28
КАРТОШКАНИ ЯНГИ ЯРАТИЛГАН “ТОШКЕНТ ЭРТАГИСИ”
НАВИНИНИНГ ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Рахматуллаев Жасурбек Негматуллаевич
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик
илмий-тадқиқот институти
https://doi.org/10.5281/zenodo.15357274
Аннотация:
Ушбу мақолада картошкани янги яратилган “Тошкент эртагиси”
навини эртаки муддатда етиштиришнинг иқтисодий кўрсаткичлари натижалари
келтирилган.
Тадқиқот натижаларига кўра, янги яратилган картошканинг “Тошкент эртагиси”
навининг рентабеллик даражаси, стандарт “Санте” навига нисбатан, 29,2 фоизга юқори
бўлиши тажрибалар аниқланганлиги тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар:
Нав, Тошкент эртагиси, Санте, барча харажат, соф даромад,
ҳосилдорлик, рентабеллик, иқтисодий самарадорлик.
Аннотация:
В статье представлены результаты экономических эффективность
выращивания нового сорта картофеля «Ташкент эртагиси» в ранний срок посадки.
По результатам исследований экономических эффективность приведены данные
о том, что по сравнению со стандартным сортом "Санте" у вновь созданного сорта
картофеля "Тошкент эртагиси” на 29,2% выше стандартного сорта «Санте».
Ключевые слова:
Сорт, Тошкент эртагиси, Санте, общая стоимость, чистая
прибыль, урожайность, рентабельность, экономическая эффективность.
Кириш.
Картошка Шимолий қутбдан бошлаб Кавказорти, асосан Болтиқ бўйи
республикалари, Марказий қора тупроқли зона, Волга бўйлари, Бошқирдистон, Урал,
Сибирь ва Узоқ Шарқда, шунингдек Ўрта Осиё республикаларида экилади. Картошка
ўсимлиги Ўзбекистонда 150 йилдан бери экилиб келинмоқда. Жаҳоннинг картошка
ишлаб чиқарувчи мамлакатларида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ва экин
ҳосилдорлигини оширишда янги мосланувчан истиқболли навларни яратиш, уруғлик
материалларини жадал кўпайтириш йўлларини ишлаб чиқиш долзарб муаммолардан
биридир. Республикамиз картошкачилигида дунё бозорига рақобатбардош янги
навларни яратиш ҳамда уларни жадал кўпайтириш ва уруғчилигини ташкил этиш
борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Картошка асосан
туганакларидан кўпайтирилиб, майдон бирлигига сарфланадиган уруғлик миқдори
(3,0-4,0 т/га) бўйича энг юқори ўринни эгаллайди[5;6;7;8;9;10].
ТАДҚИҚОТ ЎТКАЗИШ ШАРОИТИ ВА УСЛУБИ
Тадқиқотлар Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот
институтининг Тошкент илмий-тажриба станцияси тажриба далаларида 2020-2021
йилларда ўтказилди.
Дала ва ишлаб чиқариш тажрибаларини ўтказиш, экиш, экинни парвариш қилиш,
ҳосилни йиғиш, ҳисоблаш ва таҳлиллар умумқабул қилинган, қишлоқ ва сув хўжалиги
вазирлиги, Бутунроссия ўсимликшунослик институти, Бутунроссия картошка
хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик
илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалик экинларининг
янги навларини синаш бўйича Давлат комиссияси услуби ҳамда тавсиялари асосида
29
олиб борилган [1;2;3;4]. Дала тажрибаларида олинган натижаларнинг статистик
таҳлили Мicrosoft Еxcel дастури ёрдамида Б.А.Доспехов усулида ҳисобланган.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ МУҲОКАМАСИ
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир янги нав ёки технологияни қўллашда
иқтисодиётга фойда келтирмаса, уни ишлаб чиқариш қабул қилмайди. Фермер-деҳқон
хўжаликларига тавсия қилинадиган навлар эртапишар, серҳосил, меваси бозорбоп,
йирик, ўсимлиги ташқи муҳит шароитига, касаллик ва зараркунандаларга чидамли
бўлиши керак.
Синалган навлар ҳосилдорлигини ҳисоблашда “Картошка етиштиришда
қўлланиладиган технологик карта” дан фойдаландик. Олиб борилган барча сарф-
харажатлар қуйидаги йўналишда бажарилди.
Эртаги муддатда навшунослик боғчасига экилган картошкани “Тошкент
эртагиси” ва “Сантэ” навини иқтисодий самарадорлик кўсаткичлари, минг сўм/ га.
(2020-2021йй).
Бир гектар майдонга, 3 тонна уруғ сарфланди, 1 кг уруғ нарҳи 3200 сўм, жами 9
600 минг сўм, картошкани озиқлантириш учун сарфланган соф ҳолдаги N
200
P
150
K
100
кг,
аралашма ҳолатда азотли ўғитдан 435 кг, ўғит нарҳи 1кг-2200 сўм, фосфорли ўғитдан
357 кг, ўғит нарҳи 1кг-2500 сўм, калий ўғитидан 200 кг, 1кг-900 сўм жами ўғитга
кетган харажат 2 029 минг сўмни ташкил қилади. ЁММ 534,4 л, 1 л-4000 сўм, жами 2
137,6 минг сўм. Суғоришлар сони 8 марта, 1-2 суғоришда гектарига 300 минг сўм,
қолган суғоришларда 200 минг сўмдан хақ тўланади.
Культивация ва чопиқ нарҳи 500 минг сўм, 2 марта культивация ва 2 марта чопиқ
қилинди, жами 2 000 минг сўм, палагни пуштага тараш 2 марта 156,7 минг сўм, 1 тонна
ҳосилни териш ва ташишга кетган харажатлар 300 минг сўм, касаллик ва
зараркунандаларга қарши кураш 2 марта 400 минг сўм, жами уруғ, ўғит, парваришлаш
ва бошқа харажатларга 18 280 минг сўм, сарф бўлди. Бунда ўртача 1 тонна
маҳсулотни йиғиштириш учун 100 минг сарфланди.
Кўрсаткичлар
Нав намуналари
Тошкент
эртагиси
Санте (st)
Уруғ, ўғит, ЁММ, парваришлаш ва бошқа
харажатлар
18280,0
18280,0
Ҳосилни йиғиштириш ва транспорт харажатлари
2860,0
2420,0
Жами харажатлар
21140,0
20700,0
Устама харажатлар, 25%
5285,0
5175,0
Кутилмаган харажатлар (20%)
5285,0
5175,0
Барча харажатлар
31710,0
31050,0
Ҳосилдорлик, т/га
28,6
24,2
Ҳосилни нарҳи,сўм 2300
65780,0
55660,0
Соф даромад
34070,0
24610,0
1тонна маҳсулот таннарҳи
1071,8
1240,3
Рентабеллик даражаси, %
107,4
79,2
30
Картошкани парваришлаш бўйича технологик картада устама харажатлар 25%
деб белгиланган. Унга мувофиқ бу харажатлар миқдори жами харажатлар
кўрсаткичларидан келиб чиққан ва қўшимча равишда кутилмаган харажатлар 20 %
чиқиб қолиши ҳисобга олинди. Жами харажатларга устама (25%) харажатлар,
кутилмаган харажатлар (20%) қўшилиб барча харажатларни ташкил қилди. Ҳосилни
йиғиштириш ва транспортда ташишга кетган харажатлар гектардан олинган
ҳосилдорликка боғлиқ бўлди, бунда “Тошкент эртагиси” навида стандарт “Санте”
навига қараганда ҳосилни йиғиштириш ва транспортда ташишга кетган харажатлар
18,2% га юқори бўлди. Жами харажатлардан 25% и айрилганда, улар устама
харажатларни ташкил қилди ва бу кўрсаткич “Тошкент эртагиси” навида 110 минг
сўмга кўп бўлди.
Устама харажатлар (25%) миқдори жами харажатларда қўшилди ва улар
қўшилмасидан 20% и кутилмаган харажатларни ташкил этди. Улар кўрсаткичи устама
харажатлар маълумоти билан тенг бўлди. Жами, устама ва кутилмаган харажатлар
қўшилиб барча харажатларни ташкил қилди. Барча харажатлар стандат “Санте” навида
31050 минг сўм бўлди. Стандарт навга нисбатан барча харажатлар “Тошкент эртагиси”
навида 102,1% га кўп бўлди.
Уша кезлари шаҳар бозорларида картошканинг 1 кг нарҳи ўртача 2300 сўм бўлди,
уни ҳосилдорликка кўпайтириб гектардан олинган ҳосил нарҳини чиқардик. Ҳосилни
нарҳи стандарт “Санте” навида 55660 минг сўм бўлди ва унга нисбатан “Тошкент
тонги” навида Авиценнада-118,2% га кўп бўлди. Барча харажатлар миқдорини
ҳосилдорликка бўлиб бир тонна маҳсулотни таннарҳини чиқардик.
Ҳосилдорлик ошган сари бир тонна ҳосилнинг таннарҳи камайиб борди. Стандарт
“Санте” навида рентабеллик даражаси 79,2%, “Тошкент тонги” навида эса рентабеллик
даражаси 107,4 % кўрсаткични ташкил этди.
Хулоса
Ҳосилни йиғиштириш ва транспортда ташишга кетган харажатлар гектардан
олинган ҳосилдорликка боғлиқ бўлди, бунда “Тошкент эртагиси” навида стандарт
“Санте” навига қараганда ҳосилни йиғиштириш ва транспортда ташишга кетган
харажатлар 18,2% га юқори бўлди.
Ҳосилдорлик ошган сари бир тонна ҳосилнинг таннарҳи камайиб борди. Стандарт
“Санте” навида рентабеллик даражаси 79,2%, “Тошкент тонги” навида эса рентабеллик
даражаси 107,4 % кўрсаткични ташкил этди.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Доспехов Б.А. Методика полевого опыта с основами статистической обработки
результатов исследований.– Москва. Альянс, 2011. – 351 с.
2.
Литвинов С.С. Методика полевого опыта в овощеводстве. Москва. ГНУ ВНИИО.
2011. – 648 с.
3.
Методика государственного сортоиспытания сельскохозяйственных культур.
Выпуск первый. Общая часть. – Москва, 2019. - 329 с.
31
4.
Низомов Р.А. ва бошқалар «Сабзавот, полиз ва картошка экинларида тажрибалар
ўтказиш услуби» Тошкент, 2023. – Б. 204-217
5.
Остонақулов Т.Э. ва бошқалар – Сабзавотчилик. // Тошкент, 2018. –Б. 285.
6.
Остонақулов Т.Э. Картошка етиштириш. Тошкент. Агробанк. 2021. –Б.96.
7.
Остонақулов Т.Е.,Махаматова М.М. Умумий селексия ва уруғчилик. Ўқув
қулланма.Тошкент.2024.-Б.304.
8.
Холдоров М.У., Исмойилов А.И., Остонақулов Т.Э., Облоқулов Ф.А. Эртаги картошка
ўсиши, барг сатҳи шаклланиши ва ҳосилдорлигига экиш муддатлари ва чуқурлигининг
таъсири// Хоразм Маъмун академияси ахборотномаси. Хоразм, 2023. 11. -Б. 174-176
9.
Эргашев И.Т., Эшонқулов Б.М., Нормуродов Д.С., Облақулов Ф.А. Картошка
селекцияси ва уруғчилиги. Самарқанд, 2021. -Б. 39-40.
10.
Ҳамзаев А.Х. Эртаги ва сифатли картошка етиштириш-долзарб масала//Ж. Агро
Илм. 2018. 2. -Б.50-51