Авторы

  • Гулҳаё Маҳмудова
    НавДПИ мустақил тадқиқотчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdit.45878

Аннотация

XIX аср охирига келиб Бухоро Амирлиги ўзининг сиёсий-иқтисодий, ҳарбий мустақиллигини йуқотиб, рус давлатига қарам бўлиб қолади. Сўнгги манғит амирларидан бўлган Абдулаҳадхон (1857-1910; ҳукмронлик йиллари: 1885-1910) даврида эса мамлакат қарамлигига қарамай кўплаб ислоҳотчилик ишлари амалга оширилган.


background image

70

АМИР АБДУЛАҲАДХОННИНГ ИСЛОҲОТЧИЛИК ФАОЛИЯТИ

Гулҳаё Маҳмудова

НавДПИ мустақил тадқиқотчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.13922819

XIX аср охирига келиб Бухоро Амирлиги ўзининг сиёсий-иқтисодий, ҳарбий

мустақиллигини йуқотиб, рус давлатига қарам бўлиб қолади. Сўнгги манғит
амирларидан бўлган Абдулаҳадхон (1857-1910; ҳукмронлик йиллари: 1885-1910)
даврида эса мамлакат қарамлигига қарамай кўплаб ислоҳотчилик ишлари амалга
оширилган.

Амир Абдулаҳадхон амирлик тахтига ўтирган вақтда давлатнинг иқтисодий

ҳолати заиф эди. Сиёсий жиҳатдан амирлик Россия империясига қарам бўлган. Маданий
ҳаёт таназзулга юз тутган. Шу билан бирга, амалдорларнинг очкўзлиги ва порахўрлиги,
оддий халққа нисбатан зулм қилиши кучайган давр эди. Ҳатто мамлакат ҳудудидаги
айрим беклар ва ҳокимлар пойтахт Бухородаги марказий идорага бўйин эгишни
хоҳламай, мустақил бўлишга интилиб, сепарартистик сиёсатни авж олдирганлар

1

.

Ғузор, Балжувон, Қарши бекликларида юз берган деҳқонлар қўзғолонлари иқтисодий
тангликка ўз таъсирини ўтказган эди. Қишлоқ аҳолисининг бир қисми ўзи яшайдиган
ерларини ташлаб, яхшироқ ҳаёт кечириш мақсадида қўшни Афғонистон, Қошғар ва
Туркистон томонларга кўча бошлаган эди. Самарқанд Бухоро амирлиги тасарруфидан
чиқиб, руслар қўлига ўтгандан кейин Бухоро воҳасининг сув таъминоти янада
ёмонлашади. Янги сув иншоотлари қуриш учун амир Музаффар хазинасининг қуввати
етишмас эди. Аҳмад Дониш (1827-1897) сув таъминоти масаласида қайғуриб, Амударё
ва Сирдарёдан Бухорога канал чиқариш лойиҳаларини тайёрлайди. Бироқ амир
Музаффархон бу таклифларни инобатга олмаган эди

2

.

Амир Абдулаҳадхон ҳокимиятни эгаллагач мамлакатда маҳаллий ҳокимларнинг

халққа ўтказаётган зулми, амалдорларнинг судхўрлиги беқиёс даражада ортиб кетган
эди. Ҳатто, айрим бек ва ҳокимлар марказий ҳокимиятга бўйсунишдан бош тортиб,
мустақил бўлиш учун ҳаракатланаётган эди

3

. Мамлакат ижтимоий ҳаётида ҳам бир

қанча қусурлар мавжуд бўлиб, амалдорлар ўртасида порахўрлик, таъмагирлик
авж олган, жамиятда гиёҳвандлик, баччабозлик, қиморбозлик кенг тарқалган эди. Амир
ўз ҳукмронлигининг бошида суд-ҳуқуқ тизимини қайтадан ислоҳ қилишга ва бу соҳага
янада инсонпарварлик тамойили билан ёндашишга уринди. Абдулаҳадхон даврида
ўлим ҳукми, қийноқлар ва энг даҳшатли жазо – Бухородаги Минорайи Калондан ташлаб
юбориш ман этилди. Порахўрлик ва таъмагирлик қилган амалдорларни лавозимидан
четлаштирди. Наша чекиш, кўкнор ичиш, баччабозлик қатъиян чекланди. 1886 йилда
Амир Абдулаҳадхон амирликдаги зиндонларнинг бир қисмини ёпишга буйруқ берди

4

.

Бухородаги чоҳи-канахона кўмилди.

Амир Абдулаҳадхоннинг рухсати билан 1888 йилда Россия ҳарбий ишлар

вазирлиги томонидан Бухоро-Самарқанд темир йўли қурилади. Закаспий темир йўл
тармоғининг Бухорогача етиб келиши билан почта, телеграф ва телефон хизматларини

1

Қ.Ражабов. Туркистон тарихида ўтган 55 буюк сиймо. Т., 2022. 280-б

2

Ахмад Маҳдум Дониш. Рисола ё Мухтасаре аз тарихи салтанати хонадоии манғития. Душанбе, 1960. 132-133-б

.

3

Ҳ.Тўраев. Бухоронинг еттинчи ҳукмдори // Бухоронома. 2002-йил 30-ноябрь.

4

Қ. Ражабов

.

Ўзбекистон ХХ асрда. Биринчи жилд. Т., 2024. 106-б.


background image

71

ҳам жорий этди. Мамлакатга рус капитали кириб кела бошлади. Жаҳон бозорида Бухоро
қоракўл хом ашёсини сотиш соҳасида савдо операцияларини амалга ошириш бўйича 3-
ўринни эгаллаганида, унда Амирнинг ўзи фаол иштирок этди. Баъзи бир маълумотларга
кўра, Россиянинг Давлат банкида Амирнинг шахсий ҳисобида 27 млн. рубл тилла
ҳисобида, Россиянинг тижорат банкида эса 7 миллион рубл олтин пул сақланган

5

.

Абдулаҳадхоннинг молиявий кўмаги билан Амударёдан ўтувчи темир йўл кўприги

лойиҳалаштирилиб, 1898 йилнинг 17 октябридан 1901 йилнинг 27 майигача 750
метрлик кўприк қурилди. Кўприк қурилишига 3.468.000 рубль миқдорда сарфланган
пул амир томонидан берилган бўлса-да, унинг тепасидаги лавҳда “Бу кўприк Николай
ИИ (1868–1918; ҳукмронлик йиллари 1894–1917) ҳазратлари томонидан, Амир
Абдулаҳад иштирокида қурилди”, деб ёзиб қўйилган эди

6

. Амир ўз ҳисобидан Когондаги

темирйўлдан Бухорогача ўн бир верстлик тош йўл қурдирган

7

.

Абдулаҳадхон Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларига бир неча бор расмий

ташриф билан борган. Бу ҳақида ўзининг 1892 йил декабрдан 1893 йил февраль ойлари
давомидаги сафари хотираларида батафсил маълумот беради. Петербург сафари
давомида Абдулаҳадхон Ашхобод, Боку, Тифлис каби шаҳарларда ҳам бўлган. Тифлисда
амир ва унинг ҳамроҳлари 800 талаба таҳсил олаётган гимназия фаолияти билан
танишишади. Кейинчалик 1897-йилда шунга ўхшаш Бухоро шаҳрида ҳам ногирон ва
муомалага лаёқатсизлар учун замонавий тартибдаги ногиронлар уйи ташкил этилади.
Ногиронлар уйининг аъзоларига бепул икки маҳал иссиқ овқат тарқатилган.

Худди шу даврда амир буйруғи билан Бухорода шифохона ва дорихона ташкил

қилиниб, табиб ва табибалар томонидан хастаҳолларга ёрдам қилинган.

Амир Абдулаҳадхон 1883 йил Петербургдалигида Исмоил Гаспиринскийга унинг

ислоҳотчилик фаолиятини юқори баҳолаб, янги ташкил этилган “Таржимон” газетасига
обуна бўлиш истаги борлигини билдириб мактуб юборган ва бу мактуб “Таржимон”
газетасининг 1883 йилги 19-сонида чоп этилган. Исмоил Гаспиринский 1903 йили
Бухорога ташриф буюрганда Амир Абдулаҳад ҳузурида бўлиб, унга Бухорода янги усул
мактабларини очишни таклиф қилади. Таклиф амир томонидан ижобий қабул қилиниб,
1904 йил Бухорода отаси номи билан аталувчи “Музаффария” жадид мактабини очишга
рухсат беради

8

.

Амир Абдулаҳадхон Кармана, Бухоро ва хорижда кўплаб иморатлар қурдирган.

Жумладан, Макка ва Мадинада хонақоҳ, работ, такягоҳ, масжид, уй-жой, ҳовли,
меҳмонхоналар қурилишига ҳомийлик қилган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, чор империяси Бухоро амирлигини босиб

олиб, ярим мустамлакага айлантирган шароитда Амир Абдулаҳадхон амирлик
бошқарувида кўплаб ислоҳотларни амалга оширди. Имкон даражасида халқнинг
турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилди.

References:

1.

С.Иноятов, Ҳ.Тўраев, О.Ҳайитова. Амир Абдулаҳадхон даврида Кармана. Т., 2004

5

Холиқова Р. Россия ва Бухоро тарих чорраҳасида. Т., 2005, 185-б

6

Жамолова Д.

Бухоро амири Абдулаҳадхон ва унинг сиёсий фаолияти / /

Ўзбекистон тарихи,

№1

2018 йил

7

Исмоилбек Ғаспрали. Туркистон саёҳатлари. Жаҳон адабиёти 2010, 10-сон. 89-б.

8

С.Иноятов, Ҳ.Тўраев, О.Ҳайитова. Амир Абдулаҳадхон даврида Кармана. Т., 2004, 24-б.


background image

72

2.

Қ. Ражабов. Ўзбекистон ХХ асрда. Биринчи жилд. Т., 2024

3.

Исмоилбек Ғаспрали. Туркистон саёҳатлари. Жаҳон адабиёти №10 2010

4.

Холиқова Р. Россия ва Бухоро тарих чорраҳасида. Т., 2005

5.

Жамолова Д. Бухоро амири Абдулаҳадхон ва унинг сиёсий фаолияти / / Ўзбекистон

тарихи, №1 2018 йил
6.

Ҳ.Тўраев. Бухоронинг еттинчи ҳукмдори // Бухоронома. 2002-йил 30-ноябрь

Библиографические ссылки

С.Иноятов, Ҳ.Тўраев, О.Ҳайитова. Амир Абдулаҳадхон даврида Кармана. Т., 2004

Қ. Ражабов. Ўзбекистон ХХ асрда. Биринчи жилд. Т., 2024

Исмоилбек Ғаспрали. Туркистон саёҳатлари. Жаҳон адабиёти №10 2010

Холиқова Р. Россия ва Бухоро тарих чорраҳасида. Т., 2005

Жамолова Д. Бухоро амири Абдулаҳадхон ва унинг сиёсий фаолияти / / Ўзбекистон тарихи, №1 2018 йил

Ҳ.Тўраев. Бухоронинг еттинчи ҳукмдори // Бухоронома. 2002-йил 30-ноябрь