`
104
ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИГА МОЛИЯВИЙ ХИЗМАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Юлдошев Оббос Амонович
Турон университети
Ўқитувчиси
Email: abbosyuldashev667@gmail.com
https://doi.org/10.5281/zenodo.14236197
Аннотация.
В статье описывается значение инновационных банковских услуг в
развитии финансовых услуг.
Ключевые слова.
финансовые услуги, банк, банковская трансформация,
дистанционный банкинг.
РАЗВИТИЕ ФИНАНСОВЫХ УСЛУГ НАСЕЛЕНИЯ В УЗБЕКИСТАНЕ
Юлдашев Оббос Амонович
преподаватель
университета Турон
Email:
Аннотация.
В статье описывается значение инновационных банковских услуг в
развитии финансовых услуг.
Ключевые слова.
финансовые услуги, банк, банковская трансформация,
дистанционный банкинг.
DEVELOPMENT OF FINANCIAL SERVICES TO THE POPULATION IN
UZBEKISTAN
Yuldoshev Obbos Amonovich
Teacher at Turon University
Email: abbosyuldashev667@gmail.com
Abstract.
The article describes the importance of innovative banking services in the
development of financial services.
Keywords.
financial services, bank, banking transformation, remote banking.
Кириш
ХХI асрни рақамли технологиялар ривожаланиши асри дийиш мўмкин, чунки,
ҳозирги кунда дунё айнан шу асосда ривожланиш йўлидан бормоқда. Адабиётларда ҳам
иқтисодиётни рақамли технологиялар асосида ривожланиши
4.0.Индустрия
атамаси
билан юритилмоқда [2]. Жумладан, молиявий хизматлар сифатини оширишда ҳам
рақамли технологияларга асосланилмоқда. Бунда айниқса, Банк хизматлари сифати ва
тезлигини ошириш муҳим устувор йўналиш ҳисобланади [1]. Халқаро ташкилотлар
томонидан ўтказилган тадқиқотлар бўйича молия технологияларининг жорий этилиши
молия институтлари фаолияти рентабеллигини 20 фоизга ошириши аниқланган.
Таҳлил ва натижалар
Жаҳоннинг етакчи молия-кредит институтлари, хусусан тижорат банклари
томонидан янги шакллантирган стандартларга мослашиш чора-тадбирлари фаол
амалга оширилмоқда. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон банк тузилмаларида ҳам
молиявий хизматлар бўйича янги стандартларни қўлланилиши натижаси бўйича бир
`
105
қанча ижобий ўзгаришларни кўриш мўмкин. Жумладан, масофавий банк хизматлари
(МБХ) кўрсатилиши банк фаолиятини рақамлаштиришда асосий ўрин тутмоқда. Чунки,
мижозлар интернет мобиль алоқа қурилмалари орқали ҳар қандай географик яшаш
жойидан қатий назар банк хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.
Бундай масофавий банк хизматлари учун биометрик технология, сунъий интеллект,
блокчейн ва бошқа рақамли технологиялар қўлланилган ҳолда унинг тезлиги ва
хавфсизлиги таъминланади.
Рақамли технологияларга асосланган масофавий банк хизматлари мижозларга
(юридик ва жисмоний) вақт ва молиявий ҳаражатларни сарфламасдан максимум банк
хизматларидан фойдаланиш имконини беради. Мамлакатимизда ушбу йўналишда банк
иловаларига уланган юридик ва жисмоний шахслар сонини қуйидаги диаграммада
кўрамиз.
Диаграмма 1
Масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони*
(минг киши)
* Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг расмий маълумотларини
ўрганган ҳолда муаллиф томонидан тузилган. –
Жадвалда МБХ дан фойдаланувчилар сони келтирилган бўлиб, 2020-2024
йилларда уларнинг сони ошиб борганлигини кўриш мўмкин. Айниқса, МБХ дан
фойдаланувчи
жисмоний шахслар
сони 2023 йилда 2019 йилга нисбатан 33 297,5 минг
кишига (42 759,9 – 9 462,4) ёки 451 % га кескин ошган. Бундан, МБХ аҳолига
қулайликлар келтираётганлигини хулоса қилиш мўмкин.
Эришилаётган муваффақиятларга қарамасдан, аҳолига молиявий хизмат
кўрсатишни такомиллаштириш борасида айрим муаммолар мавжудлиги кўзатилади,
жумладан; рақамли технологиялардан фойдаланиш бўйича аҳоли саводхонлигининг
пастлиги, маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш, интернет тармоғи тезлигини
691,0
822,5
968,6
1 157,0
1 339,6
9 462,4
13 748,6
19 234,8
28 843,8
42 759,9
-
5 000,0
10 000,0
15 000,0
20 000,0
25 000,0
30 000,0
35 000,0
40 000,0
45 000,0
2019
2020
2021
2022
2023
юридик шахс
жисмоний шахс
`
106
ошириш ва бошқалар. Муаммоларни бартараф этиш учун қуйидаги чора-тадбирларни
амалга ошириш лозим бўлади:
Хулоса ва таклифлар
1.
Рақамли технологияларга саводхонликни ошириш.
Аҳоли саводхонлигини
ошириш бўйича илмий ва бошқа кўргазмали эшиттиришларни телевидения ва
интернет тармоқлари орқали намойиш қилиш;
2.
Рақамлаштирилган банк хизматларини ривожлантириш.
Банк хизматлари
бўйича рақамли иловаларнинг турларини кўпайтириш, янги функциялар билан
бойитиш орқали мижозларга қулайликлар яратиш ва банк тизимини мавжуд иқтисодий
муносабатларга мос моделини яратиш;
3.
Инфратузилмага инвестиция киритиш.
Масофавий банк хизматларидан
фойдаланиш сифатини яхшилар мақсадида, айниқса ўзоқ ҳудудларда интернет тармоғи
тезлигини оширишга мўлжалланган инвестицияларни кўпайтириш;
4.
Хавфсизлик чораларини кучайтириш.
Пул ўтказмалари билан боғлиқ
транзакциялар ва мижозларнинг шахсий маълумотлари махфийлигини таъминлаш
бўйича хавфсизлик чораларини кучайтириш, жумладан, биометрик аутентификация,
рақамли идентификация, блокчейн ва бошқа замонавий технологиялардан
фойдаланишни кенгайтириш;
5.
Инсон ресурсларини ривожлантириш.
Банк ходимларини замонавий рақамли
технологияларни қўлланилиши юзасидан билимларини ошириб бориш, узлуксиз қайта
тайёрлаш тизимини жорий этиш;
6.
Ривожланган давлатлар амалиётидан фойдаланиш.
Банк хизматлари
кўрсатувчи ривожланган давлатларнинг финтех компанияларини мамлакатимиз банк
тизимига жалб қилиш орқали уларнинг самарадорлик кўрсаткичларидан фойдаланиш;
7.
Ҳуқуқий меъёрларни яратиш.
Рақамли банк технологияларини қўлланилиши ва
улар фаолиятини рағбатлантириш юзасидан ҳуқуқий меёрлар ишлаб чиқилишини
тезлаштириш.
References:
1.
“2020 - 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк
тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Фармони, 12.05.2020 й. ПФ-5992-сон. //https://lex.uz/docs/4811037.
2.
R.H. Ayupov, G.R. Boltaboyev. “Raqamli iqtisodiyot asoslari” T: TMI, 2020.
3.
Демина Е.И., Гребенюк Т.Г., Телегин А.В. Проблемы банковского обслуживания
юридических и физических лиц. // Международный журнал прикладных и
фундаментальных исследований. - 2016. - № 7-3. - С. 450-453.