`
58
NOMULKIY TUSDAGI IJRO HUJJATLARINI IJRO ETISHDA DAVLAT
IJROCHISINING BOSHQA TASHKILOTLAR BILAN HAMKORLIGI
COOPERATION OF THE STATE EXECUTOR WITH OTHER ORGANIZATIONS
IN THE EXECUTION OF EXECUTIVE DOCUMENTS OF A NON-PROPERTY
TYPE
ISROILOV SHAXZOD ISOMIDDIN O‘G‘LI
https://doi.org/10.5281/zenodo.15125827
Номулкий тусдаги, яъни мулкий хусусиятга эга бўлмаган (мажбурият юклаш,
қарздорни кўчириш, иморатни бузиб ташлаш, ундирувчини кўчириб киритиш) каби
ижро харакатларини мажбурий ижросини таъминлашда давлат ижрочиси
томонлар(қарздор ва ундирувчи)дан ташқари бошқа ташкилотларнинг иштирокини
ҳам таъминлаши мумкин. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси «
Суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида
»ги Қонуннинг 21-моддасида
давлат ижрочисининг давлат органлари, кредит ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар
билан ҳамкорлик масалалари кўрсатиб ўтилган.
Бундан ташқари, биламизки, ушбу турдаги ижро ҳужжатларини ижро этишда
холислар
нинг иштироки мажбурий ҳисобланади. Қонуннинг 18-моддасида ҳам
қарздорнинг хоналари ва омборларини очиш, мол-мулкини кўздан кечириш, хатлаш,
олиб қўйиш ва бериш билан боғлиқ ижро ҳаракатларини амалга оширишда холислар
иштирок этиши шарт. Бошқа ҳолларда, холислар давлат ижрочисининг ихтиёрига кўра
чақирилади. Холислар сифатида ижро ҳаракатларини амалга оширишдан манфаатдор
бўлмаган ва ўзаро ёки ижро иши юритиш иштирокчилари билан қариндош бўлмаган,
бир-бирига бўйсунмайдиган ва бир-бирини назорат қилмайдиган вояга етган ҳар
қандай муомалага лаёқатли жисмоний шахслар таклиф этилиши мумкин. Холислар
икки кишидан кам бўлмаслиги керак
.
Шунингдек, давлат ижрочилари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни амалга
оширишда давлат органлари, кредит ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро
ҳамкорликда амалга ошириши, мазкур органлар ҳамда ташкилотлар суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини таъминлашда давлат
ижрочиларига
кўмаклашиши шарт
лиги вонуний асосда белгилаб қўйилган.
Жумладан,
ички ишлар органлари
:
давлат ижрочисининг қарори асосида қарздор жисмоний шахсни, олиб қўйилиши
лозим бўлган болани, шунингдек автомототранспорт воситаларини
қидириш
ни амалга
оширади;
давлат ижрочиси ҳузурига келишдан бўйин товлаётган шахсларнинг белгиланган
тартибда
мажбурий келтирилиши
ни таъминлайди;
ижро ҳаракатларини амалга оширишда, шу жумладан давлат ижрочиси томонидан
ижро ҳаракатларининг амалга оширилишида бирон-бир тўсиқ бўлганда,
жамоат
тартиби сақланиши
ни таъминлайди;
қонунда белгиланган мажбурий ижро этиш чораларини амалга ошириш учун, шу
жумладан ундирувни автомототранспорт воситасига қаратиш учун ушбу
`
59
автомототранспорт воситасининг мажбурий тўхтатилиши
ни давлат ижрочисининг
топшириғи асосида таъминлайди;
автомототранспорт воситаси эгаси тўғрисидаги, тегишли қарздорлар номига
рўйхатга олинган автомототранспорт воситалари ҳақидаги ахборотни, шунингдек
автомототранспорт воситаларига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги бошқа маълумотни давлат ижрочисининг
ёзма сўрови асосида уч кунлик муддатда тақдим этади
, давлат ижрочиларининг
автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишга
оид белгилаган тақиқларини ижро этади;
суднинг ёки давлат ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг
Ўзбекистон
Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш
тўғрисидаги қарори ижросини
таъминлайди
1
;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр
агентлигининг органлари
:
кўчмас мулкка, шу жумладан ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий
ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги, ҳуқуқ эгалари ҳақидаги
маълумотларни, шунингдек
ўзга кадастр маълумотларини давлат ижрочисининг
ёзма сўровига кўра уч кунлик муддатда тақдим этади
;
суднинг ёки давлат ижрочисининг қарори ёхуд давлат ижрочиси томонидан
тасдиқланган ундирувчи ва қарздор ўртасидаги кўчмас мулкни топшириш
далолатномаси асосида кўчмас мулкка, шу жумладан
ер участкасига бўлган мулк
ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказади
;
ер участкасини олиб қўйиш ва бериш тўғрисидаги ижро ҳаракатларини амалга
оширишда, қонунчиликда белгиланган ҳолларда эса, ижро ҳаракатларини амалга
ошириш давомида рўйхатга олинган бошқа кўчмас мулкни кўздан кечиришда иштирок
этади ва бошқалар.
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан
"Маҳаллабай"
ишлаш тизими
янада кучайтирилиб, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар
фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, солиқ инспектори ва ижтимоий
хизмат ходимидан иборат "маҳалла еттилиги" иштирокида ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борада Мажбурий ижро бюроси фаолиятида ҳам тизимли чора-тадбирлар қабул
қилиниб, кўрсатмалар бериб келинмоқда. Жумладан, Мажбурий ижро бюроси
директорининг тегишли Кўрсатмасига асосан, давлат ижрочилари фаолиятининг
самарадорлигини янада ошириш ва самарали иш услубларини татбиқ этиш мақсадида,
Бюронинг туман бўлимлари ташаббуси билан туман бўлими давлат ижрочилари
"маҳаллабай" кесимида "Маҳалла еттилиги" билан ҳамкорликда ишларни ташкил
этишлари юзасидан тадбир ўтказилмоқда.
Маълумот ўрнида Бюро органлари тизимида тоифасидан қатъий назар, иш
юритувдаги суд ва бошқа органлар ҳужжатлари давлат ижрочилари ўртасида
"маҳаллабай" кесимида тақсимланиб, маҳалла еттилиги билан ҳамкорлик ишлари
1
Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги
Қонуни
https://lex.uz/docs/26477#27856
`
60
кучайтирилмоқда. Бундай ҳаракатлар замирида улар биргаликда аҳолининг ҳуқуқий
маданиятини ошириш, қонун ва одил судловни ҳурмат қилиш, жисмоний ва юридик
шахслар ўртасида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ва ихтиёрий
равишда бажариш маданияти ёки кўникмасини шакллантиришда ҳисса қўшадилар.
Шунингдек, Prezidentning 26.11.2024 yildagi "Sud hujjatlari va boshqa organlar
hujjatlarini ijro etish tizimini takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi
Prezidentining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida"gi PQ-406-
sonli qaroriга асосан, Majburiy ijro byurosi
Oʻzbekiston Respublikasining хalqaro
shartnomalar va хalqaro tashkilotlardagi a’zoligi boʻyicha majburiyatlarni bajarish
uchun mas’ul boʻlgan davlat organlari
va boshqa tashkilotlar roʻyхatiga kiritildi.
Byuro Sud ijrochilarining хalqaro ittifoqiga a’zolik badallarini oʻz vaqtida toʻlash uchun
mas’ul boʻldi. Sud ijrochilarining хalqaro ittifoqi – turli mamlakatlarning sud ijrochilari
oʻrtasidagi хalqaro hamkorlikni muvofiqlashtirish va rivojlantirish uchun tashkil etilgan
nodavlat tashkilot. 1952-yilda Fransiya Sud ijrochilarining milliy palatasi tashabbusi bilan
tuzilgan. Hozirgi vaqtda tashkilot taхminan 100 ta mamlakatning sud ijrochilari хizmatlarini
birlashtiradi. Яъни бу орқали чет эл билан боғлиқ бўлган ижро ҳаракатларини амалга
ошириш тизими пайдо бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, мажбурий ижро бюросининг нomulkiy tusdagi ijro
hujjatlarini ijro etishda бошқа давлат органлари ҳамда такилотлар билан ҳамкорликнинг
ўрнатиши, биринчидан, ўз вазифаларини амалга оширишда вужудга келиши мумкин
бўлганқаршилик ҳолатларини олдини олади ва камайтиради, иккинчидан, маҳалла
кабилвр миллий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан
ҳолда, қонунга мувофиқ зиддиятсиз ҳал бўлишини таъминлашда муҳим рол ўйнайди.
Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References:
1.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси.
2.
Ўзбекистон
Республикасининг
Оила
кодекси.
https://lex.uz/ru/docs/104720?ONDATE=07.02.2024%2000
3.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик–процессуал
кодекси.
4.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси.
https://lex.uz/docs/97664#200658
5.
Ўзбекистон
Республикасининг
Жиноят
кодекси.
https://lex.uz/docs/111453#1427044
6.
Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни
https://lex.uz/docs/26477#27856
7.
Oʻzbekiston RespublikasiPrezidentning 26.11.2024 yildagi "Sud hujjatlari va boshqa
organlar hujjatlarini ijro etish tizimini takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston
Respublikasi Prezidentining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish
toʻgʻrisida"gi PQ-406-sonli qarori