39
КОРХОНАЛАР БОШҚАРУВИДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ ЎРНИ ВА
АҲАМИЯТИ
Акбаров Даврон Икромович
“Imkon Finans” АЖ микромолия ташкилоти
Мустақил Кузатув кенгаши аъзоси
https://doi.org/10.5281/zenodo.13326816
Аннотация
Мақолада корхона бошқарувида инновациялардан фойдаланиш бўйича иқтисодчи
олимларнинг тадқиқот ишлари ўрганилган. Шунингдек, мамлакатда фаолият
юритаётган корхоналар сони ва уларнинг бошқарувида инновациялардан фойдаланиш
кўрсаткичлари таҳлил этилган.
Калит сўзлар:
корхона, корхона бошқаруви, ишлаб чиқариш, инновацион
бошқарув.
В статье рассматриваются исследования экономистов по использованию
инноваций в управлении предприятием. Также было проанализировано количество
действующих в стране предприятий и показатели использования инноваций в их
управлении.
Ключевые слова:
предприятие, управление предприятием, производство,
инновационный менеджмент.
The article examines the research work of economists on the use of innovations in
enterprise management. Also, the number of enterprises operating in the country and
indicators of the use of innovations in their management were analyzed.
Key words:
enterprise, enterprise management, production, innovative management.
Мамлакат иқтисодиётида амалга оширилаётган ислоҳотларда корхоналар
бошқарувида инновациялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган
ислоҳотларга устуворлик қаратилиб келинмоқда.
Корхона бошқарувида инновациялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
бўйича Ф. Никсон тадқиқоти натижалари кенгроқ маънога эга бўлганлиги билан
иқтисодий адабиётда ажралиб туради. Олим фикрича, “инновация – бозорга мутлақо
янги турдаги ёки такомиллаштирилган саноат жараёнлари ёки техникаларининг кириб
келиши билан боғлиқ бўлган техник-технологик, ишлаб чиқариш ва тижорат чора-
тадбирларини қамраб олади”
1
. Ушбу илмий тарифда инновация нафақат янги турдаги
товар ёки корхонада ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш шаклларини балки
қисман такомиллаштирилган ҳам бўлиши мумкинлигидан далолат беради.
Венгриялик иқтисодчи олим Б. Сантонинг корхона бошқарувида инновациялардан
фойдаланиш борасидаги илмий қарашларида инновация иқтисодий атамасига
қуйидагича тариф берилган: “корхона бошқарувида инновация қўшимча даромад олиш
мақсадида маҳсулот ва ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган
ғоя ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий этишдаги ижтимоий-технологик-
иқтисодий жараёнларни ўзгаришида намоён бўлади”
2
. Ушбу тарифда корхона
1
Никсон Ф. Роль руководства в предприятии в обеспечении качества и надежности / Ф. Никсон. – М.: Издат.
стандартов, 1990. – 317 с.
2
Санто Б. Инновация как средство экономического развития / Б. Санто. – Москва: Прогресс, 1990. – 255 с.
40
бошқарувида инновациялардан фойдаланиш пировард натижада унинг даромадлари
базасини мустаҳкамлаш имкониятларини кенгайтиришига эътибор қаратилган бўлиб,
корхона фаолиятининг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини яхшилаш учун
тегишли имкониятларга эга бўлишини англатади.
Шунингдек, яқин хорижлик олимлардан И.Л. Туккел корхона бошқарувида
инновациялардан фойдаланишда инновация иқтисодий атамаси моҳиятини
тушунтиришда қуйидаги фикрни билдиради: “корхона бошқарувида инновациядан
фойдаланиш унинг инновацион фаолиятида намоён бўлади. Инновацион фаолият эса –
янги ёки такомиллаштиришган товар ва ишлаб чиқариш жараёнларини корхона
амалиётига жорий этишда бажариладиган турли ишлар, кўрсатиладиган хизматларни
англатади”
3
.
Таҳлилларга кўра, 2023 йил январь-декабрь ойларида республикада янги ташкил
этилган корхона ва ташкилотлар сони 88,8 мингтани ташкил этди. Ҳудудлар кесимида
янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
сезиларли ўсиши кузатилмоқда. Жумладан: Қорақалпоғистон Республикасида (1 964
тага), Бухоро (1 212 тага) вилоятида ва Тошкент шаҳри (1 215 тага)да ўсиш мавжуд.
Тармоқлар кесимида эса энг юқори кўрсаткични ташиш ва сақлаш хизматлари соҳасида
— 591 тага ва ахборот ва алоқада — 304 тага кўпайгани билан изоҳлаш мумкин.
Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 2024 йил 1 январь ҳолатига
485,0 мингтага етиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 121,8 фоизни
ташкил этди. Уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши (умумий
сонидаги улуши) қуйидагича бўлди: савдо – 32,6 фоиз, саноат – 14,3 фоиз, қишлоқ, ўрмон
ва балиқчилик хўжалиги – 7,8 фоиз, қурилиш – 7,2 фоиз, ҳудудий кесимда энг кўп
Тошкент шаҳрида 20,4 фоиз, Тошкент – 9,3 фоиз, Самарқанд – 9,0 фоиз, Фарғона – 8,8
фоиз ва Қашқадарё вилоятларида – 6,8 фоиз фаолият кўрсатмоқда.
4
Статистик маълумотлар кўра, 2019-2022 йилларда бошқарув жараёнида
инновациялардан фойдаланаётган корхоналар сони 16,6 фоизга камайган бўлса,
бошқарув жараёнида фойдаланилаётган инновацион лойиҳалар сони эса мос равишда
19,1 фоизга қисқарди (1-расм).
3
Управление инновационными проектами: учеб. пособие. – Часть 1. – Методологии управления
инновационными проектами / Т.В. Александрова [и др]; под ред. И.Л. Туккеля. – Санкт-Петербург: СПбГТУ,
1999. – 100 с.
4
304
151
149
196
187
761
852
935
933
1023
1024
1587
1217
1151
1323
683
527
500
842
699
1334
1465
1819
1906
2046
2558
4689
4290
4148
3792
2008
й.
2009
й.
2010
й.
2011
й.
2012
й.
2013
й.
2014
й.
2015
й.
2016
й.
2017
й.
2018
й.
2019
й.
2020
й.
2021
й.
2022
й.
Корхона ва ташкилотлар сони
Жорий қилинган инновациялар сони
41
1-расм.
Ўзбекистонда
корхона
ва
ташкилотлар
бошқарувида
инновациялардан фойдаланиш кўрсаткичлари (бирликда)
5
Мамлакатимиз корхоналари бошқарувида инновациялардан фойдаланиш
амалиёти ривожланиб боргани сари, улар томонидан ишлаб чиқарилган инновацион
маҳсулотлар ҳажми ҳам ортиб бормоқда. Таҳлилларга кўра, 2008-2022 йилларда
мамлакатимиз корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган инноацион маҳсулотлар
ҳажми 1325,1 млрд. сўмдан 40451,6 млрд. сўмга етди. Шу билан биргаликда, корхоналар
бошқарувида инновациялардан фойдаланиш харажатлари ҳажми ҳам барқарор ўсиш
тенденциясига эга бўлиб, таҳлил этилаётган даврда бу турдаги харажатлар ҳажми 521,5
млрд. сўмдан 19130,6 млрд. сўмга етди
6
.
Шу ўринда мамлакатимиз саноат корхоналари бошқарувида инновациялардан
фойдаланиш амалиётининг самарадорлигини таҳлил этиш талаб этилади. Бунда
дастлаб корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ҳар бир маҳсулотга тўғри келувчи
инновацион харажатлар ҳажмини харажатлар ёндашуви асосида баҳолаш талаб
этилади. Бу орқали корхоналар бошқарувида инновацион маҳсулот ишлаб чиқариш
самарадорлиги кўрсаткичини аниқлашга эришилади.
Корхоналар бошқарувида инновациялардан фойдаланиш жараёнларининг янада
такомиллаштириш учун:
- мамлакатимизда бошқарув жараёнида инновациялардан фойдаланаётган корхоналар
билан бошқарув жараёнига жорий этилган инновациялар сонининг ортиши пировард
натижада ишлаб чиқарилаётган инновацион маҳсулотлар ҳажмининг ортишига олиб
келди;
- мамлакатимиз корхоналари бошқарувида фойдаланилаётган инновациялар
таркибида технологик инновациялар салмоқли улушга эга бўлиб келмоқда. Бу эса
корхоналарда инновацион маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари самарадорлигини
ортишига сабаб бўлган;
- мамлакатимиз истеъмол бозорида инновацион маҳсулотларга нисбатан шаклланган
талаб ҳажми ҳали ҳануз етарли даражада қондирилмаганлиги сабабли, бошқарув
жараёнида инновациялардан фойдаланиш амалиёти истеъмолчи талабларига унчалик
йўналтирилмаган бўлиб, инновациялардан фойдаланиш фақатгина корхонанинг
иқтисодий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилмоқда.
Юқорида келтириб ўтилган ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда, кейинги йилларда
мамлакатимизда корхоналар бошқарувида инновациялардан фойдаланиш амалиётини
давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар тизимини ишлаб
чиқиш ва уни амалиётга жорий этилишини таъминлаш талаб этилади. Бу орқали
миллий иқтисодиёт тармоқдарида корхоналарнинг инновацион бошқарувга ўтиш
жараёнлари жадаллашиб, истеъмол бозоридаги инновацион маҳсулотга бўлган талабни
самарали қондиришга эришилади.
References:
1.
Никсон Ф. Роль руководства в предприятии в обеспечении качества и надежности
5
Ўзбекистон Республикаси Перзиденти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотлари.
6
Ўзбекистон Республикаси Перзиденти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотлари
42
/ Ф. Никсон. – М.: Издат. стандартов, 1990. – 317 с.
2.
Санто Б. Инновация как средство экономического развития / Б. Санто. – Москва:
Прогресс, 1990. – 255 с.
3.
Управление инновационными проектами: учеб. пособие. – Часть 1. – Методологии
управления инновационными проектами / Т.В. Александрова [и др]; под ред.
И.Л. Туккеля. – Санкт-Петербург: СПбГТУ, 1999. – 100 с.
4.
5.
Ўзбекистон Республикаси Перзиденти ҳузуридаги Статистика агентлиги
маълумотлари