121
ХАЛҚАРО ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИККА ТАҲДИДИ
Айдаров Арман Агзамханович
https://doi.org/10.5281/zenodo.14849374
Ҳозирги кунда халқаро террорчилик ҳаракатларини содир этаётган жиноий
уюшмалар қилмиши ижтимоий хавфлилик даражасининг яна бир ўзига хос жиҳати
шундаки, деярли барча жиноятчилар террорчилик ҳаракатлари содир этилган давлат
ҳудудида эмас, балки иккинчи ёки учинчи давлат ҳудудида жойлашиб олиб, ўз жиноий
режаларини амалга оширмоқдалар. Чунончи, Афғонистондаги террорчиликка
мослашган жиноий уюшмалар Тожикистон, ҳаттоки, Қирғизистон давлатлари
чегараларидан ноқонуний йўллар билан ўтиб, Ўзбекистон ҳудудида террорчилик
жиноятларини содир этишга уриндилар. Уюшма аъзолари Тошкент шаҳрида 1999
йилнинг 16 февралида террорчилик ҳаракатини содир этгач, тезда Ўзбекистон
ҳудудини тарк этгани ҳам жиноятчи террорчиларга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди томонидан чиқарилган ҳукмни тўла ижро этишнинг имкони
бўлмади. Дунё сиёсатдонлари ва мутахассис олимлари халқаро терроризм
тушунчасини соддалаштириб, уни халқаро майдондаги бир ёки бир неча мамлакат
ҳудудига ва фуқароларига таҳдид солувчи ижтимоий ўта хавфли жиноят деб
атаётганлари бежиз эмас.
Бир қарашда бу тушунча орқали халқаро террорчилик фақат бир давлатнинггина
эмас, яна бошқа бир неча давлатнинг ҳам муаммосига айланганлигини пайқаш қийин
эмасдек туюлади. Аслида эса, халқаро террорчиликни касб қилиб олган жиноий
уюшмалар ҳаракатлари ўта мураккаб жиноят эканлигини унутмаслик керак. Айни
пайтда бу жиноятнинг объектив томондан жуда хавфли усулларда содир
этилаётганлиги кузатилмоқда.
Терроризмга тушунча беришдаги муаммолар, халқаро терроризмни таърифлашда
қийинчилик туғдириб, олим ва амалиётчиларнинг турли талқин ва ёндашувларини
вужудга келтирмоқда. Қайд этиш лозимки, халқаро ҳамжамият ҳам бу жиноят
тушунчасининг лоақал нисбатан умумий эътироф этилган таърифи хусусида ҳам
ҳозирча бир тўхтамга келган эмас. Ҳаттоки, бир давлат олимлари ва амалиётчилари
томонидан ҳам «халқаро терроризм» тушунчасига амалий жиҳатдан бир-биридан фарқ
қилувчи таъриф берилаганлиги турли баҳсларга сабаб бўлмоқда. Асосий
фарқланишлар халқаро терроризмнинг характерли белгиларини ажратиб кўрсатишда
намоён бўлади.
Бир қатор тадқиқотчилар томонидан халқаро терроризм – давлатлараро
муносабатларни мураккаблаштирувчи ҳолат сифатида таърифланади.
Жумладан, Т.Александровичнинг фикрича, халқаро терроризм деганда умумий
ҳуқуқий муносабатлар объекти бўлган халқаро ҳуқуқ тартиботнинг муйаян бир
қиррасига зарар келтирувчи қасддан содир этиладиган зўравонлик ҳаракатлари
тушунилиши лозим. Бизнингча, мазкур таъриф умумий ва мавҳум бўлиб, халқаро
терроризмнинг ўзига ҳос хусусиятларини ифода этмай, уни бошқа халқаро
ҳуқуқбузарликлардан ажратиб олиш имкониятини бермайди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратура тингловчиси.
122
Навбатдаги мунозарали таъриф – россиялик олим Д.Б.Левин томонидан халқаро
терроризмга берилган тушунчадир. Олимнинг эътироф этишича, халқаро терроризм
халқаро муносабатларни кескинлаштириш ҳамда сиёсий, ҳарбий можароларни
кенгайтириш мақсадида, дипломатик вакилларни ва умуман сиёсий арбобларни
ўлдиришдир. Назаримизда, ушбу таърифда, халқаро терроризм нафақат дипломатик
вакилларни ва умуман чет эл арбобларини ўлдириш каби хатти-ҳаракатларда
ифодаланиши, балки оддий шахсларни ўлдириш, уларга руҳий тазйиқ ўтказиш, мол-
мулкка шикаст етказишда ифодаланган бўлиши ҳам мумкинлиги четда қолган.
Эътиборга сазоворки, С.Аграваланинг фикрича, халқаро терроризм жиноятининг
зарурий элементлари – бу айбсиз кишилар ёки умуман аҳоли учун ҳавфли шарт-
шароитни вужудга келтирувчи зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш,
шунингдек, жиноятнинг халқаро тус олган кўринишидир
1
.
Ўз навбатида, И.И.Карпецнинг эътироф этишича, «халқаро терроризм алоҳида
турдаги халқаро аҳамият касб этувчи жиноят бўлиб, халқаро ёки давлат ички халқаро
аҳамиятга (икки ва ундан ортиқ давлатларни қамраб олган) эга бўлган товламачилик,
қийноқлар, инсонларнинг шаънига путур етказиш билан бирга амалга ошириладиган
инсонларни зўрлик ишлатиб озодликдан маҳрум қилиш, қотилликни содир қилиш, тан
жароҳати етказиш, зўрлик ишлатиш, шу билан бирга, товон олиш ҳамда одамларни
гаровга олиш учун махсус ташкилотлар ва гуруҳларни яратишдир»
2
. Л.А.Моджорян ҳам
ушбу фикрга ҳамоҳанг равишда халқаро терроризмни икки ва ундан ортиқ давлатлар
манфаатларига тажовуз қилиш ва шу орқали халқаро ҳуқуқтартиботга зид келишини
таъкидлайди. Олиманинг назарида қуйидаги ҳолатларда террорчилик ҳаракати
халқаро характерга эга бўлган жиноят сифатида эътироф этилиши мумкин:
- террорчи ҳам, терроризм қурбони қурбонлари ҳам айни бир давлат ёки турли
давлатларнинг фуқароларидирлар, аммо террорчилик ҳаракати ушбу давлатлар
ҳудудидан ташқарида содир этилган бўлса;
- террорчилик ҳаракати халқаро ҳимоядан фойдаланувчи шахсларга қарши
қаратилган бўлса;
- террорчилик ҳаракати содир этилиши бир давлатда тайёрланиб, бошқа давлат
ҳудудида амалга оширилса;
- террорчи бир давлатда террорчилик ҳаракатини содир этгач, бошқасида
яширинади ва уни ушлаб топшириш масаласи келиб чиқса
3
.
Бизнингча, ушбу иккала таърифнинг С.Агравала томонидан берилган тушунчадан
афзал томонларининг бири шундан иборатки, унда халқаро терроризмнинг халқаро
муносабатларга таҳдид қилиши билан чегараланмасдан, халқаро терроризмга доир
аниқ юридик белгилар яъни икки ва ундан ортиқ давлатларга хавф солиши назарда
тутилади. Бироқ, мазкур таърифларда халқаро терроризмнинг моҳиятини тўлиқ деб
бўлмайди.
Хусусан, халқаро терроризмнинг субъекти, объекти, халқаро ҳуқуқбузарлик
сифатидаги моҳияти очилгани йўқ.
1
Александрович Т. Выдача преступников и её значение в борьбе с терроризмом. Автореф.дисс.канд.юрид.наук.
- М.: МГИМО МИД СССР,1986.- С. 17.
2
Комментарий к Уголовному кодексу Российской Федерации.-М.: Инфо-М.-Норма,1996.- С. 810-815.
3
Ляхов Е.Г. Терроризм и межгосударственный еотношения.-М.: Международные отношения, 1991.- С. 13.
123
Таъкидлаш лозимки, халқаро терроризмга таъриф беришнинг мураккаблиги
ҳуқуқшунослик ва сиёсатшуносликда терроризмга тушунча бериш имконияти йўқлиги
каби фикрларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.
Масалан,
Бирлашган
Миллатлар
Ташкилоти
Бош
Ассамблеясининг
резолюциясида ҳам эътироф этилишича, «Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо
бўлган давлатлар халқаро терроризмга таъриф беришнинг ҳар қандай ҳаракати
парокандаликка юз тутишига ишонч ҳосил қилиб, ҳатто мазкур ҳаракатлар ушбу
иллатга қарши кураш борасида охирги йилларда қўлга киритилган ютуқларни чипакка
чиқариши мумкин ва айнан шу сабабли ушбу ҳаракатларни амалга ошириш мақсадга
мувофиқ эмас»
4
.
Бизнингча, халқаро терроризмни ягона таърифлаш масаласи замонавий
сиёсатшунослик ва халқаро ҳуқуқшунослик олдида турган энг муҳим муаммолардан
бири бўлиб, мазкур масаланинг ҳал этилиши террорчилик каби халқаро тинчлик ва
хавфсизликка қарши вайронкорона бузғунчи кучларга барҳам бериш борасидаги
муҳим чора, яъни давлатлар қонунчиликларида терроризмга ягона ёндашиш, бу
борада
қонунчиликларни
унификациялашга
имкон
беради.
Дарҳақиқат,
Н.И.Костенконинг ғоятда асосли равишда эътироф этишича, «халқаро терроризмнинг
умум эътироф этилган ва ўзида объекти реалликларни ифода этадиган таърифини
ишлаб чиқиш ушбу иллатга қарши кураш борасидаги халқаро сиёсий – ҳуқуқий
воситалар самардорлигига ижобий таъсир кўрсатгган бўлар эди»
5
.
Таҳлиллардан маълум бўлишича, халқаро терроризмга таъриф беришда уни
имкон қадар барча жиҳатларини қамраб олишнинг имкониятини берадиган механизм
бу – халқаро терроризмнинг халқаро ҳуқуқбузарлик сифатида унинг таркибини таҳлил
қилишдир. Мазкур механизм фундаментал халқаро ҳуқуқшунослик фанида энг
мукаммал деб тан олинмоқда. Бунинг сабаби шундан иборатки, мазкур таърифлаш
жараёнида халқаро терроризм моҳиятининг энг муҳим элементлари, яъни субъект,
объект, субъектив ва объектив томонларига аниқлик киритилиб, халқаро
терроризмни таърифлашда ушбу элементларнинг намоён бўлиш хусусиятлари ҳисобга
олинади.
Халқаро терроризм таркибининг асосий элементларидан бири бўлган субъектга
доир мунозаралар терроризмга қарши курашнинг йўлдоши бўлиб келган. Маълумки,
халқаро терроризм коммунистик мафкура билан йўғрилган совет сиёсатшунос ва
ҳуқуқшуносларининг асарларида империалистик мамлакатларнинг гегемония
ўрнатишга қаратилган сиёсатининг муҳим воситаси тарзида эътироф этилган.
Жумладан, И.П.Блишенко ва Н.В.Жданов халқаро тероризмнинг субъекти
сифатида мустақил фаолият юритадиган жисмоний ҳамда юридик шахсларни ва айрим
ҳолларда эса давлатни ҳам келтириб ўтган
6
. Собиқ шўролар даврида халқаро
4
Рахимов Д.Ф. Современные конструкции определения терроризма: международно-правовые аспекты.-Т.:
QONUN HIMOYASIDA, 2004.-С.23.
5
Костенко Н.И. Международная уголовная юстиция: проблемы развития.-М.: Р-Консульт,2002.- С. 246.
6
Блищенко И.П., Жданов Н.В. Сотрудничество государств в борьбе с терроризмом.// Советское государство и
право.1981.№8.-С.111.
124
ҳуқуқшунослик фанида давлатлар томонидан амалга оширилган терроризмга доир
махсус тадқиқотлар ҳам олиб борилганлигини эътироф этиш лозим
7
.
Гарчанд, бугунги кунда икки мафкуралар қарама-қаршилиги ва совуқ уруш
муҳити барҳам топган бўлсада, давлатларнинг халқаро терроризмга кўмак бериш
ҳолатлари давом этмоқда. Америка Қўшма Шталари томонидан ҳар йили тузиладиган
рўйхатга кўра, Сурия, Судан, Шимолий Корея, Ливия, Куба давлатлари халқаро
террорчилар билан тил бириктириб, уларга мунтазам равишда моддий-молиявий
кўмак бермоқдалар
8
. Шунга ўхшаш ҳолатларни назарда тутиб, мамлакатимиз биринчи
Президенти И.А.Каримовнинг эътироф этишича, “бугун шу нарса аён бўлмоқдаки,
баъзи бир давлатлар ва сиёсий кучлар террорчи гуруҳларга умуман терроризмга
қарши курашиш ҳаракатига қўшилиш ҳақидаги ҳамда бунга ўзининг бутун имконият
ва кучини сафарбар қилишга тайёр эканлигини кўпроқ сўзда ва баландпарвоз гапларда
билдирмоқдалар. Амалда эса, афсуски, бу ўта муҳим ва барча халқлар ва
минтақаларнинг ҳаёт мамотини ҳал қилувчи масала атрофида сиёсий ўйинларга ва
савдоларга берилиб кетмоқдалар”
9
. Шу ўринда бир нарсага алоҳида эътибор қаратиш
керакки, халқаро терроризм давлатларнинг миллий манфаатларини рўёбга чиқариш
инструменти сифатида хизмат килса, сиёсий жиҳатдан давлатни террорчилик
ҳаракатининг субъекти сифатида эътироф этилиши лозим деб ҳисоблаш мумкин.
Тадқиқотчи А.Қамаровнинг фикрича, халқаро ҳуқуқ назариясига биноан,
террорчилик ҳаракатларига кўмаклашаётган давлат террорчилик фаолияти билан
шуғулланган жисмоний шахслар билан бир қаторда ҳуқуқий жавобгарликка
тортилиши, ушбу жисмоний шахслар билан халқаро терроризмнинг ялпи субъекти
тарзида тан олиниши шарт.
Бироқ, Ю.Авдеев бундай ҳаракатлар давлатнинг ҳарбий ҳаракатларининг бир
кўриниши эмаслиги нуқтаи-назаридан бундай ҳолатни халқаро терроризмга
киритмайди.
Жумладан, 1986 йилда қабул қилинган Европа Иттифоқи томонидан
тасдиқланган Токио декларациясида терроризм ва халқаро терроризм тушунчасини
махсус тарзда таърифлаш лозим деб қаралмайди. БМТнинг халқаро терроризм бўйича
Махсус қўмитаси томонидан келтирилган таърифда халқаро терроризм хорижликлар
томонидан амалга ошириладиган ёки хорижликларга қарши қаратилган ва халқаро
оқибатларни келтириб чиқарувчи ноқонуний қилмишдир. Бу таъриф бирмунча
аниқроқ бўлсада давлат тузилмалари томонидан бошқа давлатларга ва бошқа давлат
фуқароларига нисбатан амалга ошириладиган террорчилик ҳаракатлари масаласини
қамраб олмайди. Субъектив томонидан халқаро терроризм қасддан содир этиладиган
халқаро жиноятдир. Бугунги кунда терроризм субъектив томонини белгилаб олиш
билан боғлиқ муаммолар терроризмни таърифлашда асосий тўғаноқлардан бири
бўлиб қолмоқда. Замонавий халқаро терроризм хусусияти шундан иборатки, мазкур
жиноий ҳодиса сиёсий жиноят доирасидан аллақачон чиқиб кетиб, серқирра жиноий
фаолиятга айланган. Е.Г.Ляховнинг асосли ёзишича, «халқаро терроризмнинг ягона
7
Махмуд
аль-абд
Сакер.
Государственный
терроризм
международно-правовое
преступление.Автореф.дисс.канд.юрид.наук. – М.: МГУ,1990. – С. 45.
8
Салимов К.Б. Современные проблемы терроризма.-М.: //Щит,1999.-С. 28.
9
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Баёноти. // Халқ сўзи. 2001. 6 октябр.
125
таърифини ишлаб чиқишга тўсқинлик қиладиган сабаблар шундан иборатки,
терроризм тушунчаси қарама-қарши, мавҳум ниҳоятда кенг характерга эга бўлиб,
хатто халқаро муносабатларда вужудга келаётган вазиятдан қатъий назар аниқ ва
якдил таърифлаш имконини бермасликдир»
10
. Терроризм серқирралиги ва унга
таъриф бериш ниҳоятда мушкул эканлиги, турли муаллифлар томонидан мазкур
жиноятга берилган таърифларнинг таҳлили натижасида яққол намоён бўлади.
Жумладан,
халқаро
терроризмнинг
айнан
халқаро
муносабатларни
мураккаблаштириш, давлатлар ўртасида нифоқ солиш, халқаро тинчлик ва
хавфсизликка болта уриш, муайян давлатлардаги вазиятни беқарорлаштириш каби
мақсадлар кўзланганлиги халқаро ҳуқуқшуносликда терроризмни сиёсий жиноят деб
таърифлашга замин яратмоқда.
Халқаро терроризм таркибининг навбатдаги муҳим элементи унинг объектидир.
Таъкидлаш лозимки, халқаро терроризм объектини аниқлаш ўзига хос мураккаб
вазифадир. Н.И.Костенконинг фикрича, халқаро терроризмнинг объекти сифатида
халқаро ҳуқуқтартибот, халқаро тинчлик, давлат ҳамда унинг миллий суверенитети
хизмат қилади
11
.
Е.Г.Ляхов таъбирича эса, халқаро терроризм жисмоний шахслар ёки ушбу шахслар
гуруҳи томонидан содир этиладиган кўп объектли халқаро ҳуқуқбузарлик бўлиб, унда
дипломатик
алоқалар
тизимининг
фаолият
кўрсатиши,
давлатларнинг
суверенитетини таъминлаш, миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш, халқаро
ҳукуматлараро ташкилотларнинг махсус (низомда мустаҳкамланган) ҳуқуқ
субъектлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, халқаро ер, ҳаво ва денгиз коммуникация
каби масалаларга доир муҳим халқаро мажбуриятларга зарар келтиради
12
.
Назаримизда, халқаро терроризм ҳақиқатдан ҳам кўп объектли жиноят бўлиб, ушбу
объектлар сирасига кирадиган барча ижтимоий қадриятларни келтириб ўтишнинг
амалий имконияти йўқ.
Юқорида зикр этилган мураккабликларни ҳисобга олган ҳолда, фикримизча,
халқаро терроризмнинг объекти сифатида халқаро тинчлик ва хавфсизликни эътироф
этиш лозим.
Халқаро терроризм таркибининг навбатдаги элементи – унинг объектив
томонидир. Террорчилик муаммоларини ўрганган ўзбек олими Д.Ф.Рахимовнинг
фикрича, “мазкур жиноятнинг объектив томони шунда намоён бўладики, унда
жамиятга моддий, ахлоқий ва сиёсий зарар келтирилади. Халқаро терроризмнинг
ўзига хос белгиси шундан иборатки, унда айнан давлатлараро муносабатларга зарар
келтиришдир. Бундан ташқари, халқаро вазиятни тобора танг аҳволга келтириш,
давлатлараро ҳамкорлик соҳасида халқаро можаролар юзага чиқишига замин
яратадиган муаммоларни вужудга келтириш воситасидир”
13
. Фикримизча, халқаро
терроризм объектив томонига хос бўлган барча хатти-ҳаракатлар мажмуини келтириш
бағоят мураккаб. Бу ҳолат олимлар томонидан ҳам тан олинмоқда.
10
Ляхов Е.Г.
Политика терроризма-политика агрессии и насилия. – М.: Международные отношения,1987. – С.20.
11
Костенко Н.И.
Международное уголовное право: современные теоретические проблемы. – М.:
Юрлитинформ,2004. – С.224.
12
Ляхов Е.Г.
Терроризм и межгосударственные отношения. – М.: Международные отношения,1991. – С.43.
13
Рахимов Д.Ф. Современные конструкции определения терроризма: международно-правовые аспекты.-
Т.:QONUN HIMOYASIDA,2004.- С. 51.
126
Тадқиқотчи М.Ражабованинг таькидлашича, “терроризм жиноятини содир
этишда террорчилар томонидан қўлланилаётган усулларнинг барчасини бир модда
матнида тўлиқ баён қилиш мушкул. Чунки ёвузлик ва жинояткорликдаги ихтиролар
кун сайин янада кўпайиб бораётир. АҚШда 2001 йилнинг 11 сентябрида содир этилган
террорчилик ҳаракатларининг иштирокчилари зўрлик билан самолётларни эгаллаб,
мудҳиш жиноятни амалга оширишда қабиҳ усуллардан фойдалангани бунга мисол”
14
.
Таъкидлаш лозимки, сиёсатшуносликда халқаро терроризм халқаро жиноят ёки
халқаро характердаги жиноят сифатида малакалаш масаласи бўйича қизғин баҳс-
мунозаралар давом этмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, бизнингча, халқаро терроризм субъект,
объект жиҳатидан, шунингдек, хавфлилик даражаси нуқтаи назаридан халқаро
жиноятлар кўринишларини касб этиб бориши сабабли, уни халқаро жиноят сифатида
тан олиш лозим.
Умуман олганда, халқаро жиноятчиликнинг шу каби барча турлари, нафақат
алоҳида олинган битта мамлакатга реал таҳдид солмоқда, балки кенг қўламдаги
хавфсизликни сақлаб туриш истиқболларини ҳам шубҳа остида қолдирмоқда. Бугунги
кунда терроризмни сиёсий жиноят деб баҳолаб, ниҳоятда хавфли қилмиш деб эътироф
этиш, қўрқитиш, бирор-бир давлат бошқа давлат ёки унинг ҳукумати ҳамда ҳокимият
тизимини бир гуруҳ фуқаро ёки бутун аҳолига нисбатан террорчилар учун маъқул
ҳаракатларни содир этишга мажбурлаш, маълум сиёсий мақсадларга эришишга
йўналтирилган тинчликкка, фуқаролар хавфсизлиги ва ҳаётига қарши зўравонлик
ишлатиш ёки уни қўллаш таҳдидини вужудга келтириш каби таърифлари учрайди.
14
Ражабова М. Терроризм жиноятининг объектив томони.// Ҳаёт ва қонун.2002.-№5.- Б. 63.