Авторы

  • Дилмурод Султонов
    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ижтимоий соҳалар иқтисодиёти ва молияси департаменти Таълим, фан ва инновация соҳалари иқтисодиёти ва молияси бошқармаси Таълим кредитини молиялаштириш жамғармасини бошқариш бўлими бошлиғи

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdit.79205

Аннотация

Мамлакатимизда олий таълим муассасалари молиявий таъминотини мустаҳкамлаш масалалари хусусидаги илмий тадқиқот ишини маълум бир давр оралиғида олий таълим муассасалари тараққиётининг асосий натижалари ва улар фаолияти молиявий таъминотини мустаҳкамлашнинг илмий асосларини тадқиқ этишдан бошлаш мақсадга мувофиқ. Чунки, бизнинг фикримизча, айнан шу масалаларнинг тадқиқ этилиши натижасида диссертацион тадқиқотнинг ўзига хос бўлган фундаментига асос солинади.


background image

103

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНОТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Султонов Дилмурод Эркинжонович

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ижтимоий соҳалар иқтисодиёти ва молияси

департаменти Таълим, фан ва инновация соҳалари иқтисодиёти ва молияси

бошқармаси Таълим кредитини молиялаштириш жамғармасини бошқариш

бўлими бошлиғи

https://doi.org/10.5281/zenodo.15244418

Мамлакатимизда

олий

таълим

муассасалари

молиявий

таъминотини

мустаҳкамлаш масалалари хусусидаги илмий тадқиқот ишини маълум бир давр
оралиғида олий таълим муассасалари тараққиётининг асосий натижалари ва улар
фаолияти молиявий таъминотини мустаҳкамлашнинг илмий асосларини тадқиқ
этишдан бошлаш мақсадга мувофиқ. Чунки, бизнинг фикримизча, айнан шу
масалаларнинг тадқиқ этилиши натижасида диссертацион тадқиқотнинг ўзига хос
бўлган фундаментига асос солинади.

Олий таълим муассасалари молиявий таъминотини мустаҳкамлаш масалалари

хусусида тегишли молиявий қарорларнинг қабул қилиниши, бошқа ҳолатлар билан бир
қаторда, энг аввало, маълум бир даврда шу муассасалар тараққиётининг асосий
натижалари ва уларнинг ўзига хос хусусиятларига бориб тақалади. Шу муносабат билан
таъкидлаш лозимки, мустақиллик йилларида таълимнинг барча соҳалари каби олий
таълим соҳасида ҳам жуда катта ютуқларга эришилгани ҳеч кимга сир эмас.

Агар олий таълим муассасалари тараққиётининг натижалари сифатида олий ўқув

юртларининг сони эътироф этиладиган бўлса, у ҳолда мустақиллик йилларида
мамлакатимизда бу кўрсаткич бўйича қўлга киритилган ютуқларни тавсифлаб беришга
қуйидаги 1.2-жадвалда келтирилган маълумотлар етарлидир.

Шунингдек, мамлакатимизда давлат олий таълим муассасалари билан бирга

нодавлат олий таълим муассасаларининг фаолият юритишига ҳам қонуний рухсат
берилганлиги, хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларини очиш
борасидаги мамлакатлараро ҳамкорликнинг кенг йўлга қўйилишини мисол қилишимиз
мумкин. Мисол учун 2022 йилнинг декабр ойи ҳолатига мамлакатимизда фаолият
юритиши учун лицензия берилган нодавлат олий таълим муассасалари сони 70 тани
ташкил этди. Бироқ, 1-жадвалда келтирилган маълумотлар ушбу кўрсаткичнинг сўнгги
йилларда йилма-йил ўзгариши ва бу кўрсаткичнинг илмий-тадқиқотимиз объекти
саналган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий ўқув юртлари бўйича
қандай ўзгарганлигини кўрсатиб бераолмайди.


background image

104

1-жадвал

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида олий ўқув юртлари сонининг

ўзгариши

1

Т/

р

Кўрсаткичлар

Ўқув йиллари

1990-

1991

2000-

2001

2009-

2010

2021-

2022

1.

Олий ўқув юртлари сони

37

60

66

187

- унинг 1990-1991 ўқув йилига

нисбатан ўзгариши, - сонда

- % да

х
х

+23

162,2

+29

178,4

+150

505,4

- унинг олдинги ўқув йилларига

нисбатан ўзгариши, - сонда

- % да

х
х

+23

162,2

+6

110,0

+121

283,3

2.

Шу жумладан, хорижий олий

ўқув юртларининг филиаллари

сони

х

1

6

31

3.

- унинг 1990-1991 ўқув йилига

нисбатан ўзгариши, - сонда

- % да

х
х

+1

х

+6

х

+31

х

- унинг олдинги ўқув йилларига

нисбатан ўзгариши,

сонда

- % да

х
х

+1

х

+5

600,0

+25

516,7


Шу муносабат билан 1.2-жадвалда (навбатдаги бетга қаранг) масаланинг ана шу

жиҳатини кўрсатувчи маълумотлар келтирилмоқда. Бизнинг фикримизча, 1.2-жадвалда
келтирилган маълумотлар асосида Ўзбекистонда олий таълим муассасалари молиявий
таъминотини мустаҳкамлаш масалалари нуқтаи-назаридан муҳим аҳамиятга эга бўлган
бир хулосани чиқариш мумкин.

Ҳозирги пайтда республикамизнинг олий таълим муассасаларида 34 500 нафардан

зиёд педагог меҳнат қилмоқда, улардан 8 фоиздан кўпроғи фан доктори, 30 фоиздан
ортиғи эса фан номзоди (PhD) илмий даражаларига эга

2

. Ўзбекистон Республикаси Олий

ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида фаолият кўрсатаётган профессор-
ўқитувчилар сонининг ўзгаришига тегишли бўлган маълумотлар 1.3-жадвалда
келтирилмоқда.

1.3-жадвал маълумотларининг кўрсатишича, таҳлил қилинаётган охирги 5 йил

давомида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида
фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар штат бирликлари муттасил равишда

1

Жадвал муаллиф томонидан “Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг мустақиллик

йилларидаги (1990-2010 йиллар) асосий тенденция ва кўрсаткичлари ҳамда 2011-2015 йилларга мўлжалланган
прогнозлари: статистик тўплам. – Т.: “Ўзбекистон”, 2011. – Б. 107” маълумотлари асосида тузилган.

https://edu.uz/uz/otm/index

- Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий сайти

маълумотлари асосида тайёрланди

2

www.edu.uz

сайти маълумотлари асосида тайёрланди.


background image

105

ортиб бориш тенденциясига эга бўлган. Ушбу кўрсаткичнинг 2021 йилдаги даражаси
2017 йилдаги даражасидан 2,1 баробарга кўпроқ ёки 2021 йилдаги профессор-
ўқитувчилар штат бирлигини 2017 йилдаги билан солиштирганда 209,1 фоизни
ташкил этган.

Умуман олганда, 2017 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида

фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар штат бирлиги 15227 тага тенг бўлган
бўлса, унинг даражаси 2021 йилда 31844,25 тани ташкил этган, яъни 16617,25 тага ёки
209,1 фоизга кўпайган. Бунинг ўзига хос сабаблари мавжуд бўлиб, улар орасида бир
профессор-ўқитувчига тўғри келадиган ўқув юкламаси, қабул квотаси, ўқув фанлари ва
режалари, бозорда тегишли мутахассисликларга бўлган талабнинг ўзгариши,
ихтисослик ва мутахассисликлар таркиби ҳамда мазмунининг ўзгартирилганлиги ва
ҳ.к.лар муҳим роль ўйнаган.

1.3-жадвал
Ўзбекистонда олий таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган профессор-

ўқитувчилар штат бирликларининг ўзгариши

3

Т/

р

Кўрсаткичлар

Й и л л а р

201

7

2018

2019

2020

2021

1.

Олий таълим муассасаларида фаолият
кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар-

нинг штат бирликлари

1522

7

19150

21376,

75

26701,

25

31844,2

5

2.

Олий таълим муассасаларида фаолият

кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар
штат бирликларининг олдинги йилга

нисбатан ўзгариши:

- сонда

- % да

х
х

+3923

125,8

+2226,

75

111,6

+5324,

5

124,9

+5143

119,3

3.

Олий таълим муассасаларида фаолият

кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар

штат бирликларининг 2017 йилга

нисбатан ўзгариши:

- сонда

- % да

х
х

+3923

125,8

+6149,
75140,

4

+11474

,25

175,4

+16617,

25

209,1


Кейинги йилларда Республикамиз Олий таълим муассасалари тараққиётининг

асосий натижалари ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттиришда олий таълим
олишда банд бўлган талабалар сони ва унинг ўзгариши алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу
натижаларни 2017-2021 йиллар оралиғида характерловчи маълумотлар 1.4-жадвалда
(навбатдаги бетга қаранг) келтирилмоқда.

3

Жадвал муаллиф томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланган. Бу

ерда олий таълим муассасалари тараққиётининг тегишли кўрсаткичлари фақат Ўзбекистон Республикаси Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидагиларга тегишлидир.