Авторы

  • Шавкатбек Арзиев
    Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати “Ижро инизомини назорат қилиш” бўлими бошлиғи.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdit.108367

Аннотация

Тадқиқотда Ўзбекистон Республкасида фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида инсон омилини камайтириб ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиб давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада ошириш учун илғор рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш заруриятининг ҳолати ўрганиб чиқилди.


background image

26

ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯЛАРИНИ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТИ ТАЛАБ

ЭТИЛМАГАН ҲОЛДА (ПРОАКТИВ ШАКЛДА) ТАЙИНЛАШНИННГ

МАҚСАДИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ

Арзиев Шавкатбек Кенжабоевич

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан

ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати “Ижро инизомини назорат

қилиш” бўлими бошлиғи.

Shavkatbek.Arziyev@imv.uz

https://doi.org/10.5281/zenodo.15706095

Аннотация:

Тадқиқотда Ўзбекистон Республкасида фуқароларга пенсия

тайинлаш жараёнида инсон омилини камайтириб ва бюрократик тўсиқларни бартараф
этиб давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада ошириш учун илғор рақамли
технологиялардан самарали фойдаланиш заруриятининг ҳолати ўрганиб чиқилди.

Таянч сўз ва иборалар:

Пенсия, пенсия таъминоти, пенсия тизими, рақамли

технология, проактив шаклда, ахборот тизими (Пенсия жамғармаси ахборотни тўплаш,
сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган,
ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот
технологиялари ва алоқа воситалари).

Пенсия

- “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунда

белгиланган шартларга мувофиқ аниқланадиган ҳамда шахсларга пенсия ёшига
тўлиши, ногиронлик белгиланиши ёки боқувчисини йўқотганлик муносабати билан
бериладиган ҳар ойлик пул тўлови.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасига мувофиқ, ҳар ким

қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек боқувчисини
йўқотганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот ҳуқуқига
эга.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасига

асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда Ўзбекистон
Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган
шахсларнинг пенсия олиш ҳуқуқи белгиланган.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқароларга пенсия тайинлаш тизими

босқичма-босқич ислоҳ қилинмоқда.

Яъни, фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида инсон омилини камайтирган ва

бюрократик тўсиқларни бартараф этган ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш
сифатини янада ошириш учун замонавий илғор рақамли технологиялардан самарали
фойдаланиш зарурияти юзага келмоқда.

Пенсия тайинлашда “проактив” шакл - бу пенсия олиш ҳуқуқи билан боғлиқ

жараёнларни автоматлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган тизимдир.

Тизимнинг мақсади пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларни олдиндан

аниқлаш ва уларга тегишли пенсияни тайинлаш жараёнини тезлаштиришдир.

“Проактив” шаклда пенсия тайинлаш тизимнинг самарадорлигини оширишга

ҳамда фуқарода пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганда уларга осон ва тез пенсия олиш
имкониятини яратади.

“Проактив” пенсия тайинлаш жараёнлари:


background image

27

- биринчи босқичда, Адлия вазирлиги ахборот тизими томонидан фуқаро умумий

белгиланган пенсия ёшига (аёллар 55 ёшга ва эркаклар 60 ёшга) тўлган санада
автоматик тарзда фуқаронинг паспорт (идентификация ID карта) маълумотлари
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Пенсия” ахборот тизимига электрон
шаклда юборилади;

- иккинчи босқичда, Ички ишлар вазирлигининг “Манзил” ахборот тизимига

пенсия ёшига (аёллар 55 ёшга ва эркаклар 60 ёшга) тўлган фуқаронинг маҳалла
фуқаролар йиғини кесимида яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларни олиш учун
ахборот тизими орқали электрон сўров юборади;

- учинчи босқичда, Пенсия жамғармаси пенсия ёши (аёллар 55 ёш ва эркаклар 60

ёш)га тўлган фуқаронинг номига расмийлаштирилган мобил телефон рақамига пенсия
тайинлаш масаласи кўриб чиқилиши тўғрисида СМС-хабар юборади;

- тўртинчи босқичда, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими белгиланган

муддатда “Пенсия” ахборот тизимидаги мавжуд пенсия ёши (аёллар 55 ёш ва эркаклар
60 ёш)га тўлган фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ва устама ҳақ олиш ҳуқуқини берадиган
электрон маълумотлар асосида фуқаронинг пенсияга бўлган ҳуқуқини аниқлайди,
пенсия миқдорини ҳисоблайди ва пенсия тайинлайди.

Баён этилган босқичлардан сўнг пенсия тайинланган тақдирда автоматик

равишда пенсия ёши (аёллар 55 ёш ва эркаклар 60 ёш)га тўлган фуқаронинг номига
расмийлаштирилган мобил телефон рақамига пенсия тайинлаш учун ҳисобга олинган
иш стажи, ўртача иш ҳақи ва пенсия миқдори маълумотларини СМС-хабар шаклида
юборади.

Фуқаронинг номига мобил телефон рақами расмийлаштирилмаган бўлса,

пенсионерга ушбу маълумотларни унинг яшаш жойи бўйича “Ўзбекистон почтаси”нинг
Электрон почта жўнатмаларининг ягона миллий тизими орқали етказади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрь кунги

“Аҳолига пенсия тайинлаш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини янада
оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-353-сон Қарорига
асосан:

- 2024 йил 1 январдан фуқаролардан қўшимча ҳужжатлар талаб этмаган ҳолда,

биргина шахсни тасдиқловчи ҳужжатга асосан пенсия тайинланиши учун Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон
Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш
жорий этилди;

- 2025 йил 1 мартдан фуқароларга ёшга доир пенсияларни “Фуқароларнинг давлат

пенсия

таъминоти

тўғрисида”ги

Ўзбекистон

Республикаси

Қонунининг

7-моддасида белгиланган ёшга (аёллар 55 ёшга, эркаклар 60 ёшга) тўлиши муносабати
билан алоҳида мурожаат ва ҳеч қандай ҳужжат талаб этмаган ҳолда инсон омилисиз
проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилди.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга ёшга доир

пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлган фуқароларга уларнинг мурожаатини
талаб этмаган ҳолда (проактив шаклда) пенсия тайинланишини ҳaмдa фуқароларнинг
шундай тартибда тайинланган пенсияни рад этиш ҳуқуқини назарда тутувчи қўшимча
ва ўзгартиршлар киритилди.


background image

28

Яъни, Қонуннинг 3-моддаси “Қонуннинг 7 ва 8-моддаларида назарда тутилган

ёшга доир пенсиялар фуқароларнинг мурожаати талаб этилмаган ҳолда (проактив
шаклда) тайинланади” мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди.

Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши (аёллар 55 ёш, эркаклар 60

ёш)га тўлган фуқароларга ёшга доир пенсия улардан мурожаат талаб этилмаган ҳолда
(проактив шаклда) тайинланади. Бунда, фуқаронинг ëшгa доир пенсияга бўлган ҳуқуқи
Қонунда белгиланган шартлap ва нормаларга мувофиқ ахборот тизимларидан олинган
маълумотларга асосан аниқланади. Фуқаронинг пенсияга бўлган ҳуқуқини аниқлашда
пенсиянинг миқдори ҳисоб-китоб қилинади вa пенсия тайинланади.

Aгap фуқаро унинг мурожаатисиз (проактив шаклда) тайинланган пенсия

миқдоридан норози бўлса ёки меҳнат фаолиятини давом эттириш ва кейинчалик ёшга
доир пенсияга чиқиш истагини билдирса, у тайинланган ёшга доир пенсияни рад этиш
ҳуқуқига эга. Бунда, фуқаро хабарномани олган кундан эътиборан ўн кун ичида Пенсия
жамғармаси бўлимига ариза билан ёки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив
давлат хизматлари портали орқали сўровнома тўлдирган ҳолда мурожаат қилиши
керак.

Фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда (проактив шаклда) пенсия

тайинлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда, пенсия фуқаронинг мурожаатига асосан
тайинланади.

Пенсияни фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда (проактив шаклда)

тайинлаш тўғрисидаги масала Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига
тўлган куннинг ўзида кўриб чиқилади.

Пенсия тайинланган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинланган

куннинг ўзида пенсионерга пенсиянинг тури, миқдори ва пенсия тайинлаш муддати
тўғрисида хабарнома юборади.

Фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда (проактив шаклда) пенсия

тайинлаш рад этилганда Пенсия жамғармаси бўлими шу куннинг ўзида фуқарога пенсия
тайинлаш рад этилганлиги ҳақида рад этиш сабабларини ва шикоят бериш тартибини
кўрсатган ҳолда хабарнома (СМС) юборади.

Қонунга киритилган ўзгариш натижасида йилига 250 минг нафардан ортиқ

фуқароларга ёшга доир пенсиялар проактив шаклда инсон омилисиз тайинланади. Бу
эса фуқароларнинг вақти ва йўл кира харажати учун маблағни тежаш имконини беради.

Хусусан, 2025 йилнинг март – май ойларида 30 минг нафардан ортиқ фуқарога ёшга

доир пенсиялар проактив шаклда инсон омилисиз тайинланди.

Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги “Аҳолига ижтимоий хизматлар

кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш
тўғрисида”ги ЎРҚ-1066-сон Қонуни қабул қилиниб, расмий эълон қилинган кундан
эътиборан кучга кирди.

Ушбу Қонун билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги

Қонуни ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлган фуқароларга уларнинг
мурожаатини талаб этмаган ҳолда (проактив шаклда) пенсия тайинланишини ҳамда


background image

29

фуқароларнинг шундай тартибда тайинланган пенсияни рад этиш ҳуқуқини назарда
тутувчи янги

43

1

-

модда билан тўлдирилди.

Мазкур Қонун кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини аҳоли учун пенсия

тайинлаш тизимига замонавий рақамли технологияларни фаол жорий этган ҳолда
янада оширишга хизмат қилади.

Қонун билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга

ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлган фуқароларга уларнинг
мурожаатисиз (проактив шаклда) пенсия тайинланишини ҳамда фуқароларнинг
шундай тартибда тайинланган пенсияни рад этиш ҳуқуқини назарда тутувчи қўшимча
ва ўзгартиришлар киритилди.

Фуқароларга пенсия ёшига етиб меҳнат фаолиятини давом эттирган ҳолда

кейинчалик ёшга доир пенсияга чиқиш истагини билдирганида проактив шаклда
тайинланган пенсияни рад қилиш ҳуқуқи берилди.

Ёшга доир пенсия фуқаронинг кейинчалик қилган мурожаатига асосан давлат

пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатларга мувофиқ
қайтадан ҳисобланиши ва тайинланиши белгиланди.

Қонунга киритилган қўшимчалар ва ўзгартиршлар фуқароларга кўрсатилаётган

давлат хизматлари сифатини аҳоли учун пенсия тайинлаш тизимига замонавий
рақамли технологияларни фаол жорий этган ҳолда янада оширишга хизмат қилади.

Пенсия таъминоти тизими давлат ижтимоий ҳимоя сиёсатининг энг муҳим

йўналишларидан бири бўлиб, пенсия ёшидаги кекса шахсларни етарли даражада
моддий таъминлаб ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ташкилий-ҳуқуқий,
ижтимоий-иқтисодий тавсифдаги чора-тадбирлар мажмуини назарда тутади.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил

4 майдаги 5102-сон Қарорига мувофиқ корхона ва ташкилотларга ўз ходимларининг
меҳнат дафтарчаларидаги маълумотларини Ягона миллий меҳнат тизимига
киритишлари вазифаси юклатилган бўлиб, фуқарога пенсия тайинлаш вақти келганда
Пенсия жамғармаси барча меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни мазкур
тизимдан олади.

Юқорида баён этилган қарорга қадар меҳнат фаолиятини тўхтатган фуқаролар

исталган Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилган ҳолда бепул равишда
меҳнат дафтарчаларидаги маълумотларни рақамлаштириб олишлари мумкин.

Келажакда пенсия муаммосиз тайинланиши учун фуқаролар хозирдан меҳнат

фаолияти тўғрисидаги маълумотларини рақамлаштирилганлигига жиддий эътибор
қилишлари керак.

Яъни, иш берувчидан меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлари

рақамлаштириб борилаётганлигини талаб қилиши ҳамда my.gov.uz портали орқали
ушбу маълумотларини текшириб боришлари мақсадга мувофиқ.

ХУЛОСА

Мазкур Қонун аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини янада

такомиллаштиради. Қонун билан аҳолига ёшга доир пенсияни уларнинг алоҳида
мурожаатини талаб этмаган ва замонавий ахборот технологияларини фаол татбиқ этган
ҳолда инсон омилисиз проактив шаклда ёшга доир пенсия тайинлаш тартибини
белгилайди.


background image

30

Ушбу тартиб амалиётга тўлиқ татбиқ этилиши натижасида фуқаролардан пенсия

тайинлаш учун Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмасига ёки Давлат хизматлари
марказига мурожаат қилиш талаб этилмайди.

Янги нормалар фуқароларга пенсия таъминоти бўйича кўрсатиладиган давлат

хизматлари сифатини оширишга ҳамда ортиқча бюрократик тўсиқлар бартараф
этилишига хизмат қилади.

Инсон омилисиз ва бюрократик тўсиқларсиз “Проактив” шаклда ёшга доир пенсия

тайинлаш кўламини ошириш мақсадида оммавий ахборот воситаларида, давлат
идораларида, маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамда мулкчилик шаклидан қатъий
назар корхона ва ташкилотларда тарғибот ишларини янада кучайтириш мақсадга
мувофиқ.

Шу боис фуқароларга инсон омилисиз ва бюрократик тўсиқларсиз пенсия

тайинлаш, яхши яшаш шароитларини яратиб беришни давом эттириш давлат
зиммасидаги муҳим ва долзарб масала ҳисобланади. Мана шу жиҳатдан олганда жаҳонда
пенсия таъминотида амалга оширилаётган ўзгаришларни, айниқса тараққий этган
давлатларда пенсия тизимининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш муҳим масала
ҳисобланади.

Бундан ташқари, давлат пенсия таъминоти тизимида пенсия миқдорларини

белгилашда биринчи навбатда адолат тамойилига мос бўлиши керак, бунда
фуқароларнинг Пенсия жамғармаси даромадларини шакллантиришга қўшган
ҳиссаларини ҳам ҳисобга олиш шарт. Шунингдек, замонавий ахборот технологияларини
фаол татбиқ этган ҳолда инсон омилисиз пенсиялар миқдорини белгилаш лозим.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.

2.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти

тўғрисида”ги Қонуни.
3.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги “Пенсияларини тайинлаш ва

тўлаш тартиби тўғрисида”ги № 592-сон Қарори.
4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги 5102-сон Қарори.

5.

Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни.

6.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармасининг 2025 йил май ойи якуни бўйича ҳисоботи.
7.

www.lex.uz

- Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги “Пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги № 592-сон Қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги 5102-сон Қарори.

Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 2025 йил май ойи якуни бўйича ҳисоботи.

www.lex.uz - Қонунчилик маълумотлари миллий базаси