Авторы

  • Фархат Урумбаев

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdift.65738

Аннотация

Давлатларни ташвишга солаётган муаммоларнинг бир мамлакат доирасидан чиқиб кетиши, ушбу муаммоларга қарши курашиш мақсадида давлатларнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришни, қолаверса, ялпи давлатлараро сиёсатни шакллантириш лозимлигини тақозо этмоқда. Мазкур вазифаларни амалга оширишда сиёсат ва ҳуқуқнинг аҳамияти беқиёс. Ушбу соҳалар тегишли мажбурлов механизми асосида умумбашарий таҳдидларга қарши курашда давлатлараро ҳаракатларни бирлаштиришга мустаҳкам замин яратади.


background image

`

69

ХАЛҚАРО АКСИЛТЕРРОРЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИГИГА ТАТБИҚ ЭТИЛИШИ

Урумбаев Фархат Турсунбаевич

https://doi.org/10.5281/zenodo.14849420

Давлатларни ташвишга солаётган муаммоларнинг бир мамлакат доирасидан

чиқиб кетиши, ушбу муаммоларга қарши курашиш мақсадида давлатларнинг саъй-
ҳаракатларини мувофиқлаштиришни, қолаверса, ялпи давлатлараро сиёсатни
шакллантириш лозимлигини тақозо этмоқда. Мазкур вазифаларни амалга оширишда
сиёсат ва ҳуқуқнинг аҳамияти беқиёс. Ушбу соҳалар тегишли мажбурлов механизми
асосида умумбашарий таҳдидларга қарши курашда давлатлараро ҳаракатларни
бирлаштиришга мустаҳкам замин яратади.

Кейинги йилларда содир қилинаётган террорчилик жиноятларининг кўпчилиги

замирида сиёсий мақсад ётиши аниқланди. Террорчиликка ва террорчилик
ҳаракатларига асосланган жиноий фаолиятларнинг кўпайишига наркотик моддалар
билан ноқонуний олди-сотти қилиш, жуда катта миқдордаги бойликка эга бўлиш
мақсадида шахсларни гаров сифатида тутқунликда сақлаш, қўпорувчилик, рекет,
шахсларнинг соғлиғи ёки мулкига жиддий зарар етказиш каби жиноятларнинг содир
этилаётгани ҳам мадад бўлмоқда.

Назаримизда, террорчилик каби жиноятлар ХХ асрнинг маҳсули эмас, бу жамият

тараққиётига йўлдош жиноятлардан биридир. Ўтган замонларда бу жиноятнинг номи
ўзгача аталган бўлиши ҳам мумкин. Буни инкор этиб бўлмайди, албатта. Аммо, ХХ
асрнинг биринчи ярмидан бошлаб, бу юридик атама “террорчилик” деб юритила
бошланди.

Халқаро

терроризмга

қарши

курашни

универсал

даражада

самарадорлигини ошириш зарурияти ўтган асрнинг биринчи яримида кучайди.
Жумладан, Европадаги қатор давлатлар ва собиқ Иттифоқ олимлари ҳамкорлигида
террор ёки террорчилик ҳаракатини сиёсат ва ҳуқуқнинг долзарб муаммоси
тариқасида ўргана бошладилар. Шу даврдан бошлаб, террорчилик муаммоси акс
эттирилган қатор халқаро ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

Маълумки, Брюсель шаҳрида 1926 йилда бўлиб ўтган жиноят ҳуқуқи бўйича

Биринчи Халқаро Конгрессда терроризмга барҳам беришга оид бир қатор халқаро
анжуманлар уюштирилган. Ушбу анжуманларда терроризмга қарши курашнинг асосий
йўналишлари белгиланган ва бир қатор халқаро ҳужжатлар қабул қилинган. Мазкур
ҳужжатларда халқаро жиноятларга таъриф ва уларнинг жиноий юридик моҳиятини
очиб беришга ҳаракат қилинди. Ушбу ҳужжатнинг бирида эътироф этилишича,
“шахснинг миллатидан, содир этилиши жойидан қатъи назар жамиятга таҳдид
келтириш мумкин бўлган ҳар қандай воситалардан фойдаланган ҳолда қасддан содир
этилган ҳаракат халқаро ҳуқуқ принциплари асосида жазоланиши шарт”

1

.

Миллатлар Лигаси фаолияти давомида ҳам, терроризмга долзарб муаммолардан

бири сифатида қаралган. 1934 йилнинг 10 декабрь куни иллатлар Лигаси Кенгаши
томонидан терроризм муаммосини ўрганиш ва унга қарши кураш бўйича Конвенция
лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича махсус қўмита тузилди. Ушбу қўмита томонидан

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратура тингловчиси.

1

Афанасьев Н.Н. Международно-правовая база борьбы с терроризмом.// Закон и право.2001.№4.-С.9.


background image

`

70

тақдим қилинган лойиҳалар асосида 1937 йил 16 ноябр куни Миллатлар Лигаси
томонидан икки халқаро ҳуқуқий ҳужжат: “Сиёсий терроризм сифатида аниқланадиган
сиёсий ҳарактердаги жиноятларни олдини олиш ва улар учун жазо тайинлаш
тўғрисида”ги конвенция ҳамда Халқаро Жиноят трибунали Низоми қабул қилинди.
Ушбу ҳужжатлар 24 давлат томонидан имзоланган бўлсада, фақатгина Ҳиндистон
томонидан ратификация қилинган

2

. Ўша пайтдаги жаҳон саҳнасидаги мураккаб вазият,

қолаверса, капиталистик ва социалистик тузумларга мансуб бўлган давлатлар
ўртасидаги кучли хадиксираш натижасида ушбу Конвенциянинг айрим моддалари
бўйича мақбул келишувга эришилмади. Чунончи, Конвенцияда назарда тутилган
“умумий хавфга солиш” тарзидаги терроризмнинг таърифи ўзида криминал сиёсий
терроризм табиатига даҳлдор жиноятларни камраб олсада, ўз мазмунига кўра
социалистик тузумга мансуб бўлган давлатлар томонидан қўллаб қувватланган
миллий озодлик ҳаракатларида юз бериши эҳтимоли бўлган қилмишларни ҳам камраб
олган. Шунга ўхшаш камчиликларнинг мавжудлиги сабабли Конвенция олим ва
амалиётчилар томонидан жиддий танқид остига олинди.

Шундай қилиб, терроризмга қарши курашнинг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи

барча халқаро – ҳуқуқий ҳужжатларни уч гуруҳга ажратиш мумкин.

1. Универсал хусусиятга эга бўлган халқаро ҳужжатлар. Уларга халқаро хусусиятга

эга бўлган жиноятларга қарши кураш тўғрисидаги конвенциялар киради. Халқаро
терроризмга қарши кураш борасида универсал ҳуқуқий механизмларни яратиш
жараёнларининг сифат ва мазмун жиҳатидан юксалиши Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти (БМТ) таъсис этилиш пайтидан бошланади. Айнан БМТ шафелиги остида
бугунги кунда халқаро терроризмга қарши кураш борасида тузилган универсал
конвенциялар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда. БМТ органлари нафақат
универсал конвенцияларни хисобга олган ҳолда фаолият юритмоқда, балки ўз
қарорлари билан халқаро терроризмга қарши курашга ҳам кўмаклашмоқда.

Ҳозирги вақтда халқаро ҳамжамият томонидан халқаро терроризмга қарши

курашга оид бир қатор универсал характердаги халқаро келишувлар, шартномалар ва
конвенциялар қабул қилинган. Жумладан, БМТ томонидан халқаро терроризмга қарши
курашга оид 12 халқаро конвенция (Илова 3) ва протоколлар қабул қилинган

3

. Шу

кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Конвенцияларнинг барчасини ратификация
қилган. Жумладан, Фуқаролик авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО) томонидан
ишлаб чиқилган «Ҳаво кемалари бортларида содир этиладиган айрим актлар ва
жиноятлар тўғрисида»ги конвенция, 1963 йилнинг 14 сентябрида Токиода имзоланган
бўлиб, 1969 йилнинг 4 декабридан кучга кирган. 2001 йилнинг сентябрь ҳолатига кўра,
171 давлат иштирокчи ҳисобланади. Конвенцияда мазкур жиноий ҳаракатлар
терроризм характеридаги жиноятлар жумласига киритилмаган бўлсада, ҳаво
кемаларини ноқонуний эгаллаб олиш тушунчасининг жиноий-ҳуқуқий тавсифи
берилган

4

.

2

Лукашук И.И. Международное право.- М.: 2001.-С.247.

3

Овчинский В.С. "Международно-правовые основы борьбы с терроризмом". - М.: Инфра-М, 2003.-С.84.

4

Рахимов Д.Ф. Современные конструкции определения терроризма: междунородно-правовые аспекты. - Т.:

Қонун ҳимоясида. 2004. – С. 96.


background image

`

71

Фуқаролик авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО) томонидан ишлаб чиқилган

«Ҳаво кемаларини ноқонуний эгаллаб олишга қарши кураш тўғрисида»ги навбатдаги
конвенция, 1970 йилнинг 16 декабрида Гаагада имзоланган бўлиб, 1971 йилнинг 14
октябридан кучга кирган. 2001 йилнинг сентябрь ҳолатига кўра, 174 давлат
иштирокчи ҳисобланади

5

. Конвенцияда биринчи маротаба халқаро-шартномавий

амалиётда куч ишлатиш таҳдиди ва қўрқитиш терроризмнинг таркибий қисми
сифатида кўрсатилиб ўтилган.

Конвенцияга мувофиқ ноқонуний равишда куч ишлатиш ёки куч ишлатиш

тахдидини қўллаш асосида ҳаво кемаларини эгаллаб олиш ёхуд шундай тарздаги
ҳаракатларни амалга ошириш ишларини назорат қилиш тарзидаги ҳар қандай хатти-
ҳаракат террорчилик характеридаги жиноятлар деб баҳоланади

6

.

Фуқаролик авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО) томонидан ишлаб чиқилган

«Фуқаролик авиацияси хавфсизлигига қарши йўналтирилган ноқонуний актларга
қарши кураш тўғрисида»ги конвенция, 1971 йилнинг 23 сенябрида Монреалда
имзоланган, 1973 йилнинг 26 январидан кучга кирган. 2001 йилнинг сентябрь
ҳолатига кўра, 175 давлат иштирокчи ҳисобланади

7

.

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган «Халқаро ҳимоядан

фойдаланувчи шахсларга, шунингдек, дипломатик агентларга қарши жиноятларни
жазолаш ва бартараф этиш тўғрисида»ги конвенция, 1973 йилнинг 14 декабрида Нью-
Йоркда имзоланган, 1977 йилнинг 20 февралидан кучга кирган. 2001 йилнинг
сентябрь ҳолатига кўра, 107 давлат иштирокчидир

8

. БМТ Бош Ассамблеяси томонидан

қабул қилинган «Гаровга олишга қарши кураш тўғрисида»ги халқаро конвенция, 1979
йилнинг 17 декабрида Нью-Йоркда имзоланган, 1983 йилнинг 3 июнидан кучга
кирган. 2001 йилнинг сентябрь ҳолатига кўра, 96 давлат иштирокчи ҳисобланади

9

.

Ушбу ҳужжат биринчи маротаба халқаро-ҳуқуқий амалиётда конвенциявий даражада
ҳар қандай тарздаги гаровга олиш ҳаракатларини халқаро терроризмнинг кўриниши
сифатида эътироф этади.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) томонидан ишлаб чиқилган

«Ядровий материаллларни жисмоний ҳимоялаш тўғрисида»ги конвенция 1980
йилнинг 3 мартида Венада имзоланган, 1987 йилнинг 8 февралидан кучга кирган. 2001
йилнинг сентябрь ҳолатига кўра, 68 давлат иштирокчи ҳисобланади

10

. Конвенцияда

тинчлик мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланган ядровий материалларни
давлат ҳудудида сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари
белгилаб берилган.

Ҳужжатга мувофиқ, ваколатли органларнинг рухсатисиз ядровий материалларга

эгалик қилиш, уларга зарар етказишга каратилган ҳар кандай ҳаракат қонунга хилоф

5

Ўша жойда. – С. 97.

6

Овчинский В.С. "Международно-правовые основы борьбы с терроризмом". - М.: Инфра-М, 2003.-С.35.

7

Рахимов Д.Ф. Современные конструкции определения терроризма: междунородно-правовые аспекты. – Т.:

Қонун ҳимоясида. 2004. – С. 98.

8

Рахимов Д.Ф. Современные конструкции определения терроризма: междунородно-правовые аспекты. - Т.:

Қонун ҳимоясида. 2004. – С. 100.

9

Ўша жойда – С. 102.

10

Ўша жойда.


background image

`

72

деб эътироф этилсада, террорчилик ҳаракатларининг бир кўриниши сифатида
қаралмайди.

«Фуқаролик авиацияси хавфсизлигига қарши йўналтирилган ноқонуний актларга

қарши кураш тўғрисида»ги конвенцияни тўлдирувчи «Халқаро фуқаролик авиациясига
хизмат кўрсатувчи аэропортларда ноқонуний зўрлик ишлатиш актларига қарши кураш
тўғрисида»ги баённома. 1988 йилнинг 24 февралида қабул қилинган. Баённомага 2001
йилнинг сентябрь ҳолатига кўра, 107 давлат иштирокчи ҳисобланади

11

. Баённома

фуқаролик ҳаво кемалари ва аэропортларида содир этиладиган жиноятлар учун
айбдор шахсларни террорчи сифатида жиноий жавобгарликка тортишнинг ҳуқуқий
асосини белгилаб беради.

Халқаро денгиз ташкилоти (ИМО) томонидан ишлаб чиқилган «Денгиз

кемачилиги хавфсизлигига қарши йўналтирилган ноқонуний актларга қарши кураш
тўғрисида»ги конвенция, 1988 йилнинг 10 мартида Римда имзоланган. 2001 йилнинг
сентябрь ҳолатига кўра, 52 давлат иштирокчи ҳисобланади

12

.

Конвенцияда биринчи маротаба халқаро – шартномавий амалиётда терроризм

махсус тарзда муҳокама қилиниб, нафақат жисмоний ва юридик шахc, балки давлат
органлари ва халқаро ташкилотлар ҳам ушбу тарздаги террорчилик ҳаракатларининг
асосий субъектлари сифатида эътироф этилади.

«Пластик портловчи моддаларни топа олиш мақсадида уларни маркировка

қилиш тўғрисида»ги конвенция 1991 йилнинг 1 мартида Монреалда имзоланган. 2001
йилнинг сентябрь ҳолатига кўра, 67 давлат иштирокчи ҳисобланади

13

. Конвенцияда

террорчилик мақсадларида пластик портловчи моддалардан фойдаланишни олдини
олиш ва бартараф этиш кўзда тутилган. Шу билан бирга, Конвенцияда иштирокчи
давлатлар ҳудудида маркировка қилинмаган портловчи воситаларни тайёрлаш
тақиқланади ва бундай ҳаракатларни олдини олиш чоралари кўрилиши лозим.
Жумладан, иштирокчи давлатлар ҳудудидан маркировкаланмаган портловчи
воситаларни олиб ўтиш, уларга эга бўлиш ва воситачилик қилишга оид ҳаракатлар
тақиқланади. Шунингдек, иштирокчи давлатларга улар устидан қаттиқ назорат
ўрнатиш ва шундай воситаларни батамом йўқ қилиш чораларини кўриш мажбурияти
юкланган. Бундай воситалардан фақатгина ҳарбий ва полиция органларида
фойдаланишга рухсат берилган.

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан «Бомбавий терроризмга қарши кураш

тўғрисида»ги халқаро конвенция 1997 йилнинг 16 декабрида қабул қилинган. 2001
йилнинг сентябрь ҳолатига кўра, 26 давлат иштирокчи ҳисобланади

14

. Ушбу

Конвенцияда террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш учун хавфсизликка таҳдид
туғдирувчи ҳамда давлатга катта миқдорда иқтисодий зарар етказувчи, портловчи ёки
бошқа ўлим ҳолатини келтириб чиқарувчи воситаларни ноқонуний ишлаб чиқиш,
етказиб бериш, сақлаш каби жиноятларни олдини олишга қаратилган ҳаракатлар

11

Ўша жойда.

12

Рахимов Д.Ф. Современные конструкции определения терроризма: междунородно-правовые аспекты. –

Т.:Қонун ҳимоясида. 2004. – С.103.

13

Ўша жойда. – С. 105.

14

Рахимов Д.Ф. Современные конструкции определения терроризма: междунородно-правовые аспекты. – Т.:

Қонун ҳимоясида. 2004. С. 107.


background image

`

73

тартибга солинади. Конвенциянинг ўзига хос муҳим жиҳати шундан иборатки, унда
«тутиб бер ёки ўзинг суд қил» (aut dedere aut judigare) тамойили асосида универсал
юрисдикциянинг асосий механизми белгилаб берилган. Шу билан бирга, конвенцияда
превентив чоралар кўриш батафсил асослаб берилган. Хусусан, терактларни бартараф
этиш, террорчилик характеридаги жиноятларни ташкил этиш, молиялаштириш,
кенгайтириш, қолаверса, алоҳида шахслар, гуруҳлар ва ташкилотларнинг ноқонуний
фаолиятини тақиқлаш превентив чораларга киришлиги таъкидлаб ўтилган.

Конвенциянинг 11-моддасида жиноий-ҳуқуқий характердаги сиёсий жиноятларга

урғу берилиб, бунда жиноятчиликка алоқадор шахсни топшириш тўғрисидаги
давлатларнинг илтимосномалари рад этилишига йўл қўйилмаслиги белгилаб
қўйилган.

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1999 йилнинг 9 декабрида қабул қилинган

«Терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисида»ги халқаро конвенция, 2002
йилнинг 10 апрелидан кучга кирган. 2001 йилнинг сентябрь ҳолатига кўра, 22 давлат
иштирокчи ҳисобланади

15

. Конвенция давлатлараро терроризмга қарши курашишдаги

мавжуд ҳуқуқий камчиликларни бартараф этишни мақсад қилиб қўйган. Мазкур
ҳужжатда кўпчилик давлатларда амалга оширилаётган террорчилик фаолиятларини
хорижий манбалар ҳисобидан молиялаштирилишининг олдини олиш устувор вазифа
ҳисобланади. Конвенцияда терроризмни молиялаштириш билан боғлик ҳаракатлар
учун жиноий, фуқаролик ва маъмурий жавобгарлик асосида чоралар кўриш лозимлиги
белгилаб қўйилган. Жумладан, жавобгарлик кенг кўламда амалга оширилиб,
жиноятчиларни жазолаш, ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ушлаб бериш ва топшириш
каби ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, Конвенциянинг 12-
моддаси 2-бандига асосан иштирокчи давлатларни банк сирига оид ҳуқуқий ёрдам
кўрсатишга қаратилган илтимосномалари рад этилиши мумкин эмас.

Ҳужжатнинг муҳим жиҳатларидан яна бири шундаки, унда барча молия

муассасалари доимий ва фавқулодда мижозларини трансакцияларига алоҳида эътибор
қаратиши ва уларнинг фаолиятида жиноий фаолият билан боғлиқлик аломатлар
сезилса тегишли тартибда маълумот беришлари лозим.

«Халқаро терроризмга чек қўйиш бўйича чоралар тўғрисида»ги декларация 1994

йилнинг 9 декабрида БМТ Бош Ассамблеясининг 49-60-сонли резолюциясига асосан
тасдиқланган

16

.

Декларацияда

давлатларни

халқаро

терроризмнинг

турли

жиҳатларига оид халқаро конвенция ва баённомаларда иштирокчи бўлиш
мажбуриятларини белгилаб қўйиш таклиф қилинган. Шунингдек, Декларацияда БМТга
аъзо давлатлар террорчилик ҳаракатларига доир, шу билан бирга, айбдор шахслар
устидан олиб борилган тергов ишлари ва суд натижаларига оид маълумотлар
алмашувини йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланади. 2001 йилнинг 28 сентябрида БМТ
Хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинган 1373-сонли резолюцияда халқаро
терроризмга қарши курашнинг асосий йўналишлари кўрсатиб ўтилган. Ушбу
қарорнинг 1- моддасида Хавфсизлик кенгаши барча аъзо давлатларга қуйидагиларни
буюради:

15

Ўша жойда. – С. 108.

16

Федорова. А.В. "Супертерроризм: новый вызов нового века". - М.: 2002. – С. 147.


background image

`

74

- террорчилик ҳаракатлари молиялаштирилишининг олдини олиш ва бунга чек

қўйиш;

- шахслар томонидан террорчилик ҳаракатларини содир этиш учун фойдаланиш

мақсадида ёки фойдаланишни англаган ҳолда маблағларни қасддан берганлик ёки ҳар
қандай усуллар билан, бевосита ёки билвосита, тўплаганлик учун жиноий жавобгарлик
белгилаш;

- қуйидагиларнинг молиявий маблағлари ва бошқа молиявий активлари ёки

иқтисодий ресурсларини муҳосара (блокировка) қилиш ва тақиқлаш: террорчилик
ҳаракатларини содир этаётган ёки содир этишга уринаётган ёхуд уларда иштирок
этаётган ёки содир этилишига кўмаклашаётган шахслар; бундай шахсларнинг
бевосита ёки билвосита мулки бўлган ёки назоратида бўлган ташкилотлар, шунингдек,
бундай шахслар ва ташкилотларнинг номидан ёки кўрсатмаси асосида фаолият
кўрсатувчи шахслар ва ташкилотлар

17

.

2. Минтақавий хусусиятга эга бўлган халқаро ҳужжатлар. Халқаро терроризмга

қарши кураш борасида минтақавий ташкилотларнинг фаолияти ҳам ошиб
бораётганлиги катта аҳамият касб этмоқда. Адабиётларда асосли равишда эътироф
этилишича, терроризмга қарши кураш соҳасидаги давлатлар ҳамкорлигининг
замонавий кўринишлари иккинчи жаҳон урушидан сўнг вужудга кела бошлаб,
универсал ва икки томонлама ҳамкорлик билан бирга минтақа доирасидаги
давлатларнинг ялпи ҳаракатларини ҳам қамраб олиб, буларнинг барчаси терроризмга
барҳам беришнинг ялпи халқаро-ҳуқуқий механизмини намоён қилади

18

. Шубҳасиз,

террорчилик муаммоси давлатларнинг минтақавий ташкилотлар билан яқиндан
ҳамкорлик кўрсатганидагина ҳал этилиши мумкин. Демак, бу борадаги асосий
масалалардан бири халқаро террорчиликка ягона таъриф беришдир. Ушбу
ҳужжатлардан бири, 1978 йилги «Терроризм билан курашиш тўғрисида»ги Европа
конвенцияси ҳисобланади.

Ушбу ҳужжат ёпиқ битим бўлиб Европа доирасида амал қилади. Конвенциянинг

характерли жиҳати шундан иборатки, унда халқаро ҳимоядан фойдаланувчи шахслар,
шу жумладан дипломатик вакилларнинг ҳаётига суиқасд қилиш, гаровга олиш,
жисмоний даҳлсизлигига ёки эркинлигига тажовуз қилиш билан боғлиқ бўлган оғир
жиноятлар “сиёсий жиноят” сифатида эътироф этилмаслиги белгиланган

19

. Мазкур

тушунча асосли равишда халқаро ҳуқуқшуносликда танқид остига олинмоқда.
Тадқиқотчи, Д.Ф.Рахимовнинг ёзишича, Европа ковенциясида назарда тутилган
терроризм тушунчаси “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги конвенцияларда
назарда тутилган тушунчалардан келиб чиққан ҳолда таърифланиши ҳамда тегишли
халқаро аксилтеррор шартномаларга ҳавола қилиш орқали кенгайтирилиши лозим

20

.

17

Резолюция 1373 (2001) принятая Советом Безопастности на его 4385 заседании 28 сентября 2001 года.//

Московский журнал международного права. - М.: 2002. №1.-С. 241-244.

18

Змеевский А.В.Международно-правовая борьба с терроризмом. // Международное право в современном

мире.-М.: Международные отношения, 1991.-С. 33.

19

Ст.1 Европейская Конвенция по борьбе с терроризмом.//Действующее международное право.-М.:

МНИМП,1997.- С.94-95.

20

Рахимов Д.Ф. Современные конструкции определения терроризма: международно-правовые аспекты.-

Тошкент, Қонун ҳимоясида, 2004.- С. 112-113.


background image

`

75

Шунга ўхшаш эътирозларни «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо –

давлатлар ўртасидаги терроризмга қарши кураш борасида ҳамкорлик қилиш
тўғрисида”ги

шартномага

ҳам

билдириш

мумкин.

Шартноманинг

1-моддасига биноан, жамоат хавфсизлигини бузиш, ҳокимият органлари томонидан
қарорларни қабул қилишга таъсир кўрсатиш, аҳолини қўрқитиш мақсадларида содир
этиладиган ғайриқонуний жиноий қилмиш тарзидаги ҳаракатлар мажмуи назарда
тутилган. Шу билан бирга, терроризмга давлатларнинг миллий қонунчилигида ҳамда
халқаро – ҳуқуқий ҳужжатларда террорчилик ҳаракати деб тан олинган қилмишлар
ҳам киритилган

21

.

Назаримизда, мазкур таърифда фойдаланилган «терроризмга қарши куршга доир

халқаро – ҳуқуқий ҳужжатлар” ибораси юридик жиҳатдан ноаниқ, чунки ушбу иборада
назарда тутилган ҳужжатларнинг сираси расман белгиланмаганлиги амалиётда турли
муаммоларни вужудга келтиради.

Таҳлиллардан маълум бўлишича, терроризмга қарши кураш борасидаги энг илғор

тажрибалардан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан қабул қилинган
“Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш тўғрисида”ги 2001 йили қабул
қилинган конвенцияда фойдаланилди. Бу ҳолат терроризмни таърифлаш мисолида
кўзга яққол ташланади.

Конвенциянинг 1-моддасида терроризмнинг таърифи билан бирга конвенцияга

илова сифатида киритилган 10та универсал аксилтеррорчилик конвенцияларда
жиноят деб топилган хатти-ҳаракатларнинг ҳам терроризм сифатида эътироф
этилиши терроризмга доир имкон қадар барча қилмишларни ифода этиш имконини
беради. Назаримизда, ушбу конвенциянинг иловасида терроризмга қарши кураш
борасида тузилган барча 12 универсал конвенцияларни келтириш ва ушбу таърифни
терроризмга қарши кураш борасида тузилган минтақавий ҳужжатларда акс эттириш
лозим.

3. Ҳукуматлараро шартномалар. Булар, аввало, халқаро хусусиятга эга бўлган

айрим жиноятларга қарши кураш борасида тузилган икки ва кўптомонлама
битимлардир. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида

тузилган “Уюшган жиноятчилик, терроризм ва ўта хавфли бўлган бошқа
жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида”ги битим, “Терроризмга
қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом
Республикаси ўртасидаги битим ва бошқалар. Бу тоифадаги ҳужжатларда терроризмга
қарши курашда ҳамкорликнинг ўзаро келишилган воситалари ва усуллари тартибга
солинади, шу билан бирга, жиноятчиликка қарши курашнинг тегишли тартиблари,
механизмлари белгилаб олинади.

Шу ўринда, терроризмнинг трансмиллий характер касб этиб бораётганлиги унга

қарши курашда, аввало, ушбу соҳадаги халқаро ҳужжатларнинг Ўзбекистон миллий
қонунчилигида ўз аксини топиши назарий ва айни пайтда амалий аҳамиятга эга.

21

Ст.1 Договора о сотрудничестве государств-участников Содружества Независимых государств в борьбе с

терроризмом.// Сборник международных актов по борьбе с терроризмом.-Ашгабад.: Офис-Крауз,2003.- С.184.


background image

`

76

Олинган маълумотлар таҳлили террорчилар томонидан шахсларни гаровга олиш

ҳоллари кузатилаётганлиги, қолаверса, Ўзбекистон Республикаси томонидан
ратификация қилинган “Одамларни гаровга олишга қарши кураш тўғрисида”ги ҳамда
“Халқаро ҳимоядан фойдаланувчи шахсларга, шу жумладан, дипломатия агентларига
қарши жиноятларнинг олдини олиш ва бундай жиноятлар учун жазолаш тўғрисида”ги
аксилтеррорчилик конвециялардаги қоидалар Жиноят кодексига сингдирилиши, яъни
имплементация қилиниши лозимлигини тақозо этмоқда.

Имплементация қонун ижодкорлигини, шу билан бирга, халқаро ҳуқуқий

меъёрни амалда қўллашни ўз ичига олади. Соҳадаги вазият таҳлили “Одамларни
гаровга олишга қарши кураш тўғрисида”ги конвенция билан миллий қонунчиликда
ўзаро номутаносиблик мавжудлигини кўрсатмоқда.

Умуман олганда, бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти томонидан терроризмга

қарши кураш асосан “конвенциявий усулда” олиб борилаётганлигини эътироф этиш
лозим. Конвенциявий усулнинг бир қатор камчиликлари, яъни давлатлар томонидан
суст ратификация қилиниши, уларда махсус мувофиқлашутирувчи орган назарда
тутилмаганлиги, ягона жавобгарлик механизми мавжуд эмаслиги ҳамда терроризмга
қарши курашда иккиёқлама ёндашувларнинг мавжудлиги терроризмга қарши курашда
халқаро-ҳуқуқий механизмлар фаолиятини такомиллаштиришни талаб этади. Ушбу
такомиллаштиришлар, албатта, давлатларнинг миллий қонунчилигида акс
эттирилиши лозим.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси терроризмга қарши кураш

борасида бир қатор халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга қўшилиб, уларнинг талабларини
миллий қонунчиликка сингдириш борасида салмоқли фаолият олиб борилди.
Мамлакатимиз томонидан олиб борилаётган мазкур сиёсатнинг мантиқий давоми
сифатида давлатлараро терроризм ва халқаро терроризм тушунчалари тўғрисида
ягона тўхтамга келиш ва уни миллий қонунчиликка сингдириш, қолаверса,
террорчилик фаолияти билан шуғулланганлик учун жавобгарликка тортиш ва
террорчилик оқибатида зарар кўрган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш масаласи
билан боғлиқ меъёрларни такомиллаштириш лозим.