Авторы

  • Соҳибжон Умматалиев
    Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси ўқитувчиси, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd)

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdit.68169

Ключевые слова:

Аҳмад ибн Яҳё ал-Балазурий Аббосийлар давлати нисба Балозур ўсимлиги тарихий манбалар Ибн ан-Надим тарих илми руҳий тушкунлик Ҳимолай тоғлари.

Аннотация

Ушбу мақолада VIII-IX асрларда Аббосийлар давлатида яшаган машҳур тарихчи Аҳмад ибн Яҳё ал-Балазурийнинг ҳаёти, илмий фаолияти ва унинг "ал-Балазурий" нисбаси ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган. Муаллиф, Балазурийнинг асл келиб чиқиши, унинг тарихий асарлари ва нисбасининг келиб чиқиши ҳақида турли манбаларга таяниб, изоҳлар беради. Шунингдек, Балазурий нисбасининг "балозур" деб аталадиган ўсимлик номи билан боғлиқлиги ва бу ўсимликнинг тиббий хусусиятлари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган. Мақолада, шунингдек, Балазурийнинг бошқа олимлар билан қиёсланиб, уларнинг нисбалари ва улар орасидаги фарқлар ҳақида ҳам сўз юритилган.


background image

20

АҲМАД ИБН ЯҲЁНИНГ “АЛ-БАЛАЗУРИЙ” НИСБАСИГА ТАРИХЧИЛАР

ТОМОНИДАН БИЛДИРИЛГАН ФИКРЛАР

Умматалиев Соҳибжон Хикматали ўғли

Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Исломшунослик ва ислом

цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси ўқитувчиси,

тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd)

тел: +998974455562

https://doi.org/10.5281/zenodo.14880821

Аннотация:

Ушбу мақолада VIII-IX асрларда Аббосийлар давлатида яшаган машҳур

тарихчи Аҳмад ибн Яҳё ал-Балазурийнинг ҳаёти, илмий фаолияти ва унинг "ал-
Балазурий" нисбаси ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган. Муаллиф,
Балазурийнинг асл келиб чиқиши, унинг тарихий асарлари ва нисбасининг келиб
чиқиши ҳақида турли манбаларга таяниб, изоҳлар беради. Шунингдек, Балазурий
нисбасининг "балозур" деб аталадиган ўсимлик номи билан боғлиқлиги ва бу
ўсимликнинг тиббий хусусиятлари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган. Мақолада,
шунингдек, Балазурийнинг бошқа олимлар билан қиёсланиб, уларнинг нисбалари ва
улар орасидаги фарқлар ҳақида ҳам сўз юритилган.

Калит сўзлар:

Аҳмад ибн Яҳё ал-Балазурий, Аббосийлар давлати, нисба,

Балозур

ўсимлиги

,

тарихий манбалар, Ибн ан-Надим

,

тарих илми, руҳий тушкунлик

,

Ҳимолай

тоғлари.

OPİNİONS OF HİSTORİANS ON THE NİSBA "AL- BALĀDHURĪ" OF AḤMAD

İBN YAḤYÁ

Ummataliev Sohibjon Khikmatali o'g'li

Lecturer at the Department of "Islamic Studies and the Study of Islamic Civilization

ICESCO," International Islamic Academy of Uzbekistan

PhD in History

+998974455562

Abstract:

This article provides detailed information about the life, scholarly activities,

and the nisba "al- Balādhurī" of the famous historian Aḥmad ibn Yaḥyá al- Balādhurī, who lived
during the 8th-9th centuries under the Abbasid Caliphate. The author elaborates on al-
Balādhurī's origins, his historical works, and the etymology of his nisba, relying on various
sources. Additionally, the article explores the connection between the nisba "al- Balādhurī" and
the plant called " Balādhur," including the medicinal properties of this plant. The article also
compares al- Balādhurī's nisba with those of other scholars, highlighting the differences and
similarities between them.

Keywords:

Aḥmad ibn Yaḥyá al-Balādhurī, ‘Abbāsid Caliphate, nisba, balādhur plant,

historical sources, Ibn al-Nadīm, historical science, mental fatigue, Hīmālāy mountains.


VIII-IХ асрларда аббосийлар давлатида тафсир, калом, ҳадис, фиқҳ илмлари

қаторида тарих илми ҳам шаклланди. Бу даврда яшаган муаррихлар асосан тарихни
ўрганишда баён услубидан фойдаланган. VII аср воқеалари ровийлар орқали етиб
келган оғзаки ҳикоялар асосида баён этилади. Мазкур хабарлар аксарият ҳолларда
уламолар ва турли диний фирқа – гуруҳ вакиллари томонидан жамланганлиги сабабли
уларга ортиқча субектив талқин берилган. Шунинг учун VIII-IХ асрларда ёзилган


background image

21

тарихий манбаларни ўрганишда муаллифнинг қайси диний гуруҳлар, ижтимоий
табақаларга тегишли эканлигига алоҳида эътибор бериш муҳим ўринга эга

1

.

Илк ислом тарихини ўрганишда Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-маданий (699-769),

Абдулмалик ибн Ҳишом (вафоти 833), Муҳаммад ибн Умар ал-Воқидий (747-823), Али
ибн Муҳаммад ал-Мадоиний (752-843), Муҳаммад ибн Саъд (784-845), Халифа ибн Хайёт
(вафоти 854), Аҳмад ибн Яҳё ал-Балазурий (вафоти 892) каби тарихчиларнинг
асарларини санаб ўтиш мумкин.

Аҳмад ибн Яҳё ибн Жобир ибн Довуд ал-Котиб ал-Бағдодий ал-Балазурий (вафоти

892) биринчи бўлиб арабларнинг фатҳ урушлари ҳақида ҳикоя қилувчи махсус тарихий
асар ёзган. Балазурийнинг асл келиб чиқиши форс бўлган, деб тахмин қилинади. У шоир
ва тарихчи ровий бўлган, кўп ҳажвий шеърлар ёзган. Аҳмад ибн Яҳё аббосийлар давлати
пойтахти Бағдод шаҳрида туғилиб ўсган. Унинг куняси Абул-Аббос, Абу Жа‘фар, Абул-
Ҳасан ёки Абу Бакр бўлган

2

.

Аҳмад ибн Яҳёнинг “ал-Балазурий” нисбаси, Ибн ан-Надимга кўра, унинг ҳаётининг

охирги даврида чалинган касаллик билан боғлиқ бўлган. Унга кўра, Аҳмад балозур (

رذلاب

)

уруғларини истеъмол қилган ва унинг таъсир кучи сабабли васваса ва руҳий
тушкунликга тушган. Шунинг учун у “ал-Балозурий”, деб аталган

3

. Ибн Асокир, ибн ал-

Адим ва ибн Касир Аҳмад ибн Яҳё умрининг охирида руҳий тушкунликка тушганлигини
айтган. Лекин балозур уруғи ёки Балазурий нисбаси ҳақида маълумот бермаган. Ёқут
Ҳамавий маълумотига кўра балозур мевасини Аҳмад ибн Яҳёнинг бобоси Жобир ибн
Довуд истеъмол қилган ва Балозурий деган ном олган

4

. Шунга асосланиб айтиш

мумкинки, Балозурий нисбаси Аҳмад ибн Яҳёга ота боболаридан мерос бўлиб қолган.
Муҳаммад ибн Шокир ал-Кутбий ва ибн Ҳажар Асқалоний ибн ан-Надим каби фикр
билдирган.

Бугунги кунда балозур дарахти “Semecаrpus аnаcаrdium” деб номланади. Дарахт

Ҳимолай тоғларида ва Ҳиндистоннинг иссиқ минтақаларида табиий ҳолда ўсади.
Балозур дарахти меваси кир ювиш воситаларини тайёрлашда фойдаланилади. XVI асрда
кимёвий ўғит сифатида ишлатилган. “Semecаrpus аnаcаrdium” европаликлар томонидан
"маркировка ёнғоғи" деб номланади. Меваси пишганда ёқимли ва ширин бўлади, аммо
қора мева заҳарли бўлиб, уни истеъмол қилса ёки унинг қатрони терига тегса кучли
аллергик реакцияга сабаб бўлади. У овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ
касалликларни даволаш ва балғамни мувозанатлаш учун ишлатилади. Қизил-тўқ сариқ
қисми йиғилиб, қуёшда қуритилади. У ярим қуритилганидан кейин истеъмол
қилинади

5

.

Тарих фанлари номзоди Г.Гоипов IX-X асрларда Тохаристоннинг Боғлон вилоятида

“балодур” номли жой бўлганлигини айтиб, Аҳмад ибн Яҳёнинг бобоси шу минтақадан
Бағдодга кўчиб борганлигини ва шундан сўнг унга ва унинг авлодларига ал-Баладурий

1

Зоҳидов Қ. Ислом тарихи – ўқув қўлланма. – Т.: Тошкент ислом университети нашриёти, 2013. – Б. 5.

2

Ибн ан-Надим. ал-Фиҳрист. – Байрут: дор ал-маърифа, 1997. – Б. 164.

3

Ибн ан-Надим. ал-Фиҳрист. – Байрут: дар ал-маърифа, 1997. – Б. 164.

4

Ёқут ал-Ҳамавий. Муъжам ал-Удабо, 1 жуз. – Байрут: дар ал-ғариб ал-исломий, 1993. – Б. 531.

5

Puri, H.S. Rasayan: ayurvedic herbs for longevity and rejuvenation. London and New York: taylor & francis, 2003.

pages 74 – 79.


background image

22

нисбаси берилганлигини зикр қилган

6

. Бироқ бу фикр илмий асосга эга эмас. Чунки ўрта

аср тарихчиларидан бирортаси ал-Балозурий нисбасини ҳудуд номи билан боғламаган.
Иккинчидан, барча тарихий асарларда ал-Балозурий нисбаси келган. Агар ҳудудга
нисбатан ном берилганда ал-Баладурий шаклида келиши керак эди.

Ўрта асрларда Балазурий нисбаси билан ижод қилган бошқа олимлар ҳам бўлган.

Масалан Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Муҳаммад ат-Тусий ал-Балозурий (ваф. 950) мазкур
нисбада ижод қилган. У ҳадис илми ва ваъз-насиҳатда ўз даврининг кўзга кўринган
олимларидан бўлган

7

. Бироқ манбаларда унинг нима сабабдан ал-Балозурий нисбасини

олганлиги айтилмаган. Шамсиддин Заҳабий ва Абу Саъд ас-Самъоний (1113-1166)
Аҳмад ибн Яҳёни “катта Балозурий”, Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Муҳаммадни “кичик
Балозурий” деб номлаган. Бироқ манбаларда улар ўртасида қариндошлик ёки бошқа
тарафдан боғлиқлик зикр қилинмаган.

Хулоса қилиб айтганда, ал-Балозурий нисбаси ўсимлик номидан олинган деб

айтиш мумкин. Чунки деярли барча ёзма манбаларда шу маълумот келтирилган. Бироқ
уларда ўсимликни ким истеъмол қилганлиги борасида якдил фикр мавжуд эмас. Бундан
ташқари ўсимликка соҳа мутахассислари берган таъриф ҳам унинг инсонга салбий
таъсири борлигини тасдиқлайди. Бироқ унинг фойдали жиҳати эътиборга олиниб,
истемол қилинган. Шунингдек ал-Балозурий нисбасида Аҳмад ибн Яҳёдан бошқа
олимлар ҳам машҳур бўлган.

6

Гоибов Г. Завоевание Хорасана (Извлечения из сочинения «Футух ал-булдан»). – Душанбе: издательство

“Дониш”, 1987. – С. 5.

7

Самъоний. Ал-ансоб, 1 жуз. – Байрут: дар ал-жинон, 1988. – Б. 467.

Шамсуддин Заҳабий. Сияр аълам ан-Нубала, 12 жуз. – Қоҳира: дар ал-ҳадис, 2006. – Б. 146.