Авторы

  • Абдукаримжон Жалилов
    Тадқиқотчи Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институтини Андижон илмий тажриба станцияси
  • Шермухаммад Аминов
    Тадқиқотчи Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институтини Андижон илмий тажриба станцияси
  • Муроджон Камилов
    Тадқиқотчи Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институтини Андижон илмий тажриба станцияси
  • Мирзаосим Мирзасолиев
    PhD, лаборатория мудири Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdift.65757

Ключевые слова:

пиёз ҳусусияти ерни танлаш суғориш ўғитлаш касаллик зараркунанда ва бегона ўтларга қарши кураш.

Аннотация

Пиёзгулдошлар оиласига (Liliaceae) Allium авлодига мансуб оддий (бош) пиёз (Allium сера L.) мансуб, бир паллали, бир ёки икки йиллик ўт ўсимликлар туркумига мансуб бўлиб, Ўзбекистонда пиёзни 5 тури сабзавот сифатида ўстирилади. Оддий пиёз (Allium cepa L.) - пиёзбоши кискарган поядан иборат. Ушбу мақолада пиёзнинг “Қизил шаҳзода” навини етиштириш агротехнологияси бўйича маълумотлар келтирилган.


background image

`

149

ПИЁЗНИНГ “ҚИЗИЛ ШАҲЗОДА” НАВИНИ ЕТИШТИРИШ

АГРОТЕХНОЛОГИЯСИ

1

Жалилов Абдукаримжон Абдухалимович

2

Аминов Шермухаммад Қамбаралиевич

Тадқиқотчи

3

Камилов Муроджон Муқумжонович

Тадқиқотчи

4

Мирзасолиев Мирзаосим Мирзасойипович

PhD, лаборатория мудири

1, 2, 3

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот

институтини Андижон илмий тажриба станцияси

4

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти

https://doi.org/10.5281/zenodo.14869687

Аннотация.

Пиёзгулдошлар оиласига (Liliaceae) Allium авлодига мансуб оддий

(бош) пиёз (Allium сера L.) мансуб, бир паллали, бир ёки икки йиллик ўт ўсимликлар
туркумига мансуб бўлиб, Ўзбекистонда пиёзни 5 тури сабзавот сифатида ўстирилади.
Оддий пиёз (Allium cepa L.) - пиёзбоши кискарган поядан иборат. Ушбу мақолада
пиёзнинг “Қизил шаҳзода” навини етиштириш агротехнологияси бўйича маълумотлар
келтирилган.

Калит сўзлар:

пиёз, ҳусусияти, ерни танлаш, суғориш, ўғитлаш, касаллик,

зараркунанда ва бегона ўтларга қарши кураш.

Озиқ-овқат хавфсизлиги ва мустақиллигини таъминлаш, агросаноат мажмуасида

технологик хатарларни камайтириш илмий-технологик тараққиётнинг энг муҳим
стратегияси ҳисобланади. Шунинг учун сабзавот экинларининг тегишли нав ва
дурагайларини

яратиш

селекционерларнинг

биринчи

даражали

вазифаси

ҳисобланади. Ҳозирги кунда пиёз асосий сабзавот экинларидан бири бўлиб, бутун дунё
аҳолиси орасида кенг талабга эга. Пиёзнинг қиммати ўзига хос таъми ва ҳиди,
тўйимлилиги ва шифобахш хусусиятлари билан белгиланади [2].

Унда битта ёки бир нечта генератив ва вегетатив куртаклар жойлашади. Оддий

пиёзи совуққа чидамли, генеретив куртаклардан қулай шароит бўлганда гулпоя
ривожланади. Гулпоядан гул ва уруғ хосил бўлади. Вегетатив куртаклардан эса янги
пиёзбош шаклланади. Бошланғич генератив ва вегетатив куртаклар қалин этли,
ширали қобиклар билан қопланган. Бу қобиклар шакли ўзгарган барглар бўлиб, запас
озик моддалар тўпланадиган жойдир. Улардан баьзи очиқлари пиёзбошдан яшил
найсимон барглар холида чикади, қолган ёпиқлари эса пиёзбошда ривожланаётган
куртаклар озиқланиши учун сарфланади. Ташқи қобиқчали барглар қурийди, қотиб
қурук ва қалин пўстга айланади. Ўсимлик 10-12 пиёз илдиз бўғзидан 10-16 та
лентасимон тўпбарглар хосил қилади. Бўйи 25-40 смга боради. Пиёз боши ва яшил
барглари йил давомида истеъмол қилинадиган сабзавот бўлиб, таркибида жуда кўп
азотли моддалар (1,7-2,5 %), шакар, эфир мойлар, витаминлар, ферментлар, кальций ва
фосфор тузларини саклайди. Халқ табобатида сийдик хайдовчи дорилар тайёрлашга
хамда камқонлик, рахит касалликларини даволашда ишлатилади. Бош пиёзнинг
таркибида инсон органимизи учун зарур бўлган азотли моддалар (1.7-2.5%), канд ва


background image

`

150

витаминлар кўп. Янгилигича истеъмол қилинадиган барра пиёз таркибида Аскарбин
кислота 19-57 мг/г % ни ташкил этади. Уни таркибида А, В1, В2 витаминлари хамда
Олма ва лимон кислталари мавжуддир. Таркибидаги эфир мойлари ўзига хос хидлик
ва аччиқлик беради. Пиёздаги эфир мойлари фитонцидлик хусусиятига эга бўлиб,
организмда йиғиладиган охакни эритиш хусусиятига эга. Эфир мойларидан
таёрланадиган препаратлар тиббиётда ошқозон хасталиклари, нафас йўллари, хамда
юрак – қон томир тизимини даволашда қўлланилади. Барглари бахорда айниқса
витаминларга бой бўлиб, салат ва овқатлар устига сепиладиган кўкатлар кўринишида
истеъмол қилади [3].

Пиёзбоши тўқ қизил рангли ва хуштаьм бўлиб, янгилигича салатлар

кўриинишида ёки иссиқ овқат тайёрлаш ва таомга ранг бериш мақсадида ишлатилиши
мумкин. Пиёзбоши кўндаланг кесилганда паллалар орасида бир оз оқиш рангнинг
борлиги салат ва таомларни безатиш учун жуда қулай хисобланади. Халқ табобатида
сийдик хайдовчи дорилар тайёрлашга хамда камқонлик, рахит ва кўплаб вирусли
касалликларини даволашда ишлатилади. Баргидан гидролизлаб олинган махсус оқсил
моддаси медицинада меъда ости бези фаолиятини кучайтирувчи восита сифатида
ишлатилади. Барглари бахорда айниқса, витаминларга бой бўлиб, ахоли ундан сомса,
чучвара ва бошқа кўк таомлар тайёрлаб, шунингдек салат ва таомларга қўшиб
истеъмол қилиш учун кўкатлар кўринишида хам истемол қилади.

Бош пиёз бактерияларни ўлдириш, юқимсизлаштириш, ҳамда цинга (зангга)

касалини даволаш хусусиятига эга, унинг таркибида 14-16,5% қуруқ модда, 7,8-11,1%
шакар, шу жумладан 4,8-8,2 % сахароза, 1,4-6,9 мг,% да С витамини бор, яшил баргида
эса 19-57 мг,% витамин С бўлиб, А1,В1,В2 витаминларга бой. Булардан ташқари пиёз
таркибида оз миқдорда лимон ва олма кислоталари, сиртқи қуруқ пўстларида эса
сариқ кварцетин бўёқ моддаси бўлади [1].

Етиштириш агротехникаси.

Пиёз уруғи баҳорги муддатида гектарига 12-15 кг

ёзги –кузги ва тўқсонбости муддатда гектарига 20 кг гача сарфланади. Пиёз СКОН-4,2,
СММ-4 русумли сеялка билан ерни нишаблигига қараб қатор ораларини 70-90 см
дан пушта олиб тўрт қаторли усулда экилади. Уруғлар ерга 1.5-2 см чуқурликка
кўмилади.

Пиёзни бахорда экиш учун кузда жўяклар олиб қўйилади. Ёзги-кузги ва

тўқсонбости муддатларда пиёз ўртаки, ёзги сабзавот ва картошка хосили йиғиштириб
олингандан хамда ғалладан кейин экилади.

Пиёз икки-уч марта дастлаб ўсимликларнинг бўйи 6-8 см га етганда, иккинчи

марта боғлаб чиқариладиган товар холига келганда ўтоқ ва ягана қилинади. Қатор
ораларидаги бегона ўтларни КРН-2.8 А қультиватори билан ерни 15-16 см чуқурликда
ишлов берилади.

Ўғитлаш.

Пиёз ўсимлиги попук илдизли сабзавот бўлиб, илдиз тизими асосан

тупроқнинг устки қисмига яқин жойлашган. Шунинг учун у ернинг устки қисмида
асосий озуқа элементларни кўп бўлишини талаб қилади.

Юқори унумдор ерларга ўртача соф холда 250 кг азот, 200 кг фосфор, 80 кг калий,

ўртача унумдор ерларга ўртача 300 кг азот, 220 кг фосфор ва 90 кг калий ва


background image

`

151

унумдорлиги паст бўлган майдонларга 320 кг азот, 220 кг фосфор ва 100 кг калий
бериш керак.

Пиёз учун муқобил бўлган азот ўғити аммоний сульфат ёки карбамид, фосфор

ўғитларидан эса суперфосфат, аммафос ўғитидир. Ҳар-хил даражада шўрланган
ерларда пиёз етиштирилганда азот ўғити сифатида аммоний сульфат, калий
ўғитларидан калий хлорид, калий сульфат каби ўғитларни бермаслик керак. Бу
хилдаги ўғитлар тупроқда оз миқдорда бўлса ҳам шўрланиш даражасини оширади. Бу
пиёз ўсимлигини униб чиқаётганда, ўсиш ривожланишига, ниҳоят олинадиган ҳосилга,
маҳсулот сифатига салбий таъсир этади.

Ўғитларни бериш муддати.

Режалаштирилган ҳосилга белгиланган калий

ўғитини 100%, фосфор ўғитни йиллик миқдорини 70-75% ерни асосий ишловида,
қолган қисми эса ерни бороналашдан олдин берилади. Азот ўғитини эса вегетация
даврида озиқлантириш пайтида тенг иккига бўлиб берилади. Биринчи озиқлантириш
пиёз ягоналаб ўтоқ қилингандан сўнг, иккинчиси эса пиёз боши шакллана бошлаганда
берилади. Пиёз ўсимлигига органик ўғитлардан янги гўнгни бериш тавсия этилмайди.
Гўнг берилганда гўнгдаги бегона ўтлар уруғлари униб чиқиб, олинадиган ҳосилга
салбий таъсир этади.

Суғориш.

Пиёз ҳаво намлиги паст жойларда яхши ўсади, аммо тупроқнинг сернам

бўлишини хоҳлайди. Пиёзнинг барг шапалоғини кичиклиги ва сувни тежаб-тергаб
сарфлашига қарамасдан, унинг илдизи яхши ривожланмаганлигидан тупроқ
намлигига талабчанлиги ниҳоятда кучли. Уруғ униб чиқаётган ва пиёз боши
шаклланаётган даврда экиннинг сувга талаби айниқса ошади. Фақат ўсув даврининг
охирида ва пиёз бошлари етилган пайтдагина ўсимликнинг сувга бўлган талаби бир оз
камаяди. Бу даврда тупроқ ҳаддан ташқари сернам бўлса, пиёз кечроқ етилади ва уни
узоқ сақлаб бўлмайди. Тупроқ нами етишмаса, пиёз бошининг катталашиши
сустлашади, ўсув даврини барвақт тугаллайди, камбарг ва пиёзбоши майда бўлади,
натижада ҳосилдорлик кескин камаяди.

Суғорганда тупроқ етарли даражада намиқмаса барги оқиш - яшил тусга кириб,

учи эгилади. Ортиқча намланганда эса барги оч яшил рангга киради.

Тўқсонбости ёки эрта бахорда сепилган пиёз ёғингарчилик хисобига униб чиқади.

Бахорги ёғингарчилик кам бўлган тақдирда уруғни қийғос ундириб олиш учун уруғ
суви берилади. Бунда сув жилдиратиб оқизилиб марзанинг тепаси қорайгунча
тўхтатилмайди. Шунда тупроқ бир текис намиқиб уруғнинг ёппасига кўкариши учун
шароит яратилади. Ўсимлик яхши илдиз отиб ўзини обдон ўнглаб олгунича сувдан
қолдирилмайди. Вегетация даврида ушбу пиёз 12-14 марта суғорилади.

Юқорида айтилганидек, пиёз илдизлари тупроқнинг юза қатламига таралишини

ҳисобга олиб ҳар галги суғоришда гектарига 400-600 м

3

ҳисобидан сув берилади.

Касаллик, зараркунанда ва бегона ўтларга қарши кураш.

Касалликлардан

сохта ун шудринг, илдиз чириш, бўғин чириш касаллигига қарши 1% ли бордо
суюқлиги (мис сульфати бўйича 60-80 кг/га), 10% эм.к. Топазни 0,125-0,150 л ёки
Курзат н.кук. Р 2,0-2,5 кг 600 литр сувда аралаштириб пуркаш тавсия қилинади.


background image

`

152

Пиёз пашшаси, тамаки трипси ва бошқа зараркунандаларга қарши курашда 1

гектарга препаратлардан 10% эм.к ДВА-тридан 0,4л, 10% эм.к Талстардан 0,3-0,4 л,
20% эм.к Конфидордан 0,25-0,3л ҳисобида сепилади.

Катта майдонларда бегона ўтларни йўқотишда гербицидлардан фойдаланиш

мумкин. Бир йиллик икки паллали ва бошоқли бегона ўтларни йўқотиш учун уруғни
экишгача ёки униб чиққунига қадар гектарига сус.к. 50% Гезогард гербицидидан 2,0–
3,0 кг ёки эм.к. 33% Стомпдан 1,0–2,0 литр ҳисобида 400 литр сувга аралаштирилиб
сепилади.

Пиёз ниҳолларида 3–4 тадан чинбарги чиққан даврида майдондаги таъкидланган

ўтларга қарши эм.к. 12,5 фоизли Фюзилад супер (1,0–2,0 л/га) ёки эм.к. 20 фоизли Набу
(1,5 л/га) сепилади. Кўп йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши эса эм.к. Зеллек супер
(1 л/га) ёки эм.к. 12,5 фоизли Фюзилад супер (2,4–4,0 л/га) препаратларини бегона
ўтларнинг бўйи–5–10 см бўлганда сепиш тавсия этилади.

References:

1.

Голубкина Н.А., Кекина Е.Г., Антошкина М.С., Надежкин С.М., А.Ф.Агафонов

Сортовые различия в аккумулировании биологически активных соединений луком
репчатым Allium cepa L. Вестник Российской сельскохозяйственной науки. 2016;(2):23-
29.
2.

Пивоваров В.Ф., Ершов И.И., Агафонов А.Ф. Луковые культуры. ВНИИССОК. 2001.

500 с.
3.

Griffiths G., Trueman L., Crowther T., Thomas,B., Smith B. Onions – a global benefit to

health. Phytother. Res. 2002;(16):603-615. DOI:10.1002/ptr.1222.

Библиографические ссылки

Голубкина Н.А., Кекина Е.Г., Антошкина М.С., Надежкин С.М., А.Ф.Агафонов Сортовые различия в аккумулировании биологически активных соединений луком репчатым Allium cepa L. Вестник Российской сельскохозяйственной науки. 2016;(2):23-29.

Пивоваров В.Ф., Ершов И.И., Агафонов А.Ф. Луковые культуры. ВНИИССОК. 2001. 500 с.

Griffiths G., Trueman L., Crowther T., Thomas,B., Smith B. Onions – a global benefit to health. Phytother. Res. 2002;(16):603-615. DOI:10.1002/ptr.1222.