27
КОНСТИТУЦИЯ – ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ
ПОЙДЕВОРИ
ШЕРЗОД БАҲРОНОВ
Бухоро вилоят адлия бошқармаси
бошлиғининг биринчи ўринбосари,
юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)
https://doi.org/10.5281/zenodo.14235376
Янги Ўзбекистоннинг янги Конституцияси мамлакатимиз тарихида илк бор
умумхалқ референдуми орқали бевосита халқимиз томонидан қабул қилинди.
Референдумда иштирок этган ҳамда юртимиз келажагига бефарқ бўлмаган фуқаролар
ўзларининг юксак сиёсий-ҳуқуқий маданиятини намоён этиб, янги таҳрирдаги
Конституция тимсолида янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг ҳуқуқий
асосларини ҳамда давлат ва жамиятни барқарор ривожлантиришнинг устувор
йўналишларини белгилаб берди.
Дарҳақиқат, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси бўйича ўтказилган
муҳокамаларда аҳолидан 220 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушганлиги ва умумхалқ
референдумида иштирок этганларнинг 90 фоиздан зиёди (17 миллион фуқаролар)
бевосита янги таҳрирдаги Конституциямизни ёқлаб овоз бергани Асосий
қонунимизнинг том маънода халқ Конституцияси эканлигидан далолат беради.
Янги таҳрирдаги Конституция халқимизнинг олий мақсади – инсон, унинг ҳаёти,
эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланган
инсонпарвар
демократик давлатни
,
очиқ ва адолатли жамиятни
, бир сўз билан айтганда янги
Ўзбекистонни барпо этиш учун мустаҳкам замин яратди.
Қолаверса, янги таҳрирдаги Конституция кўп миллатли юртимиз фуқароларининг
суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат қуришга қатъий қарор
қилганлигининг ишончли ифодаси бўлди.
Янги Конституция фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини олий даражада
кафолатлаб, жамиятимизда инсонпарварлик тамойилларини янада кучайтириш ҳамда
давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг инсон қадри йўлида ва
фуқаролар
манфаатларини кўзлаб фаолият кўрсатиши учун муҳим асос ҳисобланади.
Конституциямизда “инсон-жамият-давлат” тамойилининг ҳуқуқий жиҳатдан
ўрнатилиши натижасида давлат ва жамиятнинг сиёсий-ҳуқуқий қиёфаси тубдан
ўзгарди. Бу борада Асосий қонунимиз фуқаролик жамияти институтларини
ривожланлантиришнинг муҳим тамойилларини мустаҳкамлади. Зеро, инсонпарвар
демократик ҳуқуқий давлатни кучли фуқаролик жамиятисиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Конституцияда белгиланганидек, фуқаролик жамияти институтлари, шу
жумладан жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари
фуқаролик жамиятининг асосини ташкил этади.
Давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга жамият ҳаётида иштирок этиш
учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратади. Ушбу муҳим қоида ўз навбатида юртимизда
фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг конституциявий кафолати сифатида
хизмат қилмоқда.
28
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг манфаатларини ҳимоя
қилиш, уларга зарур шарт-шароит ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам
ҳуқуқий база яратилган ҳамда замон талабларига мос равишда такомиллаштириб
борилмоқда.
Бу борада юртимизда қабул қилинган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари
тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари
тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги,
“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги, “Оммавий
ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги ва бошқа
Қонунлар конституциявий қоидаларни ҳаётга татбиқ этишга қаратилганлиги билан
аҳамиятлидир.
Мамлакатимизнинг конституциявий ривожланиш йўлидаги муҳим қадамлардан
бири – бу шубҳасиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги
Фармони асосида
“Ўзбекистон–2030” стратегияси
қабул қилиниши бўлди.
Ушбу стратегия 5 та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсаддан иборат бўлиб, ҳар
бир мақсад доирасида белгиланган вазифалар давлатимизнинг конституциявий-
ҳуқуқий нормалар асосидаги тараққиётига ҳамда юртимизда амалга оширилаётган
ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Шу ўринда мазкур стратегиянинг
83-мақсади
айнан “эркин фуқаролик жамиятини
ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, Ўзбекистонни
фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича хабга айлантириш” этиб
белгиланганлигини таъкидлаш жоиз. Бу ўз навбатида мамлакатимизда очиқлик
сиёсатини изчил давом эттириш, оммавий ахборот воситаларини янада қўллаб-
қувватлаш, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий шериклик лойиҳалари
ва давлат дастурларида иштирокини кенгайтириш каби муҳим чора-тадбирларни
амалга оширишни талаб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 августдаги “Фуқаролик
жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси ва “Ўзбекистон–2030” стратегиясида белгиланган қоидаларнинг
ижросини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур Фармоннинг аҳамияти шундаки, унда мамлакатимизда фуқаролик
жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий
йўналишлари белгилаб берилди. Ушбу йўналишлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
давлат ва жамият ҳаётида фуқаролик жамияти институтлари фаоллигини янада
ошириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий, маданий-маънавий ва гуманитар соҳаларни
ривожлантиришда уларнинг салоҳиятидан тўлақонли фойдаланиш;
жамият манфаатлари ва аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжларини кўзлаган, жойларда
сақланиб қолаётган долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган ташаббусларни
рўёбга чиқаришга кўмаклашиш;
давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ўзаро манфаатли
ижтимоий шерикликни янада ривожлантириш;
29
фуқаролик жамияти институтлари томонидан давлат ва жамият ҳаётининг барча
соҳаларини ривожлантиришга кўмаклашиш йўлида таъсирчан жамоатчилик назорати
олиб борилишини рағбатлантириш;
фуқаролик жамияти институтларининг хориждаги ватандошлар билан
алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг хориждаги уюшмалари билан ҳамкорлигини
мустаҳкамлаш;
фуқаролик жамияти институтларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва
уларга ўз фаолиятини амалга ошириши учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шароитлар
яратиш.
Ушбу Фармон билан Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти
институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда унинг Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлинмалари ташкил этилди.
Шунингдек, Фармонга асосан давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик
кенгашлари раислари фуқаролик жамияти институтлари вакиллари орасидан
тасдиқланадиган бўлди, ҳар йили декабрь ойининг биринчи ҳафтасида “Фуқаролик
жамияти ҳафталиги” ҳам ўтказиб борилади.
Бухоро вилоятида ҳозирги кунда
600 дан ортиқ
нодавлат нотижорат
ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилган, шунингдек вилоятда
544 та
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам самарали фаолият кўрсатиб
келмоқда.
Фуқаролик жамияти институтлари учун давлатимизда яратиб берилган
шароитлардан фойдаланган ҳолда вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари
томонидан биргина жорий йилнинг ўзида ижтимоий аҳамиятга молик давлат
дастурлари ва лойиҳаларда иштирок этиш мақсадида
2 млрд. сўмдан
ортиқ гранд
маблағларини қўлга киритишган.
Қайд этиш лозимки, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул
қилинганининг 32 йиллиги кенг нишонланади. Бу ўз навбатида, юртимиздаги
фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун ҳам катта байрам ҳисобланади,
бинобарин
Конституция – фуқаролик жамиятинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори
бўлиб хизмат қилмоқда.
Ушбу байрам арафасида
“Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси —
эркин ва фаровон ҳаёт гарови”
деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-
амалий ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Мазкур тадбирлар
янгиланган Конституциямиздаги ғоя ва асосий тамойилларнинг мазмунини аҳолига
етказишга ҳамда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва
эришилаётган натижаларда унинг ўрни ва ролини ёритишга қаратилган.
Хулоса қилиб айтганда, чинакам
“халқ конституцияси”
ҳисобланган Асосий
қонунимизнинг юртимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини
тасаввур қилган ҳолда унинг мазмун-моҳиятини тўлиқ англаш, бу орқали
конституциявий нормаларга қатъий риоя қилиш, унда кафолатланган инсон ҳуқуқлари,
эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш – ҳар биримизнинг фуқаролик
бурчимиздир.
References:
30
1.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Қонунчилик маълумотлари миллий
базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон.
2.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2024
йил
26 августдаги “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Фармони. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2024 й., 06/24/124/0649-
сон.
3.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2023
йил
11 сентабрдаги “Ўзбекистон — 2030 стратегияси тўғрисида”ги Фармони. Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 12.09.2023 й., 06/23/158/0694-сон; 29.12.2023 й.,
06/23/214/0984-сон.
4.
Konstitutsiyaviy huquq. Darslik / Mualliflar jamoasi. – T.: TDYU nashriyoti, 2024.