127
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ ХИЗМАТИ ВА УНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ТАҲЛИЛИ
Исломов Шароф Абдурахмонович
https://doi.org/10.5281/zenodo.14849382
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар органлари фаолиятининг
асосий йўналишларидан
1
бири бўлиб, ушбу вазифани самарали ташкил этиш тизимда
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати зиммасига юклатилган.
Бугунги кунда республикамизнинг вилоят ва шаҳар марказлари, катта
шаҳарларидаги автомобиль йўлларида, шунингдек турли оммавий тадбирлар ўтказиш
вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашни йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати
фаолиятисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Қолаверса, йўл-транспорт ҳодисаларининг
олдини олиш, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шароитларни бартараф қилиш
соҳасида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг ролини юқори баҳолаш
мумкин.
Мустақиллик йилларида ички ишлар органларининг барча соҳавий хизматлари
қаторида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фаолиятини замон талаблари
асосида ташкил этиш ва такомиллаштиришга қаратилган бир қатор ишлар амалга
оширилди.
Ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятини ислоҳ
этиш жараёнида уларнинг тезкорлиги, мобиллиги ва шайлигини ошириш, моддий-
техник базасини такомиллаштириш, диний экстремизм, терроризмга қарши кураш ва
гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишининг олдини олишдаги ролини
кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, амалдаги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий
адабиётлар ва тадқиқотларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид бир
қатор тушунчалар шаклланган. Унга кўра:
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳуқуқий мақомини ўрганиш учун,
энг аввало, унинг тизими, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи
ҳамда уларни амалга ошириш бўйича фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни ўрганиш лозим.
Мазкур фаолиятининг ҳуқуқий асослари бўлиб хизмат қилувчи норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик кучига кўра: халқаро норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
миллий қонунлар; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари;
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, идоралараро ва Ўзбекистон Республикаси
ИИВнинг идоравий қонуности ҳужжатларига ажратиш мумкин.
Албатта халқаро ҳуқуқнинг кўпгина, хусусан, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини
таъминлашга оид бўлган нормалари барча давлат органлари каби Давлат йўл ҳаракати
хавфсизлиги хизмати фаолиятининг ҳам ҳуқуқий асослари бўлиб хизмат қилади.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мазкур соҳада фаолият олиб борувчи махсус
давлат органи бўлгани учун БМТнинг “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги (1968 йил 8 ноябрь)
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратура тингловчиси.
1
Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги 2016 йил 16 сентябрь, 407-сон Қонуни //
lex.uz.
128
Вена конвенцияси
2
ни (Ўзбекистон Республикаси учун 1995 йил 17 январдан кучга
кирди) унинг фаолиятини тартибга солувчи асосий Халқаро ҳуқуқий ҳужжат, деб
айтишимиз мумкин.
Фаолиятнинг ҳуқуқий асослари бўлиб хизмат қилувчи миллий қонун ҳужжатлари
жуда ҳам ранг-барангдир. Биринчи навбатда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги
хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси нормалари
талаблари асосида амалга оширади. Мазкур тизимида терговга қадар текширув ва
суриштирув
фаолияти
Ўзбекистон
Республикасининг
ЖПК,
маъмурий
ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни юритиш Ўзбекистон Республикасининг маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги, шунингдек, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги
кодекслар талаблари асосида олиб борилади.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятининг ҳуқуқий асослари
хусусида сўз борганда, энг аввало, Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил
2 октябрдаги “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги
3
ҳамда 2024 йил 19 январдаги “Йўл
ҳаракати тўғрисида”ги
4
қонунларига тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонунда йўл ташкилотларининг ҳуқуқ ва
мажбуриятларига бағишланган нормасида ноқулай об-ҳаво шароитларида, табиий
офатлар, ёнғинлар юз берганда, автомобиль йўллари транспортларини ўтказиш
қобилиятини йўқотганда ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда, шунингдек, таъмирлаш-
қурилиш ишлари олиб борилаётганда йўл ташкилотлари маҳаллий давлат ҳокимияти
органларига бу ҳақда билдирган, автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларни
оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш билан хабардор қилиб тегишли
белгилар ўрнатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат
йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар
вазирлиги бўлинмалари билан биргаликда транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш
ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Бундан ташқари, шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда автомобиль
йўлларида ҳаракатланишни чеклаш ёки тақиқлаш ишлар олиб бориш учун олдиндан
рухсатнома олмаган ҳолда жорий этилиши мумкин. Бироқ бунда автомобиль йўллари
қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний
шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл
ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари бу ҳақда хабардор қилиниши шарт
эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган.
Айтиш жоизки, “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирда қабул
қилиниши Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашни янги босқичга
кўтарди.
Қонуннинг асосий мақсади йўл ҳаракати соҳасидаги муносабатларни тартибга
солиш орқали, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи муҳофаза этилишини, уларнинг ҳуқуқлари
ҳамда қонуний манфаатларини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мулклари, атроф
муҳит ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборатдир.
2
https://lex.uz.
3
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрдаги “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонуни.
lex.uz.
4
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 январдаги “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонуни.lex.uz.
129
Умуман ушбу қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши,
биринчидан,
йўл
ҳаракати соҳасида ҳуқуқий-назарий бўшлиқни бартараф этди;
иккинчидан,
ушбу
соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи қонуности меъёрий ҳужжатларидаги
зиддиятлар ва ноаниқликларга барҳам берди;
учинчидан,
йўл ҳаракати соҳасида давлат
бошқаруви субъектлари ваколатларидаги ноаниқлик ва бир-бирини қайтаришларга
бартараф этди;
тўртинчидан,
ушбу субъектлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл ҳаракати
хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқарувини либераллаштириш ҳамда
демократлаштиришни янада кучайтиришга, мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни янада
кенгайтиришга имкон берди;
бешинчидан
, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда
фуқаролик жамияти институтларининг иштироки ва бу соҳада жамоатчилик
назоратини амалга оширишга замин яратди;
олтинчидан
, соҳа бўйича халқаро ҳуқуқ
қоидаларини жорий этишга хизмат қилди.
Қонунда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид асосий тушунчаларнинг
Халқаро қоидалар ва ҳаётий талаблардан келиб чиққан ҳолда қўшимча ва
ўзгартиришлар билан берилганлиги амалиётда шундай атамаларни бир хилда
тушуниш ва қўллаш билан боғлиқ қатор муаммоларни ҳал этишга кўмаклашади.
Қонунда фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи муҳофазаси уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатлари, атроф муҳит ҳимояси ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича
тадбирларнинг устуворлиги ҳамда бу соҳадаги фаолиятнинг тизимлилиги асосий
принциплар этиб белгиланганлиги, энг аввало, йўл ҳаракати хавфсизлигини
таъминлаш билан боғлиқ муносабатлар иштирокчилардан юқоридаги қоидаларга
риоя этишни талаб қилади, қолаверса ушбу тизимнинг ўзига хос хусусиятларга
эгалигини кўрсатади.
Мазкур таъминлаш соҳадаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва махсус ваколатли
давлат органлари томонидан амалга оширилади. Соҳасидаги махсус ваколатли давлат
органлари сифатида: Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги;
Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати
хавфсизлиги хизмати кўрсатилганлиги, шунингдек, улар ҳар бирининг ваколатлари
бугунги кун талаблари асосида аниқ белгилаб берилган.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, қонунда йўлларни лойиҳалаш, қуриш,
реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш, транспорт воситаларига, яъни улар
конструкцияларининг таркибий қисмларига, эҳтиёт қисмлар ва анжомларга,
транспорт воситаларининг техник ҳолатига ва ускуналарига, транспорт воситаларига
техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашга оид талаблар асосида халқаро
стандартлар мустаҳкамлаб қўйилган ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш
принциплари талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган.
Қонунда йўлларда сервис объектларини қуриш билан боғлиқ муносабатларнинг
тартибга солиниши:
биринчидан,
тасарруфида йўллар бўлган юридик ва жисмоний
шахсларга назарда тутилган сервис объектларини лойиҳалаш нормалари ҳамда
қурилиш режаларига ва ушбу объектларни жойлаштиришнинг бош схемаларига
мувофиқ бу йўллардаги мазкур объектларни қуриш чора-тадбирларини кўриш;
130
иккинчидан,
йўл ҳаракати қатнашчиларининг эҳтиёжларини қаноатлантириш ва
уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадига хизмат қиладиган сервис
объектларининг ишини ташкил этиш;
учинчидан,
йўл ҳаракати қатнашчиларига
бундай объектларнинг мавжудлиги ҳамда энг яқин соғлиқни сақлаш ва алоқа
муассасаларининг
жойлашуви
ҳақида,
шунингдек,
йўлларнинг
тегишли
участкаларидаги хавфсиз ҳаракатланиш шароитлари тўғрисида ахборот бериш бўйича
чора- тадбирларни амалга ошириш мажбуриятларини юклайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қонуннинг мақсади ва унинг асосий
принциплари талабларидан келиб чиққан ҳолда йўлларда ҳаракатланишни чеклаш ёки
тақиқлаш ҳақидаги нормага асосан амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган
(оммавий тадбирлар ўтказиш, табиий, техноген хусусиятга эга бўлган фавқулодда
вазиятлар вужудга келган ёки бошқа) ҳоллар ва тартибда хавфсизликни таъминлаш
мақсадида йўлларда ҳаракатланишни чеклаш ёки тақиқлашга йўл қўйилади.
Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш ҳақидаги нормада йўл
ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи техник носозликлар мавжуд бўлганда
транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланиши билан бир вақтда, техник
носозликлар рўйхати ва бундай носозликлар мавжуд бўлганда, улардан фойдаланишни
тақиқлайдиган шартларнинг йўл ҳаракати қоидаларида, тақиқлаш эса Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг
бунга ваколатли мансабдор шахслари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда амалга оширилиши аниқ кўрсатиб берилди.
Гап шундаки барча мамлакатларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш
давлат ички сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади
5
. Хусусан
мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб йўналишлари
сифатида қуйидагилар белгиланган:
– автомобиль йўллари инфратузилмасини такомиллаштириш ва уларнинг
сифатини яхшилаш, йўл ҳаракати иштирокчиларининг “пиёда – жамоат транспорти –
велотранспорт – автотранспорт” устуворлиги асосида хавфсиз ҳаракатланиши учун
ишончли шарт-шароитлар яратиш;
– ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
тизимига инновацион педагогик технологияларни жорий қилган ҳолда, ўқув
жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш;
– ҳайдовчи ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини
ошириш, ҳар қандай қоидабузарлик учун жазо муқаррарлигини таъминлаш;
– йўл ҳаракати қоидалари асосларини болаликдан сингдиришни йўлга қўйиш,
ушбу амалиётни мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида
жорий этиш;
– йўл ҳаракатини ташкил этишни тўлиқ рақамлаштириш, илғор ахборот-
коммуникация технологияларини жорий қилган ҳолда, янги бошқарув ва назорат
тизимларини татбиқ қилиш
6
.
5
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 январдаги “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонуни.lex.uz.
6
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги “Автомобиль йўлларида инсон
хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-190-сон қарори // https://lex.uz/docs/5937573.
131
Дарҳақиқат, фаолияти транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ
бўлган юридик шахсларга қуйидаги асосий талаблар белгиланган:
– ўзига
тегишли
транспорт
воситалари
иштирокида
содир
бўлган
йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда йўл ҳаракати қоидалари бузилишларининг
сабабларини
таҳлил
қилиш
ва
уларни
бартараф
этиш
бўйича
чора-тадбирларни кўриш;
– соғлиқни
сақлаш
муассасалари
ходимларини
жалб
этган
ҳолда
ҳайдовчиларнинг тиббий кўриклари ва ҳайдовчиларнинг йўл-транспорт ҳодисаларида
жабрланганларга нисбатан биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича кўникмаларини
такомиллаштиришга доир тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;
– фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича қонун ҳужжатларида
белгиланган мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш.
Бундан ташқари, қонуннинг ушбу нормасида автомобиль транспортида ёки ер
усти шаҳар электр транспортида йўловчилар, багаж ва юк ташиш фаолиятини амалга
ошираётган юридик шахслар йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун
ҳужжатларига мувофиқ, ташишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, йўл
ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳайдовчиларга нисбатан қўшимча
талаблар қўйиши мумкинлиги, шунингдек, улар транспорт воситаларининг сонига
боғлиқ ҳолда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича хизматларни ташкил қилиши ёки
лавозимлар жорий этиши ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир
тадбирларни молиялаштириш – иш берувчининг маблағлари ва қонун ҳужжатларида
тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланди.
Қонунда фаолияти транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган
юридик шахслар ходимларини ўқитиш, мазкур ходимлар малакасини ошириш, уларга
йўл-йўриқ кўрсатиш ҳамда билимларини текшириш тартиби шунингдек, меҳнат
шартномаси бўйича ишлаётган ҳайдовчилар ҳуқуқлари аниқ белгилаб берилганлиги
ва уларнинг ижроси,
биринчидан,
жамиятда транспортдан фойдаланган ҳолда хизмат
кўрсатиш билан боғлиқ жараёнларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга
хизмат қилади,
иккинчидан,
ҳайдовчиларнинг ўз ҳуқуқларини, айниқса, транспорт
воситасидан фойдаланишда шахсий хавфсизлигини таъминлашни тўлиқ амалга
ошириш имконини беради.
Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашни бошқариш турли
функция, шакл ва усуллар орқали амалга оширилади. Йўл ҳаракати хавфсизлигини
бошқаришнинг ушбу элементларини мазмун-моҳиятига кўра, ўзаро боғлиқ бўлган
қуйидаги йўналишларига ажратиш мумкин:
а) ташкилий-тактик таъминлаш;
б) ҳуқуқий таъминлаш;
в) моддий-техник таъминлаш;
г) кадрлар билан таъминлаш;
д) ҳамкорликни таъминлаш.
Барча йўналишларда қонун ижросини таъминлаш бевосита йўл ҳаракати
хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширувчи органлар,
хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати
хавфсизлиги хизмати тизимида доимий равишда амалга оширилиши керак. Мазкур
132
хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш, аввало “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги
қонун
7
нинг мазмун-моҳиятини раҳбарлар чуқур ўрганишлари ҳамда қонун
нормаларини барча ходимлар томонидан амалиётда қўллаш учун уларда зарур билим
ва кўникмаларни шакллантиришга доир комплекс чора-тадбирларни тизимли амалга
оширишларини тақозо этади.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ўз фаолиятни тўлиқ “Ички ишлар
органлари тўғрисида”ги қонун асосида амалга оширади. Хизмат тизимига кирувчи
барча таркибий тузилмалар ва уларнинг ходимлари мазкур қонун билан ички ишлар
органлари зиммасига юклатилган асосий вазифалар ва фаолият йўналишларини қонун
ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доираси ҳамда асосий принципларга риоя
этган ҳолда қонун нормалари талаблари асосида амалга оширишлари зарур.
Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги “Экологик назорат
тўғрисида”ги қонун
8
ига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги,
хусусан, унинг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати – автомототранспорт
воситаларининг ишлатилишида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши юзасидан
экологик назоратни амалга оширувчи махсус ваколатли давлат орган ҳисобланади.
Мазкур соҳада экологик назоратни амалга оширишда у махсус ваколатли орган
сифатида қуйидаги ваколатларга эга:
– экологик назорат соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок
этиш;
– давлат экологик назоратини амалга ошириш;
– давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларни, шу жумладан
атроф муҳитнинг давлат мониторинги дастурини ишлаб чиқишда иштирок этиш
ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
– белгиланган тартибда экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш, шунингдек, экологик назорат соҳасидаги
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
– экологик назоратнинг бошқа субъектлари ва оммавий ахборот воситалари
билан давлат экологик назорати масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш;
– идоравий, ишлаб чиқариш экологик хизматларини давлат экологик назоратида
иштирок этиш учун жалб қилиш;
– идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик экологик назоратини амалга
оширишда услубий ёрдам кўрсатиш ҳамда кўмаклашиш.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати
хавфсизлиги хизмати фаолиятининг муайян йўналишларида белгиланган вазифалар
ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майдаги
“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги
9
, 2000 йил 26 майдаги
“Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги
10
, 2000 йил 15 декабрдаги “Терроризмга қарши
кураш тўғрисида”ги
11
, 2008 йил 17 апрелдаги “Одам савдосига қарши курашиш
7
https://lex.uz.
8
https://lex.uz.
9
https://lex.uz.
10
https://lex.uz.
11
https://lex.uz.
133
тўғрисида”ги
12
, 2015 йил 26 августдаги “Аҳолининг санитария-эпидемиологик
осойишталигини тўғрисида”ги
13
, 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш
тўғрисида”ги
14
қонунлар ва қонун ҳужжатларига ҳам таянади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича
фаолиятини, хусусан, унинг умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик
профилактикаси чора-тадбирларини қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари
доирасида Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тўғрисида”ги
15
қонуни талаблари асосида амалга оширади.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Давлат йўл ҳаракати
хавфсизлиги хизмати жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация
технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолияти,
шунингдек, уларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга
қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизимидан
фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 9 декабрдаги “Электрон
ҳукумат тўғрисида”ги
16
қонуни талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар
органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини,
фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя
қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
17
ПФ-5005-сон фармонида ички ишлар органлари тизимида
ислоҳотларни амалга ошириш бўйича белгиланган комплекс чора-тадбирлар чуқур
илмий ва танқидий таҳлилларга асосланган.
Айниқса, ички ишлар органларининг жамиятда барқарорлик, тинчлик ва
осойишталикни қарор топтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя
этилишини таъминлашда, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, шахс, жамият ва
давлат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва
профилактикаси бўйича республикада шаклланган яхлит ҳуқуқий тизимдаги ўрни,
тизимда амалга оширилган ислоҳотлар, соҳадаги жиддий камчилик ва муаммолар
ҳақидаги хулоса ва фикрлар, шунингдек, тизимни ислоҳ қилишнинг энг муҳим
йўналишлари бевосита Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ҳам
тааллуқлидир.
Мазкур Фармон билан тасдиқланган ички ишлар органлари тизимини тубдан
ислоҳ қилиш комплекс чора-тадбирлар Дастурида белгиланган: ички ишлар органлари
фаолиятини такомиллаштириш, вазифа ва функцияларини мақбуллаштириш бўйича
институционал ўзгаришлар; фаолиятни очиқ ва ошкора, шунингдек, фуқароларнинг
уларга ишончи ошишини таъминлайдиган тарзда ташкил этиш; кадрларни тайёрлаш,
танлаш ва жой-жойига қўйишнинг илғор механизмларини жорий этиш, уларнинг
малакаси, маънавий-ахлоқий фазилатларини ошириш орқали кадрлар салоҳиятини
12
https://lex.uz.
13
https://lex.uz.
14
https://lex.uz.
15
https://lex.uz.
16
https://lex.uz.
17
https://lex.uz.
134
мустаҳкамлаш; фаолиятга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини
жорий этиш; тизимнинг моддий-техника базаси, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш
ва
уй-жой-маиший
шароитларини
янада
яхшилаш
бўйича
белгиланган
йўналишлардаги чора-тадбирлар тегишлича Давлат йўл ҳаракати хизматида ҳам
амалга оширилмоқда.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятини тартибга солувчи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг идоравий ҳуқуқий ҳужжатлари
ички ишлар органлари, хусусан, унинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш
соҳасидаги фаолиятига оид қонун ҳужжатларининг ижроси дорасида қабул қилинади
ҳамда уларда тизим зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни, ҳуқуқ ва
мажбуриятларни амалга ошириш усуллари, шакллари, механизмлари кўрсатилади.