`
165
МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ УМУМТАЪЛИМ
MАКТАБЛАРИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР
Пардаев Асрор
Турон университети профессор в,б. доцент.
https://doi.org/10.5281/zenodo.15240863
Аннотация:
Ўшбу мақолада мусиақиллик йилларида Қашқадарё вилоятидаги
умумтаълим мактабларида амлага оширилган ислоҳотлар, замонавий мактабларнинг
қурилиши, мактабларни техник воситалар билан таъминланиши ҳақида гап кетади.
Шунингдек, соҳадаги мавжуд муаммолар кадрлар танқислиги, мактабларда ўқувчилар
сиғимининг номувофиқлиги ва бошқа муаммолар таҳлил қилинган.
Калит сўзлар:
Ўзбекистон, Республика, Қашқадарё, Қарши, Шаҳрисабз, Китоб,
Чироқчи, Деҳқонобод, Қамаши, Таълим тўғрисидаги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий
дастури, виллоят, туман, шаҳар, мактаб, ўқитувчи, ўқувчи.
Аннотация.
В данной статье рассказывается о реформах, реализованных в
общеобразовательных школах Кашкадарьинской области в годы Мусиякила,
строительстве современных школ, оснащении школ техническим оборудованием. Также
были проанализированы существующие проблемы в сфере, нехватка кадров,
несоответствие ученического потенциала школ и другие проблемы.
Ключевые слова:
Узбекистан, Республика, Кашкадарья, Карши, Шахрисабз, Китаб,
Чираки, Дехканабад, Камаши, Закон об образовании, Национальная программа
подготовки кадров, область, район, город, школа, учитель, ученик.
Abstract.
This article talks about the reforms implemented in secondary schools of the
Kashkadarya region during the Musiyakil years, the construction of modern schools, and
equipping schools with technical equipment. The existing problems in the field, shortage of
personnel, discrepancy in the student potential of schools and other problems were also
analyzed.
Key words:
Uzbekistan, Republic, Kashkadarya, Karshi, Shakhrisabz, Kitab, Chiraki,
Dehkanabad, Kamashi, Law on Education, National Personnel Training Program, region,
district, city, school, teacher, student.
Ўзбекистон Республикасида мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ таълим
соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, умумий ўрта таълим мактаблар сони
ҳам йилдан-йилга ортиб борди. Бунга асосан аҳолининг табиий кўпайиши натижасида
мактабгача таълим муассасаси ва мактабларга аҳолининг эҳтиёжи орти бориши
натижасида амлага оширилди.
Жумладан, вилоятда умумий ўрта таълим мактаблар сони 1994 йилда 1000 тани
ташкил қилган бўлса, 1995 йилда 1021 тани ташкил этган. Шундан, ўмумтаълим
мактабларда ўқувчилар сони 1994 йилда 472,2 мингтани ташкил қилган бўлса, 1995
йилда 488,5 мингтани ташкил этган
1
.
Ўзбекистон Республикасида мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ таълим
соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Республикада “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва
1
Ўзбекистан в цифрах 1995. Краткиий статистический сборник. Ташкент – 1996. 49 – стр.
`
166
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” қабул қилинди. Бунга асосан соҳада туб
ислоҳотлар амалга оширилиб борилди.
Йиллар давомида вилоятда янги мактаблар қурилиб, уларнинг сони кўпайиб
борди. Масалан, вилоятда 1990-1994 йилларда 75 минг ўринли мактаблар қурилиб,
фойдаланишга топширилган
2
. Агар вилоятда 1991 йилда мактаблар сони 720 тани
ташкил этган бўлса, 1999 йилда 1077 та мактаб, 6 та мактаб интернат (шундан махсус
мктаблар 3та, меҳрибонлик уйлари 3 та, лицейлар 27 та, гимназиялар 4 та), 2010 йилда
1115 та
3
, 2016 йилда эса 1125 та бўлди
4
. Чироқчи шаҳрида ҳам янги мактаблар қурилиб
фойдаланишга топширилди. 1997 йилда шаҳарда 422 ўринли, 1998 йилда 834 ўринли
мактаб қурилди
5
.
2001 йил Қашқадарё вилояти туманларида жами 38 та авария ҳолатидаги
мактаблар бўлиб, шундан, 15 таси Деҳқонобод туманида, 12 таси Чироқчи туманида эди.
Вилоятдаги 1078 та умумий ўртатаълим мактабларидан 146 таси капитал таъмирга
муҳтож эди. Айниқса, Касби, Китоб, Чироқчи, Шаҳрисабз, Яккабоғ туманларида бундай
мактаблар кўпчиликни ташкил этди
6
.
Жумладан, Қамаши туманида 2000-2001-2002 йилларда рўй берган зилзила
туфайли жиддий зарар кўрган мактаблар, мактаблар филиаллари ва болалар
боғчаларини қайта қуриш, таъмирлаш ҳақида 2000 йил 27 июнда ва 2001 йил 15 мартда
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари хамда 2002 йил 13 майда вилоят ҳокимининг
фармойиши қабул қилинди. Мазкур ҳужжатларда тумандаги 8 та мактаб, 6 та мактаб
филиали ва 7 та болалар боғчасини қайта қуриш ва реконструкция қилиш чора-
тадбирлари белгиланган.
Зилзила оқибатларини тугатиш бўйича ҳукумат қарорлари қабул қилиниб, 11 та
мактаб янгидан қурилган. 33 та мактабда кучайтирилган таъмирлаш ишлари олиб
борилди. Лекин 28 та мактабнинг биттадан ўқув блоклари қурилиб, қолган ишлар
маблағ йўқлиги сабабли тўхтатиб қўйилган.
Жумладан, тумандаги Қорабоғ қишлоғида жойлашган 3 ва 76-мактабларда, шаҳар
марказидаги Абдулла Қодирий ва Қори Ниёзий номли 69-мактаб мактабларда қурилиш
охирига етказилмаган. Фақатгина 2005 йилга келиб ишлар тўлиқ бажарилган
7
.
2002 йилда вилоят бўйича мактаблар сони 1083 тани ташкил қилиб, шундан
мактаб интернатлар 32 та, махсус мктаблар 4 та, меҳрибонлик уйлари 3 та, лицейлар 31
та гимназиялар 3 тани ташкил этган
8
2004 йилда Қашқадарё вилоятида умумтаълим мактабларининг сони 1098 тани
ташкил этиб, шундан бошланғич мактаблар 9 тани, тўлиқсиз ўрта мактаблар 287 тани,
ўрта мактаблар 755 тани, гимназиялар 4 тани, лицей ва ихтисослашган мактаблар 39
тани(шундан интернат типидаги 33 тани , махсус мактаблар 4 тани) ташкил этиб,
2
ҚВҲА 829-фонд, 1-рўйхат, 88-иш, 24-варақ.
3
Таълим – тарбия истиқлол кўзгусида. Ma’rifat // 2010 yil 7 avgust.
4
Қашқадарё вилоят паспорти. Қарши-2017 йил. 25-бет.
5
ҚВҲА 853-фонд, 5-рўйхат, 1-иш, 7-варақ.
6
ҚВҲА, 829-фонд,12-иш, 35-иш, 1-18-варақлар.
7
Қашқадарё ҳақиқати. 2005 йил 5 январь.
8
Қашқадарё вилояти ижтимоий-иқтисодий паспорти. 2004 йил. 21б.
`
167
улардаги ўқувчилар сони 620,1 минг кишини, ўқитувчилар сони эса 53873 кишини
такил қилган
9
.
2006 йилда эса умумтаълим мактабларининг сони 1103 тани ташкил этиб, шундан
бошланғич мактаблар 8 тани, тўлиқсиз ўрта мактаблар 480 тани, ўрта мактаблар 569
тани, гимназиялар 4 тани, лицей ва ихтисослашган мактаблар 37 тани (шундан
интернат типидаги 32 тани , махсус мактаблар 4 тани) ташкил этиб, улардаги ўқувчилар
сони 587,2 минг кишини, ўқитувчилар сони эса 53852 кишини такил қилган
10
.
Шунингдек, 2006 йилдан Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат хокимияти
тўғрисида” ги қонунининг 6 моддасига асосланиб баъзи 9 йиллик мактаблар негизида
коллежларнинг ўзоқ масофадалигини инобатга олиб 10-синфлар ташкил этилди.
Масалан, Китоб туман хокимлигининг 2006 йил 3 февралдаги 14-ф сонли фармойишига
кўра 2005-2006 ўқув йилидан тумандаги 1,2,3,6, 11,12, 23,25, 35, 45, 47, 48, 49, 51, 70-
шунингдек, 16-мактабнинг филиали сифатида 10-умумтаълим мактабларида 10 синф
очилган
11
.
Ёки, Китоб туман хокимлигининг 2008 йил 2 сентябрдаги 104-ф сонли
фармойишига кўра, 2008-2009 уқув йилидан тумандаги 12, 16, 17, 18,19, 25, 27, 28, 30, 37,
41, 54, 56, 57, 58, 61, 62, 76, 68, 69, 72, 78, 79,80, 82, 86 умумий ўрта таълим мактаблари
касб-хунар коллежларидан анча узоқлигини ва ўқувчиларнинг таълимга тортилмай
қолишини ҳисобга олиб ушбу мактабларда 10-синф очилган
12
.
Қашқадарё вилоятида 2015-2016 ўқув йилида умумтаълим муассасаларида
ўқувчиларнинг ёши таркиби, жами 492,2 киши, 6 ёш 3,5 минг киши, 7 ёш 61,8 минг киши,
8 ёш 62,2 минг киши, 9 ёш 57,6 минг киши, 10 ёш 54,8 минг киши
13
. Қашқадарё
вилоятида таълим 2020 – йилда, умумтаълим муассасалари сони 1155 ундаги ўқувчилар
сони 639,6 нафарни ташкил қилган
14
.
2020 йилда вилоят халқ таълими бошқармаси тизимида 1157 та мактаб, 16 та
“Баркамол авлод” болалар мактаби, 2 та Мехрибонлик уйи ва халқ таълими
ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази фаолият
кўрсатмокда.
Тизимда жами 75 минг 65 нафар (шундан 55 минг 449 нафари ўқитувчи) педагог-
ходим фаолият юритиб, бу вилоятдаги жами банд аҳолининг 7 фоизини ташкил этади.
Агар 638 минг 119 нафар ўқувчини қўшиб ҳисобласак, вилоят аҳолисининг 22 фоизи-
умумий ўрта таьлим соҳасига қамраб олинганини кўриш мумкин.
2020 йилда вилоятимиздаги 47 минг 681 нафар битирувчидан 6 минг 25 нафари
ёки 12,6 фоизи талабалик бахтига муяссар бўлишган.
Хусусан, Чироқчи туманидаги 2-мактабнинг 82 фоиз битирувчиси, 111-мактабнинг
72 фоиз битирувчиси талаба бўлган. Косон туманидаги 88, Шаҳрисабз туманидаги 4,
Китоб туманидаги 50, Яккабоғ туманидаги 88, Касби туманидаги 5, Ғузор туманидаги 9,
9
Қашқадарё вилояти ижтимоий-иқтисодий паспорти. 2007 йил. 22б.
10
Қашқадарё вилояти ижтимоий-иқтисодий паспорти. 2007 йил. 22б.
11
ҚВҲА, 860-фонд, 17-руйхат, 32-иш, 35-варақ.
12
ҚВҲА, 860-фонд, 18-руйхат, 52-иш, 74-варақ.
13
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Йиллик статистик тўплам. Тошкент – 2017 72 б
14
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистик қўмитаси. Ўзбекистон ҳудудларининг йиллик статистик тўплами.
Тошкент – 2021. 225 б
`
168
Қарши туманидаги 59- ҳамда Қамаши туманидаги 61-мактаб битирувчилари пешқадам
сифатида эътироф этилди
15
.
Яна бир факт шуки, Қарши туманидаги 62, Косон туманидаги 56, Деҳқонобод
туманидаги 65, Ғузор туманидаги 39, Қамаши туманидаги 85, Китоб туманидаги 77,
Шаҳрисабз туманидаги 80, Яккабоғ туманидаги 63, Чироқчи туманидаги 12 ҳамда
Миришкор туманидаги 26-мактаб бирорта ҳам ўқувчиси олий таълим муассасасига
киролмаган мактаб сифатида ўнликка кирган.
Умумий ҳисобда Қашқадарёдаги мавжуд 1157 та мактабдан 75 тасининг
битирувчилари олий таълим муассасаларига ўқишга киролмаган
16
.
Вилоят умумтаълим мактабларида амлага оширилаётган ишлар ижобий
кўринсада лекин соҳада етарилча мумммолар мавжуд эди. Масалан, 2010 йил Қашқадарё
вилоятидаги 662 та мактабда спорт заллари мавжуд бўлмай, 640 та мактабда тельефон
алоқаси етиб бормади
17
.
Шунингдек, вилоят туманлари умумтаълим мактабларида педагоглар танқислиги
доимий сезилиб турди. 2000 йил Қашқадарё вилояти таълим муассасаларига
математика, физика, чет тили, бошланғич таълим фанлари бўйича 13479 нафар педагог
етишмади
18
. Бу кўрсаткич айниқса Нишон, Шаҳрисабз, Деҳқонобод ҳамда Чироқчи
тумани мактабларида яққол номоён бўлди.
Бундан ташқари, 2001-2002 ўқув йилида Қашқадарё вилояти умумтаълим
муассасаларида фаолият кўрсатган ўқитувчиларнинг фақат 68,8 фоизи олий
маълумотли эди. Яна бир муаммо мактабларда эркак ўқитувчиларнинг камайиб
кетганлиги эди. Бунга асосий сабаб ўқитувчилар ойлик маошларининг етарли эмаслиги
эди. Натижада 12 минг 871 нафар эркак ўқитувчилар мактабга қайтди. Ўқитувчилар
меҳнатини рағбатлантириш бўйича қатъий чоралар кўрилди. 2017-2019 йилларда
ўқитувчиларнинг иш ҳақи ўртача 2,5 баробар ўсди.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистан в цифрах 1995. Краткиий статистический сборник. Ташкент – 1996. 49
– стр.
2.
ҚВҲА 829-фонд, 1-рўйхат, 88-иш, 24-варақ.
3.
Таълим – тарбия истиқлол кўзгусида. Ma’rifat // 2010 yil 7 avgust.
4.
Қашқадарё вилоят паспорти. Қарши-2017 йил. 25-бет.
5.
ҚВҲА 853-фонд, 5-рўйхат, 1-иш, 7-варақ.
6.
ҚВҲА, 829-фонд,12-иш, 35-иш, 1-18-варақлар.
7.
Қашқадарё ҳақиқати. 2005 йил 5 январь.
8.
Қашқадарё вилояти ижтимоий-иқтисодий паспорти. 2004 йил. 21б.
15
Қашқадарё ҳақиқати. 2020 йил. 9 октябрь.
16
Қашқадарё ҳақиқати. 2020 йил. 9 октябрь.
17
Эргашева Ю. Қашқадарёда истиқлол йилларида таълим, илм-фан, адабиёт ва санъат // Насаф ва Кеш тарихи
манбаларда мавзусидаги конференция материаллари. – Қарши, 2010 йил – Б. 155-156.
18
ҚВҲА, 846-фонд, 10-рўйхат, 98-иш, 14-варақ.
`
169
9.
Қашқадарё вилояти ижтимоий-иқтисодий паспорти. 2007 йил. 22б.
10.
ҚВҲА, 860-фонд, 17-руйхат, 32-иш, 35-варақ.
11.
ҚВҲА, 860-фонд, 18-руйхат, 52-иш, 74-варақ.
12.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Йиллик статистик тўплам.
Тошкент – 2017 72 б
13.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистик қўмитаси. Ўзбекистон ҳудудларининг
йиллик статистик тўплами. Тошкент – 2021. 225 б
14.
Қашқадарё ҳақиқати. 2020 йил. 9 октябрь.
15.
Эргашева Ю. Қашқадарёда истиқлол йилларида таълим, илм-фан, адабиёт ва
санъат // Насаф ва Кеш тарихи манбаларда мавзусидаги конференция материаллари. –
Қарши, 2010 йил – Б. 155-156.
16.
ҚВҲА, 846-фонд, 10-рўйхат, 98-иш, 14-варақ.