129
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА
НОДАВЛАР НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
Косимов Жамшид
Ўзбекисистон Республикаси ИИВ Академияси
Магистратура тингловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15737441
Бугунги кунга келиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш
нафақат давлатимизда, балки умумжаҳон миқёсида глобал тус олди. Шу боис, ҳар бир
давлат ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда ўзининг қонунчилик
тизимини такомиллаштириб бормоқда. Шу билан бирга, ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари янада фаол
бўлишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Зеро, нодавлат нотижорат
ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар жамият ва давлат
ривожи учун ғоятда манфаатли ҳисобланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ҳам нодавлат нотижорат
ташкилотларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда ўрни ва
роли тобора ортиб бормоқда. Бу ишларни самарали амалга ошириш учун нодавлат
нотижорат ташкилотлари томонидан кенг миқёсда тадбирлар амлга ошириб
келинмоқда. Бугунги кунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда
нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрнини кучайтиришга қаратилган чора-
тадбир амалга оширилаётгани ҳам эътиборга молик.
Шу нуқтаи назардан, мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини
амалга оширишда фаоллик, жонбозлик кўрсатаётган нодавлат нотижорат
ташкилотлари фаолиятинини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш
жамиятнинг тараққий этишида муҳим аҳамият касб этади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Янги Тараққиёт
стратегияси»да таъкидлаб ўтганидек, «фуқаролик жамияти институтларининг эркин
фаолият юритиши, давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этиши учун зарур
шароитлар яратиш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини
янада такомиллаштириш эътибор марказида бўлиб турибди
1
».
Эътиборли жиҳати шундаки, Ўзбекистонда «Жамият – ислоҳотлар ташаббускори»
тамойили асосида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларда фуқаролик жамияти
институтлари, хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам фаол иштироки
тобора кенгайиб бормоқда.
Бугунги кунда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва
шаффофлиги, ахборот олиш эркинлигини таъминлаш орқали жамоатчилик
назоратининг такомиллашаётгани, раҳбарлар ва фуқаролар ўртасида мулоқот
тизимининг (онлайн ва оффлайн тарзда) жорий этилгани, долзарб масалаларни
ижобий ҳал қилиш мақсадида тузилган турли ишчи гуруҳларида давлат ташкилотлари
вакиллари билан бир қаторда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг ҳам
иштирок этаётгани уларга бўлаётган эътиборнинг исботидир.
1
Ўзбекистон Республикасининг «Янги Тараққиёт стратегияси»
130
Шу ўринда эътироф этиш керакки, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини
амалга
оширишда давлат фуқаролик жамияти институтлари, хусусан нодавлат нотижорат
ташкилотлари билан ҳамкорликда иш юритиши мақсадга мувофиқ.
Бунинг бир қанча афзал томонлари бўлиб, у муайян кўриниш ва механизмларда
ўз аксини топган.
Хусусан, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда
олиб
борилаётган давлат сиёсатида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳам ўрни ва
роли бор. Бу эса, ўз навбатида, давлат органларининг ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини
амалга ошириш
борасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини
оширишга хизмат қилади.
Таъкидлаш лозимки, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишдаги
ислоҳотлар мониторингини нодавлат нотижорат ташкилотлари мустақил равишда ёки
тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда олиб бориши ҳам мумкин. Зеро, мазкур
икки механизмнинг ўзига хос ижобий томонлари ҳам бор. Ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини амалга оширишдаги
ижобий хусусиятнинг ўзига хослиги шундаки,
бунда нодавлат нотижорат ташкилотлари ўзининг режаси ҳамда стратегиясини ҳеч
ким билан келишмаган ҳолда, мустақил равишда ишлаб чиқиш имконига эга.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзгалар олдида мустақил ҳаракат қила
олиш имкониятини кўрсата билиш эҳтимоли ҳам ортади. Нодавлат нотижорат
ташкилотлари
давлат
органларидан
мустақил
равишда
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини амалга оширишдаги
роли мустахкамланади. Шу билан бир қаторда,
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда
нодавлат нотижорат
ташкилотлари ўз фаолиятини қайта кўриб чиқиши, иш жараёнини эса натижаларга
мувофиқлаштириб боришда эркин бўлади. Бу, ўз навбатида, ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини амалга ошириш имкониятини пайдо қилади.
Тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда олиб бориладиган ишлар
натижасида, нодавлат нотижорат ташкилотлари ўзлари учун зарур бўлган
маълумотларни қўлга кирита биладилар. Таъкидлаш жоизки, ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини олиб бориш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлари
томонидан
тўпланган
маълумотлар
давлат
органлари
билан
ҳамкорлик
самарадорлигини оширишга хулосалар ва таклифларнинг яна ҳам аниқроқ ва
асослироқ бўлишига хизмат қилади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда, нодавлат нотижорат
ташкилотларининг бошқадавлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги, улар билан
фаолият юритиш истагида бўлган бошқа давлат органларининг ҳам янги алоқалар
ўрнатишига туртки беради.
Давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ўрнатиладиган
ҳамкорликнинг энг муҳим ижобий хусусиятларидан яна бири, давлат ташкилотининг
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш соҳадаги кўникмасининг
ортишига хизмат қилади. Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга
оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг бошқа давлат органлари билан
ўзаро ҳамкорлиги келгусида нодавлат нотижорат ташкилотларининг самарадор,
ижобий натижаларга эришишга замин яратади.
131
«Тараққиёт стратегияси» маркази каби нодавлат нотижорат ташкилотлари
олдида турган бош вазифалардан биридир.
Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган давлат
сиёсатини тарғиб қилиш ва аҳолининг бу борадаги хабардорлигини оширишда
фуқаролик жамияти институтлари билан фаол ҳамкорлик юритиш, албатта ўзининг
ижобий самарасини беради. Зеро, уларда кенг аҳоли қатламини қамраб олиш имкони
мавжуд бўлиб, мазкур соҳадаги ислоҳотларни қўллаб-қувватловчилар сонининг
ортишига ҳам кўмакдош бўлиши шубҳасиз.
Хулоса
қилиб
айтганда
нодавлат
нотижорат
ташкилотларининг
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошриш амалиётни такомиллаштиришда
борасидаги ўз стратегияларини унга таъсир кўрсатмайдиган омиллардан келиб чиқиб
белгилаш муҳим аҳамиятга эга. Бу эса, ўз навбатида, давлатимизда ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини амалга оширишда давлат сиёсатни амалга ошириш йўлида
самарали натижаларга эришиш учун ижобий хизмат кўрсатади.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси https://lex.uz/docs/6445145
2.
Ўзбекистон Республикасининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида
қонуни https://www.lex.uz/acts/2387357
3.
Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги
қонун https://www.lex.uz/acts/11360
4.
Ўзбекистон Республикасининг «Янги Тараққиёт стратегияси» https://president.uz