Авторы

  • Бекмирза Холматов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdit.65634

Аннотация

Мамлакатимизда барча соҳалар учун сифатли кадрларни тайёрлаш, уларни тўғри танлаш ва жой-жойига қўйиш масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишлардан бири бўлиб ҳисобланади. Чунки, жамият ривожи, эртанги куни, унинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни айнан қандай даражада тайёрланадиган кадрларга боғлиқ.


background image

101

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИ КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ФАОЛИЯТИНИНГ ТИЗИМИ, ТАСНИФИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Холматов Бекмирза Холмахматович

https://doi.org/10.5281/zenodo.14849347

Мамлакатимизда барча соҳалар учун сифатли кадрларни тайёрлаш, уларни тўғри

танлаш ва жой-жойига қўйиш масаласи давлат сиёсатининг энг устувор
йўналишлардан бири бўлиб ҳисобланади. Чунки, жамият ривожи, эртанги куни, унинг
жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни айнан қандай даражада тайёрланадиган кадрларга
боғлиқ.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида “Давлат ва унинг органлари, бошқа

ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар
Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар”

1

– деб алоҳида белгилаб

қўйилгани ҳам кадрлар зиммасига катта масъулият юклайди.

Одатда “кадр” деганда маълум бир йўналиш бўйича, аниқ мутахассисликка, билим

ва тажрибага эга бўлган, айни пайтда маълум бир жамоада ишлайдиган шахслар
тушунилади

2

.

Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “Кадр сўзи

(фр.кадрес

- шахсий таркиб

)

корхона,

муассаса ва ш.к.нинг махсус тайёргарликка эга бўлган хизматчи, ишчи ва ходимлари”

3

деб изоҳ берилган.

Ўзбекистон Миллий энциклопедияда “Кадрлар (франц. кадре – шахсий таркиб) -

1) корхона, муассаса, фирма, ҳиссадорлик жамиятлари, банклар, касаба уюшмалари ва
жамоат ташкилотларида малакали ходимларнинг асосий таркиби”

4

дея ифодаланган.

Юридик энциклопедияда ҳам юқоридаги ифодаланган мазмунда кадрлар (франц.

кадре – шахсий таркиб) – ташкилот ходимларининг асосий (штатга оид) таркиби;
барча доимий ходимларидир

5

деб ёритилган.

“Кадрлар”ни мутахассис кадрлар, раҳбар кадрлар ва бошқарув кадрларига ҳам

бўлиш мумкин. Мутахассис кадрлар деганда аниқ йўналишидаги мутахассисликка эга
давлат ҳокимияти ва бошқарувининг муайян соҳасида ишлаётган кадрлар назарда
тутилади. Айнан мутахассис кадрлар базасидан раҳбар ва бошқарув кадрлари захираси
шакллантирилади

6

.

Шахснинг кадр сифатида шаклланиш босқичи умумий ўрта таълим мактаблари,

академик лицейлар ва коллеждан бошланади. Кадрларнинг асосий контингенти лицей

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратура тингловчиси.

1

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т., 2023 йил.

2

М.У.Атамуратов. Ўзбекистонда раҳбар ва бошқарув кадрлар тизимининг модернизациялашиш жараёни.

Cиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси – Т., 2018. 18-бет.

3

Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. К / Таҳрир ҳайъати: Т. Мирзаев (раҳбар)

ва бошқ. – Т., 2006. – 522 б.

4

Ж.Қ.Юсубов. Ўзбекистонда давлат хизмати соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимининг такомиллаштирилиши.

Cиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси – Т., 2018. 46-бет.

5

Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. К ҳарфи.“Ўзбекистон Миллий энциклопедияси” давлат илмий

нашриёти. –Т., 2006. – 479 б., М.Ю. Тихомиров, Л.В. Тихомирова. Юридическая энциклопедия. Изд. 5, доп.
переработ. – Москва, 2006. С. 398.

6

Ахмедов Х.А. Ислом Каримов асарларида раҳбар кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-сиёсий масалалари.

Сиёсий фанлар номзодлиги илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. – Тошкент, 2006. – Б.250.,
Равшанов Ф. Ўзбекистон Республикасида раҳбар кадрлар танлаш асослари. Сиёсий фанлар доктори илмий
даражасини олиш учун диссертация. – Тошкент, 2009. – Б.358.


background image

102

ва коллежларда, тўлиқ олий маълумотли кадрлар эса олий таълим тизимининг
бакалавриат ва магистратура босқичларида тайёрланади. Юқори илмий салоҳиятли,
малакали кадрларни тайёрлаш докторантура тизими орқали амалга оширилади

7

.

Кадрлар сиёсатини тўғри олиб борилиши ҳар қандай давлатда барча соҳаларни

барқарор тарзда фаолият юритиши ва бу соҳаларни босқичма-босқич ривожланиб
боришини кафолатлашга хизмат қилади.

Кадрлар сиёсати ҳақида сўз борганда, албатта кадрларни тайёрлаш, кадрларни

танлаш, кадрларни жой-жойига қўйиш, кадрлар салоҳияти, кадрлар захираси каби
тушунчаларнинг ҳам мазмун-моҳиятини ёритиб ўтиш мақсадга мувофиқ

8

.

Мавзуга тааллуқли асосий тушунчаларни таҳлил қилиш масаласига тўхталадиган

бўлсак, авваламбор, кадрлар сиёсати нима деган саволга ечим топиш муҳим
ҳисобланади. Мазкур тушунчага сиёсатчи, социолог ва ҳуқуқшунос олимлар
ўзларининг турли хил қарашлари орқали ўз

фикрларини билдиришга ҳаракат

қилишган. Жумладан, В.А.Нефедов: “Кадрлар сиёсати деганда давлатнинг кадрлар
салоҳиятини шакллантириш ва ундан оқилона фойдаланиш стратегиясидир

9

”, – дея

ушбу тушунчани қисқа ва аниқ ифодалашга ҳаракат қилган.

Н.И.Пицик: “Кадрлар сиёсати ҳокимият ва бошқарув тизимидаги касбий

фаолиятнинг етакчи таркибий қисмларидан бири, шахсий муносабатларнинг
концепциясидир

10

”, – дейди.

И.А.Шентябина эса: “Кадрлар сиёсатининг маъноси ва мақсади кадрлар

салоҳиятини максимал даражада аниқлаш учун шарт-шароитларни таъминлашдан
иборат, шу жумладан бошқарув субъектининг мақсадларига эришиш учун, чунки ҳар
қандай кадрлар сиёсати субъектнинг мақсадлари унинг объекти мақсадларига
мувофитқ бўлганда самарали бўлиши мумкин

11

”, – деб фикр билдиради.

К.Ю.Полднев: “Кадрлар сиёсати – ҳокимият ва бошқарув органларида ижтимоий

ҳодиса сифатида онгли равишда тартибга солинадиган ижтимоий жараён, давлат
ҳокимияти органларида кадрлар потенциалининг кўпайишини таъминлашнинг
мақсадли ва юқори даражада ташкил этиладиган воситадир

12

”, – дейди.

7

Ж.Қ. Юсубов Ўзбекистонда давлат хизмати соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимининг такомиллаштирилиши.

Cиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси – Т., 2018. 46-бет.

8

Савчук Д. Социальные технологии в становлении кадрового потенциала системы государственного

управления. Автореф. дис на соиск. учен. степ. докт. соц. наук. – СП.: 2017. – 35 с., Федорченко С.
Трансформация государственной кадровой политики в политической системе современной России. Автореф.
дис на соиск. учен. степ. канд. полит. наук. – М.: 2008. – 26 с.

9

В.А.Нефедов. Кадровая политика как фактор национальной безопасности: региональный аспект. Автореферат

диссетации на соискание учёной степени кандидата политических наук. М., 2009. 48-с.

10

Н.И.Пицик. Государственная кадровая политика в органах власти и управления как социальный институт.

Автореферат диссетации на соискание учёной степени доктора социологических наук. М., 2006.
56-с.

11

И.А.Шентябина. Кадровая политика в сфере государственной гражданской службу субъекта Федерации как

социально-управленческая деятельность на примере Приволжского федерального округа. Автореферат
диссетации на соискание учёной степени кандидата социологических наук. М., 2005. 47-с.

12

К.Ю.Полднев. Социальная сущность государственной кадровой политики в органах власти и управления.

Автореферат диссетации на соискание учёной степени кандидата социологических наук. М., 2004. 48-с.


background image

103

Ж.Қ.Юсубов: “Кадрлар сиёсати – касбий салоҳият ва ундан оқилона фойдаланиш

жараёнини бошқариш, кадрлар билан ишлаш, яъни персонални бошқаришдаги асосий
йўналиш ва устуворликларни аниқлаш стратегиясидир

13

”, – деган таърифни келтириб

ўтади.

В.А.Яцков: “Кадрлар сиёсати, аввало, стратегик ва тактик чизиқларни белгилаш,

ходимларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва тарбиялашнинг илмий тамойилларини
аниқлаш, кадрлар билан ишлаш мақсади ва вазифаларини, шакл ва усулларини,
йўналишларини, характерини, мамлакатнинг муайян даврнинг ўзига хос тарихий
шароитида кадрларга қўйиладиган талабларни аниқлаш

14

”, – деб фикр билдириш

орқали мазкур тушунчани кенгрок ёритиб берган.

В.Р.Веснин эса: “Кадрлар сиёсати кадрлар билан ишлашнинг асосий

йўналишларини, унинг шакллари ва усулларини белгиловчи назарий қарашлар,
ғоялар, талаблар, тамойиллар тизими

15

”, – деб кадрлар сиёсатининг мазмун-

моҳиятини умумий кўринишда очиб беришга ҳаракат қилган.

А.Я.Кибанов ҳам: “Кадрлар сиёсати – бу инсон фаолиятининг барча соҳаларида

кадрлар билан ишлашнинг мақсадлари, вазифалари, шакллари ва усулларини
белгилашга қаратилган бошқарувнинг асосий даражасидаги давлат органлари ва
ташкилотларининг билимлари, қарашлари, тамойиллари, усуллари ва амалий чора-
тадбирлари тизими

16

”, – дея умумий таъриф берган.

М.Досымбек томонидан ушбу тушунчага: “Кадрлар сиёсати – бу давлат органи,

ташкилот ва ижтимоий гуруҳларнинг меҳнат салоҳиятини ошириш учун амалдаги
қонун ҳужжатларга мувофиқ кадрларни танлаш, қабул қилиш, жойлаштириш,
тайёрлаш ва улардан фойдаланиш орқали кадрлар билан таъминлашга қаратилган
кадрлар фаолиятини амалга ошириш бўйича умумий сиёсатнинг ажралмас
қисмидир

17

”, – деб аниқроқ таъриф беришга ҳаракат қилинган.

Т.С.Жуманов: “Кадрлар сиёсати – бу давлат сиёсатининг энг устувор

йўналишлардан бири булиб, давлатнинг кадрларни танлаш, дабул дилиш, тайёрлаш,
уларни жойлаштириш ва кадрлар билан таъминлаш борасидаги фаолиятидир”, - деб
анид ва лунда таъриф берган.

Юқоридаги таърифлардан умумий хулоса қиладиган бўлсак, кадрлар сиёсати

давлат сиёсати даражасидаги муҳим масалалардан бири бўлиб ҳисобланади,
мамлакатнинг эртанги куни, ривожи, жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни айнан
малакали кадрларга боғлиқ бўлади. Шу боис, кадрларни холисона, очиқ ва шаффоф

13

Ж.Қ.Юсубов. Ўзбекистонда давлат хизмати соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимининг такомиллаштирилиши.

Сиёсий фанлар буйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси-Т., 2018. 46-бет.

14

М. Досымбек. Правовые и организационные основы кадровой политики министерства юстиции и внутренних

дел Монголии. Автореферат диссетации на соискание учёной степени кандидата юридических наук. М., 2021.
35-с., Х.Х.Лойт. Государственная кадровая политика в России и ее реализация в органах внутренних дел: Ист.
И орг.-правовой аспект., Н.И.Пицик Государственная кадровая политика в органах власти и управления как
социальный институт. Автореферат диссетации на соискание учёной степени доктора социологических наук.
М., 2006. 35-с.,

15

Веснин В.Р. Управление персоналом: учебник для вузов / В. Р. Веснин. - М.: TK ВЕЛБИ, Проспект, 2009. -240

с.

16

А. Я.Кибанов. Управление персоналом. Учебное пособие / А.Я. Кибанов. - М.: КноРус, 2015. - 208 с.

17

М. Досымбек. Правовые и организационные основы кадровой политики министерства юстиции и внутренних

дел Монголии. Автореферат диссетации на соискание учёной степени кандидата юридических наук. М., 2021.
35-с.


background image

104

тарзда танлаш, уларни профессионал даражада тайёрлаш, жой-жойига қўйиш ҳамда
кадрлар барқарорлигини таъминлаш масаласи кадрлар сиёсатининг асосий мезони
бўлиб ҳисобланади.

Кадрлар сиёсати ҳақида сўз борганда, албатта, мазкур тушунчанинг узвий бўлаги

ҳисобланган кадр, уларни тайёрлаш, танлаш, жой-жойига қўйиш, кадрлар салоҳияти,
кадрлар заҳираси каби тушунчаларнинг ҳам мазмун-моҳиятини ёритиб ўтиш мақсадга
мувофиқ

18 19

.

Ўзбекистон ўз истиқлолини қўлга киритгач ишни ҳаётимизнинг барча соҳаларида

қатъий тартиб ва интизом ўрнатишдан, раҳбар кадрларни жой-жойига тўғри
қўйишдан, уларга нисбатан талабчанликни оширишдан бошлаган. Ўша даврларда
Республикамизда илм-фан ва таълим соҳасининг моддий-техник базаси, кадрлар
таркиби ачинарли аҳволга тушиб қолган эди

20

.

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси

авваламбор юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, Ватанимиз тақдири ва
истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёш кадрлар сафини
кенгайтиришга бевосита боғлиқ

21

.

Истиқлолнинг дастлабки йилларидан юртимизда хавфсизлик ва барқарорликни

таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш вазифаларига устувор аҳамият берилаётгани
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан алоҳида таъкидланмоқда. Бу эса ўз
навбатида профилактика, тезкор-қидирув, тергов, йўл ҳаракати хавфсизлиги, ёнғин
хавфсизлиги, қўриқлаш, патруль-пост хизматлари, алоҳида вазифаларни бажарувчи
сафарбарлик отрядлари қайта ташкил этилганида, ички ишлар органларининг
моддий-техника базаси мунтазам мустаҳкамлаб борилаётганида намоён бўлмоқда

22

.

Дунёда юзага келаётган хавф-хатар ва таҳдидлар, аввало, халқаро терроризм,

диний экстремизм, ноқонуний миграция, одам савдоси, ёшлар ўртасида халқимизга ёт
ғоялар тарқалишининг тобора кучайиб бораётганлиги ички ишлар органлари олдига
ўз вақтида уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича янги вазифаларни
қўймоқда.

Бу борада мамлакат Президенти Ш.М.Мирзиёев фикр билдириб, кейинги

йилларда ички ишлар органлари фаолиятида тўпланиб қолган жиддий камчилик ва
муаммолар ушбу вазифаларни самарали бажаришда тўсиқ бўлмоқда. Хусусан:

18

Савчук Д. Социальные технологии в становлении кадрового потенциала системы государственного

управления. Автореф. дис на соиск. учен. степ. докт. соц. наук. - СП.: 2017. - 35 с., Федорченко С.
Трансформация государственной кадровой политики в политической системе современной России. Автореф.
дис на соиск. учен. степ. канд. полит, наук. - М.: 2008. - 26 с.

19

Ж.Қ.Юсубов. Узбекистонда давлат хизмати сохасида кадрлар тайёрлаш тизимининг такомиллаштирилиши.

Сиёсий фанлар буйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси - Т., 2018. 46-бет.

20

И.А.Каримов. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. Тошкент – “Ўзбекистон” – 2011. 432 б.,

Қуранбоев Қ.Қ. Давлат бошқарув кадрлари тизими: шаклланиш ва ривожланиш муаммолари
(Сиёсий-ижтимоий жиҳатлари). Сиёсий фанлар доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. –
Тошкент, 2008. – Б.250.

21

Қаранг: Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам

пойдеворидир. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул
қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси // Халқ сўзи. – 2017. – 8 дек.

22

Қаранг: Инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, осуда ва фаровон ҳаёти

ҳимоя қилинмоғи керак // Халқ сўзи. – 2017. – 10 фев


background image

105

биринчидан,

республика, ўрта ва қуйи бўғиндаги бўлинмалар ўртасида асосий

вазифа ва функциялар аниқ тақсимланмагани ҳар бир ходимнинг фаолияти устувор
йўналишларини ва ишнинг пировард натижаси учун шахсий жавобгарлигини
белгилашни қийинлаштирмоқда;

иккинчидан,

амалдаги ташкилий-штат тузилмалари куч ва воситалардан оқилона

фойдаланишни таъминламаяпти, оқибатда марказий ва ўрта бўғиннинг баъзи
хизматларида етарли иш ҳажми бўлмай туриб, керагидан ҳам ортиқча штат
бирликлари сақланиб турган бир пайтда, қуйи бўлинмалар зиммасига ҳаддан зиёд
хизмат вазифалари юкланишига олиб келмоқда;

учинчидан,

ички ишлар органлари мансабдор шахслари, шу жумладан

профилактика инспекторларининг аҳоли билан мулоқоти йўлга қўйилмаган,
фуқаролар билан муомала маданияти пастлигича қолмоқда, аҳолининг энг муҳим
муаммоларини ҳал этиш борасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва
фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлик
таъминланмаяпти;

тўртинчидан,

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзаки кўриб

чиқилмоқда, уларда кўтарилаётган масалалар ҳар томонлама чуқур таҳлил
қилинмаяпти, мурожаатларга расмиятчилик учунгина жавоб берилаётгани
фуқароларнинг норозилигини келтириб чиқармоқда, уларни Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Халқ қабулхоналарига ва бошқа ташкилотларга шикоят билан
мурожаат этишга мажбур қилмоқда;

бешинчидан,

ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг аҳоли олдида

ҳисобот бериб боришининг таъсирчан тизими, уларнинг фаолияти устидан
жамоатчилик, парламент ва депутатлик назоратининг самарали механизмлари жорий
этилмаган, бу эса ходимларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни самарали
бажариши учун масъулиятини ошириш имконини бермаяпти;

олтинчидан,

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича

ишлар асосан, содир этилган ғайриқонуний қилмишларнинг оқибатларига қарши
курашишдан иборат бўлиб қолмоқда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш,
уларни содир этиш сабаблари ва шарт-шароитларини чуқур таҳлил қилиш, аниқлаш ва
бартараф этиш бўйича тизимли ва самарали чора-тадбирлар кўрилмаяпти;

еттинчидан,

ўсиб келаётган авлодни бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилишга, ёшлар

жиноий фаолиятга, авваламбор, терроризм ва диний экстремизмга жалб этилишининг
олдини олишга етарлича эътибор қаратилмаяпти, ички ишлар органларининг
тарбиявий ўрни сезилмаяпти;

саккизинчидан,

ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва

уларнинг малакасини ошириш тизими ҳозирги талабларга жавоб бермайди,
порахўрлик ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳамон учраб турибди;

тўққизинчидан,

энг янги ахборот-коммуникация технологияларини тизимга

жорий этиш, ички ишлар органларини замонавий воситалар ва асбоб-ускуналар билан
жиҳозлаш даражаси қониқарсизлигича қолаётганини таъкидлаб ўтди

23

.

23

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 243-модда, 37-сон, 982-модда;

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон; 11.12.2019 й.,
06/19/5892/4134-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон.


background image

106

Мазкур муаммолардан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан ички ишлар

органлари тизимини ислоҳ қилишнинг қуйидаги энг муҳим йўналишларини белгилаб
берди:

биринчидан,

ички ишлар органларини аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам

кўрсатадиган, ҳар бир ходими томонидан “Халқ манфаатларига хизмат қилиш”ни ўз
хизмат бурчи деб биладиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага
айлантириш;

иккинчидан,

замонавий хавф-хатар ва таҳдидларни, бажарилаётган ишлар

муҳимлиги ва кўламини эътиборга олган ҳолда ички ишлар органлари барча
даражадаги бўлинмаларининг вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш ҳамда
тақсимлаш, ташкилий-штат тузилмасини мақбуллаштириш, куч ва воситалардан
оқилона фойдаланиш;

учинчидан,

халқ билан аниқ мақсадни кўзлаб ўтказиладиган тизимли мулоқотни

таъминлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг
бошқа институтлари билан яқин ҳамкорликни ривожлантириш, аҳолининг энг муҳим
муаммолари ҳал этилишига ҳар томонлама кўмаклашиш;

тўртинчидан,

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни

ташкил этишнинг сифат жиҳатидан мутлақо янги тартибини ўрнатиш, мурожаатларни
кўриб чиқиш ва ҳал этишга юзаки ва расмиятчилик билан ёндашувларга чек қўйиш,
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ваколат
доирасида барча воситаларни ишга солиш;

бешинчидан,

ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг аҳоли олдида

мунтазам ҳисобот бериб бориши тизимини, қилинган ишларга баҳо беришнинг аниқ
мезонларини, шунингдек уларнинг фаолиятида қонунийликни таъминлаш бўйича
жамоатчилик, парламент ва депутатлик назоратининг самарали механизмларини
жорий этиш;

олтинчидан,

аввало, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-

шароитларини ўз вақтида бартараф этиш, аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий
маданиятини ошириш, уларда қонунга ҳурмат, қонун бузилишининг ҳар қандай
кўринишига муросасизлик туйғусини сингдириш йўли билан ҳуқуқбузарликларнинг
барвақт профилактикаси ва олди олинишини таъминлаш;

еттинчидан,

вояга етмаганлар ва ёшларни Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик,

миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, ўсиб
келаётган авлодни терроризм, диний экстремизм, зўравонлик ва шафқатсизлик
ғояларидан ҳимоя қилишга қаратилган тизимни ривожлантириш;

саккизинчидан,

ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва

уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда янада
такомиллаштириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишига олиб
келаётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

тўққизинчидан,

ички ишлар органлари барча бўлинмаларининг фаолияти янада

самарали

бўлишини

таъминлайдиган

замонавий

ахборот-коммуникация

технологияларини кенг жорий этиш;


background image

107

ўнинчидан,

ички ишлар органлари фаолиятининг моддий-техника таъминотини

янада яхшилаш, ходимларнинг самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар
яратиш, уларни хизмат турар жойлари билан таъминлаш

24

.

Ўтган давр мобайнида ички ишлар органлари тизимини такомиллаштириш

борасида кенг кўламли ислоҳотларлар амалга оширилди. Айниқса, ички ишлар
органларининг маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини
таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш
учун ташкил этилган қуйи бўғинини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича
салмоқли ишлар қилинди.

Кадрлар сиёсатини самарали амалга оширишда ички ишлар органлари

ходимларининг касбий ва жанговар тайёргарлигини такомиллаштириш билан боғлиқ
масалалар алоҳида аҳамиятга эга. Ички ишлар органлари ходимлари бугунги кунда
кўплаб ностандарт вазиятларга дуч келмоқдалар, уларни ҳал қилиш баъзан кўп
жиҳатдан уларнинг ватанпарварлиги ва касбий маҳоратига, қонунга қатъий амал
қилган ҳолда ҳаракат қилиш қобилиятига боғлиқ. Ички ишлар органлари
ходимларининг ушбу ва бошқа зарур фазилатларини шакллантириш Ички ишлар
вазирлиги тизимида касбий ва жанговар тайёргарликнинг самарали тизими билан
таъминланиши керак.

Кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳ қилиниши натижасида илк бор 1997-йил 29-

августда “Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури” ва “Таълим тўғрисида” қонун қабул
қилинди.

Миллий дастурнинг асосий мақсади сифатида таълим соҳасини тубдан ислоҳ

қилиш, ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос бўлиш,
ривожланган

демократик

давлатлар

даражасида,

юксак

маънавий

ва

ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий
тизимини яратиш деб белгиланди.

Бундан ташқари, миллий дастурда дастурнинг мақсади ва вазифаларини рўёбга

чиқариш босқичлари, кадрлар тайёрлашнинг миллий модели, кадрлар тайёрлаш
тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳам белгилаб олинган эди.

Кадрларни тайёрлаш деганда ишлаб чиқаришда кадрларга бўлган эҳтиёждан

келиб чиқиб, муайян соҳа йўналишларига, давлат таълим стандартлари асосида ишлаб
чиқилган ўқув дастурларига мувофиқ, мутахассис кадрларни тайёрлаш тушунилади.

Мутахассис кадрларни бирон-бир лавозимга тайинлаш учун тегишли мезонлар

асосида танловлар эълон қилинади

25

. Танлов талаблари танлов эълон қилинаётган

тегишли муассасанинг хусусиятларидан келиб чиқиб белгиланади. Масалан, олий
таълим муассасасида профессор-ўқитувчи лавозимига тайинлаш учун интернетнинг
тегишли расмий сайтида танлов эълон қилинади. Танловда тегишли мутахассислик

24

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 243-модда, 37-сон, 982-модда;

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон; 11.12.2019 й.,
06/19/5892/4134-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон.

25

Киржиманов М.Г. Правовые основы подбора кадров государственных служащих, их аттестации и повышения

квалификации в Российской Федерации: автореф. ... дис. канд. юрид. наук. М.: ИГиП РАН, 2003. С. 16-17.,
Равшанов Ф. Раҳбар кадрларни танлаш ва малакасини аниқлаш // “Жамият ва бошқарув”, – Тошкент, 2008 й. 3-
сони, – Б.10-11.


background image

108

йўналишига тўғри келадиган, магистр дипломига эга бўлган номзодлар иштирок
этади. Бунда номзодлар тегишли мутахассислик фанларидан тест синови ва билет
асосида оғзаки имтиҳон синовларини топширишлари керак бўлади. Танловда
муваффақиятли ўтган номзод профессор-ўқитувчи лавозимига тайинланиши мумкин.
Агарда номзод илмий-тадқиқот йўналишида эришган ютуқларга эга бўлса, ушбу
номзодга бошқаларга қараганда бир қанча устунликлар ҳам берилиши мумкин.

Кадрларни танлаш нафақат номзодни муайян лавозимга танлаш билан боғлиқ,

балки ўқишга истак билдирган ҳар-қандай номзодни ҳам олий таълим муассасаларига
ўқиш учун танлаш ҳам мумкин. Бунда давлатнинг бирон-бир соҳа кадрларига бўлган
эҳтиёжларидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаларига кадрларни тайёрлаб бериш
учун тегишли квоталар ажратилади. Фуқаролик олий таълим муассасалари билан
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қарашли олий таълим муассасалари ўртасида
кадрларни танлаш ва тайёрлаш борасида фарқ бор. Масалан, Тошкент Давлат юридик
Университети ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлайди ва номзодларни ўқишга кириш
билан боғлиқ танлов умумий Республика миқёсида ўтказилади. Масалан, адвокатлик
фаолияти йўналишига 25 та квота (жой)га Республика миқёсида номзодлар орасидан
танлов ўтказилади, яъни 25 та жойга Республика бўйича 250 нафар номзод танловда
иштирок этса, шундан 25 та энг юқори балл тўплаган номзодлар ўқишга киради.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қарашли олий таълим муассасаларида эса

танловлар бироз ўзгача тарзда ўтказилади. Масалан, ИИВ Академиясига 7 та
мутахассислик йўналиши бўйича жойлардаги кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб
чиқиб, квота (жой) белгиланади, яъни қайси вилоятда қайси мутахассислик
йўналишида нечта кадр кераклиги вилоят кесимида Ички ишлар вазирлиги билан
келишилган ҳолда тақсимланади. Номзодларни танлови фуқаролик олий таълим
муассасаларига ўхшаб Республика миқёсида эмас, балки вилоят миқёсида ўтказилади.
Масалан, Хоразм вилоятига жами 25 та квота (жой) ажратилган бўлса, номзодларнинг
танлови ҳам фақат шу вилоят миқёсида ўтказилади.

Кадрларни танлаш деганда тегишли соҳанинг хусусиятидан келиб чиқиб,

кадрларга бўлган эҳтиёжга қараб, номзодларни тегишли мезонлар асосида бирон-бир
лавозимга тайинлаш учун танлаш ёки таълим муассасаларига ўқиш учун танлов
ўтказиш орқали танлаш тушунилади.

Ҳар бир соҳада кадрларни тайёрлаш, уларни иш билан таъминлаш ва жой-жойига

қўйиш, кадрлар қўнимсизлигини олдини олиш масаласи ҳар вақт долзарб бўлиб
келган

26

.

Таълим муассасаларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ёки тегишли

йўналиш бўйича малакасини оширган мутахассис ходимлар ёхуд хизмат поғонасида
ўсиб келаётган раҳбар кадрлар захирасида турган ходимлар чуқур ҳар томонлама
обеъктив ўрганилган ҳолда тегишли лавозимларга тўғри тайинланган тақдирдагина
кадрлар жой-жойига қўйилди деб хулоса қилиш мумкин. Албатта бундай ҳолатларда
кадрнинг билим савияси, касбий фазилатлари, назарий билимларини амалда қўллай
олиш кўникмасининг мавжудлиги ва ҳаётий тажрибаси ҳам инобатга олиниши керак.

26

Абдураҳмонов Қ., Набиев Э. Кадрларни жой-жойига қўйишнинг тарихий ва бугунги ҳолати. // Жамият ва

бошқарув. – Тошкент: 1999. 1-2 сон. – Б.12-14.


background image

109

Лекин, ҳар доим ҳам кадрлар тўғри танланди ва жой-жойига қўйилди деб хулоса
қилиш мушкул масала. Чунки маълум бир вақт ўтиши билан танлов мезонларидаги
айрим камчиликларнинг кўзга ташланиши ёки танлов мезонлари талаби етарли
бўлган тақдирда ҳам кадрларнинг индивидуал психологик хусусиятлари етарлича
ўрганилмаганлиги боис кадрлар тегишли лавозимларга тўғри тайинланмай қолади.
Оқибатда кадрнинг ўзига хос ва мос бўлган лавозимга қайта тайинлаш зарурати пайдо
бўлади ёки умуман барча қўйилган талабларга жавоб бермаган тақдирда эса бундай
кадрдан оддий қилиб айтганда “воз кечиш” чораси кўрилади.

Одатда кадрлар орасидан раҳбар кадрларни тайёрлаб бориш анъанаси ўзгача.

Яъни, кадр дастлаб оддий лавозимда маълум бир муддат ишлаб тегишли кўникмага
етарлича эга бўлганда навбатдаги, бироз янада масъулиятли лавозимга тайинланади
ва шу зайилда мансаби ва лавозими, яъни хизмат карераси босқичма-босқич юқорига
қараб ўсиб бораверади

27

. Лекин бу дегани барча кадрларнинг лавозими стандарт

тарзда юқорига қараб ўсиб бораверади дегани эмас. Чунки ҳар бир кадрнинг
салоҳияти, характери ва ўзига хослиги турлича. Масалан, таълим муассасасида назарий
билимларни яхши ўзлаштирган айрим кадрларда раҳбарлик хислатлари етарлича
шаклланмаган, билимларини амалда етарлича қўллай олмайди, масъулиятни
зиммасига ола олмайди, жамоа билан кириша олмайди. Ёки бошқа мисол, ходимнинг
билими ўртача, лекин ташкилотчи, масъулиятни зиммасига ҳеч иккиланмай олади,
жамоани ҳам орқасидан эргаштира олади, мустақил фикр ва қарор қабул қила олиш
қобилияти бор. Албатта, бу кўп ҳолларда кадрнинг шаклланиб бўлган характерига ҳам
боғлиқ, балки орттирилган ёки туғма қобилият деса ҳам бўлади. Ёки бошқача айтганда
кадрнинг инсон сифатидаги мавжуд гени, оиладаги тарбияси, мактаб ва танишлар
орасидаги муҳитда қандай шаклланишига ҳам бориб тақалиши мумкин. Айнан шу
омилларга қараб инсон шаклланиб боради ва инсон ҳаётидаги фаолияти давомида
ушбу оммиллар ўзини таъсирини кўрсатади. Шу боис ҳамма кадрлар ҳам бир хил
бўлавермайди ва бир хил тарзда хизмат пилла поясидан юқорига қараб кўтарилиб
боравермайди.

Яна бир бошқа мисол, ҳаётий кузатиш, одатда мактабда икки ёки уч баҳога

ўқиганларнинг кўпчилиги ҳаётда ўз йўлини топиб кетади, психологларнинг фикрича
бунинг сабаби, ушбу тоифадаги ўқувчилар ҳар қандай масалани осонроқ ва енгилроқ
йўл орқали ечимини топишга ҳаракат қилишар экан ва бундай ҳаракат келгусида
қайсидир маънода ўз самарасини берар экан. Ҳаттоки, мактабда тўрт ва беш баҳога
ўқиганларнинг аксарияти икки ёки уч баҳога ўқиганларнинг кўл остида ишлаши
ҳолатлари ҳам кузатилган. Бундай ҳолатлар кўпроқ бизнес соҳасида учрайди. Демоқчи
бўлганимиз, гап аъло баҳоларга ўқиса, бўлди кадр ҳам яхши ва келгусида юқори
лавозимларда ишлаши кафолатланади дегани эмас. Кадрни мактабда олий ўқув
юртида фақат аъло баҳога ўқиш билан бирга, олган назарий билимларини амалда
қўллай олиши, одамлар билан киришиб кетиши, йўл қўйган хатолардан хулоса чиқара
олиши ва керакли тажрибани орттириши, бунинг натижасида тегишли малакага эга
бўлиши каби ҳислатлар ҳам муҳим рол ўйнайди. Албатта, раҳбарлар кадрларни

27

А.А.Прошин. Административно-правовые и организационные аспекты формирования руководящих кадров

органов внутренних дел субъектов Российской Федерации. Автореферат диссетации на соискание учёной
степени кандидата юридических наук. М., 2006. 32-с.


background image

110

танлашда ва уларни жой-жойига қўйишда кадрнинг ушбу хислатларига эътибор бериш
талаб этилади. Акс ҳолда, кадр жой-жойига қўйилмаган ҳисобланади ва бу кадрлар
қўнимсизлигини келтириб чиқариши мумкин.

Кадрларни жой-жойига қўйиш деганда таълим муассасасини маълум бир

мутахассислик йўналишида ўқиб тугатиб, тегишли билим, кўникма ва малака эга
бўлган, касбий фазилатлари, индивидуал психологик хусусиятлари инобатга олинган
ҳолда ходимни мос бўлган лавозимга ва босқичма-босқич юқори лавозимларга қўйиш
(тайинлаш) жараёни тушунилади.

Демократик давлат ва фуқаролик жамияти қурилиши, бозор ислоҳотлари

вазифаларини амалга ошириш жараёни доимо юксак малакали кадрларга эҳтиёж
сезади, жамиятнинг ривожи ва истиқболи кадрлар салоҳияти билан бевосита боғлиқ
бўлади

28

.

Салоҳият сўзи арабчадан олинган бўлиб “қобилият” деган маънони билдиради

29

.

Бошқа манбаларда эса салоҳият (потенсиал) тушунчаси (лот. Потентиа) куч деган
маънони англатади. Салоҳият зарур ҳолатларда бирор мақсадда ишлатилиши мумкин
бўлган барча воситалар, захиралар, манбалар йиғиндиси ҳисобланади

30

.

Кадрлар салоҳияти етарли бўлган жойда тегишли фаолият билан боғлиқ

имкониятлар ҳам кенг бўлади, иш фаолияти ҳам самарали кечади, қўйилган мақсадга
ўз вақтида эришилади

31

. Шу боис кадрлар салоҳиятининг иш жойларида етарлилиги

ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Тегишли иш жойларида кадрлар захираси ва раҳбар кадрлар захирасини ҳам

шакллантириб бориш муҳим аҳамият касб этади. Кадрлар захираси бирон-бир соҳа
йўналиши бўйича кадрларга бўлган ва келгусида бўлиши мумкин бўлган эҳтиёждан
келиб чиққан ҳолда шакллантирилади, иккинчидан, айнан ушбу кадрлар орасидан
раҳбар кадрлар захираси ҳам шакллантирилади. Агарда кадрлар захираси ўз вақтида
шакллантирилиб борилмаса, иш жойларини керакли кадрлар билан таъминлаш
масаласида муаммолар юзага келади, кадрларга бўлган эҳтиёж кучайиб боради,
кадрлар бўлимининг бу борадаги фаолияти ҳам қониқарсиз топилишига олиб келади.

Айтиш мумкинки, кадрларни хизматга қабул қилиш соҳа тақдирини белгиловчи

энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Очиғини айтиш керак, ички ишлар
органлари хизматига қабул қилиш тизими самарадорлик жиҳатидан анча эскирган,
салоҳиятли номзодларни саралаб олиш имкониятини бермаётган эди. Қайд қилинган
ҳужжат билан ушбу масала ҳам қайта кўриб чиқилиб, хизматга қабул қилишнинг
мутлақо янги, такомиллашган замонавий механизми яратилди.

Янги тартибга кўра, танловлар икки босқичга, яъни саралаш ва ўрганиш

босқичига ажратилди. Энди “Е-nomzod” ёпиқ ахборот тизимини яратиш орқали
хизматга қабул қилиш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилади. Инсон омили аралашуви

28

Атамуратов М.У. Ўзбекистонда раҳбар ва бошқарув кадрлар тизимининг модернизациялашиш жараёни.

Cиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси – Т., 2018. 123-бет., Рузметов Р. Кадрлар билан
ишлаш ва бошқариш механизмлари. // Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 2007. 2-сон.

29

Wikipedia ochiq Ensiklopediya. https://uz.wikipedia.org/wiki/Bosh_Sahifa.

30

Юсубов Ж.Қ. Ўзбекистонда давлат хизмати соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимининг такомиллаштирилиши.

Cиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси – Т., 2018. 46-бет.

31

Киржиманов М.Г. Правовые основы подбора кадров государственных служащих, их аттестации и повышения

квалификации в Российской Федерации : автореф. … дис. канд. юрид. наук. М. : ИГиП РАН, 2003. С. 16-17.


background image

111

юқори бўлган суҳбат тизими ўрнига Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тест синовларини
қабул қилиш ва психофизиологик (полиграф) текширувидан ўтказиш тадбирлари
амалга оширилади.

Ақлий синовлар жисмоний даражани баҳолашдан олдин қабул қилинади ва

тестларни фақат яхши ва аъло баҳога топширганлар кейинги босқичга қўйилади.
Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва шахсий йиғма жилдларни шакллантириш
саралаш босқичидан ўтгандан сўнг амалга оширилади. Шунингдек, ҳужжат
расмийлаштириш жараёнлари бюрократик тўсиқларни бартараф этиш нуқтаи
назаридан соддалаштирилади.

Таъкидлаш ўринлики, шу пайтгача янги қабул қилинган ходим ҳеч қандай

тайёргарликсиз тўғридан-тўғри хизматга чиқарилиб, вазифалар юклатилган. Бу
тартиб ва синов уч ой, яъни қисқа муддат эканлиги ёш ходимларни хизмат вазифасини
лозим даражада бажара олмаслигига, хатоларга йўл қўйишига сабаб бўлаётган эди.
Янги тартиб бўйича хизматга энди фақат салоҳиятли номзодлар танлаб олинади ҳамда
бошланғич касбий билим ва кўникмаларни эгаллаганидан сўнг хизмат қилиш учун
рухсат берилади.

Шу кунга қадар амалда бўлган хизматга қабул қилинган ёш ходимларни

бошланғич касбий тайёргарликдан ўтказмасдан тўғридан-тўғри хизматга қўйиш
амалиётига барҳам берилиб, дастлабки синов муддати эса бир йилгача узайтирилди.

Бу борада олиб борилаётган тадқиқотлар ҳам ички ишлар органларига

юклатилган вазифаларнинг муваффақиятли бажарилиши, аввало тизимда хизмат
қилаётган ходимларнинг билими, касбий тайёргарлиги, амалий ва ҳаётий
тажрибасига, ижрочилик интизоми ва топшириқларни бажаришдаги масъулиятига,
шунингдек, кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид бошқа омилларга
боғлиқлигини кўрсатмоқда.

Шу сабабли ҳам, ходимларнинг юқори даражадаги касбий тайёргарлиги,

маънавий-аҳлоқий тарбияси, жиноятчиликка қарши самарали курашни таъминлашда
жавобгарлигини ошириш; кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш тизимини
ривожлантириш

ишларини

ички

ишлар

органлари

фаолиятини

такомиллаштиришнинг асосий йўналиши сифатида кўриш мумкин. Чунки, олдимизга
қандай вазифа қўймайлик, қандай муаммони ечиш зарурати туғилмасин, гaп охир-
оқибат кадрларга ва яна кадрларга бориб тақалаверади.

Амалга оширилган чора-тадбирлар ички ишлар органлари фаолиятининг

самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини
таъминлаш, юртимизда жиноятчиликнинг ўсишига йўл қўймаслик имконини берди.

Маълумки, бугунги кунда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини

таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш – ички ишлар
органлари тизимини ҳар томонлама чуқур тайёргарлик кўрган кадрлар билан
тўлдириш, уларни мунтазам равишда жисмоний, маънавий-руҳий тарбиялаш, қайта
тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали таъминланади. Чунки, ходимлар касбий
маҳоратининг даражаси ҳамда тажрибаси юзага келган тиғиз вазиятларда тўғри қарор
қабул қилишга имконият яратади.