13
ТИББИЁТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЛИНГВОДИДАКТИК
ТАФАККУРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРКАЛИ ТАЛАБАЛАРДА ИНГЛИЗ
ТИЛИНИ УКИТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
Кадирова Гўзал Гулямовна
Бухоро психология ва хорижий тиллар институти
https://doi.org/10.5281/zenodo.14049127
Аннотация:
Ушбу мақолада тиббиёт ОТМ талабаларига чет тилларини ўқитиш
сифатини баҳолаш индекаторларини шакллантириш масаласи, хусусан, инглиз тилини
ўқитиш жараёнини баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари масаласи таҳлили баён
қилинган.
Калит сўзлар:
лингводидактик, таълим, технология, тафаккур, ривожлантириш,
муаммолар.
Таълим тизимида олиб борилган ислоҳотлар натижасида узлуксиз таълимда чет
тилларни самарали ўқитиш тизими жорий этилди. Амалга оширилган ишлар билан
бир қаторда бугунги кунда инглиз тилини самарали ва тизимли ўқитиш сифатини
ошириш зарурати мавжуд.
Oлий таълим муассасалари фанга АКТни кенг қўллашда вaқт вa ресурсларнинг
етарли эканлигини инобатга олиш керaк бўлади. Бунда АКТни самарали қўллашда
қуйидaги омиллар таъсир кўрсатиши мумкин:
•
ўқитувчилaр кўпрoқ фaсилитaтoр ролини бaжaрадилар;
•
талабаларни
мустaқил
таълим
орқали
aвтoнoмлигини
оширишни
рaғбaтлaнтириш, масалан талабалар дарсга келишдан олдин янги мавзу билан онлайн
танишиб, аудиторияда билимларини янада мустаҳкамлашлари керак бўлади;
•
талабалар мустaқил тарзда онлайн излaниш ва тадқиқот oлиб бoрадилар;
•
талабалар томонидан ўз элeктрoн-тexник қурилмaлaрини дарсда қўллай олиш
имконияти мавжуд бўлади.
Тиббиёт ОТМларида имкони борича ўқитувчи аутентик (хаётий, реал)
материаллардан фойдаланиши тавсия этилади. Аутентик материаллар юқорида
келтирилган матн турларига мос келиши лозим. Ушбу материалларни интернет
орқали ва махаллий меҳмонхона ва киоск каби жойлардан топиш мумкин. Қуйида
келтирилган оммавий ресурслар ва чоп этилган манбалар хам фойдали бўлиши
мумкин.
Тиббиёт олий таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитиш сифатини
такомиллаштириш қуйидаги омиллар билан бевосита боғлиқдир:
1)
инглиз тилини биладиган юқори малакали янги авлод мутахассисларига
эҳтиёжнинг ошиб бориши;
2)
олий таълим муассасасига қабул қилинган биринчи курс талабаларининг инглиз
тили бўйича саводхонлиги пастлиги;
3)
талабаларнинг ўзга тилга хос коммуникатив компетенцияларни турли даражада
ўзлаштирганлиги;
4)
ўзга тилга хос коммуникатив компетенцияларни ўзлаштиришда талабаларнинг
ўқув-методик индивидуаллигини таъминлашга йўналтирилган ўқув адабиётларининг
етарли эмаслиги ва ҳ.к.
14
Хулоса.
Талабаларнинг ўзга тилга хос коммуникатив компетенцияларни
ўзлаштириш жараёнини интерактив дастурий воситалар ёрдамида амалга ошириш
юқори интеллектуал куч ва ўз-ўзини ташкил этиш лаёқатини таркиб топтиришни
талаб этади.
Талабаларнинг ўзга тилга хос коммуникатив компетенцияларни ўзлаштириш
жараёнини дивергент назорат қилиш таълим олувчига коммуникатив вазифаларни
ҳал этишнинг ягона вариантини эмас, балки ечимларнинг турли йўлларини излаш ва
ўзининг бир нечта индивидуал жавобларини тақдим этиш имкониятини тақдим этиши
билан алоҳида аҳамият касб этади.
Таклифлар.
Тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларининг инглиз
тилларни ўрганиш жараёнида ижодий фаоллигини ривожлантириш ва ўқитиш
сифатини баҳолаш учун қуйидаги шароитларни амалга ошириш зарур:
–
коммуникатив-таълимий муҳитни юзага келтириш;
–
таълим жараёнида талабалар мотивациясини кучайтириш;
–
талабаларнинг ижодий фаоллигини ривожлантириш;
–
ўқув машғулотларида замонавий интерфаол методлар, технологияларнинг
доимий қўлланилиши;
–
ўқув машғулотларининг дидактик воситалар мажмуаси билан жиҳозланган ўқув
хоналарда олиб борилиши;
–
тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларининг
ижодий
фаоллигини
ривожлантириш босқичларининг мавжудлиги.
References:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги «Президент
мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4199-сон қарори.
2.
Лелюшкина К.С. Инновационное направление в обучении иноязычному общению.
// Вестник ТГПУ, Томск, 2009, вып. 7, No85. –С.145.
3.
Вербицкий А.А. Активное обучение в высшей школе: контекстный подход. – М.,5.
1991.–С.208.
4.
Kadyrova , G. . (2023). THROUGH THE DEVELOPMENT OF LINGUISTIC DIDACTIC
THINKING EFFECTIVENESS OF ENGLISH LEARNING IN STUDENTS IMPROVEMENT.
Евразийский журнал академических исследований, 3(7), 204–209. извлечено от
https://in-academy.uz/index.php/ejar/article/view/19237
DOI:https://doi.org/10.5281/zenodo.8210349
5.
Kadyrova , G. . (2023). THROUGH THE DEVELOPMENT OF LINGUISTIC DIDACTIC
THINKING EFFECTIVENESS OF ENGLISH LEARNING IN STUDENTS IMPROVEMENT.
Евразийский журнал академических исследований, 3(7), 204–209. извлечено от
https://in-academy.uz/index.php/ejar/article/view/19237
DOI:https://doi.org/10.5281/zenodo.8210349
6.
Кадирова , . Г. . (2023). ЛИНГВО ДИДАКТИК ТАФАККУРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ОРКАЛИ
ТАЛАБАЛАРДА
ИНГЛИЗ
ТИЛИНИ
УКИТИШ
САМАРАДОРЛИГИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Инновационные исследования в современном мире: теория и
15
практика,
2(15),
91–95.
извлечено
от
academy.uz/index.php/zdit/article/view/13662
7.
Кадирова,
Г.
(2024).
ТИББИЁТ
ОЛИЙ
ТАЪЛИМ
МУАССАСАЛАРИДА
ЛИНГВОДИДАКТИК ТАФАККУРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРКАЛИ ТАЛАБАЛАРДА ИНГЛИЗ
ТИЛИНИ УКИТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ. В CENTRAL ASIAN JOURNAL OF
ACADEMIC
RESEARCH
(Т.
2,
Выпуск
9,
сс.
5–7).
Zenodo.