Авторы

  • Мирсаид Хайдаров
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси мустақил изланувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdit.73212

Аннотация

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири бу жиноят қонунчилигини янада либераллаштириш ва такомиллаштириш ҳисобланади. Зеро, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижаси ўлароқ Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига гиёҳвандлик воситаларининг, улар аналогларининг ёки психотроп моддаларнинг, шунингдек кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф муомаласига қарши курашишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ–971-сон қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун билан кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни назарда тутувчи нормалари такомиллаштирилди.

 


background image

121

КУЧЛИ ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ЁКИ ЗАҲАРЛИ МОДДАЛАР БИЛАН

МУОМАЛАДА БЎЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШНИ КВАЛИФИКАЦИЯ

ҚИЛИШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ

Хайдаров Мирсаид Миржабборович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси мустақил изланувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.15056299

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли

ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири бу жиноят қонунчилигини янада
либераллаштириш ва такомиллаштириш ҳисобланади. Зеро, бу борада амалга
оширилаётган ислоҳотларнинг натижаси ўлароқ Ўзбекистон Республикасининг 2024
йил 5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал
кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодексига гиёҳвандлик воситаларининг, улар аналогларининг ёки
психотроп моддаларнинг, шунингдек кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг
қонунга хилоф муомаласига қарши курашишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш ҳақида”ги ЎРҚ–971-сон қонуни

1

қабул қилинди. Мазкур қонун билан кучли

таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи учун
жавобгарликни назарда тутувчи нормалари такомиллаштирилди.

Бироқ, ушбу нормаларни амалда қўллаш билан боғлиқ суд-тергов амалиётининг

таҳлили, бу борада ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Маълумки, амалдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251

1

-моддаси

6-қисмида “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар
ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ишлаб чиқариш,
олиш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёхуд жўнатиш қоидаларини бузиш, агар бу
эҳтиётсизлик орқасида уларнинг ўғирланишига ёки бошқа тарзда жиддий зарар
етказилишига олиб келган бўлса” жиноий жавобгарлик белгиланган.

Мазкур нормани амалда қўллашда юзага келиши мумкин бўлган муаммолардан

бири бу ушбу жиноят учун жиноий жавобгарлик шарти сифатида белгиланган “бошқа
тарздаги жиддий зарар” кўринишидаги оқибатни турлича тушунилиши ҳисобланади.

Ўз навбатида таъкидлаш лозимки, “бошқа тарздаги жиддий зарар” кўринишидаги

оқибат ҳар бир иш ҳолатидан келиб чиққан ҳолда баҳоланиши талаб этилади.
Одамларнинг оммавий равишда касалланиши, атроф-табиий муҳитнинг ифлосланиши,
кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар, мулк объектларининг йўқ қилиниши ва
бошқалар жиддий зарар деб ҳисобланиши мумкин

2

.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 27 ноябрдаги “Кучли

таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш

1

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-

процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига
гиёҳвандлик воситаларининг, улар аналогларининг ёки психотроп моддаларнинг, шунингдек кучли таъсир
қилувчи ва заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф муомаласига қарши курашишга қаратилган ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-971-сон Қонуни. Электрон манба. Кириш йўли: https://lex.uz/docs/7131778
(мурожаат санаси: 10.10.2024).

2

Рустамбаев М.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси Жиноят ҳуқуқи курси. V том. Махсус қисм. Жамоат хавфсизлиги ва

жамоат тартибига қарши жиноятлар. Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар. Олий таълим
муассасалари учун дарслик (2-нашр, тўлдирилган ва қайта ишланган). – Т., 2018. – Б. 82.


background image

122

билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 33-сон қарори

3

нинг

21-бандида таъкидланишича, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ишлаб
чиқариш, олиш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёхуд жўнатиш қоидаларини бузиш
эҳтиётсизлик орқасида баданга шикаст етказилиши ёки одам ўлимига олиб келса,
айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 251

1

-моддаси 6-қисми билан қамраб олинади. Бундан

кўриниб турибдики, Олий суд Пленуми баданга шикаст етказилиши ёки одам ўлимини
моддада кўрсатилган “жиддий зарар” сифатида баҳоламоқда.

Мазкур тушунтириш мазмунига қўшилган ҳолда таъкидлаш лозимки, ушбу

ҳолатда шахснинг қилмишида иккита, яъни ЖК 251

1

-моддаси 6-қисми ва 102-моддаси

1-қисми (эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) ёки 111-модда (эҳтиётсизлик орқасида
баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш) ларида назарда тутилган жиноят
таркиби мавжуд бўлади. Бунда умумий ва махсус жиноят-ҳуқуқий нормалар рақобати
юзага келади.

Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, умумий нормалар деганда, муайян қилмишлар

учун жавобгарликни назарда тутувчи нормани тушуниш лозим. Қонунда умумий норма
жиноятнинг турдош таркибини, яъни бир турдаги ижтимоий муносабатлар гуруҳини,
махсус норма эса турдош муносабатларнинг алоҳида битта турини ҳимоя қилади.
Махсус норма умумий нормадаги жиноят таркибининг белгилари билан бирга ўз
белгисига эга бўлади. Унда умумий нормага нисбатан жиноят белгиларининг
умумлашиш ва тўлиқлик даражаси юқори бўлади

4

. Яъни, юқоридаги мисолда ЖКнинг

102-моддасида кўрсатилган эҳтиётсизлик орқасидан одам ўлдириш жинояти
эҳтиётсизлик орқасидан одам ўлиши билан боғлиқ ҳамма жиноятлар учун умумий
норма

5

ҳисобланса, ЖК 251

1

-моддасининг 6-қисми махсус норма ҳисобланади.

Демак, умумий ва махсус жиноят-ҳуқуқий нормалар рақобати – жиноятнинг

турдош қилмишлари учун жавобгарликни назарда тутувчи умумий нормада, жиноят
таркибининг бирор белгиси хусусиятларига кўра қонун чиқарувчи томонидан мазкур
нормадан ажратилган қилмиш учун алоҳида моддада жавобгарлик назарда тутилган
махсус норманинг аломатлари мавжудлиги бўлиб, квалификацияда махсус нормага
устунлик берилади

6

.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил

15 майдаги “Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга доир
масалалар тўғрисидаги” 13-сон қарорининг 8-бандида: “қилмиш Жиноят кодексининг
бир неча моддаларида кўрсатилган объектга нисбатан содир этилганда (умумий ва

3

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 27 ноябрдаги “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли

моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги 33-сон қарори. Электрон манба. Кириш йўли: https://lex.uz/docs/5809125 (мурожаат санаси:
10.10.2022).

4

Kabulov R. jinoyatlarni kvalifikatsiya qilish: IIV oliy ta’lim muassasalari uchun darslik / R. Kabulov, A.A. Otajonov,

I.A. Sottiyev va boshq. – T.: O‘zbekiston Respublikasi IIV Akademiyasi, 2012. – 212-b.

5

Н.С. Салаев, С.С. Ниёзова Жиноятларни квалификация қилиш муаммолари (Умумий қисм): Дарслик / Салаев

Нодиржон Сапарбаевич, Ниёзова Саломат Сапаровна. – Т. ТДЮУ нашриёти, 2023. – Б. 241.

6

Kabulov R. jinoyatlarni kvalifikatsiya qilish: IIV oliy ta’lim muassasalari uchun darslik / R. Kabulov, A.A. Otajonov,

I.A. Sottiyev va boshq. – T.: O‘zbekiston Respublikasi IIV Akademiyasi, 2012. – 213-b.


background image

123

махсус норма рақобати) жиноятлар мажмуи мавжуд бўлмайди ва у махсус норма бўйича
квалификация қилиниши лозим”

7

лиги таъкидланган.

Шу ўринда асосли савол туғилади: агар кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли

моддаларни ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёхуд жўнатиш
қоидаларини бузиш эҳтиётсизлик орқасида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига
олиб келган тақдирда, қилмиш ЖК 251

1

-моддаси 6-қисми билан қамраб олинадими?

Ушбу саволга жавоб топиш учун қилмишни умумий ва махсус нормалар рақобати
мавжудлигида квалификация қилишдаги алоҳида ҳолат (рақобатга киришувчи
нормаларнинг санкциялари)га эътибор қаратиш лозим бўлади.

Мазкур масалада Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27

февралдаги “Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича
суд амалиёти ҳақида”ги 3-сон қарори

8

нинг 7-банди иккинчи хатбошисида

таъкидланган аналогик тушунтириш мазмунига кўра, умумий ва махсус нормалар
рақобатида агар умумий норма санкциясида махсус норма санкциясидан оғирроқ жазо
назарда тутилган бўлса, у ҳолда шахснинг қилмиши ҳар иккала модда билан жиноятлар
мажмуи сифатида квалификация қилиниши лозим.

Маълумки, ЖК 102-моддаси 2-қисми санкциясида икки йилдан уч йилгача ахлоқ

тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш
йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари назарда тутилган бўлиб, ЖК 251

1

-моддаси

6-қисми санкциясига (базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз
бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан
беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш) нисбатан
оғирроқ ҳисобланади.

Юқоридаги таҳлиллардан хулоса қилиш мумкинки, кучли таъсир қилувчи ёки

заҳарли моддаларни ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёхуд
жўнатиш қоидаларини бузиш эҳтиётсизлик орқасида икки ёки ундан ортиқ шахснинг
ўлимига олиб келган тақдирда, қилмиш ЖК 251

1

-моддаси 6-қисми ва 102-моддаси 2-

қисми билан жиноятлар мажмуи сифатида квалификация қилиниши лозим.

7

Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2008 йил 5 майдаги “Бир неча жиноят содир этилганда

қилмишни квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида”ги 13-сон қарори. Электрон манба. Кириш йўли:
https://lex.uz/docs/1600001 (мурожаат санаси: 10.10.2023)

8

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги “Қонунга хилоф равишда қуролга

эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 3-сон қарори. Электрон манба. Кириш йўли:
https://lex.uz/docs/1441585 (мурожаат санаси: 05.11.2022).