125
КОРХОНАЛАРНИНГ БОШҚАРУВ СТРАТЕГИЯСИДА
РАҚОБАТБАРДОШЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Сотволдиев Алишер Дилшод ўғли
Ўзбекистон Миллий университети,
мустақил изланувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.14942470
Анотация.
Мақолада корхоналар бошқарув стратегиясида рақобат устунлигига
эришиш йўналишларининг назарий ва услубий жиҳатлари юзасидан фикрлар берилган.
Шунингдек, мақолада рақобат муҳити кундан-кунга, шиддат билан ривожланиб
бориши, корхоналар ўртасидаги рақабатга дош бериш учун ушбу соҳадаги илм-фанни
ривожлантириш орқали эришишга имкон берувчи бошқариш стратегиясининг назарий
услубий жиҳатлари муҳимлиги асосланган.
Калит сўзлар:
бошқарув, бошқарув стратегияси, корхона бошқаруви, бошқарув
тизими, рақобатбардош, рақобат муҳити, иқтисодий субъектлар, иқтисодий жараён,
фойда ва нафлилик даражаси, корхоналар рақобатбардошлиги.
Мамлакатимиз иқтисодиётини доимий барқарорлигини таъминлаш йўлида жаҳон
бозоридаги янги марраларга эришиш имконини берувчи корхона бошқаруви
стратегиясини ишлаб чиқиш, олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни давом
эттириш, иқтисодиётни модернизациялаш, халқаро даражадаги сифат стандартларига
тўла
мос
келувчи
маҳсулотлар
ишлаб
чиқариш
орқали
корхоналар
рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш каби
белгиланган вазифаларни амалга оширишга доимий эътибор қаратилади.
2017 йил 7 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Респубилкасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаркатлар стратегияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Фармонида«...айни вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт
йўлининг чуқур таҳлили, бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб,
глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада
барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув
ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда» [1, -5 б.], каби
белгиланган вазифалар корхоналар бошқарув стратегиясида рақобатбардошликни
таъминлаш мақсадида янги тамойиллар ишлаб чиқишни тақозо этади.
Бу борада мамлакатимизда қабул қилинаётган қонун ва қонун ости хужжатларда
белгиланган вазифиларни босқичма-босқич амалга ошириш орқали мақсадларга
эришишмуҳим саналади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида
“...иқтисодий ўсишга, аввало, рақобатдош саноат занжирларини яратиш ҳамда бундай
лойиҳаларга инвестицияларни кўпайтириш орқали эришилади” [3, -4 б.] – деб
таъкидланган.
Таҳлилларга кўра бошқарув стратегиясида рақобатбардошликни мамлакат,
тармоқ, корхона, маҳсулот, кадрлар бўйича боғлиқликларга бўлиш мумкин. Корхона
бошқарув
стратегиясида
“корхона
рақабатбардошлиги”
ҳамда
“маҳсулот
рақобатбардошлиги” ўртасида ўзаро бир бирига боғлиқ бўлган алоқа мавжуд бўлиб,
маҳсулот рақобатбардошлиги корхонанинг узоқ муддатли бошқарув стратегиясида
126
юқори рақобатбардошлик даражасига эришишда асосий хусусиятга эга бўлган омил
ҳисобланади. Ишлаб чиқариш корхоналарида мaҳсулотлар рақобатдошлигини
таъминлаш бўйича турли қарашлар мувжуд, лекин мaҳсулотлар рақобатдошлиги
таснифлашда муайян таъриф ишлаб чиқилмаган.
Бугунги шиддатли рақобат шароитида чекланган ресурслардан энг юқори
кўрсаткичларда (максимал даражада) фойдаланиш, рақобатлашувчи-ўринбосар
маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва маҳсулот турларини янгилаш, мавжуд имкониятлардан
оқилона фойдаланиш, янги мақсад ва режаларни узлуксиз ишлаб чиқишни таъминлаш
орқали корхона бошқарув стратегиясини амалга оширишда рақобатбардошликни
таъминлаши мумкин.
Иқтисодиётнинг барча тармоқлари шиддат билан ривожланаётган бир вақтда,
мамлакатимизнинг жаҳон цивилизацияси етакчилари қаторига кириш йўлида тез ва
сифатли илгарилашини таъминлайдиган инновацион ғоялар, илмий ишланмалар ва
технологияларга асосланган ҳолда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш муҳимдир.
Юқорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш учун аграр ва озиқ-овқат
саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини ҳамда бошқарув тизимини
такомиллаштириш талаб этилади. Корхоналар рақобатбардош-лигини ва бошқарув
тизимини такомиллаштиришда мақсадга йўналтирилган механизм ишлаб чиқиш, яъни
бошқарув бўғинлари харакатини таъминловчи бошқарув стратегиясининг амал қилиш
механизмини яратиш зарур.
Ўзбкистон
Республикаси
саноат
корхоналарининг
нарх
бўйича
рақобатбардошлигини таъминлаш ҳамда иқтисодий самарадорлигини ошириш
мақсадида корхоналар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш орқали юқори
натижадорликка эришиш йўлида мақсадли дастурлар белгилаб берилган. Хусусан,
«Давлат томонидан 37 турдаги маҳсулот ва хизматлар нархининг тартибга
солинаётгани эркин рақобатга салбий таъсир қилмоқда. Шуни ҳисобга олиб, энди
асосий эътиборни нархларни белгилашга эмас, балки корхоналар ўртасида соғлом
рақобатни
таъминлаш
орқали
нархларни
пасайтиришга
ва
сифатни
оширишга қаратишимиз керак. Халқаро тажрибани ўрганиб, рақобатни олиб кириш
мумкин бўлган монополия соҳаларига хусусий сектор учун йўл очиш ва шу орқали
рақобат муҳитини шакллантириш лозим. Бу борада табиий монополия ва рақобат
тўғрисидаги қонунларни
янгилаш ҳамда
иқтисодиётда
рақобат
муҳитини
шакллантириш стратегиясини ишлаб чиқиш талаб этилади» [4, -8 б.].
Мамлакатимиздаги инновацион иқтисодий шароитдан келиб чиқиб, корхоналарда
ишлаб чиқариш жараёнларини инновацион технологиялар билан билан таъминлаш ва
бу орқали маҳсулот ишлаб чиқариш хажмини ошириш, импорт ўрнини бўсувчи
маҳсулотларни импорт бўливчи маҳсулотга нисбатан сафитини яхшилаш, умуман,
корхоналарни ҳар томонлама рақобатбардошлигини таъминлаш, натижада корхона
бошқарув стратегияси самарадорлигига эришиш долзарб масалаларидан саналади.
Бугунги инновацион шароитда ҳар бир корхона бошқарув стратегиясининг
устувор мақсади рақобатбардошликка эришишдир. Бунда корхоналар нафақат
рақобатбардошликни таъминлаш чораларини кўриши, балки рақобатбардошликни
бошқариш тизимини ҳам ишлаб чиқишлари бугунги кунда долзарб масалалардан бири
ҳисобланади. Корхоналар бошқарув стратегиясида бу бошқарув субъектларининг
127
бошқарув обьектларига белгиланган мақсад йўлида самарали таъсир кўрсатишдир.
Шундан келиб чиқиб, корхоналар бошқарув стратегиясида рақобатбардошликни
бошқариш тизимини ташкил этишда муайян бошқарув механизмини ишлаб чиқишни
талаб этади, деган хулосага келиш мумкин.
Корхоналар ўртасидаги кучли рақобат муҳитида уларнинг рақобатбардошлигини
ошириш учун рақобатбардошликни бошқариш тизимига корхоналарнинг бошқарув
стратегиясида алоҳида этибор қаратиш ва рақобатбардошликни таъминлаш бўйича
зарур чора-тадбирларни босқичма-босқич ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.
Умуман олганда, рақобат ишлаб чиқариш корхоналари, таъминотчилар,
истеъмолчилар ўртасида содир бўладиган кураш, талаб ва таклифни тартибга солувчи
механизм, соғлом кураш орқали юқори фойда олишга ундовчи куч сифатида қаралса,
рақобатбардошлик таъминлаш ва уни бошқаришда инновацион технологияларни
ишлаб чиқаришга жалб қилиш, ўзига ҳос хусусиятга эга бўлган юқори сифатли
маҳсулотни таклиф этиш, тармоқдаги рақиб корхоналарга нисбатан ҳалол тамойиллар
асосида кураш олиб бориш ҳамда барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш орқали
юқори нафлиликка эришиш йўлидаги харакатлар сифатида таснифлаш мумкин.
Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References:
1.
Ўзбекистон Респубилкасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаркатлар стратегияси
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-
4947-сонли Фармони, – www.lex.uz
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 16 январдаги
ПФ-5303 сонли “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Фарорида. //
3.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29
декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. https://president.uz/uz/lists/view/4057
4.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24
январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси.
5.
Бабабекова Д.Ш. Шаклланаётган бозор муносабатлари тизимида рақобат ва унинг
амал қилиш хусусиятлари. Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун
диссертация. -Т.:2005.-26 б.
6.
Болтабаев М.Р. Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати экспорт
имкониятларини ривожлантиришда маркетинг стратегияси. Докторлик диссертацияси.
-Т.: 2005. - 102 б.
7.
Еремеева Н.В., Калачев С.Л. Конкурентоспособность товаров и услуг. - М.: Колосс,
2006. – с. 186.
8.
Тошпулатов И.А. Енгил саноат корхоналари рақобатбардошлигини бошқариш
тизимини такомиллаштириш // “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий
электрон
журнали.
№
2,
март-апрель,
2019
йил//
http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/32_Toshpulatov.pdf