Авторы

  • А Юсупов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdpp.57618

Ключевые слова:

экспорт стратегияси маҳсулотларни экспортга тайёрлаш экспорт шартномаси экспорт маҳсулотларини сертификатлаш юкларни суғурталаш МДҲ ва Европа Иттифоқи мамлакатларига маҳсулотларни экспорт қилиш қишлоқ хўжалиги экспортини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

Аннотация

Ушбу мақолада экспорт стратегиясини ишлаб чиқиш ва маҳсулотларни экспортга тайёрлаш, экспортни амалга ошириш тартиби ва босқичлари ҳамда экспорт фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими илмий-амалий жиҳатдан очиб берилган. Жумладан жаҳон аграр-озиқовқат бозорларига маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятлари ўрганилган, бу жараённинг миллий товар ишлаб чиқарувчилар учун ижобий ва салбий жиҳатлари ўрганилган. Ушбу мақолада, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини давлат томонидан қўллабқувватлаш масалалари ўз ифодасини таҳлил этилган

background image

31

https://eyib.uz

2-sho‘ba.

Biznesni qo’llab-quvvatlash jarayonlarida boshqaruv va marketing

usullaridan samarali foydalanish

Маълумки, қишлоқ хўжалиги агросаноат мажмуасининг таркибий қисми

ҳисобланади ва қайта ишлаш саноати тармоқларини хомашёга бўлган талабини
қондиради. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини юқори технологиялар асосида
қайта ишлаш эса, мамлакатимиз экспорт салоҳиятининг ортишга ва валюта
маблағларини ишлаб топишга имкон яратади, албатта.

Бунинг учун биринчи галда, жаҳон бозорида тенг рақобатлаша оладиган

ҳамда иқтисодиётни янада модернизация ва диверсификация қилишнинг
локомотивига айланиши мумкин бўлган тармоқ корхоналарни жадал ривожлан-
тириш ва қўллаб-қувватлаш талаб этилади.

Ўзбекистон агросаноат мажмуаси улкан экспорт салоҳиятига эга бўлиб,

жаҳон бозорида ҳақиқий брендга эга бўлган рақобатбардош мева ва
сабзавотларни етиштиришга имкон яратади.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда амалга оширилган улкан ислоҳотлар

қишлоқ хўжалигини тубдан диверсификация қилиш ва тайёр озиқ-овқат
маҳсулотларини экспорт қилишни йўлга қўйишга қаратилди.

ЖАҲОН АГРАР ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ

БОЗОРЛАРИГА ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВ

АФЗАЛЛИКЛАРИ

А.С. Юсупов

ТДИУ “Жаҳон иқтисодиёти ва ХИМ” кафедраси

профессори

A

nn

o

ta

ts

iy

a

Ушбу мақолада экспорт стратегиясини ишлаб чиқиш ва маҳсулотларни
экспортга тайёрлаш, экспортни амалга ошириш тартиби ва босқичлари
ҳамда экспорт фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими
илмий-амалий жиҳатдан очиб берилган. Жумладан жаҳон аграр-озиқ-
овқат бозорларига маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятлари
ўрганилган, бу жараённинг миллий товар ишлаб чиқарувчилар учун
ижобий ва салбий жиҳатлари ўрганилган. Ушбу мақолада, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари экспортини давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш масалалари ўз ифодасини таҳлил этилган.

Kalit so‘zlar:

экспорт стратегияси, маҳсулотларни экспортга тайёрлаш,
экспорт шартномаси, экспорт маҳсулотларини сертификатлаш,
юкларни

суғурталаш,

МДҲ

ва

Европа

Иттифоқи

мамлакатларига маҳсулотларни экспорт қилиш, қишлоқ
хўжалиги экспортини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.


background image

32

https://eyib.uz

2-sho‘ba.

Biznesni qo’llab-quvvatlash jarayonlarida boshqaruv va marketing

usullaridan samarali foydalanish

Халқаро интеграциялашув жараёнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

экспорт қилиш ва жаҳон бозорларига кириб бориш маҳаллий ишлаб
чиқарувчилардан аниқ билим ва кўникмаларни ҳамда ишончли ахборот
каналларига эга бўлишни талаб этади.

Фикримизча, Ўзбекистон агросаноат мажмуасининг жаҳон савдо тизими ва

аграр бозорларига интеграциялашувининг назарий ҳамда ташкилий-иқтисодий
асосларини такомиллаштириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири
ҳисобланади. Турли усуллар ва механизмларни қамраб олган, агросаноат
мажмуасининг рақобатбардошлиги ҳамда жаҳон аграр ва озиқ-овқат бозорларига
интеграциялашув тизимини такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этади.

Маълумки, товарлар экспорти одатда моддий-буюмлашган шаклдаги

маҳсулотларни жаҳон бозорларида сотишни ифодаласа, ишлар (хизматлар)
экспорти хорижий мижозларга моддий-буюмлашган шаклга эга бўлмаган, аммо
тегишли шартнома асосида маълум ҳақ эвазига амалга ошириладиган ишлар ва
хизматларни кўрсатишни назарда тутади.

Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуаси таркибига кирувчи қишлоқ

хўжалиги ва қайта ишлаш саноати корхоналари томонидан 180 дан ортиқ турдаги
ҳўл, қуруқ ва қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари дунёнинг қарийб 80 дан
ортиқ мамлакатларига экспорт қилинади.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, озиқ-овқат маҳсулотларини ташқи

бозорларга экспорт қилишнинг мамлакат ва миллий товар ишлаб чиқарувчилар
учун қуйидаги афзаллик томонлари мавжуд:

- маҳсулотларнинг ички истеъмолдан ортган қисмини жаҳон бозорларида

сотиш мамлакат учун валюта маблағлари ишлаб топиш, валюта резервларини
ошириш ҳамда тўлов балансини мустаҳкамлашга имкон яратади;

- товар ишлаб чиқарувчилар учун ўз маҳсулотларини экспорт қилиш

валюта ишлаб топиш, сотишдан пул тушумлари ва фойдани кўпайиштириш учун
қўшимча имкониятлар очади;

- жаҳон бозорлари, айниқса Европа Иттифоқи каби ривожланган

мамлакатлар бозорларида озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол, сифат ва
экологик хавфсизлик жиҳатларига қўйиладиган техникавий, фармакология,
санитария, ветеринария, фитосанитария ва экология стандартлари ҳамда
талаблари жуда юқори бўлиб, бу ҳолат миллий товар ишлаб чиқарувчиларни ўз
маҳсулотларининг истеъмол хусусиятлари, сифати ва экологик хавфсизлигини
мунтазам ошириб боришга мажбур қилади;

- ички бозор тўйинган шароитда ортиқча маҳсулотларни экспортга чиқариш

жаҳон бозорларининг бир қисмини эгаллаш орқали сотувлар ҳажмини ва
даромадларни оширишга, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш эвазига
таъминланадиган “кўлам самараси” маҳсулотлар таннархини пасайтиришга,
сотилмай туриб қоладиган маҳсулотларни йўқотишдан келадиган зарарлардан
сақлашга имкон беради;

- жаҳоннинг турли минтақаларидаги бозорларда фаолият кўрсатиш

иқлимдаги хилма-хиллик ва мавсумийликка боғлиқ ҳолда маҳсулот турлари
ҳамда ишлаб чиқаришни доимо диверсификация қилишга йўл очади;


background image

33

https://eyib.uz

2-sho‘ba.

Biznesni qo’llab-quvvatlash jarayonlarida boshqaruv va marketing

usullaridan samarali foydalanish

- ички бозорда йилнинг маълум мавсумида ўз маҳсулотини сотиши мумкин

бўлган товар ишлаб чиқарувчилар иқлимдаги хилма-хиллик эвазига жаҳон
бозорларида йил давомида маҳсулот сотишга эришишлари мумкин;

-

давлатлараро ва фирмалараро товар айланмаси ҳамда кооперацион-ишлаб

чиқариш алоқалари кенгаяди;

-

халқаро савдо ишлаб чиқариш ресурсларини оптимал тақсимлашга йўл

очиб, ишлаб чиқариш кўламини кенгайтиради ва ишлаб чиқариш
самарадорлигини юксалтиради;

-

миллий товар ишлаб чиқарувчилар учун жаҳоннинг капитал, товар,

хомашё-ресурс, молиявий, меҳнат, илмий ва ахборот бозорларига кенг йўл
очилади;

-

жаҳон бозорларида кучли рақобат муҳитининг мавжудлиги товарлар

ассортименти ва сифатининг яхшиланишига, қўшимча сервис хизматларининг
ривожланишига олиб келади;

-

халқаро савдо ва иқтисодий алоқаларнинг кенгайиши ўз навбатида

инфратузилмалар ҳамда коммуникация тармоқларининг ривожланишига олиб
келади;

-

миллий бозор сиғими кичик бўлган мамлакатлар учун янги бозорларга

чиқиш имконияти пайдо бўлади;

-

миллий ва хорижий товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўзаро тажриба

алмашишга, янги билим ва кўникмаларни эгаллашга ҳамда илғор технологиялар
ва инновацион ғоялардан биргаликда фойдаланишга йўл очади.

Юқорида келтирилганлардан кўриниб турибдики, миллий товар ишлаб

чиқарувчилар учун жаҳон бозорларига чиқиш ва ўз маҳсулотларини экспорт
қилишнинг ҳам давлат, ҳам фирмалар учун манфаатли томонлари жуда кўп.

Фикримизча, озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишда жаҳон озиқ-

овқат бозорларининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиш мақсадга
мувофиқдир.

Илмий адабиётларда озиқ-овқат бозорини маҳсулотларнинг тури ва рақобат

муҳитидан келиб чиқиб қуйидаги тўртта турга ажратилади

1

:

Биринчи

турга

қайта

ишланмасдан

тўғридан-тўғри

бозорга

чиқариладиган ҳўл мева-сабзавотлар, гўшт-сут каби маҳсулотлар бозорлари
киради. Бундай бозорларга кириб бориш имкониятлари кенг, нарх талаб ва
таклиф нисбатлари асосида ўрнатилади ҳамда ўз характерига кўра соф
рақобатлашган бозорга энг яқин келади.

Иккинчи турга

– қайта ишлаш корхоналари учун хомашё сифатида бозорга

чиқариладиган маҳсулотлар бозорлари киради. Бунга озиқ-овқат саноати
корхоналарида қайта ишлаш учун етиштириладиган дон маҳсулотлари, мева-
сабзавотлар, гўшт-сут ва бошқа маҳсулотларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Бундай бозорларда маҳсулотлар стандарт характерга эга бўлиб, йирик
партияларда улгуржи нархларда сотилади.

1

Е.Н.Киселева, О.В.Власова, Е.Б.Коннова. Рынок продовольственных товаров. Учебное пособие.

http://www.plam.ru/ucebnik/rynok_prodovolstvennyh_tovarov/p2.php.


background image

34

https://eyib.uz

2-sho‘ba.

Biznesni qo’llab-quvvatlash jarayonlarida boshqaruv va marketing

usullaridan samarali foydalanish

Учинчи турга

– бирламчи ва иккиламчи қайта ишланган озиқ-овқат

маҳсулотлари бозорлари киради. Бундай бозорларда маҳсулотлар турлари жуда
кўп ва хилма-хил, юқори даражада табақалаштирилган. Ҳар бир маҳсулотнинг
турли маркалари ва навлари ҳамда сифат кўрсаткичлари учрайди. Бу бозорларда
сотувчилар сони кам бўлиб, рақобат нуқтаи-назаридан олигополистик бозорлар
сирасига киради. Бозорга кириш имкониятлари ҳам тўсиқлар туфайли чекланган
бўлади.

Тўртинчи турга

– озиқ-овқат сервиси, яъни умумий овқатланишга тегишли

кичкина буфет ёки фаст-фуддан тортиб, йирик ресторанларгача бўлган
корхоналар киради. Бу бозор ўзига хос ва турли таркибга эга. Бунда хизмат
кўрсатиш турлари, даражаси ва нарх бўйича бир-биридан фарқ қилувчи, соф
рақобатлашган бозордан олигополия элементларига бўлган турли субъектлар
фаолият олиб боради.

Озиқ-овқат маҳсулотлари бозори ўз даражасига кўра бир неча даражага эга

бўлиб, маҳаллий деҳқон бозорларидан тортиб, ҳудудий, миллий ёки жаҳон
даражасигача фарқ қилиши мумкин.

Ривожланган мамлакатларда озиқ-овқат бозорини юқори даражада товар

таркибига эга бўлган кўп сонли фирмалар ташкил этади. Бунда бозорда юқори
мавқега эга фирмалар гуруҳи яққол кўзга ташланади. Бу бозорларда нарх орқали
рақобатлашиш билан бирга нархдан ташқари рақобатлашиш, яъни реклама,
товарлар таркибини дифференциациялаш, сифат ва сервис кўрсатиш муҳим ўрин
тутади.

Ҳар бир мамлакат ёки экспортчи фирма жаҳон озиқ-овқат бозорларида

ўзининг рақобат устунлигидан унумли фойдаланишга интилади. Рақобат
устунлиги мамлакат ёки фирманинг табиий, ташкилий-иқтисодий, техник-
технологик ва бошқа шарт-шароитлари таъсирида унинг маҳсулотларини жаҳон
озиқ-овқат бозорларидаги бошқа рақобатчилар маҳсулотларидан устун мавқеини
белгилаб беради[7-8]. Бу эса, ўз навбатида кучли рақобат шароитида ютиб чиқиш
ва муваффақиятга эришиш имкониятини таъминлайди.

Ўзбекистон агросаноат мажмуасида ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат

маҳсулотларини жаҳон бозорларига экспорт қилиш имкониятлари қуйидаги
омиллар таъсирида шаклланади:

-

Ўзбекистон табиий-иқлим шароитиларининг жаҳон бозорларида

рақобатбардош бўлган пахта, мева-сабзавотлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари етиштириш учун қулайлиги;

- мамлакатимизда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги ва бошқа озиқ-овқат

маҳсулотларининг ички истеъмолдан ортиқчалиги ва уларни жаҳон бозорларига
экспорт қилиш имкониятлари мавжудлиги;

- мамлакатимизда иссиқ кунларнинг эрта баҳордан токи декабр ойигача

давом этиши республикамиз товар ишлаб чиқарувчиларини озиқ-овқат
маҳсулотларини жаҳон бозорларига йил давомида узлуксиз етказиб берадиган
ишончли ҳамкорга айлантириш имкониятини бериши;

- республикамизнинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида қўшимча мевазор ва

узумзор боғлар барпо этиш учун етарли ер майдонлари мавжудлиги;


background image

35

https://eyib.uz

2-sho‘ba.

Biznesni qo’llab-quvvatlash jarayonlarida boshqaruv va marketing

usullaridan samarali foydalanish

- Ўзбекистон мева-сабзавотлари ва уларни қайта ишлаш асосида олинадиган

озиқ-овқат маҳсулотлари хуш таъми, витаминлар ҳамда микроэлементларга
бойлиги, шифобахш хусусиятлари ва чиройли кўриниши билан жаҳон
бозорларида рақобатбардошлиги;

- республикамиз аҳолисининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш

борасида асрлар давомида тўплаган бой билими, тажрибаси, малака ва
кўникмалари мавжудлиги;

- МДҲ (айниқса Россия) ва бошқа мамлакатларнинг бозорларида ўзбек

мева-сабзавотларига талабнинг юқорилиги ва ушбу бозорлар сиғимининг
катталиги;

- республикамизда ҳўл ва қуритилган мева-сабзавотлар етиштириш, уларни

қайта ишлаш бўйича ҳали фойдаланилмаган имкониятларнинг мавжудлиги;

- мамлакатимизда мева-сабзавотларни етиштириш, саноат усулида қайта

ишлаш ва экспорт қилишга ҳукумат даражасида берилаётган катта эътибор ва
имтиёзларнинг мавжудлиги ва бошқалар.

Қулай табиий-иқлим шароитлари, улкан ресурс салоҳияти ҳамда асрлар

давомида шаклланган малака ва кўникмалар, истиқболда, мамлакатимиз
агросаноат мажмуасининг жаҳон озиқ-овқат бозорларидаги рақобатбардошлигини
ошириш учун кенг имкониятларни очиши муқаррар, албатта.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1. Салимов Б.Т., Юсупов М.С., Юсупов А.С. Қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини экспорт қилиш. Ўқув-амалий қўлланма. ˗ Т.: “Фан ва
технология”, 2015. - 240 б.

2. Б.Т.Салимов, М.С.Юсупов, А.С.Юсупов. Жаҳон аграр ва озиқ-овқат

бозорларига

интеграциялашув

шароитида

мева-сабзавот

маҳсулотлари

рақобатбардошлигини ошириш. Монография. –Т.: Иқтисодиёт, 2014. -73-80

3. Р.Гулямов, А.Салимов, Ш.Шукуров и др. Потенциал и перспектива

развития плодоовощеводства и виноградарства в Узбекистане. -Т.: Ўзбекистон,
2014. – 24 с.

4. Е.Н.Киселева, О.В.Власова, Е.Б.Коннова. Рынок продовольственных

товаров. Учебное пособие.//

http://www.plam.ru/ucebnik/rynok_

5. Д.Дэниэлс, Л.Х.Радеба. Международный бизнес: внешняя среда и

деловые операции. Пер. с англ., 6-изд. – М.: Дело ЛТД, 1994. -453 с.

6. М.Исамиддинов. Маҳсулотларни совуқхонада сақлаш. Қўлланма

/БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи
иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги. –Т.: Бақтрия пресс,
2013.//

9.

www.undp.uz/ru/download/index.

, -14-33 б.

10.

www.faostat3.fao.org/download/T/TP/E

.

11.

www.customs.uz

12.

www.foodnewsweek.ru/world/uzbekistan-gotov-uvelichit-eksport-produktov-

v-rf.html

13.

www.oziq-ovqat.uz/all_modules/korhona

14.

www.anons.uz/article/economics/16329/

Библиографические ссылки

Салимов Б.Т., Юсупов М.С., Юсупов А.С. Қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини экспорт қилиш. Ўқув-амалий қўлланма. ˗ Т.: “Фан ва

технология”, 2015. - 240 б.

Б.Т.Салимов, М.С.Юсупов, А.С.Юсупов. Жаҳон аграр ва озиқ-овқат

бозорларига

интеграциялашув

шароитида

мева-сабзавот

маҳсулотлари

рақобатбардошлигини ошириш. Монография. –Т.: Иқтисодиёт, 2014. -73-80

Р.Гулямов, А.Салимов, Ш.Шукуров и др. Потенциал и перспектива

развития плодоовощеводства и виноградарства в Узбекистане. -Т.: Ўзбекистон,

– 24 с.

Е.Н.Киселева, О.В.Власова, Е.Б.Коннова. Рынок продовольственных

товаров. Учебное пособие.//http://www.plam.ru/ucebnik/rynok_

Д.Дэниэлс, Л.Х.Радеба. Международный бизнес: внешняя среда и

деловые операции. Пер. с англ., 6-изд. – М.: Дело ЛТД, 1994. -453 с.

М.Исамиддинов. Маҳсулотларни совуқхонада сақлаш. Қўлланма

/БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи

иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги. –Т.: Бақтрия пресс,

//

www.undp.uz/ru/download/index., -14-33 б.

www.faostat3.fao.org/download/T/TP/E.

www.customs.uz

www.foodnewsweek.ru/world/uzbekistan-gotov-uvelichit-eksport-produktov

v-rf.html

www.oziq-ovqat.uz/all_modules/korhona

www.anons.uz/article/economics/16329/