Авторы

  • А.С. Арзиев
    Қорақалпоқ Давлат универстети доценти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdift.73439

Ключевые слова:

Натура амалий машқ мунозара ақлий ҳужум эслаш кўриш қобилияти композиция меъмор каламтасвир.

Аннотация

Хотирада расмлар билан ишлаш жуда фойдали. Хотирадан ранглар нисбатини кузатиш ишда катта фойда келтириши мумкин. Олдин оддий предметларни тасвирлаб кейин мураккаброқ жисмларга ўтиш тавсия қилинади. Предметни диққат билан кузатиб унинг асосий пропорцияларини, характерли хусусиятларини англаб олиб кейин хотирадан расмни чизишга киришиш керак.


background image

`

87

ХОТИРАДАН ТАЛАБАЛАРГА РАСМ ЧИЗИШНИ ЎРГАТИШ УСУЛИ

А.С.Арзиев

Қорақалпоқ Давлат универстети доценти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15083774

Аннотация:

Хотирада расмлар билан ишлаш жуда фойдали. Хотирадан ранглар

нисбатини кузатиш ишда катта фойда келтириши мумкин. Олдин оддий предметларни
тасвирлаб кейин мураккаброқ жисмларга ўтиш тавсия қилинади. Предметни диққат
билан кузатиб унинг асосий пропорцияларини, характерли хусусиятларини англаб олиб
кейин хотирадан расмни чизишга киришиш керак.

Калит сўзлар:

Натура, амалий машқ, мунозара, ақлий ҳужум, эслаш, кўриш

қобилияти, композиция, меъмор, каламтасвир.


Жамиятимиз жаҳонда тараққий этган мамлакатлар қаторидан ўрин олиши учун,

аҳоли таълимини жадаллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида энг илгор
педагогик технологиялардан фойдаланиш зарур Ҳар қандай таълимнинг мақсади -
билимни хамда уни амалда қўллай билиш кўникмалари ва малакаларини
шакллантириш, шунга зарур шахс сифатлари ва кўрсатмалари ишлаб чиқишдир.

Ўқув фаолияти ҳаракатида мақсаднинг барча компонентлари амалга ошар экан,

турли методларни биргаликда куллаш зарур. Шунинг учун, услуб танлашда энг асосий
омил булиб, аник ўкув машгулотининг дидактик вазифаси хизмат килади. Услуб танлаш
нафакат ўкув максадидан, балки ўкув материал мазмунига ва бу фаннинг
мураккаблигига богликдир. Бундан ташқари, методларни танлаш ўкувчиларнинг сони,
уларнинг ўқув имкониятлари, таълимининг, ўкув - моддий шароитлар ва ўқувчининг
маҳоратига боғлик.

Маълумки, анъанавий дарсда таълим жараёнининт марказида ўқитувчи туради.

Шу боис, баъзида анъанавий дарсни марказида ўқитувчи турган ўқитиш усули деб хам
аташади. Анъанавий даре ўтиш моделида кўпрок маъруза, савол-жавоб, амалий машқ
каби методлардан фойдаланилади. Шу сабаб, бу холларда анъанавий дарс
самарадорлиги анча паст бўлиб, ўкувчилар таълим жараёнининг пассив
иштирокчиларига айланиб қоладилар.

Анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган холда, унга турли-туман ўқувчилар

фаолиятини фаоллаштирадиган методлар билан бойитиш ўкувчиларнинг ўзлаштириш
даражасини кўтарилишига олиб келади. Бунинг учун даре жараёни оқилона ташкил
қилиниши, ўқитувчи томонидан талабаларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг
таълим жараёнида фаоллиги муттасил рағбатлантирилиб турилиши, ўкув материалини
кичик-кичик бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очишда баҳс, мунозара, ақлий
ҳужум, кичик гуруҳларда ишлаш, тадқиқот, ролл и ўйинлар методларини қўллаш, турли-
туман қизиктирувчи мисолларнинг келтирилиши, талабаларни амалий машқларни
мустақил бажаришга ундаш, турли бахолаш усулларидан фойдаланиш, таълим
воситаларидан жойида ва вактида фойдаланиш талаб этилади.

Қуйида тавсия этилаётган тартибларда талабаларнинг эслаб қолиш

кўрсаткичларига ўқитиш усулларининг таъсир даражаси акс эттирилган 1 Маъруза -
эшитганимизнинг 5%. 2 Ўқиш - ўкиганимизнинг 10%. 3 Видеоусул, намойиш -


background image

`

88

кўрганимизнинг 20%. 4 Тажрибани намойиш килиш - кўрган ва эшитганимизнинг 30%
5 Бахс-мунозара - мухокама килганимизнинг 40%. 6 Машқлар - ўқиган, ёзган,
гапирганимизнинг 50%. 7 Ишбоп ўйин, кичик гурухларда ишлаш, лойихалаш - мустақил
ўқиганимизнинг, тахлил ва мухокама килганимизнинг, химоя ва намойиш
килганимизнинг 75%. 8. Йўналтирувчи матн, муаммоли вазият, бошкаларни ўқитиш —
мустакил ўрганганимизнинг, тахлил ва мухокама килганимизнинг 90%. Шунинг учун
ўкитувчи мавзуни мақсадидан келиб чиққан ҳолда даре ўтиш усулларини ўзи танлайди.

Бу архитектор каби мутахассисларни таёрлашда ижодий ёндашишни талаб килади

ва меъмор тайёрлаш сифатини талаб даражасида амалга оширилишида талабаларнинг
раем саводхонлигини оширилиши долзарб бўлиб ҳисобланади. Фанни ўрганиш
жараёнида талабада эслаш, кўриш қобилиятини ўргатиш ва ўстириш талаб қилинади.
Идрок килиш пайтида қанча кўп сенсорик (сезги) каналлардан фойдаланилса, эсда олиб
қолинган билимларнинг микдори ва сифати шунчалик юқори бўлади. Қаламтасвир
фанини ўқитишда жаҳондаги илгор архитектура таълимидаги услуб таклиф килинади
ва бу куйидагича ифодаланади. Кўз олдингизга келтирингки сиз кайсидир мавзуда раем
чизишингиз керак.

Бевосита бу ишга киришишдан олдин мавзудаги тасвирни ички кўзингиз билан

тасаввур қилишингиз керак. Композиция устида ишлаш факатгина шу холат билан
чегараланмайди. Бу бирламчи холат бўлиб бирон нарсани яратиш учун шубхасиз кўриш
хотираси ва кизикувчанликка эга бўлиш лозим. Хотирадан ишлаш рассомнинг ҳис
қилиш қобилиятини кучайтиради ва хотирадаги кўринишлардан энг асосий, энг
характерлиларини танлашни, ҳамда натурани бутунликда кўришга ўргатиб бу билан
композицияни ишлашга қайта ёрдам беради. Шу билан бирга хотирадан, хаёлдан раем
чизаётганда доим натура билан ишлаш керак.

Баҳоланки бу икки услуб уйгунлиги яхши натижага олиб келади. Натурадан

ишлашнинг ўзида кузатишни кучайтириш амалларини қўллаш керак бўлади. Масалан
натурадан расм чизаётиб натурага тўхтамай қарайвериш шарт эмас балки натурага кам,
лекин ўйлаб ва ўйланиб қараш услубингиз яхши натижа беради. Хотирадан расм
чизишга таёрланишнинг яхши усули кузатиш хисобланади. Бунда харакатланаётган
жонли натурадан ҳар хил чизгилар бажарилади маълумки иш билан машҳур
одамларнинг расмини фақат кузатиш орқали чизиш мумкин.

Агар ҳаракатлар такрорланса уларнинг ритмининг кузатиб харакатларни эслаб

қолиб олинган таассуротини қоғозга чизиб камчиликларини тўғрилаш мумкин. Кўриш
хотирасини ривожланишига шубхасиз уйда, кўчада, бошқа жойларда бажарилган
чизгилар фойда беради. Бу вақтда шу қисқа вақт ичида бир талай деталларни ўзаро
солиштириб ва эслаб қоласиз. Бир-биридан салгина фарқ қилувчи деталларни бир-
бирига солиштириш ва уларнинг фарқларини аниқлаш фойдадан холи эмас. Сюжетли
композиция устида ишлашда хар-хил одамлар ва жонзотларнинг олдиндан чизилган
чизгилари жуда катта фойда беради.

Манбалардан маълум бўлишича рассомлар фаолиятида хотирадан расм чизиш

катта ўрин эгаллаган. Хотирамизни қандай созлаш мумкин? Бунинг учун бадиий
кундаликка, ёзув дафтарчасига ўхшаш нарса тутиб унга хар кун охирида шу кун сизни
хайратга солган таассуротларни битиб бориш керак. Бундан ташқари ўзингизда хар


background image

`

89

доим қизиқарли ва эсда қоладиган воқеаларни белгилаб бориш одатини
ривожлантириш керак.

Англиялик, рассом Хогарт бу тўғрида: ” мен ўзимни ўзига хос техник хотирага

ўргатиб нарсаларни бўлакларини хаёлан такрорлаб уларни ўзаро бириктириб қалам
билан уйгунлаштиришни ўргандим” деб ёзади. Хотирадан расм чизишни
енгиллаштиришни яна бир бўлаги ясалаётган деталнинг нимага хизмат қилиши,
кўринишни асосий ориентация конструксияси қандайлигини эслашдан иборат. Бундай
анализ рассомга бу предметни деталлардан аниқ йиғиб ясаш имконини беради.
Хотирадан ясаш билан бир вақтда одам пластик анатомиясини ўрганиш катта фойда
беради. Перспективани ўрганиш хам зарур бўлади.

Доимо ҳар-хил бўйли ва ҳар-хил тузилишдаги одам фигураларни ҳар-хил

рақурсдаги кўринишларни чизиш зарур. Бу вақтда қандай саволларга жавоб бериш
керак, иш қанча давом етиши керак, расм ўлчаш ашёси қандай бўлиши керак деган
саволларга жавоб излаймиз. Композицияни бажариш учун кетадиган вақт рассомни
билимига унинг кузатиши таассуротларининг тўлиқлигига боғлиқ бўлади.

Маълумки бошида хотиравий расм чизмасдан хотирани бўлиши мумкин. Шунга

карамай расмни ташлаб қўйишга ошиқмай унинг устида камида бир соат ишлаш керак.
Бу ерда бошидан бошланган ишни охирига етказишга ўрганиш катта аҳамиятга эга.
Кичик композицияда уйнинг кириш қисми панжараси берилган. Сиз ясаш вақтда
нақшини эсдан чиқариб қўйган бўлсанггиз у пайтда хотирангизни жамлаб унинг
нақшини эслашга уриниш ва ясаш керак. Агар у накш бўлса расмни натурага икки марта
Караганда уни эсда сақлаб ясашга эришиш керак.

Вақт ўтиб сизнинг махоратингиз ошиши билан сизда хар бир расмни узоқ вақт

ишлашга интилиш пайдо бўлади. Расм ўлчамларига келсак ватман қогознинг тўртдан
бир қисми катталигидаги A3 форматда бўлгани яхши махоратингиз ошиши билан қоғоз
формата ва ўлчамини ўзгартириш мумкин. Бошидан оддий қаламда ишлаб турган
бўлсангиз кейинроқ туш, перо, кист билан ишлаш тавсия қилинади. Хотирада расмлар
билан ишлаш жуда фойдали. Хотирадан ранглар нисбатини кузатиш ишда катта фойда
келтириши мумкин. Хотирадан расм ясашнинг кандай усули мақсадга мувофиқ? Олдин
оддий предметларни тасвирлаб кейин мураккаброқ жисмларга ўтиш тавсия қилинади.
Предметни диққат билан кузатиб унинг асосий пропорцияларини, характерли
хусусиятларини англаб олиб кейин хотирадан расмни чизишга киришиш керак.

Предметни қайта кузатганда калам ишлатмасдан факат хаёлан расм ясаб предмет

деталларини эслаб қолишга уриниш керак ва шу билан расм ясашдан қониқиш хосил
қилиш керак. Аста-секин топшириқни мураккаблаштириб хотирадан икки учта
предметни расмини кейин эса яшаётган хонангизнинг, хамиша учрайдиган хоналар
интеръерларини ва бошқаларни чизиш тавсия қилинади. Мураккаблашган
топшириқларни умумий кўринишдан бўлак кўринишга ва кейин яна умумий кўринишга
кайтиш принцпи билан бажариш керак.

Амалда бу қуйидагича кўрилади: Турар жой биносини ясаётиб олдин унинг типик

хусусиятлари ва асосий пропорцияларини белгилашга харакат қилинг. Бундай расм
ясашнинг иккинчи боскичи расм қисмларини диққат билан ўрганишдан иборат (ойна,
эшик, том кисмларини) Буларнинг хаммасини натурадан яхшилаб кузатиб кейин


background image

`

90

хотирадан ту гати ш керак. Бундай типдаги расмларни олдин чизик билан бажариб
констуктив масалани ечиш бу ерда асосий эканлигини эсдан чикармаслик керак. Бу
масалани бажариб, кейин ёруглик ва соя каби кейинги босқичга ўтиш мумкин. Одам бош
қисми хам шундай принципда ясалади. Ясаш жараёнида бошнинг ва унинг детал
қисмларининг характерли хусусиятларини эслаб колиш керак. Характерли хусусият,
костюм, бош кийим, оёк кийим ва бошқа қисмларни тўхтовсиз кузатиш жуда мухим.
Булар хаммаси композиция устида ишлашда катта ахамият касб этади.

Бу мураккаб масалани ечишда қуйидагиларга эътиборни жалб қилиш керак

бўлади: Одамларнинг катта микдорда йигилиб турган расмини чизишда олдин асосий
гуруҳларни, уларни пропорцияларни аниклаш умумий силуетли бир гуруҳнинг иккинчи
гуруҳга нисбати, бошларининг баландлиги, оёқларнинг жойлашиши, гуруҳларнинг
ёритилганлиги ва уларнинг фонда жойлашишини сахнага қараб хаёлан ясаб бошлаб
шаклларни солиштириб бошқа томонга қаранг ва кўринишни, девор, асфалт, қорда
кўришга ҳаракат қилинг кейин яна бир марта яхшилаб томоша қилинг ва расм ясашга
киришинг. Одатда олдинига ясаш жуда қийин кечади образлар тез ўтиб кетади.Бундай
холатда яна бир марта натурага қараш фойдали хисобланади. Бу вақтда сиз
хатоларингизни кўрасиз ва тўғирлайсиз.

Ёзилганларни кўриб чиқиб шундай хулосага келиш мумкин:-Хотирадан расм ясаш

хар куни, доимо, барча шароитда олиб борилиши керак. Барча вақт ва барча ерда хаёлан
қизиқиш билан расм чизиш керак.-Узингизга топшириқ қўймасдан умуман кузатмаслик
керак, иншоотни иложи борича ва бутун кузатиб деталларни солиштириш керак,
кузатганда эсда қолдириш кераклигини унутмаслик керак.-Кетма кетликка эътибор
бериш керак. Шошмасдан бир шаклни ўрганмасдан иккинчисига ўтманг чиройли
деталларни аниқлашни ўрганинг.-Энг асосийси ўз кўриш хотирангизни шакллантиринг
ўзингизга ёкқан композицияларни ўрганиб уларни расм сифатида ясанг.
Юқоридагилардан хулоса килиб айтганда меъморларни тайёрлаш жараёнидаги
каламтасвир фанини ўқитишда мазкур усуллардан фойдаланиш, талабаларнинг
мутахассис сифатида шаклланишида катта ва муҳим аҳамият касб этади.

Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References:

1.

Абдурахмонов Ш. Рангшунослик. Наманган.-2007.

2.

Набиев М. Рангшунослик. Т.: Ўқитувчи, 1995.

3.

Булатов С.С.Рангшунослик.-Т.; Ўзбекистон фаиласуфлари миллий жамияти

нашриёти. 2009.
4.

Турсуналиев Н. Рангшуносликка оид терминларнинг қисқача изоҳли луғоти.-Т.:

ТДПУ.2002
5.

Хўжаниёзов Ш.Р., Бойжонов А.Қ., Хаджиева Д.И. Республика илмий амалий

конференция тўплами -Т 2013.
6.

Арзиева Р.А. (2023) Развитие творческих умений и навыков студентов в процессе

профессиональной подготовки. Jurnal of Universal Science Research, 1(10), 353-358.
7.

Насыров П. Арзиева Р. (2023). Techlogy of organizing independent education of students

in mathematics.Academia Repository. 4 (11), 62-67.

Библиографические ссылки

Абдурахмонов Ш. Рангшунослик. Наманган.-2007.

Набиев М. Рангшунослик. Т.: Ўқитувчи, 1995.

Булатов С.С.Рангшунослик.-Т.; Ўзбекистон фаиласуфлари миллий жамияти нашриёти. 2009.

Турсуналиев Н. Рангшуносликка оид терминларнинг қисқача изоҳли луғоти.-Т.: ТДПУ.2002

Хўжаниёзов Ш.Р., Бойжонов А.Қ., Хаджиева Д.И. Республика илмий амалий конференция тўплами -Т 2013.

Арзиева Р.А. (2023) Развитие творческих умений и навыков студентов в процессе профессиональной подготовки. Jurnal of Universal Science Research, 1(10), 353-358.

Насыров П. Арзиева Р. (2023). Techlogy of organizing independent education of students in mathematics.Academia Repository. 4 (11), 62-67.