Авторы

  • Дилмурод Абдуғани ўғли Абдусамиев

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdpp.45219

Ключевые слова:

инновация деформация технология парадигма таълим метод ўқитувчи мотивация креативлик.

Аннотация

мақолада ўқитувчининг касбий фаолиятида юзага келадиган тўсиқлар, жумладан, касбий деформацияни инновацион фаолликни ривожлантириш орқали олдини олиш мазмуни ёритиб берилган. Инновацион фаолиятни ташкил этиш ва уни ўқитувчининг педагогик фаолиятида қўллай олиши, самарали натижага эришиш усуллари таҳлили келтирилган.


background image

21

«Zamonaviy dunyoda pedagogika va psixologiya»
nomli 7-son ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya

ЎҚИТУВЧИНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛЛИГИ – КАСБИЙ

ДЕФОРМАЦИЯСИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ОМИЛИ СИФАТИДА

Абдусамиев Дилмурод Абдуғани ўғли

Наманган давлат университети докторанти

abdusamiyev1993@bk.ru

+998(94) 152-58-68

https://doi.org/10.5281/zenodo.5884210

Аннотация:

мақолада ўқитувчининг касбий фаолиятида юзага

келадиган тўсиқлар, жумладан, касбий деформацияни инновацион
фаолликни ривожлантириш орқали олдини олиш мазмуни ёритиб
берилган. Инновацион фаолиятни ташкил этиш ва уни ўқитувчининг
педагогик фаолиятида қўллай олиши, самарали натижага эришиш
усуллари таҳлили келтирилган.

Калит сўзлар:

инновация, деформация, технология, парадигма,

таълим, метод, ўқитувчи, мотивация, креативлик.

Кириш

Таълим соҳасида фаолият олиб борувчи барча ўқитувчиларда касбий

тўсиқларнинг вужудга келиши табиий ҳолат ҳисобланади. Бундай
тўсиқларга педагогик зиддиятлар, муаммоли вазиятлар, касбий
деформациялар ва бошқаларни келтириш мумкин. Педагогик фаолиятдаги
касбий деформацияларни олдини олишнинг самарали омили сифатида
ўқитувчининг инновацион фаоллигини олишимиз мумкин. Инновацион
фаолликка эга бўлган ўқитувчи ўз устида ишлайдиган, фикрлари
мослашувчан, вазиятга ижодий ёндашадиган характерга эга бўлади.
Шунинг учун бугунги замонавий таълим тизимида фаолият олиб
борадиган ўқитувчидан инновацион фаолликка эга бўлишлик талаб
қилинмоқда.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги

Қонунида “инновация” ва “инновацион фаолият”га қуйидагича таъриф
берилган: “инновация – фуқаролик муомаласига киритилган ёки шахсий
эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган, қўлланилиши амалиётда катта
ижтимоий-иқтисодий самарага эришишни таъминлайдиган янги
ишланма”, “инновацион фаолият – янги янги ишланмаларни ташкил этиш,
шунингдек ишлаб чиқариш соҳасида уларнинг ўтказилиши ва амалга
оширилишини таъминлаш бўйича фаолият” деб, таъриф берилган [1].

Асосий қисм


background image

22

«Zamonaviy dunyoda pedagogika va psixologiya»
nomli 7-son ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya

Таълим соҳасидаги инновациялар ва янгиликлар ўқитувчининг ҳар

қандай касбий фаолиятига хосдир. Инновациялар ўз-ўзидан пайдо
бўлмайди, улар илмий изланишлар, педагогик жамоаларнинг илғор
тажрибаси натижасидар.

Замонавий ўқитувчи – бу нафақат аудиторияга билимларни

етказадиган ўқитувчи, балки ўқувчиларга янги ва осон усулларда
билимларни ўзлаштиришга шароит яратиб берувчи шахс. Ижодкорликсиз
ўқитувчи кутилган натижага эришмайди. Бугунги кун ўқитувчисига
қўйилган талаб шундан иборатки, у доимий равишда касбий даражада ўсиб
бориши керак.

Педагогик

жараённинг

инновацион

стратегияси

шароитида

ўқитувчиларнинг инновацион жараёнларнинг ташувчиси сифатида роли
сезиларли даражада ошди. Ўқитиш технологияларининг хилма-хиллиги:
дидактик, компютерли, муаммоли, модулли ва бошқалар – етакчи
педагогик функцияларни амалга ошириш ўқитувчи зиммасида қолади.

Педагогик фаолиятнинг инновацион йўналиши ўқитувчиларни

ўқитиш ва тарбиялаш амалиётида педагогик янгиликларни яратиш,
ўзлаштириш ва улардан фойдаланиш жараёнига, мактабда маълум
инновацион муҳитни яратишни ўз ичига олади.

Инновацион ўқув муҳитини яратиш қуйидагиларни ўз ичига олади.
Мотивация. Инновацияларни жорий этишнинг сабаблари ташқи

рағбатлантиришдир: жамиятда эътироф этиш, мукофотлаш ёки лавозимга
кўтарилиш, моддий рағбатлантириш ва ички мотивлар, масалан, ишда
ўзини англаш зарурати, ўз ишидан фойда олиш истаги.

Креативлик. Бу компонент ўқитувчининг янги ғояларни яратиш ва

амалга ошириш қобилиятини билдиради. Ижодкорлик ривожланиши
лойиҳаларни яратишда тақлид қилишдан ҳақиқий ижодкорликка ўтади,
натижада ўқитувчи томонидан янги таълим ва тарбия методологияси
яратилади.

Технология. Бу компонент маълумот қидириш ва мавжуд

янгиликларни билиш, уларга эришиш мақсадлари ва воситаларини
белгилаш, асосий ғояларни ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш ва
кузатиш, шунингдек, акс эттириш, бошқача айтганда, ижобий ва салбий
хусусиятларини баҳолашга қаратилган таҳлилни ўз ичига олади.

Инновацион фаоллик ва унинг жараёни кўп жиҳатдан ўқитувчининг

инновацион салоҳиятига боғлиқ. Шунинг учун бу тоифани кўриб чиқиш
зарурати туғилади.


background image

23

«Zamonaviy dunyoda pedagogika va psixologiya»
nomli 7-son ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya

Ўқитувчининг инновацион салоҳияти қуйидаги асосий параметрлар

билан боғлиқ:

- янги ғоя ва ғояларни яратиш ва ишлаб чиқаришнинг ижодий

қобилияти, энг муҳими – уларни амалий шаклларда лойиҳалаш ва
моделлаштириш;

- ўқитувчининг бағрикенглик, мослашувчанлик ва теран фикрлашга

асосланган, ўз ғояларидан фарқ қиладиган, янги хусусиятларнинг очиқ
намоён бўлиши;

- маданий-эстетик ривожланиш ва тарбияланиш;
- ўз фаолиятини такомиллаштиришга тайёрлиги, бу тайёрликни

таъминлайдиган ички воситалар ва усулларнинг мавжудлиги;

- ривожланган инновацион онг (инновацион фаолиятнинг аъанавийга

қараганда устунлиги, инновацион эҳтиёжлар, инновацион хулқ-атвор
мотивацияси).

Ўқитувчининг инновацион фаолиятга тайёрлиги, бу фаолият учун

зарур бўлган шахсий фазилатлар (ишчанлик қобилияти, кучли стимуллар
таъсирига дош бериш қобилияти, юқори эмоционал ҳолат, ижодга
тайёрлик) ва махсус фазилатлар (янги технологияларни билиш, янги
ўқитиш усулларини ўзлаштириш, лойиҳаларни ишлаб чиқиш қобилияти,
камчиликларнинг сабабларини таҳлил қилиш ва аниқлаш қобилияти).

Ўқитувчининг инновацион фаолиятини муваффақиятли амалга

оширишнинг зарурий шарти – бу инновацион қарор қабул қилиш, маълум
бир таваккал қилиш, янгиликни амалга ошириш жараёнида юзага
келадиган зиддиятли вазиятларни муваффақиятли ҳал этиш ва
инновацион тўсиқларни бартараф этиш, касбий деформацияларни енгиб
ўтишнинг инновацион усулларини излаб топиш қобилияти.

Муаммоли инновацион жараёнлар, номидан кўриниб турибтики,

рақобатбардош ўқитувчини шакллантириш билан боғлиқ муайян
муаммоларни ҳал қилишга қаратилган. Ўқитувчини муаммоли
вазиятлардан қандай қилиб тўғри қарор қабул қилиш қа йўл тутиш
тўғрисидаги кўникмасини шакллантирмас эканмиз, бу ўқитувчида касбий
деформацияларга учраш эҳтимоллиги ортиб боради. Шунинг учун
ўқитувчиларда муаммоли инновацион вазиятларни сунъий ҳосил қилиб бу
вазиятлардан чиқиш усулларини ўқитувчиларда оптималлаштириш лозим.

Бунинг учун ўқитувчилар қуйидагиларни билиши ва ўзида акс

эттириши керак:


background image

24

«Zamonaviy dunyoda pedagogika va psixologiya»
nomli 7-son ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya

- ўзини-ўзи англаш, вазифалар ва муаммоларни ўзидан-ўзи

мураккаблаштириш мақсадларини белгилаш (рақобатдош ўқитувчининг
ўзини ўзи ривожлантириш шарти);

- қарор қабул қилишда ўқитувчининг масъулиятини акс эттирадиган

эркинлик ва оқилона хавфни етарли даражада идрок этиш;

- ўз имкониятларини иложи борича энг қулай вақтда амалга ошириш

учун жамлаш.

Педагогик фаолията юзага келадиган касбий деформацияларни

олдини олишга самарали омил сифатида йўналтирилган инновацион
фаолликни шакллантиришга қўйиладиган қуйидаги касбий педагогик
фаолиятнинг вазифаларини белгилашимиз лозим:

1.

Янги педагогик технологияларни фаолиятга тадбиқ этиш.

Диагностика, маслаҳат, тузатиш ва реабилитация ишларини,

шунингдек, рақамли таълим ресурсларини амалга оширишда замонавий
таълим технологияларидан, шу жумладан масофадан, ахборот маконидан
фойдаланиш.

Замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш: самарали,

табақалаштирилган таълим, компетенциал ёндашувни амалга ошириш.

Шахсий компютер, электрон почта ва браузерлар, мултимедиа

ускуналари билан ишлаш қобилияти.

2.

Коммуникатив маҳорат.

Ишонтириш усулларига эга бўлиш, ўз позициясини эгаллаш,

ўқувчилар, турли ёшдаги болалар, уларнинг ота-оналари, ишдаги
ҳамкасблар билан алоқа ўрнатиш.

Зиддиятли вазиятларнинг сабабларини аниқлаш, уларни олдини олиш

ва ҳал қилиш технологияларига эга бўлиш.

3.

Ҳуқуқий билимдонлик.

Ўзбекистон Республикаси таълим тизимини ривожлантиришнинг

устувор йўналишлари, таълим фаолиятини тартибга солувчи қонунлар ва
бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан хабардорлик.

Хулоса

Замонавий таълим тизимида бугунги кунда муқобил турдаги таълим

муассасаларининг пайдо бўлиши, янги дастурлар ва қўлланмалардан
фойдаланиш,

таълим

мазмунининг

ўзгариши,

янги

педагогик

технологиялардан фойдаланиш ва бошқа янгиликларда ифодаланган бир
қатор ўзгаришлар рўй бермоқда. Бу ўқитувчидан билимдонликнинг
кенглиги, фикрлашнинг мослашувчанлиги, фаоллик ваижодкорлик истаги,


background image

25

«Zamonaviy dunyoda pedagogika va psixologiya»
nomli 7-son ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya

таҳлил қилиш ва ўзини-ўзи кўриш қобилиятини, янгиликларга тайёрликни
талаб қилади.

Таълимнинг инновацион жараёнларида иштирок этувчи ўқитувчи

юқори даражада ривожланган индивидуал ахборотни қайта ишлаш
маданиятига (шу жумладан, замонавий компютер технологиялари
ёрдамида) эга бўлиши ва уни ўқувчиларнинг имкониятларига мослаштира
олиши, дидактик қобилиятга эга бўлиши керак. Бу имконият шахсий
ўсишни ҳам, психологик ва педагогик янги формацияларнинг
шаклланишини таъминлаш учун мўлжалланган, инновацион ўқув муҳити
омиллари билан ҳар хил ўзаро таъсирларда яратилади.

Шундай қилиб, таълимдаги инновацион фаоллик ўқитувчининг

касбий онги ва хулқ-атворининг янги турини белгилайди, уни касбий
фаолиятда юзага келадиган педагогик тўсиқлар, муаммоли вазиятлар,
касбий деформацияларни олдини олишида самарали омил сифатида
хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги

Қонуни. ЎРҚ-630-сон.

2.

Лекаца А.Н., Арутюнов Э.К., Мавриди К.Н. Инновационная

деятельность педагога// Международный журнал экспериментального
образования. – 2014. - № 10. – С. 161-162.

3.

Елагина В.С., Немудрая Е.Ю. Мотивация инновационной деятельности

будущего учителя// Концепт. – 2013. - № 1. – С. 1-5.

4.

Абдусамиев Д.А., Ўқитувчи фаолияти самарадорлигига таъсир

кўрсатувчи педагогик ҳодисалар (касбий деформация) Замонавий таълим
журнали, № 3 (100) 2021 53 бет.