Авторы

  • Шукрулло Жўраев
    Ўзбекистон халқаро ислом академияси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdpp.57934

Ключевые слова:

наука об этике нравственное воспитание благородное поведение религиозные ценности

Аннотация

В статье подробно рассматривается роль и значение религиозных ценностей в воспитании гармонично развитого поколения, роль родителей в воспитании детей, факторы, влияющие на становление детей как совершенных личностей, а также важность благородного поведения и морали в воспитании молодежи. Кроме того, приводятся аспекты, на которые следует обратить внимание при воспитании детей в условияхсовременного процесса глобализации, в частности, вопросы формирования у молодежи традиций религиозной терпимости. В этом контексте приведены примеры поучительных рассказов из Корана

background image

326

«UCHINCHI RENESSANS: TIBBIY VA FARMATSEVTIK TA’LIM

ISLOHOTLARI JARAYONIDA GUMANITAR FANLARNING VAZIFASI VA

ISTIQBOLLARI» MAVZUSIDA RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI

www.in-academy.uz

БАРКАМОЛ АВЛОД ТАЪЛИМ-ТАРБИЯСИДА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ

АҲАМИЯТИ

Жўраев Шукрулло Рахимович

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори,

Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти

jurayev1982@mail.ru,+998998033141

https://doi.org/10.5281/zenodo.14473242

Аннотация:

Мақолада диний қадриятларнинг баркамол авлод тарбиясидаги ўрни

ва аҳамияти, фарзанд тарбиясида ота-онанинг роли, фарзандларни комил инсон бўлиб
улғайишига таъсир этувчи омиллар, ёшлар тарбиясида гўзал хулқ ва ахлоқнинг
аҳамияти ҳақида атрофлича тўталиб ўтилган. Шунингдек, бугунги глобаллашув
жараёнида бола тарбиялашда эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатлар, хусусан,
ёшларда диний бағрикенглик анъаналарини шакллантириш масалалари ҳақида
маълумот берилган. Бу борада Қуръони каримда келтирилган ибратли ривоятлардан
намуналар келтирилган.

Калит сўзлар:

адаб илми, ахлоқ тарбияси, гўзал хулқ, диний қадрият.

Аннотация:

В статье подробно рассматривается роль и значение религиозных

ценностей в воспитании гармонично развитого поколения, роль родителей в
воспитании детей, факторы, влияющие на становление детей как совершенных
личностей, а также важность благородного поведения и морали в воспитании
молодежи. Кроме того, приводятся аспекты, на которые следует обратить внимание
при воспитании детей в условиях современного процесса глобализации, в частности,
вопросы формирования у молодежи традиций религиозной терпимости. В этом
контексте приведены примеры поучительных рассказов из Корана.

Ключевые слова:

наука об этике, нравственное воспитание, благородное

поведение, религиозные ценности.

Annotation:

The article comprehensively examines the role and significance of religious

values in nurturing a well-rounded generation, the role of parents in child upbringing, the
factors influencing children's development into virtuous individuals, and the importance of
noble character and morality in youth education. Additionally, it highlights aspects to consider
in raising children amid the current globalization process, particularly the issues of fostering
traditions of religious tolerance among youth. Examples of instructive narratives from the
Quran are also provided.

Keywords:

ethics science, moral education, noble character, religious values.


Истиқлол йилларида барча соҳада бўлгани каби ёшлар ва уларнинг таълим-

тарбиясида ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Бу ислоҳотлар энг аввало,
аждодларимиздан қолган бой маънавий меросни, бунёдкорлик ғоялари ва эзгу
таълимотларни ёшлар онгига сингдириш ва шу билан бирга уларни имон-эътиқодли,
Ватанга садоқат, олижаноблик руҳида тарбиялашда ўз аксини топмоқда. Ёш авлоднинг
аждодларимиз каби дунё тамаддуни ривожига хизмат қила оладиган бўлиб камол
топишини таъминлаш бугунги кунимизнинг долзарб вазифаларидандир.

Юртимизда азал-азалдан одоб-ахлоқ ва таълим-тарбияга катта эътибор берилган.

Олимлар адаб илмини қадимдан чуқур ўрганиб, ривожлантириб келганлар. Миллий
маънавиятимизнинг таркибий қисми бўлган диний қадриятларимизда болалар


background image

327

«UCHINCHI RENESSANS: TIBBIY VA FARMATSEVTIK TA’LIM

ISLOHOTLARI JARAYONIDA GUMANITAR FANLARNING VAZIFASI VA

ISTIQBOLLARI» MAVZUSIDA RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI

www.in-academy.uz

тарбиясига, уларнинг баркамол авлод бўлиб камол топишига муҳим вазифа сифатида
қаралган. Ислом дини таълимотидаги кўрсатмаларда боланинг фақатгина жисмонан
соғлом бўлишига эмас, балки унинг маънавий камолотига ҳам алоҳида эътибор
қаратилган. Бундай тарғиб, айниқса, Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда
жуда содда ва таъсирли шаклда баён этилган

1

.

Исломда боланинг тарбиясига ҳаёт-мамот масаласи сифатида қаралгани боис

диний таълимотларда тарбия жараёнини фарзанд туғилишидан олдинроқ бошлашга
тарғиб қилинади. Чунки гўзал табиатли ва хушхулқ ота-онадан хушфеъл фарзандлар
дунёга келади.

Шу сабабдан ҳам ҳадиси шарифларда турмуш қурмоқчи бўлган шахсларга

бўлажак турмуш ўртоғининг чиройи, бойлиги, наслу насаби каби мезонлардан кўра,
унинг маънавий дунёси, дину диёнати, илму маърифати каби жиҳатларга эътибор
бериш афзал экани уқтирилади. Бунинг боиси, боланинг хулқ-атвори, дунёқараши
шаклланишида ота-она ахлоқий олами ва тафаккур доирасининг ўрни ва аҳамияти
беқиёсдир. Мана шу жиҳатларга ишора қилган Пайғамбар (алайҳиссалом):

«Келиб

чиқиши ғурбатли эканлиги билан машҳур бўлган чиройли аёллардан сақланинг»

,

мазмунидаги ҳадисларида чиройда тенгсиз бўлган, аммо хулқи бузуқ аёлдан кўра,
маънавияти гўзалини ихтиёр этиш зарурлигини марҳамат қилганлар

2

. Яна бир ҳадисда

эса, инсонларнинг яхшиси гўзал хулқли ва чиройли муомалали кишилар экани
таъкидланади. Жумладан, ҳадисда «

Албатта, сизларнинг энг яхшиларингиз хулқи

яхшиларингиздир»

(Имом Бухорий ва Муслим ривояти)

, дейилиб гўзал ахлоқ

улуғланган

3

.

Фарзанд болалик чоғида қалби ўта юмшоқ ва таъсирга берилувчан бўлади. Шу

боис диний таълимотларда болаларни меҳр билан эркалаш, фарзанднинг болалик
даврини хурсанд ўтказишга алоҳида эътибор қаратилади. Айниқса, қиз боланинг
кўнгли нозик бўлишини ҳисобга олиб, уларга алоҳида меҳр кўрсатишга чақирилади.
Жумладан, ҳадиси шарифда: «

Бирон киши бозорга бориб, ўйинчоқ сотиб олиб

фарзандларига келтирса, бу муҳтож кишиларга садақа қилган билан баробар ва совға
улашишни қизлардан бошлаши лозим

», дейилади

4

.

Диний манбаларда болани баркамол инсон этиб тарбиялаш, уларга чиройли одоб-

ахлоқ бериб, мусулмончиликни ўргатиш нафл ибодатдан кўра афзал ва савобли
амаллардан экани таъкидланади. Чунки фарзандларини солиҳ инсон қилиб
тарбиялаган киши бу дунё ва охиратда роҳат топади. Яхши фарзанднинг садақаи
жорияси, савобли ишлари ота-онасининг қабрини нурли, руҳларини шод ва масрур
қилади.

Инсондаги гўзал одоб нафақат дунё ҳаётида, балки охират неъматларига ҳам

етказувчи асосий воситалардан биридир. Қуръони каримда ҳам, Расулуллоҳ
(алайҳиссалом) ҳадисларида ҳам ёшларнинг одоб-ахлоқ масаласига алоҳида эътибор
берилган. Шу сабабли фарзанд тарбияси ҳамма даврларда инсониятнинг муҳим

1

Исломда

соғлом

бола

тарбияси

/

Масъул

муҳаррир

:

И

.

Усмонов

.

Тошкент

:

Мовароуннаҳр

, 2014.

Б

.7

2

Исломда

соғлом

бола

тарбияси

/

Масъул

муҳаррир

:

И

.

Усмонов

.

Тошкент

:

Мовароуннаҳр

, 2014.

Б

.8

3

Саййид

Аҳмад

Ҳошимий

.

Сараланган

Набавий

ҳадислар

ва

Муҳаммадия

ҳикматлари

.

Тошкент

: (

нашриёти

кўрсатилмаган

), 2016.

Б

.163

4

Исломда

соғлом

бола

тарбияси

/

Масъул

муҳаррир

:

И

.

Усмонов

.

Тошкент

:

Мовароуннаҳр

, 2014.

Б

.65


background image

328

«UCHINCHI RENESSANS: TIBBIY VA FARMATSEVTIK TA’LIM

ISLOHOTLARI JARAYONIDA GUMANITAR FANLARNING VAZIFASI VA

ISTIQBOLLARI» MAVZUSIDA RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI

www.in-academy.uz

вазифаларидан бўлиб келган. Айниқса, ёшларни миллий ва диний қадриятларга
ҳурматсизлик руҳида улғайишига сабаб бўлувчи «оммавий маданият» каби иллатлар
кенг тарқалаётган бугунги кунда одоб-ахлоқ масаласининг долзарблиги янада ортиб
бормоқда.

Шунингдек, турфа маданиятлар тарқалаётган ва кўпконфессиялик жамиятлар

шаклланган бугунги кунда ҳар бир фарзандни бағрикенг қилиб тарбиялаш, уларни
ўзгалардан ортда қолиб кетмаслиги учун замонавий илм-фан ютуқларидан баҳраманд
қилишнинг қадри юксалиб бормоқда. Бу ҳақда Муҳаммад (алайҳиссалом):

«Фарзандларингизга таълим беринг, чунки улар сизники бўлмаган вақт учун
туғилганлар»

, деб ҳар бир ота-онани боланинг ўз замонаси илм-фани, таълимига

бефарқ қарамасликка чақирганлар

5

. Шунингдек, яна бир ҳадисда

: «Биронтангиз ўз

фарзандига тарбия (чиройли одоб)дан кўра яхши хайр-эҳсон беролмайди»

, дейилади. Шу

билан бирга, таълим жараёнида боланинг ўзга миллат ва динларга нисбатан бағрикенг
бўлишига сабаб бўлувчи қадриятларни ҳам бериб бориш талаб этилади

6

.

Ҳозирги глобаллашув асрида фарзанд тарбиясидаги муҳим бир нуқта – бу

жамиятлардаги мультиконфессионаллик шароитида ўзга динларга нисбатан ҳурмат-
эҳтиром ҳиссини гўдакликданоқ сингдириб боришдир. Болани турли динлар ва
маданиятларга нисбатан бағрикенглик тушунчаси билан вояга етказиш унда
келажакда бошқа маданиятларга рўбарў келса, ўз қобиғига ўралиб қолмасдан, улар
билан ҳурмат асосида муносабатда бўлишига замин яратади, ноўрин таассубга ўрин
қолдирмайди. Бунинг учун эса муқаддас манбаларимизда келган кўплаб мисолларни
фарзандларимизга эслатиб ўтишнинг ўзи кифоя. Масалан, Қуръонда келтирилган
Юсуф пайғамбар ва Зулқарнайн (алайҳимуссалом) қиссалари бағрикенгликнинг энг
гўзал кўринишларидандир

7

.

Юсуф пайғамбар ўз даврида ўзга дин, ўзга маданият ўчоғи бўлган Миср

жамиятига қандай бориб қолгани ва чеккан азиятлари ҳақида Қуръон ҳикоя қилади.
Аммо бундай жамиятда бўлишига қарамай, Юсуф (алайҳиссалом) шу юртнинг равнақи
учун бор кучи билан хизмат қилади ҳамда Аллоҳдан берилган иқтидорини ушбу диёр
ривожи ва фаровонлиги учун сарфлайди. Зулқарнайн эса, Қуръон оятида
тасвирланганидек, бегона юрт, бошқа миллат, турфа маданият вакилларига ҳеч қандай
эвазсиз ёрдам беради: уларнинг жонлари ва юртларини душмандан сақлаш учун тўсиқ
қуриб беради, улар билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳам албатта диний бағрикенглик ва
инсонпарварликнинг энг гўзал намуналаридир. Демак, инсон қандай жамиятда
яшамасин, унинг моддий ва маънавий равнақи, фаровонлиги ва ҳимояси учун
камарбаста туриши лозимлиги Қуръони карим оятларида ҳам мужассам бўлган. Бунга
ҳадиси шарифлар, улуғ мутафаккирлар меросида ҳам далиллар кўп.

Айнан диний бағрикенглик, яъни ҳар бир диний таълимотга ҳурмат билан қараш,

сабр-бардош ва тоқатли бўлиш ўз навбатида келиб чиқиши мумкин бўлган кўпгина
ихтилофларнинг олдини олишга хизмат қилади. Зеро, бағрикенглик руҳида тарбия

5

Таълим

тизимида

узлуксиз

касбий

ривожланиш

жараёнларининг

ижтимоий

ва

педагогик

-

психологик

асослари

/

Мақолалар

тўплами

,

Т

.:

Ўзбекистон

халқаро

ислом

академияси

, 2022.

Б

.126

6

Қаранг

.

А

.

Авлоний

.

Туркий

гулистон

ёҳуд

ахлоқ

.

Т

.:

Ўқитувчи

. 1994.

Б

.16

7

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири ҳилол. – Т.: Ҳилол-нашр, 2008. Ж.3. – Б.149


background image

329

«UCHINCHI RENESSANS: TIBBIY VA FARMATSEVTIK TA’LIM

ISLOHOTLARI JARAYONIDA GUMANITAR FANLARNING VAZIFASI VA

ISTIQBOLLARI» MAVZUSIDA RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI

www.in-academy.uz

топган фарзанд онгида ўзга маданиятлардан ҳуркиб туриш эмас, балки уларга
кенгфеъллик билан қараш ва қадриятларга ҳурмат билан ёндашиш, ўзаро тушуниш
инстинкти шаклланади.

Умуман олганда, болани ёшлигидан яратувчанлик ва бунёдкорлик руҳида

тарбиялаш, беғубор қалбини олижаноблик, хайру саховат, меҳр-оқибат каби соф ва
покиза туйғулар билан тўлдириш, эзгу мақсадларга сафарбар этиш, бузғунчи, зўравон,
худбин, бағритош ва қаҳри қаттиқ бўлиб тарбия топишининг олдини олишга алоҳида
эътибор қаратиш лозим. Бу мақсадга эришишда диний қадриятларнинг ўрни беқиёс.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мураббийлар ва ота-оналар томонидан бола

туғилишидан то балоғат ёшига етгунича узлуксиз олиб бориладиган диний
қадриятлар асосидаги маънавий тарбия фарзандлар учун ҳаётда баркамол инсон бўлиб
камол топиши ҳамда ёшлар қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий
қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини болаликдан шакллантиришда ўзига хос
восита вазифасини ўтайди. Шундай экан, ота-боболаримиз томонидан минг йиллар
давомида шакллантирилган ва асрлар оша сайқалланиб келаётган маънавий
меросимиз бўлган диний қадриятлар ёшлар дунёқарашини кенгайтиришга ёрдам
беради. Фарзандларни дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлигида тарбиялаш орқали
амалда соғлом эътиқод шаклланади ҳамда ҳар хил бидъат-хурофот амалларни
фарқлаш, турли диний оқим ва йўналишлар таъсири ҳамда ақидасига қарши
иммунитет ҳосил қилиш имконини яратади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1.

Абдулла Авлоний . Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ. – Т.: Ўқитувчи. 1994.

2.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий. Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ (Ишонарли

тўплам). 1–4 қисм. – Тошкент: Қомуслар бош таҳририяти. 1991, 1992, 1995, 1996.
3.

Алимов У. Оилада фарзанд тарбияси. – Тошкент: Мовароуннаҳр, 2019.

4.

Исломда соғлом бола тарбияси / Масъул муҳаррир: И. Усмонов. – Тошкент:

Мовароуннаҳр, 2014
5.

Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва тафсир

муаллифи Шайх Абдулазиз Мансур. – Тошкент: «Тошкент ислом университети»
нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2019.
6.

Саййид Аҳмад Ҳошимий. Сараланган Набавий ҳадислар ва Муҳаммадия

ҳикматлари. – Тошкент: (нашриёти кўрсатилмаган), 2016
7.

Таълим тизимида узлуксиз касбий ривожланиш жараёнларининг ижтимоий ва

педагогик-психологик асослари/ Мақолалар тўплами, – Т.: Ўзбекистон халқаро ислом
академияси, 2022
8.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири ҳилол. – Т.: Ҳилол-нашр, 2008.

Ж.3

Библиографические ссылки

АбдуллаАвлоний . Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ. –Т.: Ўқитувчи. 1994.2.Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий. Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ (Ишонарли тўплам). 1–4 қисм. –Тошкент: Қомуслар бош таҳририяти. 1991, 1992, 1995, 1996.3.Алимов У. Оилада фарзанд тарбияси. –Тошкент:Мовароуннаҳр, 2019.4.Исломда соғлом бола тарбияси / Масъул муҳаррир: И. Усмонов. –Тошкент: Мовароуннаҳр, 20145.Қуръоникарим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва тафсир муаллифи Шайх Абдулазиз Мансур. –Тошкент: «Тошкент ислом университети» нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2019.6.Саййид Аҳмад Ҳошимий. Сараланган Набавий ҳадислар ва Муҳаммадия ҳикматлари. –Тошкент: (нашриёти кўрсатилмаган), 20167.Таълим тизимида узлуксиз касбий ривожланиш жараёнларининг ижтимоий ва педагогик-психологик асослари/ Мақолалар тўплами, –Т.: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, 20228.Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири ҳилол. –Т.: Ҳилол-нашр, 2008. Ж.3