`
103
БАТАТ КЎЧАТЛАРИНИ ТУРЛИ ЭКИШ СХЕМАЛАРДА ЕТИШТИРИШ ВА
МАҚБУЛ ЭКИШ СХЕМАСИНИ АНИҚЛАШ
Усмонова Бумайрам Мирсадиковна
Тошкент давлат аграр университети таянч докторанти
maryamusmanova939@gmail.com
Юнусов Салоҳиддин Адҳамович
Тошкент давлат аграр университети
Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор
https://doi.org/10.5281/zenodo.14969942
Аннотация.
Мақолада Тошкент вилояти шароитида батат ўсимлигни қаторлар
ораси 70 см ленталар ораси 140 см ва кўчатлар ораси 30 см ли экиш схемасида , яъни
озиқланиш майдони 0,315 м
2
бўлган вариантида экилганда ўсимлик ер устки
қисмининиг ўсиши ва ривожланиши самарали бўлгани ҳамда хосил эрта пишганлиги
баён этилган.
Калит сўзлар.
Батат, Кўчатлар, қатор ораси, экиш схемаси, кўчат қалинлиги ва
озиқланиш майдони.
ВЫРАЩИВАНИЕ РАССАДЫ БАТАТА ПРИ РАЗЛИЧНЫХ СХЕМАХ
ПОСАДКИ И ОПРЕДЕЛЕНИЕ ОПТИМАЛЬНОЙ СХЕМЫ ПОСАДКИ
Усмонова Бумайрам Мирсадиковна
Докторант Ташкентского государственного аграрного университета
maryamusmanova939@gmail.com
Юнусов Салохиддин Адхамович
Ташкентский государственный аграрный университет
Доктор сельскохозяйственных наук, профессор
Аннотация.
В статье раскрывается посадка батата в условиях Ташкентской
области по схеме посадки с шириной междурядий 70 см, между лент 140 см и между
растениями 30 см, то есть при площади удобрения 0,315 м
2
, рост и развитие надземной
части растения были эффективными, урожай созрел рано.
Ключевые слова.
Батат, грядка, рассада, расстояние между рядами, схема
посадки, плотность посадки и площадь удобрения.
CULTIVATION OF SWEET POTATO SEEDLINGS USING VARIOUS PLANTING
SCHEMES AND DETERMINATION OF THE OPTIMAL PLANTING SCHEME
Bumayram Mirsadikovna Usmonova
PhD Candidate at Tashkent State Agrarian University
Salohiddin Adkhamovich Yunusov
Tashkent State Agrarian University
Doctor of Agricultural Sciences, Professor
Abstract.
The article describes the planting of sweet potatoes in the conditions of the
Tashkent region according to the planting scheme with a row spacing of 70 cm, between the
tapes of 140 cm and between the plants of 30 cm, that is, with a fertilizer area of 0.315 m
2
, the
growth and development of the above-ground part of the plant were effective, the harvest
ripened early.
`
104
Keywords.
Sweet potato, seed bed, seedlings, distance between rows, planting pattern,
planting density and fertilization area.
Мавзунинг долзарблиги.
Қишлоқ хўжалигда барча ўсимликларни ҳосилдорлиги
ва маҳсулдорлигини оширишда - экиш схемаси, кўчат қалинлиги ва озиқланиш
майдони энг асосий омиллардан бири ҳисобланади. Ўсимликни қулай озиқланиш
майдонга ҳамда яхши ассимиляцион юзага эга бўлишда экиш схемасини ўрни катта.
Экиш схемасини катталашиб бориши гектардаги ҳосилни ва ўсимлик сонини
камайишига ҳамда ҳосил сифатини нисбатан яхшиланишига олиб келади.
Кўчат қалинлиги- бу куёш энергиясидан фойдаланиш, қулай ёруғлик, сув, хаво ва
озиқ моддалар режимини яратишдир. Қулай кўчат қалинлиги кўп омилларга боғлиқ,
яъни нав намуналари, етиштириш технологияларини доимо ўзгариб боришига ҳам
боғлиқдир [1; 2;].
Батат ҳосили ва ҳосил сифатини ошириш кўчат экиш схемаси, озиқланиш
майдони ва жойлаштириш зичлигига боғлиқ. Бу кўрсаткичлар худуд шароити ва
тупроқ унумдорлигига хам бевосита боғлиқ бўлади. Озиқланиш майдони – бу кўчат
қалинлиги, ўсимликнинг умумий тузилиши, ҳосил шаклланиш динамикаси,
ҳосилдорлик ва ҳосил сифатини аниқлаб беради.
Олиб борилган тажрибада бататнинг Тойлоқи навини 3 та экиш схемасида экиб
ўрганилди. Бунда қаторлар ораси 70 см ленталар ораси 140 см ва кўчатлар ораси 40 см
ли экиш схемаси, яъни озиқланиш майдони 0,42 м
2
бўлган вариантни назорат қилиб
олинди. Унга таққослаб иккита экиш схемаси ўрганилди. Буларнинг бири қаторлар
ораси 70 см ленталар ораси 140 см ва кўчатлар ораси 30 см ли экиш схемаси, яъни
озиқланиш майдони 0,315 м
2
бўлган ва қаторлар ораси 50 см ленталар ораси 90 см ва
кўчатлар ораси 30 см ли экиш схемаси, яъни озиқланиш майдони 0,28 м
2
бўлган
вариантлар таққосланди [3; 4; 5; 6; 7; 8; 9;].
Олинган натижаларга кўра, батат ўсимлгини турли экиш схемаларининг ўсиб
ривожланиш фенофазаларига таъсири аниқланди.
Батат ўсимлгини турли экиш схемаларининг ўсиб ривожланиш
фенофазаларига таъсири (2022-2024 йй.).
Экиш схемалар
Гектардаги
кўчатлар сони,
дона
Нихолларни
далада
тутувчанлиги, %
Туганакларни
етилиши, кун
Ўсув даври
давомийлиги,
кун
х40 см,
назорат
23809
96
176
186
х30 см
31746
96
173
190
х30 см
35714
97
177
187
2
)
70
140
(
2
)
70
140
(
2
)
50
90
(
`
105
Фенологик кузатувларда шу нарса маълум бўлдики, очиқ далага батат
кўчатларини 140+70/2Х40 см экиш схемасида, 23809 дона, 140+70/2Х30 см экиш
схемасида, 31746 дона ва 90+50/2Х30 см экиш схемасида, 35714 дона кўчатлари
экилди. Кўчатлар экилгандан сўнгра уларни тутувчанлиги аниқланди. Кузатувларга
кўра, назорат вариантда ва озиқланиш майдони 0,315 м
2
бўлган вариантда 96 фоиз
кўчатлар тутган. Озиқланиш майдони 0,28 м
2
бўлган вариантда эса 97 фоиз кўчатлар
тутиб ривожланган ва назоратга нисбатан 1 фоизга юқри бўлган.
Батат ўсимлгини турли экиш схемаларининг ер устки қисмини ўсиши,
биометрик кўрсаткичларига таъсири (2022-2024 йй.).
Тажрибада батат ўсимликни қаторлар ораси 70 см ленталар ораси 140 см ва
кўчатлар ораси 30 см ли экиш схемаси, яъни озиқланиш майдони 0,315 м
2
қилиб
экилганда ер устки қисмини ўсиши ва ривожланиши, яъни поя, ён шох ва барглар сони
кўп бўлганлиги аниқланди. Бу албатта озиқланиш майдонни, қуёш нуридан
фойдаланиш даражаси ва озиқ моддаларга боғлиқ омиллар сабаб бўлган.
Тажрибада олинган натижаларга кўра, турли экиш усулларини батат
туганакларнинг ўртача вазнига таъсири аниқланган. Бунда экиш усуллари бўйича
кўрсаткич 366 грамдан 478 грамгачани ташкил этди. Назорат озиқланиш майдони 0,42
м
2
бўлган вариант энг юқори кўрсаткич, яъни 478 грам бўлган. Қолган экиш усуллари
унга нисбатан паст кўрсаткичга, яъни 366-470 грамни ташкил этган. Туганак мевалар
вазни албатта экиш усуллари ва озиқланиш майдонига боғлиқлиги намоён бўлган.
Батат ўсимлгини турли экиш схемаларининг ҳосилдорлик кўрсаткичларига
таъсири (2022-2024 йй.).
№
Экиш схемалар
Туганакни
ўртача
вазни, г
Умумий
ҳосил,
т/га
Товарбо
п ҳосил,
т/га
Товарбоп
ҳосил
улуши, %
Стандартга
нисбатан, %
188,8
195,6
181,4
194,8
197,2
195,1
170
175
180
185
190
195
200
140+70/2х40 см, – назорат
140+70/2х30 см,
90+50/2х30 см,
Асосий поя узунлиги, см
Барглар сони, дона
`
106
1
х40 см,
назорат
478
42,1
40,6
96,5
100
2
х30 см
470
43,8
42,6
97,2
105
3
х30 см
366
41,9
39,9
95,2
98
ЭКФ
05
5,2
1,0
Sх,%
2,8
3,8
Турли экиш усуллари батат ўсимлиги ҳосилдорлигига таъсири ҳам аниқланди.
Бунда умумий ҳосили товарбоп ҳосил ва унинг улуши ҳисоблаб чиқилди.
Тажрибада умумий ҳосил миқдори экиш усуллараро 41,9-43,8 т/га ни ташкил
қилган. Ундан товарбоп ҳосил ажратилган ва вариантлараро бир биридан фарқланди.
Назорат вариантнинг товарбоп ҳосили 40,6 т/га ни ташкил этиб, унга нисбатан юқори
натижани (43,8 т/га) қаторлар ораси 70 см ленталар ораси 140 см ва кўчатлар ораси 30
см ли экиш схемаси, яъни озиқланиш майдони 0,315 м
2
бўлган вариантда аниқланди.
Қаторлар ораси 50 см ленталар ораси 90 см ва кўчатлар ораси 30 см ли экиш схемаси,
яъни озиқланиш майдони 0,28 м
2
қилиб экилган вариант назоратга нисбатан паст 0,7
т/га товарбоп ҳосил берганлиги аниқланди
Батат ўсимлгини турли экиш схемаларининг дегустацион баҳолаш
кўрсаткичларига таъсири (2022-2024 йй.).
Экиш схемалар
Ташқи
кўриниши
Ранги
Таъми
Хушбўйлиги
Умумий
баҳо, балл
х40 см, назорат
9.6
10.0
10.0
9.5
9,8
х30 см
9.8
10.0
10.0
9.6
9,9
х30 см
9.8
9.8
9.8
9.6
9,8
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Тошкент вилояти шароитида батат
ўсимлигини кўчатидан мақбул экиш схемаси бу қаторлар ораси 70 см ленталар ораси
140 см ва кўчатлар ораси 30 см ли, яъни озиқланиш майдони 0,315 м
2
бўлган экиш
схема эканлиги аниқланди. Ушбу экиш схемасида ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши
яхши бўлган. Ҳосилдорлик ва ҳосил сифати ҳам юқори эканлиги исботланди. Бататни
турли экиш схемаларини ўрганишда кўчатларни тутувчанлиги бўйича катта ўзгариш
бўлмади. Ҳосилни пишиб етилиши бўйича, эрта пишиб етилган вариант бу 0,315 м2
озиқланиш майдонга эга бўлган вариантда бўлиб, 173 кунни, яъни назоратга нисбатан
3 кун эрта пишган. Ўсимликни қаторлар ораси 70 см ленталар ораси 140 см ва кўчатлар
2
)
70
140
(
2
)
70
140
(
2
)
50
90
(
2
)
70
140
(
2
)
70
140
(
2
)
50
90
(
`
107
ораси 30 см ли экиш схемаси, яъни озиқланиш майдони 0,315 м2 бўлган вариантида
ўсимлик ер устки қисмини ўсиши ва ривожланиши, яъни асосий поя (195,6 см), ён шох
(5,6 дона) ва барглар сони (197,2 дона) кўп бўлганлиги аниқланди. Бу албатта
озиқланиш майдонни, қуёш нуридан фойдаланиш даражаси ва озиқ моддаларга боғлиқ
омиллар сабаб бўлган. Бататни товарбоп ҳосили назоратга нисбатан 5 фоизга юқори
(43,8 т/га) ва товарбоп ҳосил улуши 97,2 фоиз бўлган қаторлар ораси 70 см ленталар
ораси 140 см ва кўчатлар ораси 30 см ли экиш схемаси, яъни озиқланиш майдони 0,315
м2 қилиб экилган вариантда аниқланди. Тажрибада дегустацион баҳо барча
вариантлардан деярли бир хилда бўлганлиги аниқланди.
Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References:
1.
Ўзбекситон Республикаси худудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик
экинлари Давлат реестри. 2024. – б. 53.
2.
Азимов Б.Ж., Азимов Б.Б. “Сабзавотчилик, полизчлик ва картошкачиликда
тажрибалар ўтказиш методикаси”.-Т. Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси, 2002 й.
181–185-б.
3.
Белик В.Ф. Методика физиологических исследований в овощеводстве и
бахчеводстве. - Москва, 1970. – С. 211.
4.
Доспехов Б.А. Методика полевого опыта. – Москва: Агропромиздат, 1985. – С. 223-
290.
5.
Мавлянова Р.Ф., Меджитов С.М. Рекоментации выращивания батата в
Узбекситане. Ташкент. 2003. с. 28
6.
Методика государственного сортоиспытания сельскохозяйственных культур.
Выпуск IV Картофель, овощные и бахчевые культуры. – Москва Колос, 1975. – С. 36-46.
7.
Международные правила анализа семян. – Москва Колос, 1984. – С. 34- 126.
8.
Методика опытного дела в овощеводстве и бахчеводстве. Под ред. В.Ф.Белика. –
Москва Агропромиздат, 1992. – С. 15-310.
9.
Моисейченко В.Ф. и др. Основы научных исследований в плодоводстве,
овощеводстве и виноградарстве. – Москва Колос, 1994. – С. 135-160..