Авторы

  • Абдуфатто Умаров
    Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институтини Андижон илмий тажриба
  • Шермухаммад Аминов
    Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институтини Андижон илмий тажриба
  • Муроджон Камилов
    Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институтини Андижон илмий тажриба

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdit.64761

Ключевые слова:

райҳон ҳусусияти ерни танлаш суғориш ўғитлаш.

Аннотация

Райҳон Лабгулдошлар оиласига (Ocimum) мансуб, бир йиллик ўтлар, чала ва паст бўйли буталар туркуми; манзарали, доривор ва зиравор экин. 60 (айрим маълумотларга кўра, 150) тури тропик ва субтропик минтақаларда ўсади. Эвгенол райҳон (О. Gratissimum) тури Жанубий Африка, Хиндистон, Шри Ланка, Грузия, Россиянинг Краснадар ўлкаси жанубида (оз миқдорда) бир йиллик экин сифатида экилади. Ўзбекистон марказий ҳудудларида райҳоннинг Эмилли, Долли, Рози ва фиолетивый навлари экилади. Ушбу мақолада Ўзбекистон марказий ҳудудларида райҳонни етиштириш технологияси бўйича маълумотлар келтирилган.


background image

172

ЎЗБЕКИСТОН МАРКАЗИЙ ҲУДУДЛАРИДА РАЙҲОН ЕТИШТИРИШ

Умаров Абдуфатто Тожимаматович

Аминов Шермухаммад Қамбаралиевич

Камилов Муроджон Муқумжонович

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институтини

Андижон илмий тажриба

https://doi.org/10.5281/zenodo.14799904

Аннотация.

Райҳон

Лабгулдошлар оиласига (Ocimum) мансуб, бир йиллик ўтлар,

чала ва паст бўйли буталар туркуми; манзарали, доривор ва зиравор экин. 60 (айрим
маълумотларга кўра, 150) тури тропик ва субтропик минтақаларда ўсади. Эвгенол
райҳон (О. Gratissimum) тури Жанубий Африка, Хиндистон, Шри Ланка, Грузия,
Россиянинг Краснадар ўлкаси жанубида (оз миқдорда) бир йиллик экин сифатида
экилади. Ўзбекистон марказий ҳудудларида райҳоннинг Эмилли, Долли, Рози ва
фиолетивый навлари экилади. Ушбу мақолада Ўзбекистон марказий ҳудудларида
райҳонни етиштириш технологияси бўйича маълумотлар келтирилган.

Калит сўзлар:

райҳон, ҳусусияти, ерни танлаш, суғориш, ўғитлаш.

Иссиқсевар, намсевар, ёруғсевар, қурғоқчиликка чидамли ўсимлик. Барги йирик,

тухумсимон, гуллари оқ ёки пушти, райҳон поя ва новдалари ичида бошоқсимон
тўпгулга йиғилган. Яшил массаси таркибида 0,3% эфир мойи бор (эфир мойини 70%
ини атир-упа, озиқ-овқат саноати ва тиббиётда ишлатиладиган эвгенол моддаси
ташкил этади). Уруғи эрта бахорда иссиқхона ва парникларга сепилади, далага кўчат
қилиб экилади. Ҳосилдорлиги 40-80 ц/га кўк масса. Жанубий Осиёдан келиб чиққан
О.basilicum (оддий райҳон) тури Ўзбекистонда манзарали, ошкўк ва зиравор экин
сифатида ўстирилади. Бўйи 25-40 см, гултожиси 2 лабли, май-октябр ойларида гуллаб
уруғлайди. Баргининг ранги ва ўсимлик шаклига қараб оқ райҳон, ош райҳон, сада
райҳон, қора райҳон, хожи райҳон каби хилларга бўлинади. Уларнинг 300 дан ортиқ
нави бор [1].

Ўсимликнинг ерусти кўкат қисмида 1-1,5 % эфир мойи, 6% гача хушбўй моддалар,

гликозидлар, сапонинлар, минерал моддалар, аскарбин кислотаси, қанд, бириктирувчи
моддалар, оқсил, Р витамини, А витамини ва камфора бор.

Райҳон қадимий ўсимлик. Унинг номи хам “хушбўй хид таратувчи” маъносини

беради. Райҳоннинг барча турлари турли таомларга, салатларга қўшиб истеъмол
қилинади. Даволаш мақсадида унинг ҳамма қисмлари - илдизи, танаси, шохлари ва
барглари ишлатилади. Халқ табобатида кенг фойдаланилади. Кўкатининг дамламаси
гастрит, колит, пиелитда, кўк йўталда йўталга қарши восита сифатида, неврозда, бош
оғриғида, бронхиал астмада, ичак ва жигар иллатларида, қорин дам бўлишида, иштаха
йўқолганида, қон босими пасайганида, буйрак ва қовуқ шамоллашида, умумий
шамоллаш ва тумовда, шунингдек эмизикли оналарда кўкрак сути ажралишини
яхшилашда истеъмол қилинади. Барглари дамламаси ангина ва стомотитда ғарғара
қилиб оғизни чайиб ишлатилади. Безгакка қарши восита сифатида ичиш тавсия
этилади [2].

Райҳон ўсимлиги қайнатмаси, тиш оғриғида, стомотитда, ангинада оғриқни

қолдириш воситаси сифатида оғиз бўшлиғини ғарғара қилиш, битиш қийин турли
яраларда малхам сифатида докани қайнатмада хўллаб қўйиш тавсия этилади. Янги


background image

173

узиб олинган райҳон барглари шарбати қулоқ шамоллашида, экземада ва битиши
қийин яраларда тавсия этилади.

Райҳоннинг барглари ва пояси оч яшил рангли ва хуштаьм бўлиб, янгилигича

салатлар кўриинишида ёки иссиқ овқат тайёрлаш ва таомга безак бериш мақсадида
ишлатилиши мумкин. Баргларидаги оч яшил рангнинг борлиги салат ва таомларни
безатиш учун жуда қулай хисобланади. Шунингдек ялпизсимон хидининг борилиги
иштаха очиш мақсадида таомларга қўшиш учун мос.

Халқ табобатида кенг фойдаланилади. Кўкатининг дамламаси гастрит, колит,

пиелитда, кўк йўталда йўталга қарши восита сифатида, неврозда, бош оғриғида,
бронхиал астмада, ичак ва жигар иллатларида, қорин дам бўлишида, иштаха
йўқолганида, қон босими пасайганида, буйрак ва қовуқ шамоллашида, умумий
шамоллаш ва тумовда, шунингдек эмизикли оналарда кўкрак сути ажралишини
яхшилашда истеъмол қилинади. Барглари дамламаси ангина ва стомотитда ғарғара
қилиб оғизни чайиб ишлатилади. Безгакка қарши восита сифатида ичиш тавсия
этилади.

Райҳон ўсимлиги қайнатмаси, тиш оғриғида, стомотитда, ангинада оғриқни

қолдириш воситаси сифатида оғиз бўшлиғини ғарғара қилиш, битиш қийин турли
яраларда малхам сифатида докани қайнатмада хўллаб қўйиш тавсия этилади. Янги
узиб олинган райҳон барглари шарбати қулоқ шамоллашида, экземада ва битиши
қийин яраларда тавсия этилади.

Бундан ташқари парфимерияда турли хушбўй хидли суюқликлар тайёрлашда ва

тиббиёт (фармацевтика)да дори-дармон тайёрлашда кенг фойдаланилади.

Ерни экишга тайёрлаш:

Райҳон уруғини тўғридан-тўғри далага экиш ёки махсус

иссиқхоналарда кўчатини етиштириб олиб (помидор кўчати каби), кўчатини далага
экиш орқали етиштирилади. Экиш муддати баҳорги, ёки ёзги муддатларга бўлинади.
Уруғидан далага экиш усулида уруғ сарфи 3-5 кг/га ни, кўчатидан етиштиришда эса
0,5-0,6 кг/га ни ташкил қилади. Райҳон махсулот учун далага уруғидан СКОН-4,2, СММ-
4 русумли сеялка билан ерни нишаблигига қараб қатор ораларини 70-90 см дан пушта
олиб тўрт қаторли усулда экилади. Уруғлар ерга 1.5-2 см чуқурликка кўмилади.
Кўчатидан эса 70х20 ёки 90х15 см схемада экилади.

Райҳонни бахорда экиш учун кузда жўяклар олиб қўйилади. Ёзги муддатларда

райҳон кузги буғдой ёки эртаки сабзавотлардан бўшаган майдонларга экилади.

Райҳон икки-уч марта дастлаб ўсимликларнинг бўйи 6-8 см га етганда, иккинчи

марта шоналаш вақтида ўтоқ ва ягана қилинади. Қатор ораларидаги бегона ўтларни
КРН-2.8 А культиватори билан ерни 15-16 см чуқурликда ишлов берилади.

Ўғитлаш:

Райҳон ўсимлиги озуқа элементларни кўп бўлишини талаб қилади.

Юқори унумдор ерларга ўртача соф холда 200 кг азот, 150 кг фосфор, 80 кг калий,
ўртача унумдор ерларга ўртача 250 кг азот, 200 кг фосфор ва 90 кг калий ва
унумдорлиги паст бўлган майдонларга 300 кг азот, 220 кг фосфор ва 100 кг калий
бериш керак.

Райҳон учун муқобил бўлган азот ўғити аммоний сульфат ёки аммиакли селитра,

фосфор ўғитларидан эса суперфосфат, аммафос ўғитидир. Ҳар-хил даражада шўрланган
ерларда райҳон етиштирилганда азот ўғити сифатида аммоний сульфат, калий
ўғитларидан калий хлорид, калий сульфат каби ўғитларни бермаслик керак. Бу


background image

174

хилдаги ўғитлар тупроқда оз миқдорда бўлса ҳам шўрланиш даражасини оширади. Бу
райҳон ўсимлигини униб чиқаётганда, ўсиш ривожланишига, ниҳоят олинадиган
ҳосилга, маҳсулот сифатига салбий таъсир этади.

Ўғитларни бериш муддати:

Режалаштирилган ҳосилга белгиланган калий

ўғитини 100%, фосфор ўғитни йиллик миқдорини 70-75% ерни асосий ишловида,
қолган қисми эса ерни бороналашдан олдин берилади. Азот ўғитини эса вегетация
даврида озиқлантириш пайтида тенг иккига бўлиб берилади. Биринчи озиқлантириш
чопиқ ва яганадан сўнг, иккинчиси эса шоналаш бошланганда берилади. Райҳон
ўсимлигига органик ўғитлардан янги гўнгни бериш тавсия этилмайди. Гўнг
берилганда гўнгдаги бегона ўтлар уруғлари униб чиқиб, олинадиган ҳосилга салбий
таъсир этади.

Суғориш.

Райҳон ҳаво намлиги паст жойларда яхши ўсади, аммо тупроқнинг

сернам бўлишини хоҳлайди. Уруғ униб чиқаётган ва шоналаш даврида экиннинг сувга
талаби айниқса ошади. Фақат ўсув даврининг охирида ва уруғлар етилган пайтдагина
ўсимликнинг сувга бўлган талаби бир оз камаяди. Бу даврда тупроқ ҳаддан ташқари
сернам бўлса, Райҳон кечроқ етилади ва уруғ пишиши кечга қолади. Тупроқ нами
етишмаса, ўсимлик тез қуриб қолади ва уруғ пуч бўлиб қолиши кўпаяди, натижада
ҳосилдорлик кескин камаяди.

Суғорганда тупроқ етарли даражада намиқмаса барги оқиш - яшил тусга кириб,

учи буралади. Ортиқча намланганда эса барги оч яшил рангга киради.

Уруғидан далага экилганда уруғни қийғос ундириб олиш учун уруғ суви

берилади. Бунда сув жилдиратиб оқизилиб марзанинг тепаси қорайгунча
тўхтатилмайди. Шунда тупроқ бир текис намиқиб уруғнинг ёппасига кўкариши учун
шароит яратилади. Ўсимлик яхши илдиз отиб ўзини обдон ўнглаб олгунича сувдан
қолдирилмайди. Ўсув даврида ушбу экин 8-10 марта суғорилади.

Райҳонни ҳар галги суғоришда гектарига 400-500 м

3

ҳисобидан сув берилади.

References:

1.

Горова Т.К. Базилик огородный (Ocumum basilicum L.) /Т.К.Горова, Т.М. Лагодовец,

М.О.Скляревский// Сучасни методи селекции овочевих и баштанних культур.- Харкив,
2001. –С. 606-610.
2.

Шкляров А.П. Состояние, перспективы и основные направления работы с

некоторыми малораспространенными и лекарственными культурами в Белорусском
НИИ овощеводства/ А.П.Шкляров//Сб.науч. тр. БелНИИ овощеводства.-Минск, 1999. –
Вып. 11: Овощеводство. – С. 158-167.

Библиографические ссылки

Горова Т.К. Базилик огородный (Ocumum basilicum L.) /Т.К.Горова, Т.М. Лагодовец, М.О.Скляревский// Сучасни методи селекции овочевих и баштанних культур.- Харкив, 2001. –С. 606-610.

Шкляров А.П. Состояние, перспективы и основные направления работы с некоторыми малораспространенными и лекарственными культурами в Белорусском НИИ овощеводства/ А.П.Шкляров//Сб.науч. тр. БелНИИ овощеводства.-Минск, 1999. –Вып. 11: Овощеводство. – С. 158-167.