23
ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ
МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Юлдашев Яшнаржон Холмирзаевич
Ўзбекистон Республикаси Банк
Молия Академияси “Солиқ ва солиққа тортиш”
https://doi.org/10.5281/zenodo.16777468
КИРИШ:
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотлар
иқтисодиётнинг жадал суръатларда тараққий этишига ва фуқаролик жамиятининг
равнақ топишига қаратилган. Бу ишларнинг муҳим йўналиши жамиятда ҳар соҳада,
жумладан, солиқ сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш мамлакат
иқтисодиётининг таянчи бўлиб хисобланади. Якка тартибдаги тадбиркорлар
мамлакатнинг иқтисодиётнинг асоси сифатида аҳоли бандлигини таъминлаш унда
якка тартибда тадбиркорликнинг мамлакатимизда 72 турдаги фаолият билан бирга
бозор иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Шу сабабли Ўзбекистонда
якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш тизимини модернизациялаш
долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
АСОСИЙ ҚИСМ:
Ҳозирда якка тартибдаги тадбиркорлар учун соддалаштирилган солиқ тўлаш
тартибини жорий этиш, даромадга эга бўлган давлат рўйхатидан ўтган якка
тартибдаги тадбиркорлар солиқ туловчилардир . Аммо солиқ тўловчилар олдида
қуйидаги муаммолар мавжуд:
-
Қонунчиликдаги мураккаб ва номуайян нормалар тадбиркорларни нотўғри
ҳисоб-китобларга олиб келиши мумкин.;
-
Солиқдан қочиш ҳолатларининг юқорилиги;
-
ЯТТлар орасида солиқ тўлаш тартиби, имтиёзлар ва солиқ режалаштириш ҳақида
маълумот етарли эмас;
-
Камчиликлар учун қўлланиладиган жарималар юқорилиги ва якка тартибдаги
тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиши;
Якка тартибдаги тадбиркор солиқ тўловчилари фаолияти шуни кўрсатадики,
солиқ тизимининг аниқлиги, соддалиги ва оддийлиги якка тартибдаги тадбиркорлар
фаолиятини юқори натижалар эришишда ижобий таъсир кўрсатади.
Таклифлар:
-
Тадбиркорликка оид бепул онлайн ва оффлайн ўқув курслари ташкил этиш.;
-
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун имтиёзли микрокредитлар ва фоизсиз
молиявий ёрдам дастурларини кенгайтириш ва ишлаб чиқиш;
-
Якка тартибдаги тадбиркорларни рақамли тўловлар, онлайн савдо ва электрон
солиқ тизимига интеграция қилиш тизимини жорий этиш;
-
Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлар
учун солиқ ставкаларини фаолият турлари кесимида қайта кўриб чиқиш;
ХУЛОСА:
Якка
тартибдаги
тадб.иркорларнинг
солиққа
тортилиш
тизимини
такомиллаштириш орқали уларнинг фаолиятини кенгайтириш, солиқ тушумларини
24
ошириш ва иқтисодийётни янада ривожлантирш мумкин бўлади. Бу эса мамлакат
иқтисодиётининг барқарор ўсишига хизмат қилади.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ кодекси", 2022 йилги таҳрири.
2.
Президент фармони: "Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва кичик бизнесни
қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари" — 2024 йил.
3.
Давлат солиқ қўмитаси ҳисоботлари, 2023 йил.