Авторы

  • Исломиддин Муҳаммадиев
    СамЧТ институт 3-курс талабаси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdift.75586

Ключевые слова:

мўғул тазкира султон сулола қози Марв саҳоба.

Аннотация

Мақолада мўғуллар истилоси йилларида яшаган бухоролик шоир Нуриддин Авфийнинг илмий фаолияти ва ҳаёти ҳамда  унинг ноёб асарларини тавсифи баён қилинган.


background image

`

55

ИЛК ТАЗКИРАНАВИС ШОИР

Муҳаммадиев Исломиддин

СамЧТ институт 3-курс талабаси

https://doi.org/10.5281/zenodo.15124766

Аннотация

Мақолада мўғуллар истилоси йилларида яшаган бухоролик шоир Нуриддин

Авфийнинг илмий фаолияти ва ҳаёти ҳамда унинг ноёб асарларини тавсифи баён
қилинган.

Калит сўзлар:

мўғул, тазкира, султон, сулола,

қози, Марв, саҳоба.

Annotation

The article describes the scientific work and life of the Bukhara poet Nuruddin Aufi, who

lived during the Mongol invasion, and also describes his unique works.

Keywords:

Mongol, tazkira, sultan, dynasty, judge, Merv, sahaba.

Аннотация.

В статье описывается научная деятельность и жизнь бухарского поэта Нуруддина

Ауфи, жившего во времена монгольского нашествия, а также описываются его
уникальные произведения.

Ключевые слова:

Монгол, тазкира, султан, династия, судья, Мерв, сахаба.

Аллома XII асрнинг охири ва XIII асрнинг бошларида яшаган илк тазкиранавис

шоирлардан саналади. У 1171 йил Бухорода қозилар оиласида таваллуд топган.
Манбаларда келтирилишича, у саҳоба Ашаптан Абдураҳмон ибн Авфийнинг наслига
бориб етган. Алломанинг тўлиқ исми – Нуриддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Яҳё
Авфий. Унинг отаси Марв шаҳрининг қозиси бўлиб, бобоси ҳам вилоят қозиси ҳамда
кўзга кўринган муҳаддис олимлардан бири бўлган

1

. Амакиси Шарафиуззамон

Мажидиддин эса, ғарб Қорахонийлар ҳукмдори Қилич Тамғачхоннинг хос табиби
бўлган. Аллома дастлабки таълимни отаси, бобосидан ҳамда бу ердаги уламолардан
сабоқ олган. Кейинчалик у илм олиш мақсадида Хуросон, Ҳиндистон ва
Мовароуннаҳрнинг бошқа шаҳарларига сафар қилиб, у ердаги олимларидан таҳсил
олган.

1201 йили у Самарқандга келган пайти амакиси орқали Қилич Тамғачхон

хизматига кириб, унинг валиаҳди Қилич Арслонхон Нусратуддиннинг хос муншийси
бўлган. Аллома саройдаги олиму фозиллардан ҳам сабоқ олган. Шунингдек, бу ерда у
Нажимиддин Кубро, Мажидиддин Бағдодийлар билан учрашган. Нуриддин Авфий 1203
йили Хоразмга сафар қилиб у ердаги олимларнинг илмий мажлисларида қатнашган.
Аллома 1205 йилдан бошлаб, Мовароуннаҳр ва Хуросон кўп саёҳат қилган, дастлаб
Нисо, Марв, Тус, Ҳирот ва Сейистонда бўлган. 1206 йил Нишопурга сафар қилиб, анча
муддат у ерда яшаган ҳамда Хуросоннинг етук арабийнавис ва форснавис кўпгина
шоирлар билан учрашиш бахтига муяссар бўлган. Нуриддин Авфийнинг бу саёҳатлари
давомида келажакда ёзадиган тазкираси учун кўпгина маълумотлар тўплаган.

1

Саъадиддин Авфий. “Лубобул албоб”. – Теҳрон: Саид Нафиси, 1915. – Б-1-32


background image

`

56

1210 йили у Исфизор ва Ҳирот шаҳарларини ҳам зиёрат қилиб, Сейистон

шаҳридаги шоирлар мажлисида қатнашган. 1215 йили Нуриддин Авфий Сижистон
орқали Бухорога қайтиб келган

2

. Муғуллар истилосининг таҳликаси ҳақида турли-

туман ваҳимали гаплар халқни саросимага солган пайтида Нуриддин Авфий Ғазна
шаҳридаги олимлар билан бирга мажлисда бўлган. У Чингизхонни Марказий Осиёга
бостириб киргани хабарини эшитиб, Хуросон ва Мовароуннаҳрдан келган қочоқларга
қўшилиб, Ҳиндистон сафарига отланган. Мўғул истилоси ҳатто, Хуросон, Ҳинд, Гужарат
орқали Лоҳур шаҳрида яшаётган тинч аҳолига ҳам кириб борган.

Нуриддин Авфий 1222 йили Уч вилоятига келганида у Ғур Султон Шаҳобиддин

Муҳаммад мамлукларидан бири Малик Носируддин Қобача (1205-1227) нинг саройига
ишга кирган. Бироз вақт ўтгач, у форс адабиётидаги илк шоирлар таржима ҳолига
бағишланган асар “Лубобул албоб” асарини ёзган. Бу асарини Малик Носируддин
Қобачанинг вазири Айнул мулк Фахриддин Ҳусайнга тортиқ қилган

3

. Бу асар тазкира

шаклида 1222-1223 йилларда ёзилган бўлиб, унда аллома Озарбайжон, Марказий Осиё,
Ғазна, Ироқ, Хуросон ҳамда Ғарбий Ҳиндистонда X-XII асрларда яшаб ижод қилган икки
юзи тўқсон тўққизта шоир ва адибларнинг биографияси ҳақида тўлиқ маълумот
берган. “Лубобул албоб” асарининг форсий матнини 1903 йил Э.Браун ва Мирзо
Муҳаммад Қазвинийлар нашр қилган.

Орадан кўп ўтмай малик уни Лоҳурнинг Қанбаяти шаҳрига қозилик лавозимига

тайинлаган. Шунингдек, Нуриддин Авфий арабийнавис олим қози Муҳсин
Тануҳийнинг (940-994) “Ал-фараж баъд, аш-шиддат” (“Офатдан сўнгги овуниш”) номли
асарини араб тилидан форс тилига таржима қилган. Асар ўз даврининг машҳур
тарихий шахсларининг қаҳрамонликлари акс этган ҳикоялар тўпламидан иборат
бўлган

4

. 1227 йили элхонийлардан Шамсиддин Элтўтмиш ва Малик Носируддин

Қобача ўртасидаги жангдан сўнг, Султон Шамсиддин Элтўтмиш ғалаба қозонган. 1227
йили ҳам Нуриддин Авфий Деҳлига кўчиб келиб, Султон Шамсиддин Элтўтмишнинг
саройига таклиф қилинган ҳамда умрининг охирига қадар шу саройда яшаган.

Нуриддин Авфий Малик Носируддин Қобачанинг бўйруғи билан ёзишни

бошлаган “Жавомиъул ҳикоят ва лавомиъ ар-ривоят” (Ҳикоятлар мажмуаси ва
ривоятлар шуъласи) асарини 1228 йили Деҳлида тугатиб, уни Султон Шамсиддин
Элтўтмишнинг вазири Низомул Мулк Муҳаммад ибн Абу Саъад Жунайдийга ҳадя
қилган. Асар 1227-1236 йиллар орасида ёзилган. “Жавомиъул ҳикоят ва лавомиъ ар-
ривоят” асари тўрт қисмдан иборат бўлиб, ҳар бир қисми эса, 25 бобни ташкил қилган

5

.

Унда Ҳиндистон, Эронда ҳукмронлик қилган сулолалар, Марказий Осиё ҳамда
Мовароуннаҳрнинг ижтимоий –сиёсий, маданий ҳаётига оид икки минг бир юзи ўн
учта тарихий латифалардан иборат. Марказий Осиёда яшаган қадим туркий ҳалқлари
ва Бухоро садрлари ҳақида муҳим маълумотлар келтирилган

6

. “Жавомиъул ҳикоят ва

2

Ҳ. Ҳасанов. “Сайёҳ олимлар”. – Тошкент: Ўзбекистон, 1981. – Б. 263.

3

Назир Аҳмад. “Нусхаи хаттийи муҳимми аз тазкираи Лубобул албоби Авфий”. – Калькутта: Индо-Ираника,

XV, 1962. – Б. 1-10.

4

М. Низомиддин. “Авфий”. I-жилд. – Б. 764.

5

N. Bland. “On the Earliest Persian Biography of Poets, by Muhammed Aúfī and on Some Other Works of the Class

Called Tazkirat ul Shuará”. – England: JRAS, 1848. – Б. 111-176.

6

M. Ullmann, Die Natur-und Geheimwissenschaften im Islam, Leiden 1972, s. 31-32.


background image

`

57

лавомиъ ар-ривоят” асари бугунги кунга қадар чуқур тадқиқ қилиниб, нашр
қилинмаган асар ҳисобланади. Т.Файзиев ва И.Низомутдиновлар томонидан таржима
ўзбек тилига таржима қилинган. Аммо асар бугунги кунда ҳам ўз қийматини
йўқотмаган ноёб асарлардан бири ҳисобланади. Унинг асарларининг нусхаси ҳамда ўзи
яшаган даврда хаттотлар томонидан кўчирилган нусхалар бугунги кунда Туркия, Эрон,
Ҳиндистон ва Лоҳур кутубхона фондларида сақланиб келмоқда. Шунингдек, Нуриддин
Авфийнинг вафот этган санаси манбаларда аниқ кўрсатилмаган.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, Мовароуннаҳрда яшаб ижод қилган

кўпгина алломаларнинг илмий мероси олимлар томонидан тўлиқ тадқиқ қилинмаган.
Бугунги кунда ўсиб келаётган ёш авлодга аждодларимизнинг илмий мероси ва
ибратли ҳаётларига оид маълумотларни етказишимиз долзарб мавзулардан саналади.

Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References:

1.

M. Ullmann, Die Natur-und Geheimwissenschaften im Islam, Leiden 1972.

2.

N. Bland. “On the Earliest Persian Biography of Poets, by Muhammed Aúfī and on Some

Other Works of the Class Called Tazkirat ul Shuará”. – England: JRAS, 1848.
3.

М. Низомиддин. “Авфий”. I-жилд.

4.

Назир Аҳмад. “Нусхаи хаттийи муҳимми аз тазкираи Лубобул албоби Авфий”. –

Калькутта: Индо-Ираника, XV, 1962.
5.

Саъадиддин Авфий. “Лубобул албоб”. – Теҳрон: Саид Нафиси, 1915.

6.

Ҳ. Ҳасанов. “Сайёҳ олимлар”. – Тошкент: Ўзбекистон, 1981.

Библиографические ссылки

M. Ullmann, Die Natur-und Geheimwissenschaften im Islam, Leiden 1972.

N. Bland. “On the Earliest Persian Biography of Poets, by Muhammed Aúfī and on Some Other Works of the Class Called Tazkirat ul Shuará”. – England: JRAS, 1848.

М. Низомиддин. “Авфий”. I-жилд.

Назир Аҳмад. “Нусхаи хаттийи муҳимми аз тазкираи Лубобул албоби Авфий”. – Калькутта: Индо-Ираника, XV, 1962.

Саъадиддин Авфий. “Лубобул албоб”. – Теҳрон: Саид Нафиси, 1915.

Ҳ. Ҳасанов. “Сайёҳ олимлар”. – Тошкент: Ўзбекистон, 1981.