`
73
ТЕРГОВГА ҚАДАР ТЕКШИРУВ БОСҚИЧИДА ХАВФСИЗЛИК
ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ПРОЦЕССУАЛ ЖИҲАТЛАРИ
Ш.Х.Маматалиева
Тошкент давлат юридик университети Жиноят-процессуал
ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси Тошкент, Ўзбекистон Республикаси
Телефон рақам: +99 890 985 89 80
https://doi.org/10.5281/zenodo.15131900
Аннотация:
Ушбу тезисда хавфсизлик тушунчаси, хусусан, жиноят процессининг
суд босқичида хавфсизлик тушунчаси ҳақида гап боради. Шунингдек, «хавфсизлик»
тушунчаси тўғрисида олимлар фикри ўрганилиб, илмий мунозарага киришилади.
Калит сўзлар
: хавфсизлик, жиноят процессида хавфсизлик, жиноят процесси
иштирокчилари хавфсизлиги, ҳимоя қилиш, давлат ҳимояси, ҳимоя шакллари.
PROCEDURAL ASPECTS OF İMPLEMENTİNG SECURİTY MEASURES DURİNG
THE PRE-İNVESTİGATİON VERİFİCATİON STAGE
Sh.Kh.Mamatalieva
Lecturer of the Department of Criminal Procedural Law of
Tashkent State University of Law, Tashkent, Republic of Uzbekistan
Phone number: +99 890 985 89 80
Annotation
: In this thesis, will focus on the concept of security, in particular the concept
of security at the judicial stage of criminal proceedings. The opinion of scientists on the
concept of “security” is also being studied and a scientific discussion is being held.
Key words
: security, security in criminal proceedings, security of participants in
criminal proceedings, protection, state protection, forms of protection.
ПРОЦЕССУАЛЬНЫЕ АСПЕКТЫ ПРИМЕНЕНИЯ МЕР БЕЗОПАСНОСТИ НА
СТАДИИ ДОСЛЕДСТВЕННОЙ ПРОВЕРКИ
Ш.Х. Маматалиева
Преподаватель кафедры уголовного и процессуального права
Ташкентского государственного юридического университета
Ташкент, Республика Узбекистан
Тел.номер: +99 890 985 89 80
Аннотация
: В данном тезисе речь пойдет о понятии безопасности, в частности о
понятии безопасности на судебной стадии уголовного судопроизводства. Также
изучается мнение ученых о понятии “безопасность” и проводится научная дискуссия.
Ключевые слова
: безопасность, безопасность в уголовном процессе,
безопасность участников уголовного процесса, защита, государственная защита,
формы защиты.
Мамлакатимизда босқичма-босқич ислоҳотлар ўтказилиб, давлат ва жамият
ҳаётининг барча соҳалари тубдан ислоҳ қилинмоқда ва инсон манфаатлари, унинг
ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкамланмоқда. Хусусан 2022 йил 28 январь куни
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “2022-2026 йилларга мўлжалланган
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони қабул
қилиниши ва унда инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада
`
74
ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш ҳамда мамлакатимизда адолат
ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига
айлантириш каби устувор вазифаларнинг белгилаб берилиши бунинг яққол
мисолидир.
Бундан
ташқари,
ўтган
давр
мобайнида
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари
ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида” ги Фармони, 2019 йил 14 январдаги “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва
жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги”ги
Қонунни
1
эътироф этиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси жиноят процессуал қонунчилигига мувофиқ ишни
судга қадар юритиш жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотлар қабул
қилинган пайтдан бошланади ҳамда терговга қадар текширувни ва жиноят ишини
тергов қилишни ўз ичига олади.
Терговга қадар текширув босқичи жиноят процесси учун ноанъанавий бўлиб,
сўнгги йилларда у жуда жиддий ўзгаришларга дуч келди. Жумладан, Жиноятга оид
аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар
органлари ва муассасаларида қабул қилиш, рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш ва ҳал
этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ИИВ нинг 2016 йил 12 ноябрдаги “Ички ишлар
органларида жиноят ва ҳодисаларга оид аризалар, хабарлар ҳамда бошқа
маълумотларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ва ҳисобини юритиш
тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 180-сонли буйруғи билан
белгиланган. Мазкур буйруққа асосан, жиноят ва ҳодисалар ҳақидаги мурожаатлар
жисмоний ва юридик шахс ёки уларнинг вакилларини шахсан қабул қилиш орқали,
фельдъегерлик хизмати ёки бошқа алоқа техника воситалари орқали, Ўзбекистон
Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда ИИВ нинг интернет
тармоғидаги расмий веб-сайти орқали, ички ишлар органининг фуқароларни қабул
қилиш хонасида, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари учун қулай
жойларга ўрнатилган почта қутиси орқали масъул ходимлар томонидан кеча-кундуз
қабул қилиниши тўғрисида норма мустаҳкамланган.
Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг ЖПК га ўзгартиришлар киритиш
тўғрисида” ги 2017 йил 6 сентябрда қабул қилинган “Суриштирув институти
такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қонуни асосида жиноят
процессида
терговга
қадар
текширув
текширув
босқичига
киритилиб,
тушунтиришлар, тадқиқотлар учун намуналар олиш, ҳужжатлар ва объектларни талаб
қилиш, уларни ЖПК да белгиланган тартибда олиб қўйиш, суд экспертизасини
тайинлаш, уни ишлаб чиқаришда иштирок этиш ва эксперт хулосасини олиш ҳуқуқига
эга бўлган шахсларга жиддий ўзгаришлар киритилди. Оқилона вақт ичида, воқеа
1
`
75
жойлари, ҳужжатлар, буюмлар, жасадларни текшириш, ҳужжатли текширувлар,
жасадларни тадқиқ қилишни талаб қилиш, ушбу ҳаракатларда иштирок этиш учун
мутахассисларни жалб қилиш, суриштирув органига тезкор-қидирув ишларини олиб
бориш бўйича мажбурий ёзма кўрсатма бериш тартиби процессуал тартибга солинди
2
.
Терговга қадар текширув деганда, жиноятчиликка қарши курашиш вазифаларини
бажаришга қаратилган, жиноят процессуал кодекси билан тартибга солинган, терговга
қадар текширувни амалга оширувчи органлар томонидан жиноятнинг олдини олиш
ёки унга йўл қўймаслик, далилларни тўплаш ва сақлаш жиноят содир этишда гумон
қилинганларни ушлаш ва яширинган гумон қилинувчиларни қидириб топиш, жиноят
туфайли етказилган моддий зарарнинг қопланишини таъминлаш учун кечиктириб
бўлмас тергов ва бошқа барча ҳаракатларни ўтказиш фаолиятидан иборат бўлган
ишни судга қадар юритишнинг алоҳида шакли тушунилади
3
.
Б.Н.Рашидовнинг таъкидлашича терговга қадар текширув жиноят ҳақидаги ариза
ёки бошқа хабарлар келиб тушганидан сўнг жиноят ишини қўзғатиш сабаб ва асослар
мавжудлигини аниқлаш, жиноятни тез очиш, жиноят содир этган шахснинг қочиб
кетишига ёки яширинишига, шунингдек далилларнинг йўқолишига йўл қўймаслик,
жиноятнинг оқибатларини бартараф этиш ёки жиноят натижасида етказилган мулкий
зарарнинг ўрни қопланишини таъминлаш мақсадида барча кечиктириб бўлмайдиган
ҳаракатларни амалга ошириш фаолиятидир.
Жиноят процессининг бошланғич босқичи сифатида терговга қадар текширув
босқичда турли сабаблар ва шароитлар туфайли ушбу фаолиятга жалб қилинган
фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашда энг катта қийинчиликлар юзага келади.
Аввало, бу ЖПК нинг 270-моддаси мазмуни жиноят процессуал мақоми аллақачон
шаклланган ва процессуал равишда мустаҳкамланган (жабрланувчи, гувоҳ ва
бошқалар)
жиноят
процессининг
иштирокчиларига
нисбатан
процесс
иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш чораларини қўллаш имкониятини
белгилаб қўйганлиги билан изоҳланади. Бошқа ҳолатда, жиноят процесси
иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашни қўллаш қийинлашади. Ушбу
мураккаблик жиноят иши қўзғатилгунга қадар шахснинг процессуал мақомнинг
йўқлигидан келиб чиқади ва фақат процесс иштирокчиларига нисбатан қўлланилиши
мумкин
бўлган
жиноят
процесси
иштирокчиларининг
хавфсизлигини
таъминлашни қўллашни имконсизга айлантиради.
Масалан,
суриштирувчи
ёки
терговчининг
тегишли
қарори
билан
жабрланувчининг мақоми белгиланади (ЖПК 53- м.). Шу вақтгача шахсни, масалан,
жабрдийда ёки қурбон деб аташ мумкин. Эътиборли жиҳати шундан иборатки, жиноят
ишини
қўзғатиш
масаласини
ҳал
қилишдан
олдин
жиноят
процесси
иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш чораларини қўллаш масаласи деярли
ўрганилмаган бўлиб алоҳида нашрлар бундан мустасно
4
.
2
06.09.2017 йилдаги “Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-442-сонли
ЎЗбекистон Республикаси қонуни.
3
4
Брусницын Л. В. К обеспечению прав жертв преступлений в досудебных стадиях // Уголовное право. – 2004. –
№ 1. – С. 58 и др.
`
76
Шу билан бирга, жиноий процессуал чораларни қўллаш учун етарли асосларнинг
йўқлиги процессуал бўлмаган воситалар билан қопланишига йўл қўйилади. Шундай
қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят
процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 4-
моддаси 3-қисми асосида “Ҳимоя қилиш чоралари жиноят иши қўзғатилгунга қадар,
аризачига, жиноят шоҳидига ёки жиноятнинг олдини олишга ёҳуд уни фош этишга
қўлланувчи шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкинлигини тартибга солинган
5
.
Бинобарин, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятлар
тўғрисидаги жиноят ишларида фақат шахсий ҳимоя, уй-жой ва мол-мулкни ҳимоя
қилиш, махсус шахсий ҳимоя воситаларини бериш, алоқа ва хавфли огоҳлантиришлар
бериш, ҳимояланган шахс тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш
ва вақтинча хавфсиз жойга қўйиш мумкин (Ўзбекистон Республикасининг
“Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини
ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6 -моддаси).
Афсуски, биз ҳуқуқни қўллаш амалиётида, жиноят иши қўзғатилган пайтда
жиноят содир этишда гумон қилинган шахс аниқланган бўлса, жиноят-ҳуқуқий
норманинг оғирлигини “ҳаддан ташқари ошириб юбориш”нинг салбий оғишмаси
мавжудлигини таъкидлашга мажбурмиз.
Шундай қилиб, суриштирувчи ёки терговчининг жиноят ишини қўзғатиш
тўғрисидаги қарорида кўрсатилган Жиноят кодексининг моддасига биноан
қилмишнинг квалификацияси Ўзбекистон Республикасининг “Жабрланувчиларни,
гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш
тўғрисида”ги қонун қоидалари асосида алоҳида давлат ҳимоя чораларини қўллаш
имкониятига бевосита таъсир қилади.
Шу муносабат билан, жиноят квалификацияси суд мажлисида жиноят иши
қўзғатилганидан кейин ҳам давлат ҳимояси чораларини кейинчалик қўллаш билан
бевосита боғлиқ бўлиши мумкин. Шундай қилиб, Жиноят кодекси асосида суд
“жиноятнинг ҳақиқий ҳолатлари ва унинг ижтимоий хавфлилиги даражасини ҳисобга
олган ҳолда, муайян асослар мавжуд бўлганда, суд жазони енгиллаштирадиган
ҳолатлар мавжуд бўлганда ва жазони оғирлаштирадиган ҳолатлар бўлмаган тақдирда,
жиноят тоифасини қайта квалификация қилиш орқали ўзгартиришга ҳақлидир.
Таъкидлаш жоизки, барча олимлар ушбу таклифларни ижобий қабул қилишмаган.
Терговга қадар текширув босқичида тергов ҳаракатларини ўтказиш ва шу асосда
ишни қўзғатиш тўғрисидаги процессуал масалани ҳал қилиш учун тўлиқроқ маълумот
олиш, шунингдек, давлат ҳимоясини қўллаш ва хавфсизликни таъминлаш
имкониятларини
кенгайтириш
зарурияти
Ўзбекистон
Республикасининг
“Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини
ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниши асосида юзага келган. ЖПКнинг
329-моддаси жиддий қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш зарурлигини, терговга
5
Ўзбекистон Республикасининг “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларини
ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 2019 йил 14 январдаги Қонуни \\ Ўзбекистон Республикаси Миллий қонунчилик
базаси онлайн платформаси www.lex.uz/docs/4159913
`
77
қадар текширув иштирокчиси
6
га нисбатан хавфсизликни таъминлаш чораларини
қўллаш имкониятини қайта кўриб чиқилишини тақозо этади. Шуни таъкидлаш
керакки, ушбу нормалар ЖПКнинг 270-моддада белгиланган хавфсизликни
таъминлаш чорасини қўллаш имкониятини чекламайди.Масалан аризада ёки оғзаки
аризани қабул қилиш баённомасида аризачининг шахсий маълумотларни
кўрсатмаслик, тергов ва суд амалиётида анча қийинчиликларни туғдиради.
Иккинчи муаммо, ЖПКнинг 329-моддасида жиноят тўғрисидаги ариза ёки хабар
бўйича терговга қадар текширув босқичида, яъни жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал
этилмаган пайтда тергов ҳаракатларини ўтказишга имкон берилган. ЖПКнинг 90-
моддасида («тергов ҳаракати баённомаси») тергов ҳаракати баённомасини тузиш
мазмуни ва шартларига қўйиладиган умумий процессуал талабларни, яъни, қоида
тариқасида, жиноят иши қўзғатилгандан, суриштирув ёки дастлабки тергов
бошланганидан кейин тузилган процессуал ҳужжат тартибга солинган. Бунда шахс
тўғрисидаги маълумотларни кўрсатмаслик мумкинми? Зеро, қонуннинг 4-моддаси
(«Ҳимоя қилинувчи шахслар») асосида давлат ҳимояси чоралари, шунингдек,
аризачига, жиноят шоҳидига ёки жиноятнинг олдини олиш ёки ошкор қилишга ҳисса
қўшадиган бошқа шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилишидан олдин
қўлланилиши мумкинлиги тартибга солинган. Бироқ, ЖПКда бунинг процессуал
механизми тартибга солинмаган.
Яна бир муаммо терговга қадар текширув давомида жиноят процесси
иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш чораларини қўллаш учун асосларни
(шартларни) белгилаш масаласи ҳисобланади
7
. Жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида
қарор қабул қилишда ишнинг истиқболи, жиноятнинг фош этилиши, турли жиноий-
ҳуқуқий ва жиноий-процессуал оқибатлар айбловчи далилларни тшплаш каби
масалаларнинг ечими катта аҳамиятга эга.
Кўриниб турибдики, терговга қадар текширув босқичида одил судловга
кўмаклашувчи шахсларни давлат томонидан ҳимоя қилиш жараёнини бошлаш
масаласини ҳал қилишда жиноят процессига шахс томонидан амалга оширилиши
мумкин бўлган ёрдамнинг сифати – жиноят иши учун муҳим далилларни олиш
истиқболи бўлиши керак. Шу билан бирга, бундай ахборот сифатининг аҳамиятли
томони ҳимояланган шахсда жиноятни очиш ва уни содир этган шахснинг айбини
аниқлаш учун зарур бўлган маълумотларнинг аҳамиятини ўз ичига олиши лозим.
Шахсда мавжуд бўлган маълумотларнинг сифатини баҳолаш далилларни баҳолаш
эркинлиги принципи асосида жиноий иш юритаётган шахснинг ваколатидир
8
.
6
Миразов Д.М. Терговга қадар текширув. Ўқув қўлланма. – Т., 2016. 112 б. Шашин Д. Г., Коршунов А. В.
Некоторые проблемные аспекты производства проверки сообщений о преступлениях // Эксперт-криминалист. –
2014. – № 1. – С. 6–19; Зинин А. М. Особенности регламентации использования специальных знаний при
раскрытии и расследовании преступлений // Актуальные проблемы российского права. – 2013. – № 6. – С. 749–
751 и др.
7
Епихин А. Ю. Поводы и основания применения и реализации мер безопасности защищаемых лиц в уголовном
судопроизводстве // Вестник КРАГСиУ. – Государство и право. – 2004. – № 7. – С. 4–11 и др.
8
Селина Е. В. Свобода оценки доказательств в отечественном уголовном судопроизводстве // Актуальные
проблемы российского права. – 2014. – № 6. – С. 1197– 1201; Хахулин С. В. Актуальные проблемы теории и
практики оценки доказательств // Российский следователь. – 2014. – № 12. – С. 3–5; Лавренко А. П.
`
78
Иккинчи ҳолатда, процессуал бўлмаган маълумотлар фақат йўналтирувчи қийматга
эга бўлиши мумкин. У процессуал текширувдан ўтказилади. Бундан ташқари, ҳимояга
муҳтож шахс жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашни
қўллаш тўғрисида илтимоснома билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига шахсан
мурожаат қилиши ва одил судловга ёрдам беришга тайёрлигини билдириши мумкин.
Бу маълум бир муаммони келтириб чиқаради. Зеро терговга қадар текширувда
процесс иштирокчисининг ёрдам бериш ҳоҳиши оқибатида, уни ҳимоя этиш
зарурлигини келтириб чиқади. Бундай ҳолда, бизнинг фикримизча, тажовуз амалга
оширилиши эҳтимолини аниқлаш жиноий процессуал эмас, балки кўпроқ тезкор-
қидирув хусусиятларига эга (ҳимояланиши лозим бўлган шахс билан алоқа ўрнатиш,
таҳдид субъектларини аниқлаш, хавфсизликни таъминлаш услубларини ва
шаклларини аниқлаштириш ва бошқалар).
Фикримизча, ҳуқуқни
қўллаш
амалиёти,
айниқса,
жиноят
процесси
иштирокчилариинг
ҳимояси
чораларини
қўллаш
ва
жиноят
процесси
иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш учун асосли усулларни ишлаб
чиқишга, шу жумладан давлат ҳимоясини қўллаш масаласини ҳал қилишнинг
дастлабки босқичида истиқболда ҳимояланадиган шахс билан психологик алоқа
ўрнатилишини ҳам ҳисобга олиш даркор.
Шу муносабат билан, М.П.Фадеева ҳақли равишда таъкидлаганидек, “жиноят
процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминловчи давлат органлари
фаолиятининг самарадорлигини ошириш, ўз навбатида, у ёки бу хавфсизликни
таъминлаш чораларини қўллаш услубиётини ишлаб чиқишни, шунингдек, бир
ҳимояланган шахсга нисбатан бир вақтнинг ўзида бир нечта чораларни қўллашни
тақозо этади. Бунинг учун доимий равишда, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва статистик
маълумотларни таҳлил қилиш, билан бирга, жиноят процесси иштирокчиларининг
хавфсизлигини таъминлашнинг аниқ чора-тадбирларидан ҳар бирини қўллаш
самарадорлиги кўрсаткичларини аниқлаштириш зарур”
9
. Эътибор бериш жоизки,
ҳозирги вақтда давлат муҳофазасининг айрим чораларини қўллаш методологиясини
аниқлашга қаратилган нашрлар мавжуд
10
.
Шу
билан
бирга,
процессуал
нуқтаи
назардан,
жиноят
процесси
иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш масаласи ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга
эга. Терговга қадар текширув босқичида ҳимоя чоралари фаол қўлланиши шарт. Зеро,
жиноят процесси иштирокчисининг хавфсизлигини таъминлаш ташаббуси нафақат
бундай ҳимояга муҳтож шахсдан, балки жиноят тўғрисида муҳим маълумотларга эга
бўлган шахснинг ҳақиқатни аниқлашга ёрдам бера олиши тўғрисида маълумотга эга
бўлган мансабдор шахслардан, хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари (терговга
Закономерности формирования внутреннего убеждения судей в российском уголовном судопроизводстве //
Общество и право. – 2011. – № 4. – С. 238–240 и др.
9
Фадеева М.П. Утверждена Программа «Обеспечение безопасности потерпевших, свидетелей и иных
участников уголовного судопроизводства на 2006–2008 годы» // Российский следователь. – 2006. – № 12. – С.
5–6.
10
В.А. Саморока, М.Ю. Бекетов. Вопросы организации взаимодействия подразделений государственной
защиты и следствия по решению задач применения отдельных мер безопасности в сочетании с
процессуальными способами обеспечения безопасности защищаемых лиц: Методические рекомендации /– М.:
Московский университет МВД России, 2012.
`
79
қадар текширув, тергов, суриштирув) мансабдор шахсларидан ҳам олиниши мумкин.
Бундан ташқари, процесс иштирокчисининг хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин
бўлган бирламчи маълумот ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ҳам
тезкор қидирув хусусиятига эга ахборотлар ҳам келиб тушиши мумкин. Шу билан
бирга, ҳимояланадиган шахснинг жиноий судловга ёрдам беришнинг ўзигина унга
нисбатан хавф пайдо бўлишига олиб келиши ва унинг хавфсизлигига таҳдиддан ҳимоя
чораларини қўллаш зарурлигини келтириб чиқариши мумкин.
Терговга қадар текширув босқичида жиноят процесси иштирокчиларининг
хавфсизлигини таъминлашнинг ўзига хослиги иш юритишнинг мазкур босқичида
барча жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашни амалга
ошириш имконияти йўқлигида ҳам ифодаланади.
Демак, терговга қадар текширув босқичида текшириш усуллари ва йўналишлари
ҳам ўзига хос ва мазмунан икки хил бўлиши мумкин:
1)сабабни ва унда жиноят ишини қўзғатиш учун асослар мавжудлигини
текшириш;
2)хавфсизликка таҳдид мавжудлиги фактларини текшириш.
Ушбу ҳолатда, биз бундай икки хил мазмуннинг иккинчи элементига эътибор
қаратамиз.
Бизнинг фикримизча, процессуал ва қисман тергов ҳаракатларининг мустақил
йўналиши сифатида текшириш ва асосларни белгилаш керак, ЖПКнинг 270-моддасида
белгиланган
жиноий
процессуал
жиноят
процесси
иштирокчиларининг
хавфсизлигини таъминлаш асосида давлат муҳофазаси чораларини қўллаш шартлари
(ҳолатлари), бу жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб ва асосни текшириш билан
параллель равишда амалга оширилади.
Агар таҳдидлар тўғрисида ўз вақтида маълумот олиш зарурлигига эътибор
қаратилмаса (масалан, жиноят гувоҳи ёки жабрланувчига нисбатан), жиноят ишини
қўзғатиш масаласи ҳам ҳал этилмасдан қолиши мумкин. Яъни гувоҳ ёки
жабрланувчига дастлабки терговга ёрдам бериши муносабати билан қонунга хилоф
равишда таъсир ўтказилган бўлса, улар жиноят процессига ёрдам беришдан бош
тортиши мумкин.
Терговга қадар текширув босқичида ТҚТ органи мансабдор шахси суриштирувчи
ёки терговчи “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа
иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 5-моддаси 2- қисмида
белгиланган тартибда жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини
таъминлаш асосида давлат ҳимояси чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул
қилиши мумкин. Амалдаги қонунчиликда давлат ҳимояси чоралари ва жиноят-
процессуал жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашни бир
вақтда қўллаш бўйича аниқ таъқиқлар мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикасининг «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят
процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонундан келиб
чиққан амалиёт шуни кўрсатадики, фақат ЖПКда белгиланган механизм жиноят
процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш чораларини қўллашнинг
ўзи етарли бўлмайди. Қатор ҳолларда, бундай шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш
`
80
учун уларни узоқ вақт давомида доимий равишда қўриқлаш, яшаш жойини, ташқи
кўринишини ва паспорт маълумотларини ўзгартириш керак. Бундай фаолият тегишли
ҳуқуқий ва молиявий ёрдамни талаб қилади.
Шундай қилиб, терговга қадар текширув босқичида шахснинг давлат ҳимояси ва
жиноят-процессуал хавфсизлигини таъминлаш унинг хусусиятларига (иш учун зарур
бўлган маълумотларнинг қисқалиги, тўлиқ эмаслиги ва бошқалар) хосдир. Шу билан
бирга, чекловли характерга эга бўлган мавжуд жиноий процессуал ва процессуал
бўлмаган воситалар ушбу босқичда ЖПК нормалари асосида ҳам, Қонунда белгиланган
давлат ҳимояси чоралари асосида ҳам жиноий одил судловни қўллаб-қувватловчи
судгача бўлган процесс иштирокчиларини ҳимоя қилишга имкон беради.