20
ТИПИК БЎЗ ТУПРОҚЛАР ШАРОИТИДА ЎРТАКИ ОҚБОШ КАРАМ
ЎСИМЛИГИГА БИОПРЕПАРАТ, МАҲАЛЛИЙ ВА МАЪДАН ЎҒИТЛАРНИ
ҚУРУҚ МОДДА ВА НИТРАТ МИҚДОРИГА ТАЪСИРИ
Имомалиев Миршохид Иномжон ўғли
Тошкент давлат аграр университети таянч докторанти
Асатова Саодат Саидовна
Тошкент давлат аграр университети доценти
https://doi.org/10.5281/zenodo.12703234
Аннотация:
Ушбу мақолада ирригация эрозиясига учраган типик бўз тупроқлар
шароитида ўртаки оқбош карам ўсимлигига қўлланилган маҳаллий, маъдан ва
биопрепаратларни меъёр ва муддатларига боғлиқ ҳолда уларни таркибида қуруқ
модда ва нитрат миқдори бўйича илмий маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлари:
ирригация эрозия, типик бўз тупроқлар, биопрепарат, маъдан ва
маҳаллий ўғитлар, меъёр ва муддатлар, ўртаки оқбош карам, карам таркиби, қуруқ
модда, нитрат миқдори.
Дунё аҳолисининг ўсиши натижасида озиқ – овқат маҳсулотларининг
номутаносиблиги ва етшмаслиги туфайли глобал инсон саломатлиги ва барқарор
ишлаб чиқариш таҳдид остида қолмоқда. Шу сабабли сабзавот маҳсулотларини янада
кўпайтириш учун экин майдонларидан самарали фойдаланиш, органик, маъдан
ўғитлар ва биологик препаратларидан самарали фойдаланишнинг долзарблиги ортиб
бормоқда. «Дунё бўйича карам 71,0 миллион тоннадан ортиқ глобал ишлаб
чиқаришнинг деярли ярими Хитойда, ундан кейин Ҳиндистон, Россия, Жанубий Корея,
Украина, Индонезия, Япония, Полша, Америка Қўшма Штатлари энг яхши ўринни
эгаллади. Умуман олганда, карам дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатларида
етиштирилади
1
». Ирригация эрозиясига учраган майдонларда оқбош карамга
маҳаллий ва маъдан ўғитлар, биологик препаратлар қўллаш йўли билан юқори ва
сифатли ҳосил олишга, шу билан бир қаторда органик маҳсулотлар етиштиришга
бугунги кунда жаҳонда долзарб вазифалардан бири сифатида қаралмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон
«Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030
йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги
2
. фармонида
белгиланган вазифалар бўйича қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги ҳамда тупроқ
унумдорлигини ошириш, ер, сув, ўғит ва бошқа ресурслардан, маъдан ва маҳаллий
ўғитлар, биологик препаратлардан самарали фойдаланиш, илғор агротехнологияларни
жорий этиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ирригация
эрозиясига учраган майдонларда оқбош карам экинини етиштиришда маҳаллий ва
маъдан ўғитлар, биологик препаратлар қўллаш орқали тупроқ унумдорлигини сақлаш
https://worldmapper.org/maps/cabbage-production/
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сонли “Ўзбекистон Республикаси ривожлантиришнинг 2020-
2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги фармони
21
ва ошириш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари бўлган талабларини қондириш
борасидаги илмий-тадқиқотлар кўламини кенгайтириш мақсадга мувофиқ
ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик
илмий-тадқиқот институтининг маркази тажриба хўжалигида қадимдан суғорилиб
келинган ирригация эрозиясига чалинган, қиялик даражаси 1,5
0
га тенг бўлган типик
бўз тупроқлар шароитида ўртаки оқбош карамдан юқори ва сифатли ҳосил олишни
таъминлайдиган биопрепарат, маҳаллий ва маъдан ўғитлар меъёр ва муддатлари
аниқлаш мақсадида 2021-2023 йиллар давомида дала тажрибаси ўтказилди. Тажриба
9-вариантдан иборат бўлиб, 3 қайтариқда жойлаштирилди. Дала тажрибаларини
ўтказиш ЎзПИТИ услублари [1; С. 180], Б.Ж.Азимов ва Б.Б.Азимовнинг “Сабзавотчилик,
полизчилик ва картошкачиликда тажрибалар ўтказиш методикаси” [2; Б. 9-11],
В.Ф.Беликнинг “Методика опытного дела в овощеводстве и бахчеводстве” [3; С. 30–45]
номли манбаларда баён қилинган усулларда олиб борилди. Тажриба тизими 1-
жадвалда келтирилган.
Жаҳон соғликни сақлаш маълумотига кўра, озиқ-овқат маҳсулотида нитратнинг
руҳсат этилган миқдори катталар учун кунига 1 кг га 3,7 мг.ни ташкил этиб, ўртача 60
кг вазнга эга бўлганлар учун 222 мг бўлиши бу меъёр ҳисобланади. Шу билан бир
қаторда сабзавот экинларида бодринг таркибида нитрат миқдори 150-400 мг/кг,
сабзида 250 мг/кг, оқбош карамда 900 мг/кг гача рухсат этилган
3
.
Zhu S.G. et al. [4; Pp. 2181–2189] ларнинг айтишича, меъёридан ортиб кетган
нитрат организмда нитритга айланиб қонда гемоглабинга бирикади ва
метегемоглабинга айланади ва кислород ташиш функциясини йўқатади.
Оқбош карам ўсимлигига биопрепарат, маҳаллий ва маъдан ўғитларни меъёр ва
муддатларига боғлиқ ҳолда унинг қуруқ модда ва тарикбидаги нитарат миқдорларига
таъсири бўйича олинган маълумотларига 2-жадвалда келтирилган.
22
Изланишларнинг 2021 йилида оқбош карам ўсимлигини амал даври охирида
назорат (1-вариант) да қуруқ модда 7,5% ни ва карам таркибидаги
нитрат миқдори 234 мг/кг га тенг бўлди ёки гектарига 20 тонна маҳаллий ўғит
қўлланилган 2-вариантга ва биопрепарат 30 литрга қўлланилган 3-вариантга нисбатан
тегишлича 0,4%, 33 мг/кг ва 0,2%, 17 мг/кг кам бўлганлиги аниқланди.
Тажрибани 4- варианти (биопрепарат 30 л/га ва гўнг 20 т/га) да қуруқ модда 8,2%
ни, карам таркибидаги нитрат миқдори 289 мг/кг га тенг бўлди ёки гектарига 20 тонна
маҳаллий ўғит қўлланилган 2-вариант ва гектарига 30 литр Байкал ЭМ-1 биопрепарати
қўлланилган 3-вариантларга нисбатан қуруқ модда тегишлича 0,3 ва 0,5% га ва карам
таркибидаги нитрат миқдори 22 ва 38 мг/кг фарқланганлиги маълум бўлди.
2-жадвал
Оқбош карамнинг ўғит меъёрлари ва муддатларига боғлиқ ҳолда қуруқ
модда тўплаши ва унинг таркибидаги нитарат миқдорига таъсири
№
Ўғитларнинг йиллик меъёри, кг/га;
т/га
Оқбош карам таркиби
қуруқ модда,
%
нитрат
миқдори,
мг/кг
2021 йил
1
Ўғитсиз - абс. назорат
7,5
234
2
Гўнг 20 т/га
7,9
267
3
Биопрепарат 30 л/га
7,7
251
4
Биопрепарат 30 л/га + Гўнг 20 т/га
8,2
289
5
Биопрепарат 30 л/га +Р-150, К-100
8,3
305
6
N-150, Р-150, К-100
8,6
331
23
7
N-200, Р-150, К-100
8,8
342
8
Биопрепарат 30 л/га + N-150, Р-150, К-
100
9,3
365
9
Биопрепарат 30 л/га + N-200, Р-150, К-
100
9,0
372
2022 йил
1
Ўғитсиз - абс. назорат
7,7
247
2
Гўнг 20 т/га
8,1
279
3
Биопрепарат 30 л/га
7,9
258
4
Биопрепарат 30 л/га + Гўнг 20 т/га
8,3
293
5
Биопрепарат 30 л/га +Р-150, К-100
8,5
314
6
N-150, Р-150, К-100
8,8
345
7
N-200, Р-150, К-100
8,9
357
8
Биопрепарат 30 л/га + N-150, Р-150, К-
100
9,5
386
9
Биопрепарат 30 л/га + N-200, Р-150, К-
100
9,2
392
Тажрибада оқбош карам ўсимлигига гектарига азот 150 кг, фосфор 150 кг, калий
100 кг ва азот 200 кг, фосфор 150 кг, калий 100 кг қўлланилган 5-ва 6-вариантларда
мавсум охирида ўсимликни қуруқ моддаси тегишлича 8,6-8,8% ни ва карам
таркибидаги нитрат миқдори 331-342 мг/кг ни ташкил этди ёки қўшимча 50 кг азотли
ўғитлар эвазига қуруқ модда 0,2% га ва карам таркибидаги нитрат миқдори 11 мг/кг
га юқори бўлганлиги аниқланди.
Оқбош карам ўсимлигига Байкал ЭМ-1 биопрепаратини 30 л/га ва маъдан ўғитлар
азот 150 кг, фосфор 150 кг, калий 100 кг/га қўлланилган 8-вариантда қуруқ модда 9,3%
ва карам таркибидаги нитарат миқдори 365 мг/кг га тенг бўлди ёки ушбу маъдан
ўғитлар меъёрлари билан Байкал ЭМ-1 биопрепаратини 60 л/га қўланилган вариантга
нисбатан қуруқ модда 0,3% га кўп ва карам тарибидаги нитрат миқдори 7 мг/кг кам
бўлганлиги аниқланди.
Изланишнинг 2022 йилида ҳам юқорида қайд этилган қонуниятлар кузатилиди.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Тошкент вилоятининг ирригация эрозиясига
учраган типик бўз тупроқлари шаротида оқбош карам ўсимлигининг қуруқ модда
тўплаши ва таркибидаги нитрат миқдорини ортиши бевосита қўлланилган
биоперепарат, маҳаллий ва маъдан ўғитлар меъёрлари ва муддатларига боғлиқ
эканлиги тажрибаларимизда ўз исботини топди ва нисбатан мақбул кўрсаткичлар
Байкал ЭМ-1 биопрепаратини 30 л/га ва маъдан ўғитлар азот 150 кг, фосфор 150 кг,
калий 100 кг/га меъёрларда қўлланилганда аниқланди.
References:
1.
“Дала тажрибаларини ўтказиш услублари” – Тошкент. 2007. Б.180.
2.
Азимов Б.Ж., Азимов Б.Б. Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачиликда
тажрибалар ўтказиш методикаси // - Тошкент, ЎзМЭ. 2002. – Б. 9–11.
3.
Белик В.Ф. Методика опытного дела в овощеводстве и бахчеводстве. –М.:
24
Агропромиздат, 1992. – С. 30–45.
4.
Zhu S.G. et al. Dietary nitrate supplementation protects against doxorubicin-induced
cardiomyopathy by improving mitochondrial function. Journal of the American College of
Cardiology, 57 (21): 2011. Рр.2181–2189.
5.
https://worldmapper.org/maps/cabbage-production/
6.
Мирзиёев Ш.М. – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23
октябрдаги ПФ-5853-сонли “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини
ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш
тўғрисида” ги фармони. –Тошкент. 2019 йил