Авторы

  • Адҳам Юсупов
    Тошкент давлат шарқшунослик унверстети магистранти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdit.45881

Ключевые слова:

таржима лингвокультурологик муаммо тил бирлик.

Аннотация

Мақолада таржима жараёнида ўзбек тилдаги тил бирликларни  бошқа тилдаги тенг кийматли тил бирликларига алмаштириш ёки иккинчи  тилдаги муқобил вариантни беришдаги муаммолар кўриб чиқилган.  


background image

57

БАДИИЙ ТАРЖИМА ВА АДАБИЙ АЛОҚАЛАР

Юсупов Адҳам Аҳадович

Тошкент давлат шарқшунослик унверстети магистранти

https://doi.org/10.5281/zenodo.13911926

Аннотация:

Мақолада таржима жараёнида ўзбек тилдаги тил бирликларни бошқа

тилдаги тенг кийматли тил бирликларига алмаштириш ёки иккинчи тилдаги муқобил
вариантни беришдаги муаммолар кўриб чиқилган.

Таянч сўзлар:

таржима, лингвокультурологик, муаммо, тил, бирлик.


Ўзбекистонда таржимачилик, хусусан бадиий таржимачиликни ривожлантиришга

таржимашунос олим, “ўзбек таржимачилигининг отаси”, филология фанлари доктори,
профессор устоз Ғайбулла Тожиддинович Саломов ниҳоятда улкан хисса қўшди. У
ўзининг илмий асарлари билан ўзбек таржимачилиги назариясини яратди. Унинг
хизматлари туфайли Ўзбекистонда кўплаб таржимашунос олимлар етишиб чиқди.
Олим бадиий таржима концепциясини ишлаб чиққанлиги туфайли, бадиий таржималар
сифати яхшиланди ва унинг фикрлари таржимонлар учун дастуруламал бўлиб қолди,
уларнинг айримларига эътибор қаратиш лозим топилди. Дунёдаги бирорта халқ бир-
биридан бутунлай айрича ҳолатда яшай олмаганидек, уларнинг маънавий ва моддий
ёдгорликлари, адабиёти ва санъати ҳам ҳеч қачон фақат бир миллат чегарасидагина
сақланиб қолган эмас.

Барча давлатларда яратилган энг яхши адабиёт ва санъат намуналари миллий

чегарани бузиб ўтиб, шаклан ёки мазмунан маълум даражада ўзгарган ҳолда у тилдан
бу тилга ўтиб, бошка тил вакилларининг маънавий мулкига айланиб бораверган. Шу
сабабли бутун инсониятнинг маданий ёдгорлиги бўлиб қолган асарларни қайси халққа
тегишли эканлиги, муаллифи қайси миллатга мансублигини аниқлаш ҳам қийин
бўлади. Ҳозирги илм, фан ва техника олий даражада тараққий этган бир пайтда
китобхоналарни фақат чексиз ва сув остига саёҳатларга бағишланган замонавий
илмий-фантастик мавзуларгина эмас, балки ўша ҳаммани ҳайратга солиб келган турли
ғаройиблар, антиқа жонзотлар, шамчироқлар ҳақидаги афсоналар ҳам қизиқтиради.

Энг қадимли маданият ёдгорликлари ҳисобланган “Минг бир кеча”, ”Маҳабхорат”,

“Панчатантра”, “Калила ва Димна”, “Манас”, “Илья муромец” каби асарларнинг ўзбек
тилидаги таржимасини юртимиз китобхоналари ҳанузгача севиб ўқийдилар. Бу асарлар
таржима воситаси билан миллий маданиятимиз ҳодисасига айланиб қолди. Минглаб
йилларга оид бўлган адабий анъанага эга миллий адабиётнинг барчасида ҳам таржима
ўзига муносиб ўринни эгаллаган. Шунга кўра ҳар қандай миллий адабиёт тарихини,
таржима тарихини яратиш, таржиманинг турли даврлардаги ривожланиш
қонуниятларини очиш, айни миллий адабиёт тараққиётида қандай таржима
мактабларини ташкил топганлиги ва бу таржималар жаҳон маданиятини
ривожлантиришда қандай роль ўйнаганлигини аниқлаш орқалигина яратиш мумкин
бўлади. Шарқнинг буюк адиб- алломаларнинг асарларининг асл ва таржима нусхалари
барча мамлакатларда яшовчи халқларнинг авлод-аждодларини юксак инсонпарварлик
руҳида тарбиялашга хизмат қилди. Жаҳон мумтоз адабиёти намоёндаларининг ўлмас
асарлари турли-туман таржималар ва қайта ишлашлар билан заминимизда яшаётган
турли халқларга етиб борди. Шунингдек Европанинг буюк адиблари Вильям Шекспир,


background image

58

Жорж Ноэл Гордон Байрон, Фридрих Шиллер, Иоган Вольфганг Гёте, Виктор Гюго,
Оноре де Бальзак, Александр Сергеевич Пушкин, Лев Николаевич Толстой кабиларнинг
асарлари ҳамон ўзбек китобхоналарига манъавий озуқа бериб келмоқда. Улар туфайли
ўзбек адабиёти ҳам шаклан, ҳам мазмун жиҳатида бойиди, янгидан-янги жанрлар
адабиётимизга кириб келди. Таржима ва унинг тарихини чуқур ўрганиш фақат умумий
маданий юксалиш жараёни ёки муайян миллий адабиётнинг ҳозирги тараққиёт
жараёни хусусияти, адабий алоқалари кўламини тадқиқ этиш, ривожланиш
истиқболини белгилашда ҳам муҳим аҳамият эга бўлади.

Ўзбек мумтоз адабиётида айрим бадиий–эстетик ҳодисалар бадиий таржима

туфайли аслий ижодга қараганда анча илгари содир бўлган эди. Хусусан, форс- тожик
адабиётида анъанага айланиб қолган хамсачилик ўзбек адабиётига даставвал таржима
адабиёти сифатида кириб келади. Негаки ўша даврлардаёқ Низомий Ганжавийнинг
“Панж ганжи” таркибига кирган “Маҳзанул асрор”, “Хусрав ва Ширин”, “Искандарнома”
асарлари XIV аср ўрталари ва XV асрнинг бошларида ўзбек тилига таржима қилинган
эди. Бу таржима асарлари ўзбек адабиётида хамсачилик анъанасини қарор топишида,
хусусан Алишер Навоийнинг “Хамса” асарини ёзилишида муҳим омил бўлиб хизмат
қилди. Бадиий сўз санъатининг тур ва хиллари, услуб ва усуллари ранг-баранг
бўлганидек, унинг таржимасида ҳам хилма-хил тадбирлар, йўллар, услублар мавжуд
бўлади. Турли халқлар узоқ даврлар мобайнида ўз тиллари ва дидлари талабига мос
келадиган шеърий шаклларни ўйлаб топганлар. Назм соҳасидаги бу тарихий–бадиий
тажриба анъана тусини олиб, авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Турли назмий жанрлар
ҳар бир халқнинг бадиий ижод дурдоналарини ўзида акс эттириш билан бирга, айни
пайтда умумжаҳон шеърияти хазинасининг ноёб мулкида бир қанча халқлар адабиёти
учун хос бўлган жанрлар ҳам, бир ёки икки халқдагина мавжуд миллий жанрларни
борлиги ҳам маълум. Мазкур ҳолат бадиий таржима олдига яна бир қатор муаммоларни
кўндаланг қилиб қўяди. Турли тиллар ўртасидаги лингвистик фарқ натижасида
шеърий асар таржимасида ўзига хос миллий вазн, қофия, услуб ва бошқа масалалар
билан бирга жанр муаммоси ҳам вужудга келади. Аввалига китобхонга нотаниш бўлган
маълум бир шеърий шакл бошқа миллат вакилига тушунарли бўлмайди. Таъкидлаш
жоизки, жанр оддийгина шакл масаласи эмас. Унда маълум бир халқнинг минглаб
йиллар давомида вужудга келган бадиий анъанаси, психологияси ифодаланган бўлади.
Шу жиҳатдан жанр масаласи миллийлик ва услуб билан узвий равишда боғлиқ бўлади.
Жанрнинг ўзига хослигини таржимада акс эттириш бошқа халқининг миллий
хусусиятларини талқин этишга уриниш сифатида таъкидлаш мумкин. Бу бадиий
таржима назариясининг жанрий ҳусусияти билан боғлиқ алоҳида муаммолар ҳам
борлигини кўрсатади. Ушбу масалани ҳар томонлама ўрганиш учун жаҳон
шеъриятидаги бир неча жанр таржимасини қиёслаш ва бу соҳада орттирилган
тажрибани назарий асосда умумлаштириш лозим бўлади. Бир даврнинг ўзида айни бир
асарни турлича усул билан, ҳатто умуман бошқа-бошқа бадиий жанрларда таржима
қилинган бўлиши мумкин. Хусусан, рус тилидан баъзи шоирларнинг шеърий асарлари
аввал насрий, сўнгра шеърий йўл билан таржима қилингани тарихдан маълум.
Маълум бир асарни насрий ва шеърий йўл билан таржима қилиш ҳулосасини фақат
ўзбек тилига таржима қилиш амалиётида юз берган қандайдир фавқулодда бир ходиса
деб қараш, таржималарни асл нусҳага нисбатан бир нусҳа, шунчаки бадиий иншо


background image

59

сифатида талқин қилиш таржима тарихига холисона ёндашмасликдан келиб чиқади.
Аслида эса бошқа халқлар адабиётида ҳам насрий таржима орқали шеърий таржимага
ўтиш ҳодисаси кўп учрайди. Бирор тарихий даврда таржима қилинган асар
таржимасининг сифатига баҳо бериш учун унга тарихийлик тамойили асосида
ёндашиш лозим. Бу қоидага амал қилмаган чоғда таржима асарининг сифатини,
мутаржимнинг хизматини ва ҳар бир давр таржимачилигининг асосий тамойилларини
баҳолашда жиддий хатога ёки бир ёқламаликка олиб келиши мумкин бўлади. Хусусан,
Пушкиннинг “Еагений Онегин” шеърий романи дастлаб Ойбек томонидан, кейинчалик
эса Мирза Кенжабек томонидан турли даврларда ўзбек тилига ўгирилди. Табиийки,
уларнинг ҳар бирига ана шу таржима қилинган давр нуқтаи назаридан келиб чиқиб
баҳо берилиши лозим бўлади. Бадиий таржима ҳақида гап кетганда албатта услуб
масаласи муҳим аҳамият касб этаверади. Негаки услуб бадиий асарнинг бадиий умумий
рангинлиги, образни таҳлил қилиш усули, санъаткорнинг воқеликка бўлган
муносабати омили ҳисобланади. Булар бадиий жараённинг якунловчи босқичида
шаклнинг асосий томонларини яхлит акс эттирувчи хусусият сифатида асарда мавжуд
бўлади. Услубни муаллифнинг умумий мулкидан ажратган ҳолда, шунчаки асарнинг
лисоний хислатига айлантириб қўйиш мумкин эмас. Образ билан услуб бир-бирига
узвий равишда боғлиқ бўлади. Образ билан услубнинг бир- бирига боғлиқлиги, бир-
бирини тақозо этиши ёзувчининг воқеликни бадиий акс эттиришига асосланади.
Услуб ёзувчи ижодининг унинг асарларида такрорланиб турадиган асосий, типик
ғоявий-бадиий хусусиятлар мажмуидир. Ёзувчининг дунёқараши ва у яратган
асарларнинг мазмунига алоқадор асосий ғоялар, муаллиф кўпроқ тасвирлаган сюжет ва
характерлар силсиласи, санъаткор ижодида тез-тез учраб турадиган бадиий тасвир
воситалари, ўзига хос тили унинг индивидуал услубини ташкил этади. Таржимон
услуби тилнинг дифференциал турларидан бўлиб, ўзига хос луғати, фразеологик
бирликлари, жумла ва синтактик қурилмалари, бўлак турлардан ўз ички
унсурларининг, асосан, экспрессив-таърифий хусусиятлари билан тафовут қилувчи
лисоний тизимдир. Муайян бир услубдаги унсурлар бошқа услуб элементларидан фарқ
қилганда уларни аниқлаш осон бўлади. Услубий мослаштириш ёки тақлидда муайян
жанр, ижтимоий муҳит, давр ва бошқаларга хос бўлган нақл ёки нутқ услубига тақлид,
ўхшатма ёки монандлик тарзи тушунилади. Бундан мақсад бирон нутқ мақомининг
айни ўзи ҳақида таассурот ҳосил қилишдир. Ўзининг ёрқин индивидуал услуби билан
ажралиб турган ёзувчиларнинг ижодида бир нечта аниқ кўзга ташланадиган услублар
мавжуд бўлади. Ёзувчи ижодида янгича услубнинг пайдо бўлиши унинг ижодий
эволюцияси, ҳаётни идрок этишдаги бурилиш, силжиш, бадиий услубни ўзгариши
билан боғлиқ. Маълум бир ҳаётий материални тасвирлаш учун муқобил услуб топиш
талаб қилинади. Фақат янги ҳаётий материалга мурожаат қилингандагина янги
услубий ҳодисалар пайдо бўлади, деб бўлмайди. Шунингдек янги ҳаётий материаллар
муаллифни жадал услубий изланишларга даъват этиши ҳам мумкин. Баъзан илгари
қарор топган услубий тизимга айрим ўзгаришлар киритишга тўғри келади. Воқеликдан
олинган материалдан ташқари бутун ижодий жараён давомида беихтиёр ёки онгли
равишда китобхонга бўлган мўлжал ҳам услубнинг қарор топишида муҳим аҳамиятга
эга бўлади. Бу маълум бир муҳитда ёки ўзига хос тарихий, эстетик лисоний шароитда
тарбияланган китобхонлар оммасининг эҳтиёжи диди асосида содир бўлади. Хусусан,


background image

60

таржималар вақтида дидлар тўқнашуви юз берганда таржимон бундай субъектив
ҳолни ҳисобга олишга мажбур бўлади. Демак услуб ҳаётни образли ўзлаштиришни
ифодалаш, китобхонларни ишонтириш ва қизиқтириш воситасидир. Ҳикоя қилиш,
саҳна томошаси ва лирик идрокнинг таъсирчанлиги асарнинг асосий мазмунида акс
этади. Етакчи оҳанг асарнинг тузилишида ҳам, қаҳрамонларни тасвирлаш йўсинида ҳам
кўп нарсани белгилайди. Шу боис асл нусҳада ҳам, таржимада ҳам мақбул оҳанг топа
билиш ёзувчининг ижодий меҳнатида ғоят муҳим нарса ҳисобланади. Таржимада
бадиий асар оҳангини бериш барча адабий жанрлар учун ҳам муҳимдир. Алоҳида
олинган мақол ёки маталдан тортиб то сонет, поэма, ғазал, ҳикоя, романгача агар
ҳамоҳанглик таъминланмаган бўлса, таржима соҳта жаранглайди. Оҳанг эса, ўз
навбатида, бадиий асарнинг бошқа жиҳатлари, луғавий бирлик, синтаксис, инверсия,
сажъ, радиф, қофия, вазн ва бошқалар билан боғланган ҳолда таржимада ё табиийлик,
ёки аксинча, сохтакорлик, сунъий контекст, ясама бадиий муҳит пайдо бўлишига олиб
келади. Шарқ шеърияти ва халқ оғзаки ижоди асарларининг моҳир таржимонлари шу
хусусда гапириб, айниқса фольклор обидалари намуналарини таржима қилишда
оҳангни тўғри акс эттириш ниҳоятда муҳим эканлигига эътибор қаратадилар.
Таржимоннинг ҳам, ёзувчининг ҳам услуби бу ўзига хослик экан, ҳар бир санъаткорнинг
ўз услуби, яъни унинг ижодига хос ғоявий йўналиш, бадиий- тасвирий воситалари,
лексик-фразеологик унсурлар ва бадиий шаклга алоқадор бошқа таркибий қисмларни
мавжуд бўлиши юқорида айтиб ўтилди. Бирор ижодкорнинг услубини аниқлашда,
унинг ўзига хос ижодий таржимаи ҳоли, ёзиш усулини тайинлашда қиёс муҳим
воситалардан биридир. Хусусан, ХХ асрнинг бошларида кўпгина мутаржимлар ўз
таржима асарларига номларни ёзмаган. Лекин чуқур лисоний таҳлил орқали таржима
асарларининг муаллифларини аниқлаш имкони бўлди. Бунда услуб адабий-тарихий
анъаналар, ижодкорнинг дунёқараши, диди, эстетик эътиқоди ҳамда у яратган маълум
асарда олға сурилган ғоя, мақсад ва бошқалар билан чамбарчас боғлиқ экан, қиёсда
шуларнинг барчаси асос қилиб олиниши мумкин бўлган. Ҳар бир ёзувчи ва
таржимондан иборат ижодкорнинг услубий ўзига хослиги тил воситалари орқали юзага
келар экан, тил ва услуб тушунчаси бир-бирига яқин, лекин уларнинг ўртасига тенглик
аломати қўйиб бўлмайди. Агар тил билан услуб бир нарса бўлганида бирор бир
адибнинг асарини бир тилдан бошқа тилга таржима қилганда унинг фақат луғавий
бисоти эквивалентларини ўтказиб услубий ўзига хослигини бериб бўлмас эди. Негаки
ҳар бир муаллифнинг ўз тили, яъни услубини қайта яратиш бадиий таржиманинг
муҳим шартларидан биридир. Услубий ранг-баранглик, шакл ва маънолар
жилвакорлиги ҳар бир миллий адабиётнинг катта бойлигидир. Агар турли-туман
услублар, бўёқлар бўлмаганда эди, ягона услубий сидирғалик, якранглик, сийқалик
туғилган бўларди, бу эса фикрий тўмтоқлик, адабий қашшоқликка олиб келади. Шу
сабабли ҳар бир миллий адабиётнинг чинакам бойлиги унда ижод қилаётган
адибларнинг қанчалик кўплиги эмас, балки ўзига хос ёрқин услуб намуналарини
яратган ва яратаётган ижодкорларнинг бунёдкорлик қуввати билан ўлчанади. Шунга
кўра ҳар бир ижодкорнинг ўзига хос услубини белгилашда унинг ижодини бошқа
тарихий даврда яшаган ёзувчи билан қиёслаш шарт эмас, замондош ёзувчилар ижодини
чоғиштириш кифоя қилади. Бунда ҳақиқий ижод билан таржимавий ижод хусусиятига,
уларни қиёслаш заруратига тўхталиш зарурати туғилади. Мақсуд Шайхзоданинг


background image

61

“Мирзо Улуғбек” фожиаси билан у ўзбек тилига таржима қилган Вильям Шекспирнинг
“Гамлет”, “Ромео Жулетта” трагедиялари таржималарини услубий таққослаш адибнинг
бадиий камолоти, ўзига хос лафзи, миллий характерга сайқал бериш маҳоратининг
қарор топиш эволюциясини кузатишда катта самара беради. Ойбекнинг “Евгений
Онегин” шеърий романи устида олиб борган матонатли меҳнати билан унинг ўзи
яратган поэмаларни қиёсий-услубий планда ўрганувчини ажойиб кашфиётлар кутиши
мумкин. Бадиий таржималарни қиёсий-услубий ўрганиш орқали бир қатор
натижаларга эга бўлиш мумкин. Булар таржиманинг аслиятга мослиги даражаси ва
уларнинг сифатини аниқлашга ёрдам беради. Бундан ташқари мазкур қиёсий методика
яна бир соҳа – муайян бир асарнинг бир қанча таржималари мавжуд бўлганида
уларнинг сифатини аниқлаш мумкин бўлади. Бадиий асарлар таржимони ўгирилаётган
китоб матни билангина чегараланиб қолади, маълум даражада ижодий чекланади. Асл
нусҳа муаллифи ғоясини давом эттирмайди, асарни қисқартириши ҳам мумкин
бўлмайди. Шу сабабли таржимон фақат тайёр матннигина ўз тилига ағдаради. Гарчи
таржима маълум чегарага солинган бўлса ҳам, у сўз санъати ҳисобланади. Негаки бунда
мутаржим тил соҳасида ижод қилади. Сўз эса тилнинг асосий қурилиш материали
ҳисобланади. Чунки бадиий адабиётнинг бадиийлик, образ, образлилик, мажоз,
мажозийлик кабилар асосий кўрсаткичлари жумласига киради. Шунга кўра сўз танлаш
бадиий таржимада бирламчи аҳамиятга эга. Лекин бадиий таржимада асосий масала
алоҳида олинган бирор сўз ёки жумлани таржимон қандай ўгирганидагина эмас. Яна шу
нарса муҳимки, ҳар бир таржиманинг мавқеи унда айрим унсурларнинг қачалик аниқ
талқин этилгани билан ўлчанмайди.


References:

1.

Саломов Ғ.Т. Таржима назарияси асослари. – Т.: Ўқитувчи. 1974.

2.

Саломов Ғ.Т. Тил ва таржима. – Т.: Фан. 1976.

3.

Саломов Ғ.Т. Таржимшунослик назариясига кириш. – Т. 1969.

4.

Шарипов Ж. Ўзбекистонда таржима тарихидан. – Т.: Фан. 1965.

5.

Шарипов Ж. Бадиий таржималар ва моҳир таржимонлар. – Т.: Фан. 1972.

6.

Федоров А.В. Введение в теорию перевода. – М.: Литература на иностранных

языках. 1958.
7.

Гачечиладзе Г.Р. Вопросы теории художественного перевода. – Тбилиси, 1964.

8.

Федоров А.В. Основы общей теории перевода. – М.: Высшая школа. 1983.

Библиографические ссылки

Саломов Ғ.Т. Таржима назарияси асослари. – Т.: Ўқитувчи. 1974.

Саломов Ғ.Т. Тил ва таржима. – Т.: Фан. 1976.

Саломов Ғ.Т. Таржимшунослик назариясига кириш. – Т. 1969.

Шарипов Ж. Ўзбекистонда таржима тарихидан. – Т.: Фан. 1965.

Шарипов Ж. Бадиий таржималар ва моҳир таржимонлар. – Т.: Фан. 1972.

Федоров А.В. Введение в теорию перевода. – М.: Литература на иностранных языках. 1958.

Гачечиладзе Г.Р. Вопросы теории художественного перевода. – Тбилиси, 1964.

Федоров А.В. Основы общей теории перевода. – М.: Высшая школа. 1983.