94
БАҒРИКЕНГЛИК - ДИН СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ АСОСИ
Анвар Эминов
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш
маркази эксперти, 2-даражали адлия маслаҳатчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15304330
Ўзбекистон қадимдан турли миллат ва элат ҳамда конфессия вакиллари ўзаро тинч-
тотув яшаб келган макон сифатида танилган. юртимизда ўзаро дўстлик муҳитини яратиш,
диний конфессия вакиллари ўртасида бағрикенглик тамойилларини қарор топтириш
масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юртимизда 16 та конфессия ва 130 дан ортиқ
миллат ва элатлар мана неча йиллардан бери бир осмон остида аҳил яшаб келишмоқда.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллатлараро ва диний муносабатлар соҳасига
оид 100 га яқин қонун ҳужжатлари ва муҳим қарорлар қабул қилинган. Уларни тайёрлашда
юртимизда тарихан шаклланган анъана, урф-одат ва қадриятлар билан бир қаторда шу
йўналишдаги халқаро меъёр ва талаблар ҳар томонлама ҳисобга олинган.
Юртимизда олиб борилаётган ислоҳатлар ва оқилона диний бағрикенглик сиёсати,
биринчи навбатда, жамият барқарорлигини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ва
эркинликларини кенгайтиришга қаратилган. Айнан шу сабабли ҳам диний бағрикенглик
тамойилларини қарор топтиришга мустаҳкам замин яратиш мақсадида Конституциянинг
1-моддасида, жумладан, Ўзбекистоннинг дунёвий хусусиятдаги давлат экани
мустаҳкамлаб қўйилди.
Асосий қонуннинг 19-моддасида белгиланганидек, мамлакатимизнинг барча
фуқаролари бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини,
эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида
тенгдирлар.
Конституцияга кўра, ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади, ҳар ким хоҳлаган
динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга.
Диний бағрикенглик турли дин вакиллари эътиқодидаги мавжуд ақидавий
фарқлардан қатъи назар, уларнинг ёнма-ён, ўзаро тинч-тотув яшашини англатади.
ЮНEСКО томонидан 1995 йил 16 ноябрда эълон қилинган Бағрикенглик тамойиллари
декларациясида баён этилганидек, «бағрикенглик… ҳар ким ўз эътиқодига амал қилишда
эркиндир ва ҳар ким бу ҳуқуққа бошқалар ҳам эга эканини тан олмоғи лозим»
1
.
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳужжатларда виждон ва дин эркинлиги
ҳуқуқига оид давлатларнинг қатор мажбуриятлари кўрсатилган. Хусусан, Фуқаролик ва
сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 19-моддасига асосан “Ҳар бир инсон фикр,
виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга” деб белгиланган. Ўзбекистонда амалга
оширилаётган ислоҳотлар марказида инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу ғоя
мужассам экан, мамлакатимиз инсон ҳуқуқларига содиқлигини исботлаб ва шу соҳадаги
мажбуриятлари тўлиқ бажаришга интилиб келмоқда.
Мамлакатимизда диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ барча тартиб-
тамойилларни енгиллаштириш, фуқароларнинг дини ва миллатидан қатъий назар, ҳуқуқ
ва эркинликларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳаллий диний
ташкилотлар, жумладан, масжидлар ва бошқа динларга тегишли ибодатхоналарини
1
https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/declarations/toleranc.shtml
95
ташкил этиш, уларнинг фаолиятини юритишга қўйиладиган талаблар соддалаштирилиб,
ортиқча бюрократик тўсиқлар бартараф этилди.
Натижада, турли динларга эътиқод қилувчиларнинг ибодатхоналари сони кўпайиб
бормоқда. Масалан, 2017 йилда масжидларнинг умумий сони 2 042 тани, ноисломий диний
ташкилотлар сони эса 174 тани ташкил этган бўлса, 2024 йилда масжидлар сони 2131 та,
ноисломий диний ташкилотларнинг эса 197 тага етган. Ноисломий ташкилотларнинг 179
таси христиан, 8 таси яҳудий, 7 таси Баҳоийлар, 1 таси Буддизм динларига мансуб
2
.
Шунингдек, мамлакатимизда 1та конфессиялараро Библия жамияти фаолият юритиб
келмоқда.
Диндорларнинг муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиши борасида уларга зарур шарт-
шароитлар яратишга йўналтирилган ишлар самарадорлиги оширилди. Ҳар йили Ҳаж
зиёратини амалга оширган фуқаролар сони ўсиб бормоқда, Умра сафари билан боғлиқ
барча ташкилий чекловлар олиб ташланди. Айни пайтда мамлакатимиз ҳудудида яшовчи
насроний ва яҳудийлар ўзлари учун муқаддас бўлган қадамжоларни зиёрат қилишлари
борасида ҳам бир қатор қулайликлар яратилмоқда
3
.
Мамлакатимизда виждон эркинлиги ва диний бағрикенгликни таъминлаш соҳасида
олиб борилаётган ислоҳотлар дунё миқёсида ҳам муносиб эътироф этилмоқда. 2018 йили
БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси
билан “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси қабул қилинганлиги бунга яққол
мисол бўлади
4
. Ушбу резолюция бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний
эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг
камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга қаратилгандир.
“Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюциясида мустаҳкамланган тамойил ва
қоидаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси олиб бораётган изчил
ишларнинг бир қисми сифатида юртимизда 2019 йилдан бошлаб “Декларациялар
мулоқоти” халқаро форуми ўтказилиб келинмоқда
5
. Форум доирасида ўтказилаётган
анжуманларда жаҳон ҳамжамиятининг нуфузли ташкилотлари раҳбарлари, Америка,
Европа, Осиё ва Африка давлатларидан ташриф буюрган таниқли экспертлар иштирок
этишмоқда.
Бундай саъйи-ҳаракатлар давлатимизнинг инсон ҳуқуқ ва эркинлиги бўйича халқаро
мажбуриятларга қатъий содиқлиги ифодасидир.
Шу маънода, 2025 йил феврал ойида кенг жамоатчилик муҳокамаси орқали қабул
қилинган Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва
диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш
соҳасидаги устивор вазифаларни белгилаб берган стратегик ҳужжат бўлганини
таъкидлаш лозим.
Унда қайд этилганидек, диний эътиқодлар ва диний бағрикенглик, динларнинг асл
инсонпарварлик моҳияти жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларидан бири бўлиб,
Ўзбекистон халқини бирлаштириш ва жипслаштиришга хизмат қилувчи, оилаларда ўзаро
ҳурмат-иззат ва меҳр-оқибатни мустаҳкамловчи асрий қадриятлар манбаидир.
2
https://daryo.uz/k/2024/01/10/ozbekistonda-nechta-masjid-faoliyat-yuritayotgani-malum-qilindi
3
https://www.osce.org/files/f/documents/f/6/439499.pdf
4
https://isrs.uz/uz/smti-ekspertlari-sharhlari/bmtning-marifat-va-dinij-bagrikenglik-rezoluciasining-moiati-va-aamiati
5
https://parliament.gov.uz/oz/articles/506#!
96
Концепцияда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади фуқароларнинг виждон
эркинлигига бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун тенг шарт-шароитлар яратиш,
турли динларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат
ўрнатилишига кўмаклашиш, конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятда
диний бағрикенгликни ва дунёвийликни таъминлашдан иборат эканлигига алоҳида
эътибор қаратилган.
Диний бағрикенглик ва миллий тотувликни мустаҳкамлаш Ўзбекистон
тараққиётининг ҳозирги босқичидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири
ҳисобланади. Чунки, аҳолиси кўп миллатли, турли динларга эътиқод қилувчи ва диний
қарашлари турлича бўлган жамиятда турли дин вакилларининг тинч-тотув ва ўзаро
ҳурмат асосидаги ҳаётини фақат давлат таъминлаши мумкин.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
URL: https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/declarations/toleranc.shtml
(мурожаат санаси:20.10.2024)
2.
URL: https://daryo.uz/k/2024/01/10/ozbekistonda-nechta-masjid-faoliyat-yuritayotgani-
malum-qilindi (мурожаат санаси:17.03.2024)
3.
URL:
https://www.osce.org/files/f/documents/f/6/439499.pdf
(мурожаат
санаси:9.07.2024)
4.
URL: https://isrs.uz/uz/smti-ekspertlari-sharhlari/bmtning-marifat-va-dinij-bagrikenglik-
rezoluciasining-moiati-va-aamiati(мурожаат санаси:14.03.2025)
5.
URL: https://parliament.gov.uz/oz/articles/506#! (мурожаат санаси:22.10.2024)