70
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ
АСОСЛАРИНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ
Баҳодир Халилов
Навоий давлат педагогика институти тадқиқотчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15023091
Мактабдан ташқари таълим муассасалари болаларнинг ижодий фаолиятини
ривожлантирувчи, эркин фаоллигини таъминловчи, билимларни кўникмага
айланишида етарлича комфорт муҳитни бера оладиган маскандир.
Мактабдан ташқари таълим муассасалари – болалар ва ўсмирлар билан
мактабдан ташқари иш олиб борувчи ижтимоийташкилий ва инструктив-метолик
муассасалар. Мактаб билан яқиндан богланиб иш юритади. Мактабдан ташқари
таълим муассасаларига болалар, ўсмирлар ижолиёти саройлари, уйлари, клублари ва
марказлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, санъат мактаблари, мусиқа
мактаблари, студиялар, кутубхоналар, согломлаштириш муассасалари ва бошқа
муассасалар киради. Улар йил бўйи ишлайли. Болалар ва ўсмирларнинг якка
тартиблаги эҳтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақти ва дам олишини ташкил
этиш учун давлат органлари. жамоат бирлашмалари. шунингдек, бошқа юридик ва
жисмоний шахслар маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа
йўналишларла Мактабдан ташқари таълим муассасаларини ташкил этишлари мумкин.
Мактабдан ташқари таълим муассасаларида умумий ўрта таълим мактабларининг
барча синф ўк,увчилари ўз ихтиёрлари билан мактаб ўқув дастуридан ташқари
қўшимча фанлар, санъат турлари, бадиий ҳунармандчилик ва бошқа касб-ҳунар, спорт
турларини ўрганадилар. Мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқувчилар учун
турли йўналишлар бўйича тўгарак, клуб, студия, ансамбль, гуруҳ ва бошқа шаклларда
ташкил қилинади. Мактабдан ташқари таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга мувофиқ
фаолият олиб боради.
Янги Ўзбекистон шароитида таълимнинг барча босқичлари сингари мактабдан
ташқари таълим соҳасида ҳам улкан ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу соҳада қабул қилинаётган қарор ва фармойишларнинг ижроси тизимнинг
янада ривожланиши учун туртки бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 30 октябрдаги “Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим
самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4467- сон
Қарорига мувофиқ мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга кўтариш,
таълимнинг
замонавий
методологиясини
яратиш,
давлат
талабларини
компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштириш, ўқув методик мажмуаларнинг
янги авлодини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, халқ таълими тизимидаги
мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини самарали ташкил этишни янада
такомиллаштиришни тақозо этади. Концепцияда гуманитар ва педагогик
йўналишларда кадрлар тайёрлаш сифатига эътиборни кучайтириш, педагогик таълим
йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режа ва дастурларини илғор хорижий
тажриба асосида қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш, мазкур йўналишда таҳсил
олаётган талабаларда таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни
қўллаш кўникмаларини шакллантириш, педагогик таълим инфратузилмасини
71
яхшилаш, ҳудудлардаги барча умумтаълим мактабларига хорижий тилларни
ўзлаштирган, юқори малакали профессионал педагог кадрларни етказиб бериш
1
кўрсатилган.
Ўқувчиларда амалий фаолият тажрибасини таркиб топтириш, таянч
компетенцияларни шакллантириш орқали ижтимоий ҳаётга самарали тайёрлаш
жараёнларини ташкил этиш ва педагоглар компетентлигини ривожлантириш,
компетенциявий ёндашувга асосланган таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш
орқали ўқувчиларни ҳаётга тайёрлашга катта эътибор қаратилмоқда.
“Умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг
устувор йўналишларини белгилаш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва
интеллектуал ривожлантиришни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, ўқув-
тарбия жараёнига таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этиш”
2
каби вазифалар белгилаб берилди.
2021 йил август ойида мамлакат тажрибасида илк маротаба Сирдарё вилояти
Гулистон шаҳрида Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида “Мактабдан
ташқари таълим: муаммо ва ечимлар” мавзусида икки кунлик Республика форуми
ташкил этилди. Ушбу форумда мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги
мактабдан ташқари таълим муассасалари соҳасидаги бугунги кун муаммолари ва
ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасидаги раҳбар ва педагог
кадрларнинг менежерлик қобилиятини ривожлантириш масалалари бўйича маҳаллий
ва хорижий тажриба таҳлил қилинди.
Мактабдан ташқари таълим болаларнинг ўқишга қизиқишини ошириши билан
бирга уларнинг ижодий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, бўш вақтини тўғри
ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган
«Баркамол авлод» болалар марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, болалар
ва ўсмирлар спорт мактаблари ўғил-қизларнинг истеъдод ва қобилиятини тўғри
шакллантириш, касб-ҳунарга илм-фан йўналтириш имконини бермоқда. Анъанавий
тарзда ташкил этилаётган «Она юрт оҳанглари», «Санъат ғунчалари», «Камалак»
юлдузлари», «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика кўрик-танловлари, Тасвирий ва
амалий санъат фестивали каби ижодий лойиҳалар мактабдан ташқари таълим
масканларига қатнаётган болаларнинг фаолиятини кенг жамоатчиликка танитмоқда,
уларни янада илҳомлантирмоқда.
“Баркамол авлод” мактаблари маткабдан ташқари таълимда муҳим аҳамият касб
этмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда 200 дан ортиқ “Баркамол авлод” мактаблари
фаолият кўрсатмоқда. Ушбу ўқув масканлари республика таълим тизимининг бир
қисми бўлиб, уларда ўқувчиларнинг мактабдан ташқари таълим олишида муҳим
аҳамият касб этмоқда.
Янги Ўзбекистонда мактабдан ташқари таълим йўналишида амалга
оширилаётган ислоҳотлар нафақат миллий балки хорижий экспертларда ҳам қизиқиш
1
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони иловаси.
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими
тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712-сон Фармони. – Т.//
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. 06/19/5712/3034-сон, 29.04.2019 й.
72
уйғотмоқда. Жумладан, 2023 йил нуфузли Euronews телеканалининг янгиликлар
порталида
Ўзбекистонда
мактабдан
ташқари
таълимнинг
истиқболларига
бағишланган видеоролик ва мақола эълон қилинди. Ушбу мақолада “Ўзбекистон
мактабдан ташқари таълимни такомиллаштириш йўлида шахдам қадамлар билан
олдинга интилмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб турли тугараклар ва ўқув дастурларни
таклиф қилувчи махсус марказлар мавжуд. Улар “Баркамол авлод” номи остида
бирлашган бўлиб, бу ерда болалар турли хил билим ва кўникмаларга эга бўлишлари
баробарида, ўз олдиларига улкан мақсадлар қўйишни ўрганишади”
3
, деб
таъкидланади.
Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, Мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимида
мактабдан ташқари таълим муассасалари муҳим ўрин тутади. Таълимнинг ушбу
босқичи ўқувчилар орасида иқтидорли ёшларни аниқлаш, шахсни ривожлантиришга
қаратилган турли тадбирлар, мусобақаларни, спорт, техника ва бадиий ижодкорлик
ҳамда бошқа тадбирларни ташкил этиш, амалга ошириш мумкин бўлган янги
истиқболли масалаларни ўрганиш ва шунга асосан ўқувчиларнинг қизиқишларига
кўра шахснинг ижодий имкониятларини ривожлантиришга қаратилган турли
тўгараклар очиш, фан асослари бўйича қўшимча таълим бериш каби вазифаларнинг
амалга оширилишига хизмат қилади.
Бизнингча,
мактабдан
ташқари
таълим
муассасаларидаги
тўгараклар
машғулотларининг сифати ва самарадорлигини янада юксалтириш, тўгарак
раҳбарларининг касб салоҳиятини муттасил ошириш, болалар ва ўсмирлар спорт
мактабларини малакали спорт мураббийлари билан янада кўпроқ таъминлашга
эътибор қаратиш муҳим ушбу тизимни янада самарли ташкил этишда муҳим аҳамият
касб этади.
Шунингдек, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, болалар мусиқа ва санъат
мактаблари,
“Баркамол
авлод”
марказлари
ҳамда
болалар
оромгоҳлари,
кутубхоналарда ташкил этиладиган таълим жараёнини умумий ўрта таълим
муассасаларида таълим-тарбия жараёнлари билан узвийлигини таъминлаш, болалар
онгига умуминсоний ва миллий қадриятларни сингдириш, уларда мафкуравий
иммунитетни шакллантиришга қаратилган маънавий-маърифий чора-тадбирлар
жараёнларини такомиллаштириш ишларини амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
3
