманинг “Bandor” дурагайи кўп экилади.
Айниқса ундан қуритилган сабзи тайёрлашда фойдаланилади. Мамлакатнинг жанубий
қисмида эса “Флаке” нав намунасидаги конуссимон–цилиндр шакли “Fantana” ва
“Florida” дурагайлари катта майдонларда экилади.
Ҳозирги вақтда Рейк Зван фирмаси қуйидаги навларни таклиф этмоқда:
“Кира – нант” туридаги сабзи нави бўлиб, барглари тўқ қорамтир тусда, илдиз
меваси силлиқ, ўртача катталикда, эрта муддатларда бозорни таъминлашга
мўлжалланган. 1 га майдонга 1,2 – 1,4 млн. дона ўсимлик жойлаштирилади. Маҳсулот
ювилган ҳолатда сотувга чиқарилади.
“Риган – нави” ҳам нант турига мансуб бўлиб, ўртача кечки нав ҳисобланади, палаги
жуда мустаҳкам ўртача катталикда. Илдизмевалари машина теримига мослашган. Енгил
ва қумоқ тупроқларда жуда серҳосил. Бошқа навларга нисбатан 8–10 % га ҳосилдорлиги
юқори. Илдиз мевалари техник етилганда ўз вақтида ковлаб олинса жуда яхши
сақланади. Уни 1га майдонга 1,2–1,4 млн. қалинликда экилади. Бозорбоп сабзини
илдизмевасининг вазни 100 гр бўлиб, 110 кунда етилади. Юқоридаги навлар Европа
шароитида турли муддатларда етиштирилади.
`
75
“Лагуна – нант” типидаги сабзини янги дурагайи энг кўзга ташланадиган
хусусиятларидан бири, унинг бир хил шакли ва катталикдаги илдизмеваларидир. Аьло
даражадаги таьм сифатига эга. Юқори даражада товарли илдизмева чиқади, деярли
чиқитга чиқмайди. Илдизмеваларини узунлиги 17 – 20 см, бир текис ва цилиндрсимон.
Йиғим – терим ишларини ўсув даврининг 60 – 65 кунидан бошлаш мумкин, 80 – 85 кунда
90 фоиз маҳсулот етилади.
“Ред Кор – Шантане“ типидаги сабзини аьло сифатли ва харидоргир эртапишар
гибриди. Ўта бақувват яшил массага эга. Илдизмевалари бир хил, қисқа 11 – 16 см.
Эртаги ҳосил олиш учун экиш нормаси 1 – 1,2 кг/га, ёппасига йиғиб олиш учун уруғ экиш
нормаси 1,5 – 2,5 кг. Сабзини “Нант” туркумига кирувчи турли экиш муддатларига
мўлжалланган навлари ҳам яратилган.
Францияда кўпгина фермерлар ва дала ҳовли эгалари сабзининг “Шантане” навини
экишни русм қилганлар. Улар маҳсулотни қуритилган ҳолда истеъмол қилишга
ўрганганлар.
Ҳозирги кунда сабзининг Нант, Шантане, Курада, Флекке турларини етиштириш
дунёнинг 5 та қиттасида хам йилдан – йилга ортиб бораётганлиги кузатилмоқда,
жумладан Шимолий Америкада илдизмеванинг узунлиги 25-30 см бўлган “Inprator”
навлари жуда оммалашган бўлиб, уни аҳоли янгилигича 4 см бўлакчаларга бўлинган
ҳолда сақлаб ишлатадилар, Жанубий Америкада эса Флакке навларига эҳтиёж сўнги
йилларда ортганлиги хабар қилинади.
Шарқий Осиё мамлакатларини деярли кўпчилигида сабзи катта майдонларда
етиштирилсада, айримлари бу қимматли маҳсулотни четдан олиб келади.
Маълумки, Ҳиндистон ҳам сабзи ўсимлигини келиб чиқиш маконларидан бири
ҳисобланади. Бу ерда сабзи иқтисодий аҳамиятга эга бўлган 5 та маҳсулотдан бири
ҳисобланади. Мамлакат илмий тадқиқот институтлари олимлари томонидан турли
хилда фойдаланишга мўлжалланган жуда кўплаб сабзи навлари яратилган. Айниқса бу
ерда яратилган сабзининг “Rainbow” дурагайи ўстирилиб, бир вақтни ўзида 4 хил оқ,
сариқ, қизил ва пушти илдизмеваларни олиш мумкин. Қизил сабзининг таркибида
помидор ва тарвузда учрайдиган ликопин пигменти ўпка саратони, юрак қон томир
касаликларини олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
Индонезия иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги сектори асосий соҳалардан
ҳисобланади. Мамлакат майдонининг 30 % и қишлоқ хўжалигида фойдаланилади ва
какос, кофе, банан, чой ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича дунёда етакчи
ўринларни эгалайди, лекин аччиқ қалампирни, сабзини бу давлат Тайланддан, чеснок,
апельсин ва нокни Хитойдан, соя ва олмани АҚШдан импорт қилади.
Япониянинг “SAKATA” фирмаси эртапишар сабзи навларини Шарқий Осиё
мамлакатлари шунингдек, Ўзбекистонга ҳам етказиб бермоқда. ”SАКАТА” уруғлик
фирмаларининг энг эртаги навларидан Нантес, Шантане, Ред кар, Курода Шантане
навларни мисол кўрсатиш мумкин. Ҳозирги вақтда бу навларни парваришлашга
инновацион технологиялар жорий этилиб, экинларни парваришлаш бўйича
тадбирларни “робот–фермерлар” бажармоқда.
`
76
МДҲ давлатларида сабзини 20 га яқин навлари районлаштирилган. Етилиш
муддатига кўра, сабзи эртапишар (70–100 кун), ўртапишар (110–130 кун) ва кечпишар
(130 кундан ортиқ) навларга бўлинади.
Россиянинг Приморья ўлкасида сабзининг 150 та навлари ва намуналар замбуруғ
ва бактерия касалликларига чидамлилиги синаб кўрилган. Улар орасида “Форворд F
1”
энг чидамли деб топилган. Россия Федерациясининг марказий областлардаги
хўжаликларда сабзини “Алтаир F
1”
, “Амролла”, “Амстердамска”, “Артек”, “Актубинская”,
“Бирючекутская 415”, “Болтекс клаус F
1”
, “Вита лонга F
1”
нав ва дурагайлари экилади.
Украинанинг Херсон областидаги ООО Грин Лайп қишлоқ хўжалиги корхонасида
сабзи 60 га майдонда етиштирилади. Бунда сабзини Шантане туркумидаги Абако ва
Болива дурагайларини етиштиришдан катта фойда олинмоқда. Унинг ҳосилдорлиги
гектарига 100 тоннадан айланмоқда.
Турли – тупроқ иқлим шароитларида турлича вазндаги илдиз мевалар
шаклланади. Россиянинг ноқоратупроқли ҳуддудларида сабзининг Европа туркумидаги
навларининг ўртача вазни 110 – 120 ва энг йириги 235 г бўлади.
Ўсимликни ўстириш даври ва маҳсулот олиш муддатини кўп жиҳатдан нав
белгилаб беради. Навнинг биологик ва морфологик хусусиятлари бирлик майдондан
олинадиган маҳсулотнинг миқдори ва сифатини белгилайди.
Сабзавотлардан, шу жумладан, сабзидан мунтазам равишда мўл ва сифатли ҳосил
олишда экиладиган навнинг аҳамияти каттадир. “Нав тур ичидаги аниқ ботаник
систематик бирлик эмас, бу хўжалик тушунчасидир”, деб таърифланганлар. Ушбу тур
ўсимлигинининг биологик хусусиятларига боғлиқ бўлган ҳолда ва селекцион
ишланганлик даражасига қараб етиштирилаётган навнинг шакли, турлар ичидаги
бирлик бўйича қабул қилинган ботаник классификацияга нисбатан ҳар хил ўринни
эгаллаши мумкин.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ
хўжалик экинлари Давлат Реестрига сабзини 26 та нав ва дурагайлари киритилган
бўлиб, улардан 6 та нав маҳаллий, қолганлари ҳорижий навлар ҳисобланади.
Сабзининг Европа туркумига кирган навлари, иссиқликга чидамсиз бўлиб, Ўрта
Осиёнинг қуруқ, иссиқ иқлим шароитларида илдизмеванинг ўртача вазни ва
ҳосилдорлиги сезиларли даражада камаяди.
Ўзбекистонда қизил сабзини илдизмевасини вазни 50–90 гр, сариқ сабзиларники
эса, 400 – 450 гр. Кечки муддатда экилган сабзи илдизмевасини вазни, баҳорда
экиладиганидан анча йирик бўлади.
Сабзини етиштирилаётган нав ҳамда дурагайлари бўйича кўпгина илмий-
тадқиқот натижалари, адабиётлар шарҳида келтирилган, бироқ шўрланган тупроқларга
нисбатан чидамли бўлган сабзи навлари бўйича маълумотлар ҳозирги кунда етарли
эмас.
References:
1.
Слободянин И.П., Селезнева Е.А., Голощапов О.И. Выбор оптимальных параметров
сушки фруктов и овощей // Известия вузов. Пищевая технология, 1995.-№3-4.-С. 59-61.
`
77
2.
Суслина С.С. Морковь столовая: Вопр. консервирования. Консервная и
овощесушильнаяпромышленность. -1981.-№ 1.-С. 30-31.
3.
Тараканов Г.И., Мухин В.Д., Шуин К.А. и др. Овощеводство / Под ред. Г.И. Тараканова
и В.Д. Мухина. М.: Колос, 1993. - 511 с.
4.
Таран A.A., Гудима А.И., Данчев М. Влияние способа концентрации плодовых соков
на активность пероксидазы. Изв. вузов. Пищевая технология. -1982.-№2.-С. 53 -55.
5.
Физиология растений: Учебник / Н.Д. Алехина, Ю.В. Балнокин, В.Ф. Гавриленко и
др.; Под ред. И.П. Ермакова. Москва, 2005. 640 с.
6.
Физиология и биохимия сельскохозяйственных растений. Учебник /
И.Н.Третьяков, Е.И.Кошкин, Н.М. Макрушин и др.; Под ред. H.H. Третьякова. -М.: Колос,
2000. 640 с.
7.
Флауменбаум Б.Л. Технология консервирования плодов, овощей, мяса и рыбы. М.:
Колос, 1993. - 320 с.
8.
Хацкевич Ю.Г. Столовые корнеплоды: морковь, свекла, редис, брюква, сельдерей,
пастернак. Минск: ООО «Харвест», 2002. 64 с.
9.
Химический состав пищевых производств: Справочные таблицы содержания
аминокислот, жирных кислот, микроорганизмов и микроэлементов, органических
кислот и углеводов / Под ред. М.Ф.Нестерина, И.Н. Скурихина. -М.: Пищевая
промышленность, 1999. 247 с.1.
10.
Черкасова В.М. Плодоовощная промышленность. Состояние, проблемы и
тенденции развития // Пищевая промышленность. 2000. - № 1. - С. 8-11.
11.
Шепелев А.Ф. Товароведение и экспертиза плодоовощных товаров Учеб. пособие
для вузов по экон. спец. Ростов-на-Дону, 2001. - 63 с.
12.
Широков Е.П. Технология хранения и переработки овощей с основами
стандартизации. -М.: Агропромиздат, 2008.
13.
Якушкина Н.И. Физиология растений / Н.И. Якушкина, Е.Ю. Бахтенко. М.:
Гуманитар, изд. центр ВЛАДОС, 2005. - 463 с.