Авторы

  • Нигара Юлдашева
    Тахиатош тумани 2-мактаб психологи
  • Замира Сапарова
    Тахиатош тумани 3-мактаб психологи

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdpp.103583

Аннотация

Мотив ва мотивация билан боғлиқ  муаммолар хориж психологлари Э.Торндайк, З.Фрейд, У.Макдауголл, У.Кеннеди, Г.Виллкот, С.Томпсон, Г.Ханникатт, Р. Вудвордс, Ж.Брунер, Э.Кейрон, Д.Аткинсон, А.Маслоу, Г.Оллпорт, К.Роджерс, Г.Хекхаузен, Г.Келли, В.Вундт, Дж.Роттер, Э.Левалд, Г.Розенфельд, Г.Холл, К.Мадсен тадқиқотларида  ўз ифодасини топди.


background image

32

ХОРИЖ ПСИXОЛОГЛАРИ ТАДҚИҚОТЛАРИДА МОТИВ

ВА МОТИВАЦИЯ МУАММОСИ

Юлдашева Нигара Курбанбаевна

Тахиатош тумани 2-мактаб психологи

Сапарова Замира Пердебаевна

Тахиатош тумани 3-мактаб психологи

https://doi.org/10.5281/zenodo.15624516

Мотив ва мотивация билан боғлиқ муаммолар хориж психологлари Э.Торндайк,

З.Фрейд, У.Макдауголл, У.Кеннеди, Г.Виллкот, С.Томпсон, Г.Ханникатт, Р. Вудвордс,
Ж.Брунер, Э.Кейрон, Д.Аткинсон, А.Маслоу, Г.Оллпорт, К.Роджерс, Г.Хекхаузен, Г.Келли,
В.Вундт, Дж.Роттер, Э.Левалд, Г.Розенфельд, Г.Холл, К.Мадсен тадқиқотларида ўз
ифодасини топди.

Ўқув фаолияти мотивлари

деганда ўқув фаоллиги намоён бўлишига сабаб бўлувчи

барча омиллар: эҳтиёжлар, мақсадлар, установкалар, бурч ҳисси, қизиқишлар ва бошқалар
тушунилади.

Г.Розенфельд

ўқиш мотивациясининг қуйидаги омилларини ажратган.

1.

Таълим олиш учун ўқиш, фаолиятдан қониқмаслик ёки ўрганилаётган фанга
қизиқмаслик.

2.

Маълум қизиқишларсиз ўқиш.

3.

Ижтимоий идентификация учун ўқиш.

4.

Муваффаққиятга эришиш ёки мувафаққиятсизликдан қочиш учун ўқиш.

5.

Мажбурлаб ёки қўрққанидан ўқиш.

6.

Умум қабул қилинган меъёрларга ёки ахлоқий мажбуриятларга асосланган
ўқиш.

7.

Ҳаётда мақсадга эришиш учун таълим олиш.

8.

Ижтимоий мақсадларга, талабларга ва қадриятларга асосланган таълим.

Америкалик олимлар ўқув жараёнини англаб етилган мотивлар билан эмас, балки

айрим жиҳатлари камроқ фаҳмланадиган майл-истак масалалари билан боғлаб
ўрганганлар

.

Улар ўқувчининг айрим хатти-ҳаракатларига қандай психологик омиллар таъсир

кўрсатишларини ўрганиш орқали мотивлаштиришнинг айрим таркибий қисмларини
аниқлашга ҳаракат қилганлар. Мазкур тадқиқотчи-олимларни Торндайкнинг издошлари
деб ҳисоблаш мумкин.

Торндайк

ўқув жараёнини у ёки бу қўзғатувчига (стимулга) жавоб реакциясининг

ҳолати билан боғлиқлигини, яъни ушбу реакция ҳамда вазият ўртасидаги маълум алоқани
ўрнатиш билан изоҳланланишини айтиб ўтади..

Бундай умумий таъриф унга ушбу алоқа хоҳ лабиринтдаги каламушнинг ҳаракатида,

хоҳ инсоннинг, айтайлик, сонларни, маъноси йўқ бўғинларни ёд олаётганида ёки юмуқ кўз
билан чизиқ тортаётгандаги хатти-ҳаракатларида қандай юзага чиқишини кузатиш
имкониятини беради.

Торндайк

киши

ўзи

хоҳлаган

реакциянинг

такрорланишига

нисбатан

рўйхушликнинг ҳамда ўзи хоҳлаган реакцияга нисбатан бўлган мойилликнинг таъсирини
ўрганишга ҳаракат қилади. У бир хил шароитда юзага келган жазолаш омиллари
рағбатлантириш омилларидан анча самарасиз ва кучсиздир, деган хулосага келади.
Кейинги тадқиқотларида эса, рағбатлантириш, умуман, жалб этиш барча алоқаларни


background image

33

сақлаш ва кучайтириш салоҳиятига, жазолаш эса тез-тез (лекин ҳар доим ҳам эмас)
алоқаларни муайяндан ноаниқликка ўзгартириш хусусиятига эгалигини таъкидлаб ўтади.
Торндайк боланинг ижобий ўқув мотивациясини уни жазолаш орқали ҳосил қилиб
бўлмаслигини, бундай чора-тадбирлар болада фақатгина салбий мотивацияни вужудга
келтиришини эътироф этган. Шундай қилиб, ўқиш назариясида Торндайк учун
мотивларни ижобий ҳамда салбий мустаҳкамлаш ҳақидаги масала асосий ҳисобланади. Ўз
тадқиқотларидан келиб чиқиб, Торндайк реал инсон турли режадаги ўз эҳтиёжлари ҳамда
талаблари орқали амалга оширадиган, узоқ вақт давом этадиган жараён ҳисобланган ўқув
фаолиятига алоқадор бўлган умумий кўринишдаги хулосаларга келади ва бу хулосалар,
мотивлаштириш нуқтаи назаридан қаралганда, мустаҳкамлашнинг алоҳида битта
тизимига сиғмайди.

Ўқув жараёнида рағбатлантириш ва жазолашнинг аҳамияти борасидаги фикрлар

У.Кеннеди ва Г.Вилкоттларнинг

“Рағбатлантириш ва жазолаш- майл уйғотувчи

мотивлар сифатида” номли мақоласида келтирилади. Бу мақолада турли махсус гуруҳлар
ва синфлар болалари ҳамда нормал ва қолоқ ўқувчилар хусусида фикр юритилган.
Ўқувчилар турли топшириқларни қандай бажарганликлари ўрганилган. Юқоридаги
фикрларга асосан шуни эътироф этиш мумкинки, тадқиқот натижаларида қарама-
қаршилик кузатилади, яъни баъзи муаллифлар мақтов ва рағбатлантиришни кучли
мойиллик уйғотувчи куч дейишса, бошқалари жазолаш мақтовга нисбатан кучлирок
таъсир этувчи омил, деб ҳисоблайдилар.

Шўх, тиниб-тинчимас болаларни бир гуруҳга ҳамда ўта беғам болаларни иккинчи

гуруҳга ажратилганда, шундай хулосага келинган:

1-гуруҳдаги болалар мақталганда, ўз хатти-ҳаракатларини жуда юқори даражада адо

этганлар, иккинчи гуруҳдаги болалар эса бу хатти-ҳаракатларни танбеҳ берилганда яхши
бажарганлар.

Шу муносабат билан

С.Томпсон ва Г.Ханникатт

бошланғич синф ўқитувчиси агар

синфидаги болаларнинг ўзига хос томонларини етарлича ҳисобга олмас экан, мақтов
ҳамда танбеҳдан нотўғри фойдаланиши мумкин, дея фикр билдирадилар.

Ўқув жараёнига мойиллик уйғотишда мақтов ҳамда танбеҳнинг аҳамиятини

баҳолашдаги ҳар хил фикрлар кейинги йиллардаги илмий тадқиқотларда ҳам учрайди.
Жумладан, У.Кеннеди ва Г.Вилкоттлар етарли даражада чуқур илмий кузатишлар
ўтказдилар.

Улар ўқув жараёнидаги омилларни таҳлил этиш усулидан фойдаланиб, мақтов ва

танбеҳларнинг қай даражада наф беришини синфлар, болаларнинг ақлий ривожланиши,
жинси, ирқи, ижтимоий гуруҳлари, мақтовнинг характери сингари жиҳатларини
ўзгартирган ҳолда ўрганиб чиқдилар.

Текширишлар ўқув жараёнида болалар ўртасида

мақтов ва танбеҳга алоқадор муҳим ўзгаришлар йўқлигини кўрсатди.

Бироқ ўқиш мотивлари муаммолари илмий тадқиқотчилар томонидан фақат

Торндайк белгилаган йўналишлардагина ўрганилмоқда, дейиш хато, чунки ҳозирги кунда
мазкур муаммо кўпгина олимлар томонидан турли йўналишларда кенг доирада тадқиқ
қилинмоқда. Жумладан,

Р.Вудвордс

ишларида умумий мотивлаштиришнинг назарий

масалалари кенг ўрганилган бўлса, Ж.Брунернинг илмий тадқиқотларида ўқиш мотивлари
етарли даражада аниқ ва тўлиқ изоҳлаб берилган.


background image

34

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Торндайк Э. Процесс учения у человека / Пер. с анг. – М.: Изд-во иностр. лит-ры, 1931.

- 317 с.
2.

Руководство практического психолога: Готовность к школе: Развивающие

программы.: Под. ред. И.В.Дубровиной. -5 е изд. – М.: Академия, 1999. – 96 с.
3.

Rosenfeld G. Theorie and praxis der lernmotivation. -Berlin, 1973.

Библиографические ссылки

Торндайк Э. Процесс учения у человека / Пер. с анг. – М.: Изд-во иностр. лит-ры, 1931. - 317 с.

Руководство практического психолога: Готовность к школе: Развивающие программы.: Под. ред. И.В.Дубровиной. -5 е изд. – М.: Академия, 1999. – 96 с.

Rosenfeld G. Theorie and praxis der lernmotivation. -Berlin, 1973.