БИЗНЕС МОДЕЛИДА МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯСИНИНГ АҲАМИЯТИ

Abstract

Ушбу мақолада маркетинг стратегияси тадбиркорлик тузилмаларининг бизнес моделида рақобатбардошликнинг муҳим омили сифатида тадқиқ этилиб, самарали стратегия танлаш ва уни амалга оширишнинг долзарб масалалари ҳақида сўз юритилган

Source type: Conferences
Years of coverage from 2022
inLibrary
Google Scholar

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Мамадалиева , М. (2024). БИЗНЕС МОДЕЛИДА МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯСИНИНГ АҲАМИЯТИ. Pedagogy and Psychology in the Modern World: Theoretical and Practical Research, 3(13(Special Issue), 167–171. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/zdpp/article/view/57987
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Ушбу мақолада маркетинг стратегияси тадбиркорлик тузилмаларининг бизнес моделида рақобатбардошликнинг муҳим омили сифатида тадқиқ этилиб, самарали стратегия танлаш ва уни амалга оширишнинг долзарб масалалари ҳақида сўз юритилган


background image

167

https://eyib.uz

1-sho‘ba.

O‘zbekiston iqtisodiyoti va boshqa sohalarida raqamlashtirish jarayonlari.


Кириш. Миллий иқтисодиётнинг инновацион ривожланиш манзарасида

тадбиркорлик секторининг исталган тармоғида маркетинг самарали стратегиясини
шакллантириш зарурияти долзарб фаолият соҳаси ҳисобланади.

Тадбиркорлик субъектларининг бизнес модели маркетинг стратегияларисиз

мукаммал ҳисобланмаслигини бозор иқтисодий муносабатлари тизими амалиёти
исботлаган ҳақиқатдир. Шу боис, бизнес моделининг маркетинг стратегияси
марказида доимий мижозлар учун курашларда, бозордаги нуфузини сақлаш ва
мустаҳкамлашларида рақобат курашининг такомиллашиб бориши асосий ўрин
тутади.

Рақобатда муваффақиятга эришиш учун тадбиркорлик субъектлари ўзлари

танлаган ва бозорда илгари сураётган товар ва хизматларни самарали сотиш
йўлларини топа олиши зарур. Бунга эса айнан самарали маркетинг стратегиясини
ишлаб чиқиш орқалигина эришиш мумкин бўлади.

Маркетинг стратегияси тадбиркорлик субъектининг бизнес моделини ва унда

белгиланган мақсадларни амалга оширишда ҳал қилувчи вазифани бажаришга
сафарбар этилган тизимдир.

Рақобатли бозор муҳитида товар ва хизматларни сотиб олиш ихтиёрини

билдирадиган имкониятли мижозлар учун рақобат кураши жуда кескин тус
олмоқда. Бу биринчи галда айрим мижозлар қатламининг харид қобилияти
пасайганлиги ва шунга мувофиқ ҳолда тадбиркорлар учун мақсадли сегментлар
ҳажмининг қисқариши билан узвий равишда боғлиқдир.

БИЗНЕС МОДЕЛИДА МАРКЕТИНГ

СТРАТЕГИЯСИНИНГ АҲАМИЯТИ

Мамадалиева М.

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти

“Тармоқлар иқтисодиёти” кафедраси ассистенти

A

nno

ta

ts

iy

a

Ушбу мақолада маркетинг стратегияси тадбиркорлик тузилмаларининг
бизнес моделида рақобатбардошликнинг муҳим омили сифатида тадқиқ
этилиб, самарали стратегия танлаш ва уни амалга оширишнинг долзарб
масалалари ҳақида сўз юритилган.

Kalit so‘zlar:

тадбиркорлик субъектлари, бизнес модели, рақобат, бозор
конъюнктураси,

маркетинг

стратегияси,

сегмент,

рақобатбардошлик.


background image

168

https://eyib.uz

1-sho‘ba.

O‘zbekiston iqtisodiyoti va boshqa sohalarida raqamlashtirish jarayonlari.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили. Бизнинг фикримизча, инсон

фаолиятининг кўплаб соҳаларида кенг қўлланиладиган “стратегия” тушунчасини
россиялик иқтисодчи-олим И.Маврина атрофлича ва кенгроқ таърифлаган:
“Стратегия – бу асосий мақсадга эришиш учун устувор муаммолар ва ресурсларни
белгилаб берувчи ҳаракатларнинг бош дастуридир. У асосий мақсадларни ва
уларга эришишнинг асосий йўлларини шундай шакллантириб берадики, бунда
фирма ҳаракатланишнинг ягона йўналишига эга бўлади”[4].

Яна бир таърифда маркетингни бошқаришга “...ташкилотнинг фойда олиш,

савдо ҳажми ўсиши, бозор улуши ортиши ва ҳ.к. каби маълум вазифаларига
эришиш учун мақсадли харидорлар билан фойдали айирбошловларни ўрнатиш,
мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлашга мўлжалланган тадбирларни ўтказиш
устидан назорат қилиш ва таҳлил қилиш, режалаштириш ва ҳаётга татбиқ этиш”
сифатида қаралади [2].

Замонавий иқтисодиёт назариясида ва бошқарув амалиётига оид қарашларда

“стратегия” тушунчасининг яна бир қатор қоидалари мавжуд бўлиб, умумий
нуқтаи назардан унинг талқинига хос ягона таъриф қабул қилинмаган, десак
ўринли бўлади.

Башарти, тадбиркорлик субъектининг ривожланишини унинг кучли ва заиф

томонларини аниқлаш, шунингдек, ташқи муҳит таҳдидлари ва имкониятларини
ҳисобга олиш орқали, яъни, замонавий бизнес амалиётида кенг қўлланилаётган
стратегик таҳлил усуллари ва методлари манзараси орқали ёндошиш зарур бўлса,
у ҳолда Д.Гергертнинг таърифи бир қадар жоиз ҳисоланади: “Стратегия – бу
ташкилотга ўзининг хўжалик фаолияти натижаларини яхшилаш имконини берувчи
ресурсларни жойлаштириш моделидир”[3]. Муаллиф фикрини давом эттириб,
“Хавф-хатарларни бартараф этадиган яхши стратегия – бу ўзининг кучли
томонларидан фойдаланиб ва кучсиз томонларини мустаҳкамлашга таяниб, бозор
имкониятларидан фойдаланадиган стратегиядир”, дея талқин қилади.

Бундан

ташқари,

И.Давлетов,

Т.Свечникова,

В.Черданцев,

С.Черниковаларнинг қарашларида “ташкилот стратегияси – бу бошқарувнинг
мажмуавий режаси бўлиб, у ташкилий мақсадларга эришиш учун
йўналтириладиган бизнесни ташкил этиш ва рақобатни олиб бориш методларининг
комбинациясига эга бўлади. Ўз навбатида стратегияни ишлаб чиқиш ва ва уни
амалга оширишнинг бошқарилиш жараёни стратегик менежмент деб юритилади”
[5].

Ушбу таърифлар бизнинг фикримизча, тадбиркорлик тузилмаларининг

бизнес моделидаги “стратегия” категориясининг мазмун-моҳиятини идрок этиш
имконини беради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу тушунчани қуйидаги таъриф билан

талқин қилишимиз мақсадга мувофиқ бўлади: стратегия – бу тадбиркорликнинг
бозор фаолиятидаги маълум бир йўналишларга урғу бериш, унинг фаолиятига
таъсир кўрсатувчи барча омилларни ҳисобга олиш билан узоқ муддатли
истиқболда рақобатли ривожланишининг аниқ шакллантириладиган ва мазкур
фирманинг бозордаги позицияларини яхшилашга йўналтириладиган мақсадли
дастуридир.


background image

169

https://eyib.uz

1-sho‘ba.

O‘zbekiston iqtisodiyoti va boshqa sohalarida raqamlashtirish jarayonlari.

Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш

ва уни амалга ошириш самарадорлигига доир иқтисодий таҳлил амалга оширилган.
Шунингдек, таҳлил натижалари ҳамда эришилган хулосалар самарали маркетинг
стратегиясини рақобатбардошликни ошириш омили сифатида баҳолашга хизмат
қилади.

Таҳлил ва натижалар. Маълумки, бизнес - билим ва илм каби ресурсларнинг

алоҳида шаклини иқтисодий қийматга айлантиради. Бизнеснинг мақсади –
истеъмолчини яратиш, яъни танлашга қодир ва тўлашга тайёр ташқи мустақил
субъектни яратишдан иборат.

Самарали маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш тадбиркорлик

субъектининг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган фаолияти билан
бевосита боғлиқ жараёндир. Маркетинг стратегиясининг кўплаб турлари мавжуд,
ҳар бир турининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўз ўрни ва вазифаси бор.
Улардан баъзиларини кўриб чиқамиз (1-жадвал).

1-жадвал

Маркетинг стратегиясининг турлари

№ Номланиши

Мазмуни

1.

Ташкилотнинг
ривожланиш
стратегияси

Ташкилотнинг ўрта муддатли истиқболдаги
фаолияти. Ўсиш режалаштирилиб, харидлар ёки
ички ривожланишнинг мақсадга мувофиқлиги
аниқланади.

2.

Ички
ривожланиш
стратегияси

Бозорга кириб боришни кўзда тутувчи, бозорларни
кенгайтириш ва товарларни ишлаб чиқишга
кўмаклашувчи стратегия

3.

Кириб бориш
стратегияси

Бозорга мавжуд бозорларни ҳисобга олган ҳолда
амалдаги савдо белгиларини намойиш этишга
қаратилган стратегия

4.

Бозорларни
кенгайтириш
стратегияси

Янги бозорларга товар ва хизматларни илгари
суришни кўзда тутади

5.

Товарларни
ишлаб чиқиш
стратегияси

Мавжуд бозорларда амалдаги товар ва
хизматларни кенгайтириш ҳамда янгилари пайдо
бўлишини илгари суради

6.

Ташқи харидлар
стратегияси

Ташқи харидлар эвазига ички ривожлантириш ва
ўсиш стратегияси асосида компаниянинг ўсиш
стратегияларини ўз ичига олади


Тадбиркорлик тузилмасининг бизнес моделида маркетинг стратегияси

умумий стратегияни, ривожлантиришни, унинг истиқболларини, фаолият
кўрсатишининг асосий таркибий қисмларидан бири ҳисобланади.

Белгиланган мақсадларга эришишга йўналтирилган стратегиялар асосига

мақсадли сегментни ёки бозор сегментлари ва алоҳида устунликларни танлаш
қўйилган. Ушбу икки элемент тадбиркорликни ёки савдо белгисини бозорга
муваффақиятли жойлаштириш стратегиясини ташкил этади.


background image

170

https://eyib.uz

1-sho‘ba.

O‘zbekiston iqtisodiyoti va boshqa sohalarida raqamlashtirish jarayonlari.

Самарали маркетинг стратегияси тадқиқотдан бошланади. Маркетологик

тадқиқотлар соҳасидаги ғарб экспертларининг баҳоларига кўра, сўнгги йилларда
маркетинг тадқиқотларининг бюджети 3-4 баробарга ошган. Бу - объектив талаб,
чунки рақамли трансформация жараёнларида аниқ ва тезкор ахборотларга эга
бўлмасдан мавжуд билимларни иқтисодий қийматларга айлантириш амри
маҳолдир.

Маркетинг стратегиясида “Ким сотиб олаяпти?”, “Бундай товарни қаерда ва

қандай ҳарид қилишаяпти?”, “Бу товарни нима учун сотиб олишаяпти?” деган
саволларга аниқ жавоблар берилиши шарт.

Қолаверса, сўнгги йилларда рақамли иқтисодиёт тез суръатларда

ривожланиб бориши билан трансакцион харажатларни пасайтириш ва деярли ҳар
бир истеъмолчи билан мулоқотга киришиш имконияти туғилиб такомиллашиб
бормоқдаки, бу, бир томондан, бозорнинг эҳтиёжлари ҳақида чекланмаган
маълумотлар олишга имкон берса, иккинчи томондан, воситачилар сонини
мижозларга хизмат кўрсатиш сифатига зарарсиз камайтириш ва сотув
ҳаражатларини кескин оширмасликка эришишга хизмат қилмоқда.

Хулоса. Маркетинг стратегиясининг ўзи бизнес моделда қабул қилинган

қоидаларга ва умуман тадбиркорлик тузилмасининг копроратив стратегиясига
асосланади.

Маркетинг стратегияси самарадорлиги кўп жиҳатдан бизнес моделдаги

маркетинг тизими қандай йўлга қўйилганига, у қандай вазифаларни ва қай
даражада бажаришига, муаммоларни қандай усул ва шаклларда ҳал қилишига
бевосита боғлиқдир.

Бундан ташқари, стратегияда рақобатчиларни тадқиқ қилиш ва уларга

муносиб бизнес моделни амалга ошириш учун рақобатбардошли кадрларни танлаб
олиш масаласи ҳам зарур фаолият ҳисобланади. Бежизга маркетинг ҳақида гап
кетганда унга ярим санъат, ярим реаллик деб, таъриф берилмаганига амин бўламиз.


Фойдаланилган адабиётлар

1.Бегленов Н.Д. Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан

фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари. Монография «Innovatsiya-
Ziyo» нашриёти. Тошкент-2022 й.

2.Гайденко, Т.А. Маркетинговое управление. Полный курс МВА. Принципы

управленческих решений и Российская практика / Т.А.Гайденко. - 2-е изд.,
перераб. и доп. – М.: Эксмо, 2006. – 496 с.

3.Гергерт Д.В. Стратегический менеджмент: учеб.-метод. пособие /Д.В.

Гергерт. - Пермь: Гос. ун-т “Высшая школа экономики”. Пермский филиал, 2008.-
С. 162

4.Маврина И.Н. Стратегический менеджмент: учеб.пособие / И.Н.Маврина. -

Екатеринбург: УрФУ, 2014. - С. 132.

5.Давлетов И.И. Стратегический менеджмент: учеб.пособие /И.И. Давлетов,

Т.М. Свечникова, В.П.Черданцев,С.А. Черникова. - М-во с.-х. РФ,
ФГБОУ ВО Пермская ГСХА. - Пермь: Изд-во ФГБОУ ВО Пермская ГСХА. 2015. -
С. 96


background image

171

https://eyib.uz

1-sho‘ba.

O‘zbekiston iqtisodiyoti va boshqa sohalarida raqamlashtirish jarayonlari.

6. http://bizplan.uz/theory/marketing/834/
7. https://humoscience.com/index.php/itse/article/download/994/1796/939
8.https://cyberleninka.ru/article/n/hizmatlar-so-asida-marketing-strategiyasini-

shakllantirishning-metodologik-zhi-atlari

References

Бегленов Н.Д. Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан

фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари. Монография «Innovatsiya

Ziyo» нашриёти. Тошкент-2022 й.

Гайденко, Т.А. Маркетинговое управление. Полный курс МВА. Принципы

управленческих решений и Российская практика / Т.А.Гайденко. - 2-е изд.,

перераб. и доп. – М.: Эксмо, 2006. – 496 с.

Гергерт Д.В. Стратегический менеджмент: учеб.-метод. пособие /Д.В.

Гергерт. - Пермь: Гос. ун-т “Высшая школа экономики”. Пермский филиал, 2008.-

С. 162

Маврина И.Н. Стратегический менеджмент: учеб.пособие / И.Н.Маврина. -

Екатеринбург: УрФУ, 2014. - С. 132.

Давлетов И.И. Стратегический менеджмент: учеб.пособие /И.И. Давлетов,

Т.М. Свечникова, В.П.Черданцев,С.А. Черникова. - М-во

с.-х. РФ,

ФГБОУ ВО Пермская ГСХА. - Пермь: Изд-во ФГБОУ ВО Пермская ГСХА. 2015. -

С. 96 6. http://bizplan.uz/theory/marketing/834/

https://humoscience.com/index.php/itse/article/download/994/1796/939

https://cyberleninka.ru/article/n/hizmatlar-so-asida-marketing-strategiyasini

shakllantirishning-metodologik-zhi-atlari